Инвентарлаш қандай ўтказилиши зарур?


VI. Инвентарлаш натижаларини чиқарамиз: йўқотиш меъёрдами ёки йўқ



Download 1,3 Mb.
bet5/6
Sana13.07.2022
Hajmi1,3 Mb.
#793441
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Инвентарлаш қандай ўтказилиши зарур

VI. Инвентарлаш натижаларини чиқарамиз: йўқотиш меъёрдами ёки йўқ.
Инвентарлаш ва бошқа текширувлар чоғида ҳақиқатда борлиги ва бухгалтерия ҳисоби маълумотлари ўртасидаги аниқланган тафовутлар қуйидагича тартибга солинади:
• ортиқча чиққан асосий воситалар, моддий бойликлар, пул маблағлари ва бошқа мол-мулк кирим қилиниши ва тегишлича хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий натижаларига ёки бюджет ташкилотини молиялашни (фондларни) кўпайтиришга қайд этилиши, кейинчалик ортиқча чиқиш сабаблари ва айбдор шахслар аниқланиши керак;
• белгиланган меъёрлар доирасида бойликларнинг камомади раҳбарларнинг фармойишига кўра таннархга ёки давр харажатларига ҳисобдан чиқарилиши, бюджет ташкилотида эса молиялашни (фондларни) камайтиришга ҳисобдан ўчирилади.
Камомад мавжуд бўлмаса, инвентарлашда йўқотиш меъёрлари қўлланилмайди. Тасдиқланган меъёрлар бўлмаган тақдирда йўқотиш меъёрлардан ортиқча камомад сифатида қаралади.
Бойликлар меъёрдан ортиқча камайиши, шунингдек уларнинг бузилишидан йўқотишларда камомад айбдор шахслар зиммасига юкланади. Айбдорлар аниқланмаса, зарарлар таннархга ёки давр харажатларига ҳисобдан чиқарилиши мумкин. Бунда бойликларнинг меъёрдан ортиқча камайиши ва уларнинг бузилишидан йўқотишлардан камомадни расмийлаштириш учун тақдим этилган ҳужжатларда бундай камомад ва йўқотишларни бартараф этиш бўйича кўрилган чора-тадбирларлар кўрсатилиши лозим. 
Инвентарлашда аниқланган мол-мулк камомади ва ортиқчалиги бухгалтерия ҳисоби тартибига тегишли Низом билан тасдиқланган.
Ортиқчалик ўхшаш қимматликларнинг бозор қиймати бўйича баҳоланади ва корхонанинг балансига (инвентарлаш ўтказиш санасида) кирим қилинади, мол-мулкни ҳисобга олувчи счётларда (1000-«Материаллар», 0100-«Асосий воситалар», 2900-«Товарлар» ва бошқалар) 9390-«Бошқа операцион харажатлар» счёти билан корреспонденцияда акс эттирилади. Ортиқчаликлар суммаси корхонанинг бошқа операцион даромади ҳисобланади СК 132 м. 3 б. ва унга қуйидаги солиқлар солинади:

  • фойда солиғи;

  • асосий фаолият тури ставкаси бўйича айланмадан солиқ.

Камомадда айбдор бўлганлар аниқланмаган бўлса ёки зарарни ундиришнинг имкони бўлмаса, уларни ҳисобдан чиқариш тўғрисидаги қарор қабул қилинган (раҳбарнинг қарори бўйича) ҳисобот даврида етишмаётган бойликлар ҳақиқий (баланс) қиймати бўйича 9430-«Бошқа операцион харажатлар» счётида акс эттирилади. Бундай зарарлар фойда солиғини ҳисоблашда чегирилмайди .
Камомадда айбдорлар аниқланган бўлса, зарарни қоплаш суммаси етишмаётган бойликларнинг бозор қиймати бўйича аниқланади. Иш берувчининг фармойишига биноан ўртача ойлик иш ҳақидан ошмайдиган миқдорда ундирув амалга оширилади. Зарар (камомад) ўртача ойлик иш ҳақидан ошадиган бўлса ёки аниқланган кундан эътиборан бир ой ўтиб кетган тақдирда, у суд тартибида ундирилади. 
Етишмаётган бойликларни ундириш суммаси зарар суммасидан (бойликларнинг ҳақиқий (баланс) қийматидан) ошадиган бўлса, бу ортиқ сумма 9310-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетишидан фойда» счёти ёки 9320-«Бошқа активларнинг чиқиб кетишидан фойда» счётига киритилади. У бошқа даромад деб эътироф этилади  ва унга қуйидаги солиқлар солинади:

  • фойда солиғи; 

  • асосий фаолият тури ставкаси бўйича айланмадан солиқ.

Бойликларнинг бозор қиймати камомаддан кўрилган зарар суммасидан кам бўлса, тафовут 9430-«Бошқа операцион харажатлар» счётига ҳисобдан чиқарилади ва фойда солиғини ҳисоблашда чегирилмайдиган харажат ҳисобланади. Айланмадан солиқни тўловчиларда зарарлар солиқ ҳисоб-китобига таъсир кўрсатмайди.
Мисол. Умумбелгиланган солиқларни тўловчи корхона томонидан инвентарлаш ўтказилди ва қуйидагилар аниқланди:

  • бозор нархи 210 минг сўм бўлган ҳисобга олинмаган шпатлёвка;

  • носоз принтер (тиклаш қиймати 1 600 минг сўм, ҳисобланган эскириш – 460 минг сўм, 8510-счёт бўйича сальдо мавжуд эмас). Шунга ўхшаш принтернинг бозор қиймати - 1 400 минг сўм. Айбдор ходимдан (принтердан скрепкали қоғозни ўтказиб юборган) 500 минг сўм ундириб олишга, қолган қарз суммасини ҳисобдан чиқаришга қарор қилинди.

Принтернинг яроқсиз ҳолга келишидан 640 минг сўм (1 600 - 460 - 500) миқдоридаги зарар фойда солиғи ҳисоб-китобида чегирилмайди. Ҳисобга олинмаган шпатлёвка қиймати - 210 минг сўм – бошқа даромад сифатида солиқ солинадиган базага киритилади.
Ходимдан принтернинг 1 400 минг сўмлик бозор қиймати ушлаб қолиниши керак, лекин корхона фақат 500 минг сўмни ушлаб қолади. 900 минг сўм миқдоридаги кечиб юборилган қарз суммаси ходимнинг моддий наф тарзидаги даромади ҳисобланади  ва унга жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи солинади, бироқ ижтимоий солиқ солинмайди.

Етишмаётган ТМЗ бўйича ҳисобга олинган ҚҚС ушбу тузатиш киритилишига зарурат туғдирган ҳолат юзага келган солиқ даврида ҳисобдан чиқарилади (тузатилади).
Етишмаётган ТМЗ бўйича акциз солиғи уларнинг таннархига киритилади.

Download 1,3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish