Ирода тўғрисида тушунча


Ирода назарияси ва тадқиқоти тўғрисида тушунча



Download 436,33 Kb.
bet3/3
Sana11.07.2022
Hajmi436,33 Kb.
#776350
1   2   3
Bog'liq
PSIX

3. Ирода назарияси ва тадқиқоти тўғрисида тушунча


Ироданинг тадқиқоти узоқ тарихга эга бўлиб, инсон онгининг моҳиятини кашф қилиш жараёнидан бошлаб, муайян билимлар тўпланиши туфайли шахснинг иродаси табиатини тушунишга илмий ёндашув вужудга келган. XVII асрдаёқ Гоббс ва Спинозалар таъкидлаб ўтганларидек, фаоллик манбаи бемаҳсул соҳанинг пайдо бўлиши деб тушунилиши мумкин эмас, чунки уни шахсий куч-қувватининг ҳиссий интилиши билан узвийликда қарамоқлик лозим. Спинозанинг фикрича, ирода билан ақл айнан бир нарсадир. Унга бундай тасдиқий муносабатнинг туғилиши иродани илмий нуқтаи назардан тушунилишга шакллантирган бўлса, иккинчи бир томондан у мустақил субстанция сифатида тан олинди ҳам. В. Вундтнинг мулоҳазасича, ироданинг негизида апперцепция актининг субъекти томонидан ички фаоллик уники эканлигини ҳис этиш ётади. Унинг бу концепцияси эмоционал ёки аффектив ном билан психология фанига кириб келди. У. Джемснинг тан олинишича, иродавий ҳаракатлар бошқа руҳий жараёнларга қориштириб бўлмайдиган бирламчи хусусиятга эгадирлар. Ҳар қандай ғоя дастлаб динамик тенденцияга эга бўлганлиги туфайли иродавий актнинг вазифаси диққат ёрдами билан бир ғоянинг бошқаси устидан устуворлигини таъминлашдан иборатдир.
Психологияда етарли даражада қатъий фикр қарор топганким, ирода-бу инсоннинг қўйилган мақсадларига эришишга йўналтирилган онгли фаоллигидир. Ирода тушунчаси моҳиятига инсон томонидан мақсад қўя олиш қобилияти, ўз эмоциясини бошқариш, шахсий гавдасини ва хулқини идора қилиш киритилади. В. И. Селиванов иродани тадқиқ этиш негизидан келиь чиққан ҳолда айрим хулосалар чиқаради:
А) ирода- бу шахснинг ўз фаолиятини ва ташқи оламдаги ўзини ўзи бошқарилиш шаклларини англашнинг тавсифидир;
Б) ирода-инсоннинг яхлит онгининг бир томони ҳисобланиб, у онгнинг барча шакл ва босқичларига тааллуқлидир;
В) ирода-бу амалий онг, ўзгарувчи ва қайта қурилувчи олам, шахснинг ўзини онгли идора қилишликдир;
Г) ирода-бу шахснинг хиссиёти ва ақл-заковати билан боғлиқ бўлган хусусиятидир, аммо қайсидир ҳаракатнинг мотиви (турткиси) ҳисобланмайди.
В. И. Селиванов ироданинг психологик жабҳаларини ёритаётиб, у шундай ғояни илгари суради, инсонинг онгини жараёнлар, ҳолатлар, хислатларни ўзида мужассамлаштирувчи яхлит тизим сифатида тасаввур қилиш мумкин. Шахснинг у ёки бу онгли ҳаракати ўзининг тузилишига кўра бир даврнинг ўзида у ҳам ақлий, ҳам ҳиссий, ҳам иродавий ҳисобланади.
Тадқиқотчи В. А. Иванников эса иродани мотивациянинг ихтиёрий шакли сифатида тушунади, шунингдек, ҳаракат маъносининг ўзгариши ҳисобига уни тормозловчи ёки қўшимча туртки яратувчи имконият, янги реал мотивларни ҳаракат билан бирлаштирувчи ёинки вазиятнинг тасаввур мотиви тариқасида талқин қилади. Иродавий бошқарилув эса ҳаракатни «ихтиёрий бошқарилув кўринишларининг биттаси сифатида» тушунилади, бунда бошқарилув мотивациянинг ихтиёрий ўзгариш орқали амалга оширилиши таъкидланилади.
Юқоридаги мулоҳазалардан кўриниб турибдики, психология фанида иродани тушуниш, таърифлаш бўйича бир хил муносабат яратилмаганидай, иродавий сифатларнинг маъновий асосини таҳлил қилиш юзасидан ҳам умумийлик, умумий қарашлар мажмуаси мавжуд эмас. Жумладан, В. А Крутецкий ўз асарида иродавий сифатлар таркибига собитқадамлик, мустақиллик, қатъиятлилик, сабр-тоқатлилик, интизомлилик, дадиллик, жасоратлилик ва тиришқоқликни киритади.
П. М. Якобсон бўлса ироданинг муҳим сифатларини мустақиллик, қатъиятлилик, тиришқоқлик, ўзини уддалашга ажратади. Инсонда намоён бўладиган иродавий сифатлар сарасига А. И. Шчербаков мана буларни киритади: собитқадамлик ва ташаббускорлик, ташкиллашганлик ва интизомлилик, уринчоқлик ва тиришқоқлик, дадиллик ва қатъиятлилик, чидамлилик ва ўзини уддалашлик, ботирлик ва жасоратлик.
Лекин аксарият илмий психологик адабиётларда иродавий сифатлар қаторида «ишонч» атамаси санаб ўтилмайди. Шунга қарамасдан, ишонч ирода сифати тариқасида тадқиқ этилишига ҳақлидир. Бунинг учун А. И. Шчербаков тадқиқотидан намуна келтиришнинг ўзи етарлидир. Тадқиқотчининг таъкидлашича, бир талабага институтни қисқа вақт ( фурсат) ичида тугатиш таклиф қилинган, лекин синалувчи бу ишни уддасидан чиқа олмасликни ошкора билдирган. Шундан сўнг экспериментатор талабада ўз кучига ишонч уйғотишга мақсад қилиб қўйган ва унда иродавий зўр бериш, қийинчиликларни енгиш воситаларини шакллантирган. Бунинг натижасида талаба ўз мақсадига эришишга мушарраф бўлган. Бунга ўхшаш тажрибалар бошқа тадқиқотчилар томонидан ҳам ўтказилганлиги илмий адабиётларда учрайди. Шунинг учун ҳам ўз кучига ишонч психологик ҳодиса сифатида ўрганилиши кўпчиликни қизиқтиради, чунки кучли иродавий зўр бериш қандай омиллар билан шартланганлигини кашф қилиш муҳим илмий муаммо ҳисобланади. Худди шу боис ҳозирги замон психологиясининг иродага оид назарияси заифлиги туфайли иродавий сифатларни таснифлашнинг асосий тамойили (принципи) ишлаб чиқилмагандир.
Ушбу психологик муаммони ҳал қилиш мақсадида В. К. Калин иродавий сифатларни таснифлашга (классификациялашга) қарор қилади. Унинг нуқтаи назарича, базал иродавий сифатлар иродавий жараёнлар асосида вужудга келади, аммо бунда унинг интеллектуал ва аҳлоқий жабҳалари иштирок этмайди. У базал сифатларни аниқлаш учун онгнинг қуйидагича намоён бўлишини танлайди:
А) фаоллик даражасининг ортиши;
Б) зарур бўлган фаоллик даражасини қувватлаш;
В) фаоллик даражасининг пасайиши.
Ана шулардан келиб чиққан ҳолда тадқиқотчи қуйидаги сифатларни мулоҳаза учун тавсия қилади; ғайратлилик, чидамлилик, вазминлик. Агарда бу жараёнда интеллектуал негиз иштирок этмаса, шу нарсани тушуниб бўлмайди, қайси ҳал қилувчи қурилма ҳисобига вазият баҳоланади ва ҳаракатни кучайтириш, қувватлаш, пасайтириш тўғрисидаги команда берилади.
В. К. Калин базали тизимга кирмаган иродавий сифатларни иккиламчи деб номлайди, чунки уларда билимлар, кўникмалар, эмоция ва интеллектнинг пайдо бўлиши мужассалашади. Муаллиф қатъиятликни иккиламчилар қаторига киритади, ваҳоланки унинг фикрича, у ўзига маҳлиё қиладиган ҳис-туйғуларни енгишдан, шунингдек, рад этилган вариантлардан, ишончсизликни тўсишдан ташкил топади. У тиришқоқликни ҳам иккиламчи сифатлар таркибига киритади,
Чунки уларда объектнинг тўпланганлиги ифодаси ўз аксини топган, равшан ҳаётий қадр-қиймат мужассамлашган. Чидамлилик тавсифида «қўшимча импульлар», «қўшимча иродавий зўр бериш», «ирода кучи», «сабр-тоқат» жабҳалари ифодасининг ўрни мавжуд. Чидамлиликка турткининг хусусиятлари тиришқоқлик иродавий сифатга мос тушиш ҳоллари учрайди. Е. П. Ильиннинг ранг жадвалида тиришқоқлик сифати чидамлиликдан кейин жойлашган бўлиб, қуйидаги таърифга эга: « Тиришқоқлик-қийинчиликка ва муваффақиятсизликка қарамасдан, мақсадга эришиш йўлида узлуксиз равишда интилишнинг пайдо бўлишидир». Тадқиқотчи Д. Н. Ушаковнинг мулоҳазасича, «чидам» тушуечаси қуйидаги маъно англатиб келади:

  1. аксил ҳаракат қилмасдан, шикоятсиз, ҳасратсиз ҳалокатли, мушкул, нохуш ҳолатларни дилдан кечиради;

  2. аксил ҳаракат қилмасдан, тақдир ҳазилига рози бўлиш;

  3. бирор ҳолатга мубталолик;

  4. нима биландир келишиш, бирор ортиқча кечинмага парво қилмасдан, оғирчиликни мурувваткорона ўтказиш;

  5. имкон даражада амал қилишга кўникиш;

  6. шошқалоқликка йўл қўймаслик;

  7. пайсалга солишга, кутишга имконият яратиш;

Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки, тиришқоқлик, қатъиятлик сифатлари билан бир қаторда жидамлиликни иродавий хислатларнинг етакчиси тариқасида тан олиш, қийинчиликларга қарамасдан ҳаракатни давом эттиришга интилиш тарзида тушуниш муҳим аҳамият касб этиши шак-шубҳасиз. Лекин оғриққа чидаш, бардошликка мойиллик нуқтаи назардан ёндашинилганда эса ироданинг эркинлиги таъбири, иродавий соҳанинг пайдо бўлиши ва амалга методологик нуқсоний талқин юзага келиши мумкин.
Download 436,33 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish