Ўқиш дарсларини кузатиш ва таҳлил қилиш



Download 31,5 Kb.
Sana21.02.2022
Hajmi31,5 Kb.
#71717
Bog'liq
Документ Microsoft Word


Ўқиш дарсларини кузатиш ва таҳлил қилиш
Дарс — ўқитувчининг маҳоратини белгиловчи асосий мезон. Педагоглар ўзининг дарс ўтиш услубини такомиллаштириш, маҳоратини ошириш мақсадида ҳамкасбларининг дарсини кузатиш ва таҳлил қилиб бориши зарур. Аксарият дарс таҳлилларида ўқитувчи фаолиятидаги камчиликлар кескин танқид қилинмоқда. Шу боис ёш мутахассислар у ёқда турсин, тажрибали ўқитувчилар ҳам очиқ дарс машғулотларини ташкил этишга ҳафсала қилмаяпти.

Дарс таҳлилидан мақсадни яхши англаган ҳолда, ўқитувчилар ўзаро тажриба алмашиши муҳим. Кузатиш, ўрганиш орқали нафақат фан ўқитувчисининг маҳорати, услубий жиҳатдан инноватсион ёндашуви, балки ўқувчиларнинг ўзлаштириш даражаси ва билимидаги бўшлиқлар аниқланади. Дарс таҳлили вақтида ўқитувчилар ҳамкорлигида ўқувчиларда шакллантириладиган ўқиш, ёзиш, ҳисоблаш ва нутқ техникасига оид кўникма ва малакалар юқори синфларда қандай ривожлантирилаётгани, болалар-нинг ўзлаштиришида юзага келаётган бўшлиқлар ва уларни бартараф этиш ё‘ллари муҳокама асосида аниқланади. Шунингдек, таҳлилда биргина дарс ўтган ўқитувчининг фаолияти эмас, балки ўқув¬чиларининг шу босқич¬гача бошқа ўқитувчилардан олган фундаментал билимларни қай даражада ўзлаштиргани ҳам таҳлил қилинади.


Ўқитувчи дарс ўтиш билан бирга дарсни таҳлил қилиш услубини ҳам билиши лозим. Дарсни кузатиш ва таҳлил қилиш мақсадига қараб дарсга таҳлилий муносабат билдирилади. Жумладан, дарснинг комплекс таҳлили ташкил этилганда, “Педагогик таҳлил” (ўқитувчи ва ўқувчи фаолиятининг хилма-хиллиги), “Психологик таҳлил” (синфда ва жамоада психологик муҳитнинг яратилиши), “Ижтимоий таҳлил” (муносабат ўрнатилиши, якка ёки гуруҳларда ишнинг ташкил этилиши), “Технологик таҳлил” (педагогик технологияларнинг тўғри танлан¬ганлиги, мақсадга мувофиқлиги, қўлланилиши), “Профессионал таҳлил” (ўқитувчининг касбий маҳорати ва касбига бўлган муносабати), “Методик таҳлил” (дидактик таҳлил, ўқув жараёнининг ташкил этилиши, тузилмаси) кабилар амалга оширилади.

Қайд этиш лозимки, дарсни таҳлил қилиш услуби ягона андозага эга эмас. Ўқитувчи умумий ё‘налишдаги дарс таҳлилини билиши билан бирга ўз ихтисослигига оид дарс таҳлилини ҳам олиб бориши лозим. Бугунги кунда ҳар бир фан ё‘налишига хос дарс таҳлили ва унинг илмий-услубий жиҳатдан асосланган шаклига эҳтиёж катта. Я’ни ижтимоий-гуманитар, аниқ ва табиий ҳамда амалий фанларнинг хусусиятини ҳисобга олган ҳолда таҳлил этиш мақсадга мувофиқ. Жумладан, тил ва адабиётни, тарих, давлат ва ҳуқуқ асослари, дин тарихи каби фанларни ўқитишда кўпроқ назарий билимларни ўзлаштириш ва амалиётга татбиқ этиш орқали ўқувчиларда БКМ ҳамда нутқий ва коммуни-катив, мустақил ва мантиқий фикрлаш каби компетенсиялар шакллантирилса, биология, кимё, физика каби фанларни ўқитишда ўқувчилар нафақат назарияни билади, балки амалий лаборатория ишларини мустақил ташкил эта олиш малакасига эга бўлади. Амалий фанларни ўзлаштириш жараёнида ўқувчиларнинг БКМ билан биргаликда ижод қилиш қобилияти ривожлантирилади. Шу нуқтайи назардан бугун¬ги кунда фан ё‘налишлари кесимида дарсни кузатиш ва таҳлилини ўтказиш услубиятини чуқурроқ тадқиқ этиш ва “Дарс таҳлилини ўтказиш варақаси”ни ишлаб чиқиш мақсадга мувофиқ.


Шунингдек, бошқа-бошқа фан услубий бирлашма ўқитувчиларининг, аниқроғи, нафақат фанлар кесимида, балки бошланғич ва юқори синфларда дарс берадиган ўқитувчиларнинг дарсларини кузатиш, ўрганиш ва таҳлил этиш жараёнида ёндашувнинг фарқланишига э’тибор қаратиш лозим.




Дарс таҳлилини ташкил этишда дарс жадвалининг тузилиши, унда фанларнинг жойлашув тартиби, танаффусга ажратилган вақт ҳам назардан четда қолмаслиги лозим. Танаффуснинг қисқа-узунлиги ҳам ўқувчи¬нинг дарсдаги руҳий-жисмоний (руҳан тетик ёки ақлий толиқиш ҳисси) ҳолатига та’сир этади. Бунда ўқитувчининг маҳорати, вазиятга мутаносиб равишда қўллаган услубий ёндашуви дарснинг сифати ва самарадорлигини белгилаб беради. Дарсни кузатувчи-ўқитувчи таҳлилда шу жиҳатга ҳам э’тибор бериши лозим.
Download 31,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish