Ишлаб чиқаришни бошқариш тизимига дмкнинг интеграцияси



Download 251,12 Kb.
bet1/13
Sana11.04.2022
Hajmi251,12 Kb.
#542364
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
AMV shpora


ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИ БОШҚАРИШ ТИЗИМИГА ДМКнинг ИНТЕГРАЦИЯСИ
Контроллерлар асосан корхонани автоматлаштирилган бошқариш тизимининг энг қуйи босқичидан ўрин олади. Улар технологик жараёнлар билан бевосита боғланган бўлади. ДМК одатда автоматлаштирилган бошқариш тизими (АБТ) ни қуришнинг энг биринчи босқичи ҳисобланади. Улар иқтисодий самарадорликка тезда эришиш, ишлаб чиқариш сифатини яхшилаш, жисмонан оғир ва одатий ишлардан инсонларни озод қилиш каби вазифаларни бажаради.
Тўлиқ автоматик ишловчи бошқариш тизимини қуришнинг ҳар доим ҳам имкони бўлавермайди. Ҳар доим автоматлаштирилган тизимларнинг ишини инсон омили назорат қилиб туриши керак бўлади. Шунинг учун ҳам бундай тизимлрага нисбатан «автоматлаштирилган» атамаси ишлатилади. Бу эса ишнинг бир қисми машина томонидан бажарилса, яна бир қисми эса бевосита инсон иштироки асосида амалга оширилишини англатади. Бундан 20-30 йил олдин қурилган автоматлаштирилган бошқарув тизимлари кўплаб бошқарув тугмалари ҳамда индикатор чироқчаларидан иборат бўлган панеллардан иборат бўлган. Ҳозирги кунда бундай бошқариш пультлари жуда оддий холатларда, бир неча тугмача ва индикатор чироқчалари билан бошқариш жараёнларини ташкил этиш мумкин бўлгандагина ишлатилади. Катта бошқариш тизимларида эса албатта ДМКлардан фойдаланилади.
Бошқариш тизимларининг техник ва дастурий таъминотлари ривожланиши натижасида инсон-машина интерфейсини (ИМИ) амалга оширадиган дастурлар пайдо бўлди. Бу дастурлар синфи ахборотларни йиғиш ва диспечерлик назорат тизимлари деб номланади (инглиз. Supervisory Control And Data Acquisition System - SCADA). Замонавий SCADA тизимлари мультимедия воситаларини қўллаш орқали амалга оширилади. Ишлаб чиқариш жараёнининг жонли намойишидан ташқари, яхши диспетчерлик тизимлари қабул қилинган маълумотларни тўплаш, сақлаш ва таҳлил қилиш, муҳим вазиятларни аниқлаш ҳамда тельефон ёки радио тармоқлари орқали ходимларни огоҳлантириш, бошқарув сценарийларини яратиш, ишлаб чиқаришнинг иқтисодий хусусиятларини таҳлил қилиш учун маълумотлар шакллантириш имконини беради.
Диспечерлик бошқарув тизимини яратиш - бу алоҳида бизнес турига айланиб улгурган. ДМК ишлаб чиқариш, дастурлаш воситалари ва диспетчерлик тизимларининг алохида йўналишларга ажратилиши стандарт алоқа протоколларининг пайдо бўлишига олиб келди. Саноатда кенг қўлланиладиган стандарт протоколлардан энг машҳури Microsoft Windows DCOM механизмига асосланган OPC (OLE for Process Control) технологиясидир. Маълумотларнинг динамик алмашинуви (Dynamical Data Exchange – DDE) механизми ҳанузгача кенг қўлланилмоқда.
Юқорида келтирилган тушунтиришлар ДМКнинг яна бир муҳим устунлиги – тизимни бирлаштиришни англатади. Тизимни бирлаштириш воситалари замонавий ДМКнинг асосий дастурий таъминотининг ажралмас қисми ҳисобланади (2.1 -расм). Айтайлик, сиз контроллерни танламаган ҳолда янги лойиҳани яратдингиз ва бошқарув дастурини ёздингиз. Энди ДМКни назорат қилиш тизими, маълумотлар базаси ёки интернет-сервер билан улаш учун дастурни қандай ўзгартириш керак?
Жавоб: Хеч қандай. Бундай холда дастурни ўзгартириш ёки унга қўшимча киритишнинг хожати йўқ. ДМКни дастурлаш комплекси OPC серверини ўз ичига олади. У ДМК маълумотларига дастурчи каби боғлана олади. ДМКнинг маълумот узатиш каналини - OPC серверини қўллаб қувватласа кифоя. Одатда бундай канал аввалдан мавжуд бўлиб сиз ДМКни дастурлаш пайтида ундан фойдаланган бўласиз. Бошқа барча ишлар мавжуд ўзгарувчилар рўйхатини аниқлаш, тармоқни тўғри созлаш, OPC сервери ва SCADA тизимини созлаш билан боғлиқ. Умуман олганда, OPC сервери орқали SCADA тизимига уланиш компьютерларда локал тармоқни созлашга ўхшайди.


Download 251,12 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish