б)
Анқонинг уруғи ( ёки
тухуми) ёки
анқога шафе сира топилмайдиган
ёки ғоят кам учрайдиган нарса ҳақида. [Кенжа]
ҳар ёққа аланглаб, бошпана
кўзлашга тутинди. Даштда бундай бошпана анқонинг уруғи. Ҳ.Назир, Маёқ
сари. Варианти 283 – саҳифада:
анқога жиян (ЎТИЛ, 49-с.);
6)
ижтимоий локал компонентли Алифни калтак деёлмаслик (ёки
қорнини) ёрсанг алиф чиқмайди хат-саводи маълумоти йўқ, ҳеч нарса
билмайди. Акам фақирнинг қорнини ёрсанг, алиф чиқмайди-ю, тағин фалону
писмадон деганига куяйми! П.Турсун, Ўқитувчи. (ЎТИЛ, 40-с.);
Аммамнинг
бузоғи ҳеч
бир ишни эплолмайдиган, лаванг, шуди ҳеч балода йўқ одам
ҳақида (ЎТИЛ, 44-с.);
Аравани қуруқ олиб қочмоқ қуруқ, баландпарвоз гап
қилмоқ, беҳуда мақтанмоқ. –
Саидғози ака! – деди [Назаров]
кинояли
жилмайиб, ҳа деб аравани қуруқ олиб қочаверманг.Сиз билган сиёсатни биз
ҳам биламиз. С.Анорбоев, Оқсой. (ЎТИЛ, 50-с.);
Атала махсум бўшашган,
лалайган, ланж одам ҳақида (ЎТИЛ, 61-с.);
Қариб қуюлмаган, ачиб
суюлмаган қ.суюлмоқ (ЎТИЛ, 65-с.);
Баланд охурдан сув ичган қ.охур
(ЎТИЛ, 75-с.);
На дон, на сомон ҳеч нарсага ярамайдиган нарса ёки кимса
ҳақида (ЎТИЛ, 233-с.);
Дўпписи яримта иши жойида, чор ишкали бут, ғам-
ташвиши йўқ;
Тупроғи енгил бирор жойда ёки бирор вазифада узоқ
туролмайдиган; қўнимсиз. (ЎТИЛ, 247-с.)
Бизнинг “сартия” жуда беғам
ҳеч нима бўлмагандай, дўпписи яримта. Ҳалқумигача қарзга ботганини ўзи
сезмай қолади. Ойбек, Қутлуғ қон. (ЎТИЛ, 243-с.)
Соясига кўрпача солмоқ
(соясига салом берди) (ЎТИЛ, 72- с.); жуда ҳурмат қилмоқ, ҳурматини
жойига келтирмоқ. – хушомадгўйлик, лаганбардорлик қилмоқ;
Мўйчинак
тишламаган турмуш аччиқ-чучугини тотмаган, таржиба кўрмаган; ёш,
гўдак, ғўр (ЎТИЛ, 489-с.);
Сиркаси сув кўтармайдиган одам гап кўтара
олмайдиган, таъби нозик одам. Куёви
тушмагур мунча сиркаси сув
кўтармайдиган
йигит экан, бир оғиз сўз шунчалик ботиб кетибдими.
Ж.Абдуллахонов, Тўйга келинглар (ЎТИЛ, 58-с.);
7) фитоморф локал компонентли:
Анжир қилиб юбормоқ с.т. эзиб
пачоқлаб юбормоқ, абжағини чиқармоқ. (ЎТИЛ, 47-с.);
Бир қоп ёнғоқ ичида
кири йўқ, хушчақчақ одам ҳақида.
Семиз йигит бир қоп ёнғоқ(дай) шалдур-
шулдур, очиққина эди. Ҳ.Назир, Ўтлар туташганда;
Жийда қоқмоқ обдан
совқотмоқ, совуқдан дағ-дағ титрамоқ. Кечаси билан жийда қоқиб чиқдим
(ЎТИЛ, 278-с.);
8) зооморф локал компонентли:
Думи хуржин ( ёки
хуржинда)
нотайин, таги-туги йўқ, чатоқ ёки чала-чулпа. Думи хуржун гап. Думи
хуржун иш. (ЎТИЛ, 238-с.);
Илоннинг ёғини ялаган айёр, муғомбир, қув. Кўп
ишни кўрган бу Зуннунов. Илоннинг ёғини ялаган. (ЎТИЛ, 267-с.);
Итнинг
кейинги оёғи ҳурматини йўқотган, обрўсизланган одам ҳақида (ЎТИЛ, 376-
с.);
Қўй оғзидан чўп олмаган қ.қўй (ЎТИЛ, 534-с.);
Пашшадан фил ясамоқ
(ёки пашшадай нарсани) фил қилмоқ арзимас нарсани ошириб юбормоқ,
улғайтириб кўрсатмоқ, ҳаддан ташқари муболаға қилмоқ (ЎТИЛ, 581-с.).
9) “предмет” локал компонентли:
Арра қилмоқ дағл. тенг бўлишиб
олмоқ.
Ортиқча ... сутдан келган даромад жиноятчилар ўртасида арра
Do'stlaringiz bilan baham: