3.14-расм.
3.15-расмдан кўринишича, чуқурлик хам ёпиқ шаклдаги горизонталлар билан тасвирланади. Фақат чуқурлик тасвирини тоғдан ажратиш учуй горизонталларда нишабнинг пасайиш томонига қараб бергштрихлар (калта чизиқчалар) қўйилади (3.15-расм).
3.15-расм.
Тизма тоғ ва тизма сойлар хам план ва карталарда шакли ўхшаш горизонталлар билан тасвирланади. 3.16-а. расмда тизма тоғ, 3.16-б расмда эса тизма сой горизонталлар орқали тасвирланган. Тизма тоғни сойдан ажратиш учун горизонталларда бергштрихлар қўйилади. Тизма тоғда бергштрихлар горизонталнинг бўртиқ томонига, тизма сойда эса ботик томонига қўйилади (3.16-а, б расмлар).
а) б)
Горизонталлар баландлиги уларни узиб ёки уларнинг охирида, рақамлар асоси билан рельефнинг пасайиш томонига караб ёзилади.
Икки қўшни горизонталлар орасидаги шовун йўналиш бўйича вертикал масофага рельефнинг кесим баландлиги (h) дейилади.
Горизонтал баландлиги хамма вақт рельеф кесими баландлигига яхлит бўлиниши керак. Масалан, рельеф кесим баландлиги 2,5 м учун, горизонтал баландлиги 180; 182,5; 185 м ва хоказо бўлиши мумкин.
Кесим баландлиги қиймати тасвирланадиган жой рельефининг мураккаблигига ва тузиладиган план ва карта масштабига қараб қабул қилинади. Горизонталларнинг планда бир-бирига қанча яқин ёки бир-биридан қанча узоқ бўлиши жой қиялик бурчагининг катта ёки кичиклигига боғлиқ бўлади.
Агар қиялик бурчаги катта бўлса, горизонталлар бир- бирига яқин бўлади ва аксинча. Текисликдаги (пландаги) икки қўшни горизонталлар орасидаги масофа горизонталлар қуйилиши деб аталади.
3.17-расмдаги А нуқта жойлашган горизонталдан қўшни горизонталгача ҳар хил йуналишда қуйилиш олиш мумкин. Масалан, Аа1, Аа2, Аа3 ва бошқалар. Булардан горизонталларга тик қилиб олинган Аа2 йўналиши энг характерлиси ҳисобланади. Шунга асосан, унинг қуйилиши энг кичик бўлиб, қиялик тиклиги энг катта бўлади.
3.17-расм.
Энг кичик қуйилиш бўйича олинган чизиқ энг катта тиклик чизиғи дейилади. Бу чизиқ қиялик йуналиши деб кабул килинади.
Горизонталлар қуйидаги асосий хоссаларга эга:
1. Горизонталлар план ёки карталарда бир-бирига қанча яқин бўлса, жой қиялиги шунча тик бўлади; бир-биридан узоқ бўлса, қиялик ётиқ бўлади. Ёнма-ён икки горизонтал орасидаги энг қисқа масофа энг тик жой ҳисобланади.
2. Турли баландликдаги горизонталлар ўзаро кесишмайди.
3. Пландаги горизонталлар ёпиқ чизиқ булади ёки план четида тугайди.
4. Горизонталга перпендикуляр чизиқ энг катта нишабликда булади.
Рельефи текис жойларда уни асосий горизонталлар билан тўла кўрсатиш мумкин бўлмаган вақтда кесим баландлигининг ярмига тенг қийматда қўшимча горизонталлар ўтказилади. Қўшимча горизонталлар узуқ (пунктир) чизиқлар билан чизилади. Баъзида чорак горизонталлар ҳам ўтқазилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |