Кадимги туркларнинг дини Тангричилик қадимий туркий ва мўғул халқлари



Download 19,51 Kb.
Sana14.06.2022
Hajmi19,51 Kb.
#667184
Bog'liq
Q.turklar dini


Кадимги туркларнинг дини
Тангричилик қадимий туркий ва мўғул халқлари
дини ҳисобланади. Бу динга қадимги Шумер давлатида
(мил. авв. III минг йиллик) ҳам эътиқод қилингани
манбаларда ёзиб қолдирилган. Тил ва этник жараёнлар
тараққиётининг ностратик (борей) концепциясига1
асосланган тадқиқотчилар фикрича, 5–6 минг йиллар
муқаддам қадимги Шумердан Олтойгача бўлган улкан
ҳудудда протоолтой қабилалари яшаган. Шумерлар
қадимги турк тилига яқин бўлган протоолтой тили
лаҳжасида сўзлашганлар. Қайд этилган маълумотларга кўра, «тангри»номи ҳамма туркий халқлар лексиконидан муқим жой олган ва ҳамон айнан «илоҳ» маъносида қўлланилмоқда: «Тангри» атамаси кўпгина Осиё халқларининг энг қадимги мифологик фондига киради. Тангриқадимги шумер тилида тенгри, тенгир, денгри; олтойчадатангнгир;озарбайжонча денгри, денгир; хакасча тигир, тер; тувача дээр; чувашча тура; ёқутча тангара; монголча тэнгэр; бурятча тэнгэри, тэнгри; қалмиқча тэнгер;
японча тэнри шаклида талаффуз қилинади. У қадимий
хунн тилида ҳам мавжуд бўлган. Тадқиқотчилар Тангрини
кенгроқ талқинда шумерча «тенгир – коинот»,
«денгиз» билан боғлайдилар. Тангри ҳақидаги тасаввур
осмон руҳи эгаси ҳақидаги анимистик диний
эътиқодлар асосида шаклланган бўлиб, унда осмон
ҳам бевосита ўзининг кўринишида, ҳам Тангри яшайдиган
фазо сифатида тасаввур этилган. Туркий халқлар тарихига, айниқса, шутарихнинг мафкуравий жиҳатларига эътибор биланқарасак, энг чуқур изқолдирган мафкура тангричиликдинимафкурасиэканини кўрамиз. Бугунги кундаЕвроосиёматеригибўйлаб энг катта географик ҳудудларни эгаллагантуркий халқлар турли хил динларни қабул қилган бўлса-да, деярли ҳаммасининг онгу шуурида энг қадимги анъанавий дини – тангричилик элементлари
сақланиб қолган. Маълумки, аксарият туркий тилда сўзлашувчихалқларислом динини қабул қилган. Улардан айримлари, хусусан, гагаузлар насронийлик динини қабул қилишган.Шунингдек, туркийлар орасида қараим ва қримчақ каби яҳудийлик эътиқодида бўлган халқлар ҳам
бор. Аммо минг афсуски, туркийлар қайси динни қабул
қилмасин, уларнинг онгида ва тафаккурида жоҳилият
дини – тангричилик элементлари сақланиб қолган.
Туркий халқлар орасида ҳамон самовий динлар билан
бир қаторда қадимги тангричилик динини сақлаб,
эътиқод қилиб келаётган халқлар, элатлар ҳам талайгина.
Жумладан, олтойлар, тувалар, хакаслар ва
ёқутлар орасида аҳолининг аксарияти, номигагина
насронийликни қабул қилган бўлиб, амалда тангричилик
динига эътиқод қилишади. Шу сабабли тангричилик
динини тиклашни айнан улар бошлаб беришди. Тангричилик диникосмологиясида дунё уч қисмга бўлинади: Осмон, Ерустива Ерости дунёси. Ҳозирги кунда учта дунё тимсоли бўлган – тепа қисмида ромб
тасвирланган хоч тангричилик тимсоли сифатидан қабул қилинган. Бунда ромб бутун дунёникўриб турувчи Тангри тимсоли бўлса, горизонтал чизиқлар осмон чегаралари ҳисобланади. Аммо худди шу тасвир тангричиликда
пайғамбарлар ўрнини босувчишомонларнинг дафларида ҳам ўз аксини топган. Унга кўра қуёш, ой ва юлдузлар – осмон салтанати, одамлар, ҳайвонлар ва қушлар – ер салтанати, ўликлар эса – ерости салатанативакиллари ҳисобланишган. Тангричилар ёмғир сўраб Улканга,ўт-ўлан ундиришини сўраб Ерликка мурожаат қилишган. Тангричиларэътиқодида шу сабабли илоҳлардан қўрқиш
ҳисси кучли бўлиб, агар Улканга ва Ерликка эътиқод сусайса, турли тўфонлар ва табиат ҳодисалари рўй беришигаишонишган. Момақалдироқ ва яшинни – Улканнинг,ер ёрилиши, зилзилалар, кўчкиларни –Ерликнинг қаҳри келганидан, деб билишган. Диншунослик фанида шомонийликка алоҳида дин сифатида қаралади. Бироқ кўпгина туркий халқларда шомонийлик тангричилик динининг таркибий қисми сифатида кўринади. Шомонлар тангричилик динида илоҳий дунё ва илоҳий кучлар билан одамлар ўртасидавоситачи ҳисобланади. Шунингдек, улар табиат ҳодисаларини башорат қилувчи, табиб, руҳлар билан одамлар орасида воситачи, анъанавий маросимлар ташкилотчиси каби вазифаларни ўтаб келишган. Шомонларнинг афсоналарига кўра, биринчи доира (даф)ни уларга Ерлик тортиқ қилган ва шомоний амалларни ўргатган. Шомонлар – худолар ва одамларўртасида воситачилардир. Улар Ерлик билан боғланишучун ўтовларни танлашган, капа ичида даф уриб руҳларни чақирган ва одамларнинг ҳожатини чиқарган. Улкан билан эса осмон очикжойларда, асосан, қайинзорўрмонларда алоқа боғлашган. Улар осмонгақараб даф уриб, қўнғироқларини шақиллатиб, Улканга тобе руҳларни чақирган ва унинг талаби биланқурбонликлар қилган.Баъзи шомонларнинг «Келағай» номли ёрдамчисиҳам бўларкан. Келағай чапақай ва дудуқ бўлиб олтинчиосмондан ерга одамларнинг тақдирини билиб тушар экан ва шомонга етказар экан. Шомон ҳам, ўз навбатида, одамлар илтимосини худоларга Келағай орқали етказар экан. Шомонларнинг афсоналарига кўра, биринчи доира(даф)ни уларга Ерлик тортиқ қилган ва шомоний амалларни ўргатган. Шомонлар – худолар ва одамларўртасида воситачилардир. Улар Ерлик билан боғланиш учун ўтовларни танлашган, капа ичида даф уриб руҳларни чақирган ва одамларнинг ҳожатини чиқарган. Улкан билан эса осмон очиқ жойларда, асосан, қайинзор ўрмонларда алоқа боғлашган. Улар осмонга қараб даф уриб, қўнғироқларини шақиллатиб, Улканга тобе руҳларни чақирган ва унинг талаби билан қурбонликлар қилган.Баъзи шомонларнинг «Келағай» номли ёрдамчиси
ҳам бўларкан. Келағай чапақай ва дудуқ бўлиб олтинчиосмондан ерга одамларнинг тақдирини билиб тушар экан ва шомонга етказар экан. Шомон ҳам, ўз навбатида, одамлар илтимосини худоларга Келағай орқали етказар экан.
Download 19,51 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish