Кафедраси “ машиналар яратишнинг


Мукаддима. Фаннинг максади ва масалалари



Download 2,73 Mb.
bet2/113
Sana09.06.2022
Hajmi2,73 Mb.
#649269
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   113
Bog'liq
2 5195269785012671267

1.1.Мукаддима. Фаннинг максади ва масалалари

Мустакилликка эришиб, юксалиш сари олга интилаётган мамлакатимиз - Ўзбекистон Республикасининг бугунги кунини йирик саноат корхоналари, турли мухандислик иншоатлари ва тизимлари, маданий ва маиший бинолар, замонавий машинасозлик корхоналари қурилишларисиз тасаввур этиб бўлмайди. Мамлакатимиз иктисодиётини ривожлан-тиришда чет эл инвестициясини кириб келиши сабабли кўплаб саноат корхоналари жахон стандартларига жавоб бера оладиган килиб янги ва кайта кўрилмокда, катталашмокда. Бўларни исботи сифатида мамлакатимизда "Истиқлол режаси" амалга оширилаётганини кўрсатиш мумкин. Яъни чет эл компаниялари билан қўшма корхоналар яратилмокда, жумладан Тошкентда "Зафар" Ўзбекистон-Хитой; "Уздэуэлектроникс" Ўзбекистон-Корея; "Совастротекстль" Ўзбекистон-Балтика; Чирчиқда "Вексаф"; Ангренда "Ўзтуркаккуммаш"; Гулистонда "Узалтайтрактор"; Букада "Кобўл-Туйтепа текстайлз"; Жиззахда "Жибри" Буюк Британия; Самарканда "Самжинтекс"; Югославия; "Самрад" Швейцария, "Мармаргранит" Австрия; "Самкоч-Авто"; Каршида "Катекс" комбинати; "Султон-Аджанта" Термиз; Бухорода "Гуфик-Авиценна" Хиндистон; Hавоийда "Зарафшон-Hьюмонт"; Элликкалҳада "Элтекс"; Hаманганда "Ас-HамТекстил" Туркия; Андижонда "Тиксанти", "Узэкс" Россия; Асакада "Уз-ДЭУ-Авто" Корея; Фаргонада "Узсаламан" Германия, "УзДЭУ Текстайл" Корея, "Полиамид-6" Германия; "ФНКЗ" Франция-Япония; "Азот" Хитой-АКШ ва бошқалар.


Табиийки, улкан қурилишларнинг тобора ривожланиб бориши замонавий технологик машина ва жихозларга бўлган талаб ва эхтиёжни кучайтиради.
Хозирги замондаги технологик машина ва жихозлар яратиш қуйидаги йўналишларида такомиллашиб ва ривожланиб бормокда:
- Машиналарнинг сифати, ишончлилиги ва хизмат муддатининг ўсиши;
- Машиналар қувватини ортириш;
- Алмашинувчи ишчи қисмларига эга бўлган универсал машиналар яратиш;
- Қўлда бажариладиган машина ва жихозлардан фойдаланиш;
- Машиналарни маневрчанлигини ошириш;
- Автоматик қурилмалардан фойдаланиш;
- Машиналарни эргономик ва эстетик талаблари асосида лойихалаш.
Бундан ташқари, янги русумдаги машиналар яратиш бўйича изланишлар олиб борилмокда. Хусусан, суюқликларни экстракциялаш, детонацион тўлқин энергияси, портлаш энергияси, лазер нурлари, тебранишлар, шамол энергияси, металларга механик ишлов беришни оптималлаштириш, ультра қисқа товуш тебранишлари ёрдамида ишловчи янги русумдаги машиналар яратилди. Янги қурилмани яратиш вақтида энг яхши, жахон андозалари даражасидаги лойихаларни яратиш учун бир-бирини тўлдирувчи бир неча усулни қўллаш керак.
Техниканинг тараққиёт тарихидан кўриниб турибдики, хар қандай техник ечимлар хам ўз даврида энг яхши, хисобланиб, вақт ўтиши билан такомилаштириш талаб қилинади. Мавжуд қурилма яратишда аввало қуйидаги саволларга жавоб топиш лозим:
- Яратилаётган қурилмада айрим кўрсаткичларни ошириш ёки камайтириш ёки функциялар сонини кенгайтириш мумкинми?
- Қурилмани янги ривожланиш босқичига ўтказиш мумкинми?
- Янги яратилган машина эстетик нуқтаи назардан талбга жавоб берадими?
Бу эса мутахасис кадрлардан янги машиналар яратишни, техник ижодкорликни, янги техник ечимлар топишни, муаммоли масалларни мустақил холда ечиш махоратига эга бўлишни, оз энергия сарфлаб, юқори иш унуми билан ишлай оладиган кам йиладиган, чидамли ва сифатли махсулот ишлаб чиқарадиган, иқтисодий самарали машина ва жихозлар яратиш, шу мақсадга қаратилган иш режими танлай олиш талаб этилади.
Шу сабабли "Технологик машина ва жихозлар" кафедрасида В.520800 - "Технологик машина ва жихозлар" йўналиши бўйича таълим олаётган талабаларга машиналар яратишнинг техник асослари ўргатилмокда. Ушбу йўналиш бўйича битирган бакалаврлар техник ижодкорлик сирларини, машиналар яратишнинг асосий босқичлари: прогнозлаш, лойихалаш комплексларини ўрганиб чиқиб ишлаб чиқаришга тадбиқ эта олиш қобилиятига эга бўлиши керак.
Фаннинг мақсади - замонавий машина, асбоблар, қурилмаларни юқори илмий-техник даражада яратишдан иборат.
Машиналар яратишнинг моддий жараёни қуйидаги анъанавий технологик жараёнлардан фойдаланиш ва уларни қўллашга асосланади:
-қўйиш, (литьё)
-болгалаш, (ковка)
-пайвандлаш, (сварка)
-детал ва таналар (заготовка) га механик ишлов бериш
-қисмларни, машина ва агрегатларни йиғиш, созлаш ва бошқалар.
Шу билан яратилаётган машинанинг сифати ва техник кўрсаткичлари, юқорида санаб ўтилган жараёнлар билан тўласича шаклланмайди, балки машина яратилишининг хар бир боскичда унинг конструкциясига киритиладиган техник гоялар ва ижодий қарорлар билан-прогноз боскичидан тортиб машинани эксплуатация қилишнинг техник-иктисодий самарасини таъсирида замонавий машина дунёга келади.
Вазифага, типоразмерига, конструктив тузилишига ва бошқа хусусиятларга кўра хар бир машинанинг индивидуаллигига қарамасдан, бу машиналарни яратишнинг умумий қоидалари ва қонунлари мавжуд. Бу қонуният ва қоидаларнинг кўплари машина ва механизмлар назарияси, машина деталлари, материаллар қаршилиги, конструкцион материаллар технологияси, гидравлика, электротехника каби умуммухандислик фанларида ўқитилган.
Бу қоидаларнинг қолганлари эса махсус мутахасислик фанларида боғланмаган холда алохида муаммолар тарзида машинасозлик имкониятлари ва унинг ривожи кам эътиборга олинган холда берилади.
"Машиналар яратишнинг техник асослари" фани ана шу таркок коидаларни ва энди кашф этилаётган қонуниятларни бир бутун холда боғлаб ўрганишни кўзда тутади.
У талабаларга машиналар яратишнинг асосий босқичлари, бу борадаги муаммоларни хал қилиш йўллари, сифатли машиналар яратиш усуллари туғрисида маълумот беради.



Download 2,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   113




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish