Кодекс Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»


-модда. Даромадлар тўғрисидаги декларацияни тақдим этиш тартиби



Download 0,86 Mb.
bet139/254
Sana24.02.2022
Hajmi0,86 Mb.
#254327
TuriКодекс
1   ...   135   136   137   138   139   140   141   142   ...   254
Bog'liq
солиқ кодекси

192-модда. Даромадлар тўғрисидаги декларацияни тақдим этиш тартиби
Солиқ тўловчилар ушбу Кодекснинг 189-моддасида кўрсатилган даромадлар бўйича жами йиллик даромад тўғрисидаги декларацияни, агар ушбу моддада бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, доимий яшаш жойидаги давлат солиқ хизмати органига ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 апрелидан кечиктирмай тақдим этади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Декларация қилиниши шарт бўлмаган даромадларни олган солиқ тўловчилар доимий яшаш жойидаги давлат солиқ хизмати органига жами йиллик даромадлари тўғрисидаги декларацияни ихтиёрий равишда тақдим этиши мумкин.
(192-модда Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-241-сонли Қонунига асосан иккинчи қисм билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 556-модда)
Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган чет эллик жисмоний шахс ўтган солиқ даври учун даромадлар тўғрисида жорий йилнинг 1 апрелигача декларация тақдим этади.
Чет эллик жисмоний шахс — Ўзбекистон Республикасининг резиденти ушбу бобда белгиланган тартибга мувофиқ солиқ солиниши лозим бўлган даромад келтираётган фаолиятини календарь йили ичида тугатган ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига чиқиб кетаётган бўлса, унинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида турган вақтда жорий солиқ даврида ҳақиқатда олган даромадлари тўғрисидаги декларация мазкур жисмоний шахс Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига чиқиб кетишидан бир ой аввал тақдим этилиши лозим. Агар чет эллик жисмоний шахс — Ўзбекистон Республикасининг резиденти жорий йилнинг 1 февралига қадар доимий яшаш учун хорижга чиқиб кетаётган бўлса, жорий йил учун даромадлар бўйича декларация тақдим этилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Тақдим этиш тартиби ушбу модданинг тўртинчи қисмида белгиланган даромадлар тўғрисидаги декларация бўйича ҳисоблаб чиқарилган жисмоний шахсларнинг даромадларидан олинадиган солиқни тўлаш декларация топширилган пайтдан эътиборан ўн беш кун ичида амалга оширилади.
(192-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-241-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 556-модда)
Грант олган жисмоний шахс даромадлар тўғрисидаги декларацияни топшираётганда грант бўйича олинган даромад суммасини, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи миқдорини, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан ваколат берилган фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш бўйича органнинг тегишли хулосасини кўрсатади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: «Илмий-техника ҳамкорлиги бўйича халқаро ва хорижий ташкилотлар ва фонд ҳамда халқаро битимлар грантлари доирасида чет элдан келтирилган пул маблағлари ва ускуналарга хулосаларни бериш тартиби» (рўйхат рақами 438, 18.05.1998 й.).
Олдинги таҳрирга қаранг.
Мол-мулкини ижарага беришдан даромад олаётган жисмоний шахс, агар ушбу даромадларга жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг тўлов манбаида солиқ солинмаса, белгиланган муддатларда жами йиллик даромад тўғрисида декларация тақдим этиш билан бир қаторда ижарадан даромадлар пайдо бўлган кундан эътиборан биринчи ой тугаганидан кейин беш кунлик муддатда дастлабки тарздаги декларация ҳам тақдим этади.
(192-модданинг еттинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-343-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 52-сон, 584-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кўчмас мулкнинг ижара шартномаси давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйилаётганда бошланғич декларация тақдим этилмайди.
(192-модда Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 24 декабрдаги ЎРҚ-508-сонли Қонунига асосан саккизинчи қисм билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.12.2018 й., 03/18/508/2365-сон — 2019 йил 1 январдан кучга киради)
Мол-мулкни ижарага беришдан даромадлар олиш тугаган тақдирда жисмоний шахс доимий яшаш жойидаги давлат солиқ хизмати органини бу ҳақда ёзма шаклда хабардор этади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Агар солиқ тўловчи даромадлар тўғрисидаги декларацияни тақдим этмаган бўлса, шунингдек олдин тақдим этилган декларацияда нотўғри маълумотлар аниқланган тақдирда, давлат солиқ хизмати органи жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи суммасини ўзидаги мавжуд ахборот асосида ҳисоблашга ва тўланиши лозим бўлган, ҳисобланган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи суммаси тўғрисида солиқ тўловчига ўн кунлик муддат ичида тўлов хабарномасини топширишга ҳақли. Солиқ тўловчи томонидан жами йиллик даромади тўғрисида декларация ёки тўғриланган декларация тақдим этилган тақдирда, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг якуний суммаси ушбу декларация ҳисобга олинган ҳолда аниқланади.
(192-модданинг ўнинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 24 декабрдаги ЎРҚ-508-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.12.2018 й., 03/18/508/2365-сон — 2019 йил 1 январдан кучга киради)

Download 0,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   135   136   137   138   139   140   141   142   ...   254




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish