Konsultativ psixologiya va psixokorreksiya


Ижтимоий-психологик тренинглар ёрдамида ёшларни ўзини-ўзи тарбиялашга ўргатиш



Download 255,5 Kb.
bet7/8
Sana30.03.2022
Hajmi255,5 Kb.
#517467
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Акром

2.2. Ижтимоий-психологик тренинглар ёрдамида ёшларни ўзини-ўзи тарбиялашга ўргатиш
Тадқиқотимизнинг бу йўналишида ўқувчи ёшларда ўзини-ўзи тарбиялашнинг энг мақсадга мувофиқ усулларини излаб топиш, синаб кўриш ва маъқул топилган усулларни қўллаб, натижаларни яққол тасаввур қилиш каби вазифаларни амалга оширишни лозим топдик.
Тадқиқотда иштирок этган респондентларда ижтимоий психологик тренинг машғулотларини ташкил этдик.
Биринчи босқичда Р.Тошимов тузган «Муомала тренинги» мажмуаси асосида махсус суҳбатлар ва тренинглар ўтказилди. Уларни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад - ўқувчилардаги мавжуд ижтимоий тасаввурларни алмаштириш ва эксперимент моҳияттига бевосита алоқадор сифатлар борасидаги билимлари доирасини кенгайтириш бўлди.
Ўйин жараёни қуйидагича кечади: аввал типик ижтимоий вазият моделлаштирилади ва персонаж сифатида ҳар бир иштирокчининг мавқеи аниқланади. Барча тренинг аъзолари вазият билан танишиб чиқадилар ва бу вазиятга мос, мақсадга мувофиқ бўлган йўлларни қидирадилар. Бунда эътибор берилиши лозим бўлган асосий нарса - иштирокчиларни соғлом шахслараро муносабатларга ўргатиш.
Ўйин бошида тренер ҳар бир иштирокчига унинг шахсий истаги ва хусусиятини ҳисобга олган ҳолда аниқ персонажларни бўлиб беради.
Кейинчалик роллар алмашиниши ва ҳар бир ролни навбат билан бир неча киши ўйнаб чиқиши мумкин. Ўйин охирида ҳамма бир бўлиб, ўтган ъодисаларни таҳлил қиладилар. Бунда кўпроқ у ёки бу шахснинг ролни қанчалик актёрона ўйнаганлиги эмас, балки ролга муносабат, вазиятдан чиқишда эмоциянинг иштироки ва ролни ҳис қила олганлик санъати таҳлил қилинади.
Тренинг иштирокчилари ҳаяжонланмасликлари учун машғулот бошланишидан аввал уларнинг ўзларини эркин тутишлари учун айрим енгиллаштирувчи машқлар, бошқача қилиб айтганда, психогимнастик машқлар ўтказиш тавсия этилади. Масалан, ана шу мақсадда ўтказиладиган психогимнастик машқларга қуйидагиларни киритиш мумкин:

  1. Тренер гуруҳни айлана шаклида туришларини сўрайди ва аъзоларни навбатма-навбат ўртага чиқиб, гуруҳ билан хоълаган тарзда, лекин самимий саломлашишни сўрайди. Кейин гуруҳдан кимнинг саломи кўпроқ ёққанини сўрайди.

  2. Гуруҳ аъзолари тренер атрофида ярим айлана шаклида туришади. Навбат билан гуруҳ аъзолари ўртага чиқиб, хоълаган аъзо билан сўзсиз, лекин очиқ юз билан мимика воситасида саломлашиш ва бирор фикрни билдириши сўралади.

  3. Ҳамма доира шаклида ўтиради ва тренер олиб келган копток навбат билан тренинг қатнашчиларига отилади, фақат кимга отилса, ўша одамнинг кучли, яхши бир сифати айтилиб, сўнг ирғитилади. Тренер коптокнинг албатта ҳар бир кишига тегишини назорат қилади. Бу каби машқлар тренинг қатнашчилари ўртасида ўзаро тангликнинг бўлмаслиги ва ўз фикрини баён этаётганда тренердан тортинмаслиги учун ўзига хос тренинг ҳисобланади.

Шахс сифатларини ўқувчиларда мустаҳкамлаш мақсадида махсус сценарий асосида «Сифатлар дўкони» тренинг - ўйини таклиф этилди.
Бошловчи ҳар бир иштирокчи қўлига алоҳида карточкаларда ёзилган «самимий», «хушмуомала», «очиқчеҳра», «сертакаллуф», «ширинсўз», «мағрур», «бефарқ», «дағал», «манман», «ҳазилкаш», «дарғазаб», «маъюс», «хушчақчақ», сўзларини бериб чиқади.
Протогонистлар ўзларига ёққан сифатни танлаб, сотиб олишади ва у билан боғлиқ суҳбат қуришади.
Суҳбат давомида танланган сифат атрофлича таҳлил қилиниши керак. Ўз навбатида протогонист (харидор) ҳам нима сабабдан шу сифатни танлаганини билдириши лозим. Ўйин гапириш ва тинглаш малакаларини, шахслараро ўзаро муносабатни, ҳамда шахс сифатларини тарбиялайди.
Юқоридаги тренинг машғулотларини ўтказиш давомида биз ўқувчиларнинг вербал ҳамда новербал реакцияларини кузатишга муваффақ бўлдик. Ўқувчиларда қайд этилган сифатлар ва хулқ нормалари тадқиқот давомида мустаҳкамланганлигига амин бўлдик.
Ўқувчиларнинг ўйинлар давомидаги хатти-ҳаракатлари, муносабатлари, ўйинларга билдирган фикрлари натижасида шундай хулосага келдикки, таълим муассасаларида олиб бориладиган таълим-тарбия ишларини ташкил этишда тренинг машғулотларининг самараси ниҳоятда катта бўлади ва ўқувчилардаги мавжуд ижтимоий тасаввурларни ижобий сифатлар билан бойитади, хулқда мустаҳкамланишига ёрдам беради.

Хулоса
Истиқлолдан кейин таълим жараёнида қўлланилиб келинаётган сабоқ бериш ва тарбиялашнинг йўл-йўриқлари, восита ҳамда услублари тизимига ўзбек халқининг ўзига хос хусусиятларини, муомала маданиятини, қадрият ва маънавият дурдоналарини киритмасдан туриб - таълим самарадорлигини ошириш, уни такомиллаштириш, шарқона тарбия назариясини ёшлар онгига сингдириш мумкин эмаслиги яққол кўзга ташланади. Жаҳон маданияти ва маорифининг илғор ғояларидан оқилона ва унумли фойдаланиш билан бирга бир неча ўн асрлик тарихга эга бўлган, ҳатто унутилиш даражасига бориб қолган миллий туйғу, миллий ҳарактер, миллий қиёфа, миллий дид ва ҳоказоларсиз иймон, эътиқод, ватанпарварлик, софлик, виждонлилик, ростгўйлик, масъулият ва бурч ҳисларини таркиб топтириб бўлмайди.
Миллий меросимизнинг ғоявий негизи – шахс тарбияси, унинг маънавий эҳтиёжларига даъвогар бўлган омилларни ўрганишдан иборат бўлиб келган, ушбу муаммо ҳозирда ҳам жамиятимизда олиб борилаётган сиёсатда энг муҳим масалалардан бири сифатида намоён бўлмоқда. Замонавий таълим-тарбия тизими ва миллий мерос асосидаги ғоявий уйғунлик – таълим-тарбия жараёнида миллий мероснинг маънавий-маърифий заминларига таяниш зарурлигини ҳам англатади. Шу жиҳатдан олиб қараганда ўтмиш алломалари, мутафаккирларининг маънавий меросларини ёш авлоднинг тарбиясидаги аҳамияти бугунги кунда ҳам ғоят беқиёсдир.
Шарқнинг панд-насиҳатларидан инсоний муносабатларга даҳлдор барча муаммо ва жумбоқларга жавоб оласиз. Чунончи: одамийлик, билимлилик ва нодонлик, яхшилик ва ёмонлик, нутқ ва сукут, рост ва ёлғон, дўстлик ва рақобат, улуғлик ва ушоғлик, заковат ва ҳасад ҳамда бошқа сифат ва иллатлар хусусида барча мутафаккирларнинг гаплари бир жойдан чиққандай бўлади. Зеро, улуғлар инсоний фазилатларни ўзига хос билимлар мажмуаси деб билганлар. Инсоний фазилатлар ҳам дунёвий билимлар каби қайтарилиб тургандагина ҳаётийлилигини сақлаб боради.
Маънавий нуқтаи назардан қараганда буюк аждодларимиздан мерос қолган қадриятлар ва урф-одатларга, насл-насабимиз ва қонимизга сингиб кетган буюк ҳаётбахш кучга эгамиз. Ана шу қутлуғ меросга муносиб бўлиб яшаш, бу беқиёс бойликни янада бойитиб ривожлантириш, миллий ўзлигимиз ва умуминсоний қадриятлар асосида келажагимиз биносини барпо этиш муқаддас бурчимиздир. Шу туфайли, Шарқона тарбиянинг барча восита ва усулларидан фойдаланиш умумбашарий қадриятлар ва демократик жараёнлар устувор йўналишга айланаётган жамиятимизда ёшлар маънавиятининг асосига айланмоғи лозим.
Ўқувчи шахси тараққиётида унда шаклланадиган ижтимоий тасаввурлар махсус ижтимоий- психологик шарт-шароитларнинг бевосита махсули бўлиб, бундай шароитларни сунъий равишда ҳам яратиш мумкин.
Шахс сифатларининг шаклланишини таъминловчи психологик механизмларга аввало идентификация, тақлид қилиш, таъсирланиш ва ўрнак олиш кабилар кирадики, улар ҳам ана шу ижтимоий муносабатларнинг ижтимоий тасаввурлар тизимидаги инъикосидир.
Мақсадга йўналтирилган ижтимоий психологик омиллар - мақсадли суҳбатлар, ижтимоий тренинглар ва бошқалар айнан ўқувчилардаги гуманистик установкаларни барқарорлаштириш ва уларнинг онг структурасида мустаҳкамланишига замин бўлади.
Мамлакатимизда маънавият соҳасида амалга оширилаётган туб ислоҳотлар энг аввало соғлом руҳият тарбияси учун қулай шарт-шароитларни яратади. Президентимиз ташаббуси билан охирги йилларга берилаётган мақомлар ҳам моҳиятан баркамол авлод тарбиясини кафолатлаш, унга зарур шарт-шароитларни яратишга қаратилган. Миллий мафкура концепцияси ғояларини халқ онгига сингдиришнинг зарур механизмларидан бири ҳам шуки, биз фарзандларимизнинг маънавий баркамоллиги учун махсус тадбирларни ўз вақтида кўра олишимиз, янгича тарбия технологияларни ярата олишимиз ва ўқувчиларни янгича мафкура руҳида тарбиялашга йўналтира олишимиздир.

Download 255,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish