«корхона молиявий натижалар ҳисоби ва аудити»



Download 1,54 Mb.
bet4/4
Sana17.07.2022
Hajmi1,54 Mb.
#811941
1   2   3   4
Bog'liq
korxona moliyavij natizhalar hisobi va auditi

Хулоса ва таклифлар

Хулоса қилганимизда, бухгалтерия ҳисобининг барча объектларида бўлгани каби молиявий натижаларнинг шаклланиши ва тақсимланиши ҳисоби борасида ҳам ҳисоб ишларини замонавий талаблар асосида қуришга бўлаётган интилиш, шак-шубҳасиз, бу борадаги муаммоларни баратараф этишга хизмат қилади.


Битирув малакавий ишининг юқоридаги молиявий натижалар шакллантиришнинг ҳозирги ҳолати, бу борадаги камчиликлар, уларни бартараф этишнинг имкониятлари кўрсатиб ўтилди. Юқорида билдирилган фикрлардан келиб чиқиб, молиявий натижалар шаклланиши борасидаги муаммолар ва уларни баратараф этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш мақсадга мувофиқдир. Изланишлар натижасида қуйидаги хулоса ва таклифларга келдик:

  1. Соф фойданинг тақсимот қаторида жамғариш ва истеъмолга йўналтирилган маблағларни уларни шакли ва ишлатиш ўрни бўйича алоҳида юритиш, улар тўғрисидаги маълумотларни молиявий ҳисоботга илова сифатида киритиш лозим.

  2. Молиявий ҳисоботни тузишда молиявий натижаларнинг юзага чиқиши ва шаклланиши бўйича ҳисоб қаторига тўғридан-тўғри боғланувчанлигини белгилаш лозим. Молиявий натижаларнинг шаклланиши бўйича молиявий ҳисоботда фақат жамланган маълумотларгина акс этмоғи лозим. Уларнинг юзага чиқиш ўрни ва шакли бўйича алоҳидалашган шартли молиявий ҳисоботга тушунтиришларда берилиши лозим.

  3. Шунингдек, молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот маълумотларида ўтган йил даражасини таққослаш базаси сифатида ололмаймиз. Сабабки, улар ўзаро таққослаш асосига келтирилмаган. Шу маънода ўтган йилнинг шу даври бўйича маълумотларни йил бўйича жамланган кўрсаткич сифатида, ҳисобот йилининг шу давридаги маълумотларини эса чорак бўйича кўрсаткичлар тартибида юритиш мақсадли ҳисобланади. Бу эса таҳлил ишларини анча осонлаштиради ва уларнинг ўзаро боғланувчанлигини таъминлайди.

4. Ҳисобот даврининг фойдаси (зарари)ни умумлаштирувчи кўрсаткичи маҳсулот таннархига унга тааллуқли бўлмаган харажатларнинг қўшилиши ҳолатларини аниқлашда, шунингдек солиққа тортиш объекти ҳисобланадиган фойданинг нотўғри ҳисобланганлигини аниқлаш мақсадида текширилади.
Молиявий натижаларнинг нотўғри шаклланиш ҳолатлари юзага келишининг 4 та асосий гуруҳини келтириб ўтишимиз мумкин:

  • моддий харажатлар, товар-моддий захиралар камомади, даргумон қарзлар бўйича харажатлар миқдорининг асосланмаган кўпайтирилиши ёки камайтирилиши оқибатида бюджетга тўланадиган тўловлар миқдорини аниқлаш учун олинадиган фойда ҳажмининг ўзгариши;

  • бухгалтерия балансининг пассив томонида акс этадиган ва махсус манбалар ҳисобидан қопланадиган харажатларнинг таннархга ўтказилиши;

  • соф фойда ҳисобидан қопланадиган харажатларнинг маҳсулот таннархига киритилиши, шунингдек бошқа операцион харажатларнинг маҳсулот, иш ва хизматларни сотиш бўйича молиявий натижаларнинг таркибига киритилиши натижасида солиққа тортиладиган фойда миқдорининг ўзгариши.

5. Аудитор молиявий фаолиятга доир харажатлар ва даромадлар ҳамда фавқулодда олинган фойда (кўрилган зарар)ларни текширишнинг барча жихатларини ўзининг ишчи хужжатларида қайд қилиб такомиллаштириш лозим.

  • Аудиторлик текшируви шу нарсани ишончли тарзда намоён этадики, ҳисоб ходимларининг заиф малакаси туфайли айрим ташкилотларда молиявий натижаларни асоссиз равишда шакллантирадилар ва бухгалтерия ҳисобидаги фойдадан фойдаланишни нотуғри акс эттиришни олдини олиш зарур. Шу боис, шу нарсани билиш лозимки, молиявий натижалар маҳсулот(иш, хизмат)лар, асосий воситалар, номоддий активлар, турли моддий бойликлар ва бошқа мулкни сотишдан вужудга келади.

  • Аудитор, шунингдек, ҳисобот даврида молиявий фаолият бўйича харажатлар таркибига асоссиз ҳолда солиқ ва бошқа назорат қилувчи идоралар томонидан қўлланган жарима суммалари, мол-мулкни бепул беришдан хосил бўладиган зарарлар ва бошқалар киритиш холларини аниқлаши лозим, зеро ушбу харажатлар давр харажатлари таркибига киритилади.

  • Бундан кейин, аудитор корхонада амалда соф фойдадан фойдаланиш тартиби ва у ҳисоб сиёсатида ифодаланган тартибга мувофиқлигини аниқлайди. Бухгалтерия томонидан ҳисобланган ялпи даромад, асосий фаолиятдан олинган фойда, умумхўжалик фаолиятидан олинган фойда, солиққа тортилгунга қадар фойда ва соф фойда, фойда солиғи бўйича имтиёзлар кўрсаткичларини арифметик ҳисоб-китоб йўли билан текшириш мақсадга мувофиқдир.

Фикримизча, бу каби ҳолатларнинг ўз вақтида аниқланиши ва тузатилиши молиявий натижалар ҳисоби ва аудитининг тўғри юритишини таъминлаш билан биргаликда ҳисобот даври якуний бўйича олган молиявий натижаси бўйича ишончли ахборот шаклланиши имконини беради.
Юқорида келтирилган таклифларнинг амалиётда кенг қўлланилиши молиявий натижалар ҳисоби ва аудитини такомиллаштиришга хизмат қилади.


ФОЙДАЛАНИЛГАН адабиётлар РЎЙХАТИ
I. Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, Президентнинг фармонлари ва қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари

  1. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси. – Т., 2012.- 40 б.

  2. Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар ҳуқуқларини ҳимоялаш тўғрисида”ги Қонуни.–Т.: Адолат,1996.

  3. Ўзбекистон Республикаси «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида» ги Қонуни. – Т., 1996.

  4. Ўзбекистон Республикаси «Аудиторлик фаолияти тўғрисида» ги Қонуни. (янги таҳрир) - Т., 2000.

  5. Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси. –Т.:Ўзбекистон, 2008.

  6. Ўзбекистон Республикасининг «Валютани тартибга солиш тўғрисида”ги қонуни (янги таҳрири). Т.: 2004.

  7. Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 11 декабрдаги “Хусусий корхона тўғрисида”ги Қонуни. -Ўзбекистон Республикаси қонун хужжатлари тўплами. № 3 - Т.: Адолат, 2004.

  1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-1717-сонли «Мустаҳкам оила йили” Давлат дастури. 2012 йил 27 февраль.

  2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик” Давлат дастури тўғрисидаги Қарори. 07.02.2011 й. № ПҚ-1474.

  3. «Соғлом бола йили» Давлат дастури. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори. 19.02.2014 й. № ПҚ-2133.

  4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 18 ноябрдаги “Иқтисодиёт реал сектори корхоналарининг молиявий барқарорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПФ-4053 – сонли Фармони.

  5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 29 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2009 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида”ги ПҚ-1024 – сонли Қарори.

  6. Ўзбекистон Республикасининг «Банк ва банклар фаолияти тўғрисида» ги қонуни. –Т.: 1996й.

  7. Ўзбекистон Республикасининг «Марказий банк тўғрисида»ги қонуни. – Т.:1995й.

  8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони. Фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларидаги омонатларини ҳимоялаш кафолатларини таъминлашга оид қўшимча чора – тадбирлар тўғрисида. 2008 йил 28 ноябрь, ПФ – 4057 – сон .

II. Ўзбекистон Республикаси Президенти асарлари


16. Каримов И.А. 2012 йил Ватанимиз тараққиётини янги босқичга кўтарадиган йил бўлади. − Т.: “Ўзбекистон”, 2012. – 36 б.
17. Каримов И.А. «Юксак билимли ва интеллектуал ривожланган авлодни тарбиялаш – мамлакатни барқарор тараққий эттириш ва модернизация қилишнинг энг муҳим шарти» мавзусидаги халқаро конференциянинг очилиш маросимидаги нутқ // Халқ сўзи, 2012 йил 18 февраль.
18. Каримов И.А. Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисидаги маърузаси. Т.: Ўзбекистон, 2010. – 56 б.
19. Каримов И.А. O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti Islom Karimovning mamlakatimizni 2013-yilda ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirish yakunlari va 2014-yilga mo‘ljallangan iqtisodiy dasturning eng muhim ustuvor yo‘nalishlariga bag‘ishlangan Vazirlar Mahkamasining majlisidagi ma’ruzasi// Xalq so’zi, 2014 yil 19 fеvral

III. Соҳага оид меъёрий ҳужжатлар:


20. “Аудитор малака сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида” Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг 2005 йил 23 сентябрдаги 93-сон буйруғи. (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2005 йил 18 октябрда 977-2-сон билан давлат рўйхатига олинган). Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами. 2005 йил октябрь, 41-42-сон.
21. Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларида бухгалтерия ҳисобининг ҳисобварақлари режаси. ЎзР АВ 13.08.2004 йилда 773-17 – сон билан рўйхатга олинган (янги таҳрири)
22. «Тижорат банклари капиталининг етарлилигига қўйиладиган талаблар тўғрисида» низом (Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тасдиқланган 2000 йил 25 ноябрдаги 420 – 1 сон, 2002 йил 20 апрелдаги 420- 2 сон ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатга олинган 2000 йил 21 декабрдаги 949 – 1 сон, 2002 йил 14 майдаги 949 – 2 сонли ўзгартириш ва қўшимчалар билан бирга)
23. Ўзбекистон Республикасида банк тизимида бухгалтерия ҳисобини юритишга оид қонунчилик ҳужжатлари тўплами. – Т: 2003. – 125 бет.
24. Ўзбекистон Республикаси Аудиторлик фаолиятининг миллий стандартлари. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатга олинган 1999-2009.
25.Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартлари. Т.: ЎБАМА, 2010.

IV. Асосий адабиётлар

  1. Абдуллаев А., Абдуваҳобов О., Қаюмов И. Аудит асослари. Дарслик. - Т., «ЎАЖБНТ» маркази, 2003. - 196 б.

  2. Абдувахидов Ф.Т., Умаров З.А., Джўраев К.Н. Банкларда бухгалтерия ҳисоби. – Т. Ўқув қўлланма. 2010, 224 бет.

  3. Бекмурадов А. ва бошқалар. Молия ва банк тизимидаги ислоҳатлар самараси. – Т.: ТДИУ. 2005 62 бет.

  4. Аудит. Дарслик. 1-2 жилд. М.М. Тулаходжаева ва Ш.И. Илхомовларнинг умумий таҳрири остида. Муаллифлар жамоаси. Т.: Норма, 2008.

  5. Аудит. Дарслик. М.М. Тулаходжаева, Ш.И. Илхомов, К.Б.Ахмаджонов ва бошқ. Т.: Иқтисодиёт, 2011.

  6. Аудит. Учебник. Н.В. Парушина, С.П. Суворова. М.: ИД. «Форум»-Инфра-М, 2008.

  7. Абдувахидов Ф. Тижорат банкларида бухгалтерия ҳисоби. – Т. Ўқув қўлланма. 2006, 160 бет.

  8. Бобожонов О., Жуманиёзов К. Молиявий ҳисоб. Т.: Молия, 2002. – 672 б.

  9. Гинзбург А.И. Экономический анализ. Учебник. -СПБ.: Питер, 2008. -583 с.

  10. Дўсмуратов Р.Д. Аудит асослари. Дарслик. - Т., «Ўзбекистон миллий энциклопедияси» нашриёти, 2003. - 612 б.

  11. Ермаков С.Л. Основы организаций деятельности коммерческого банка. Учебник. – М.: КНОРУС, 2009 – 656с.

  12. Жўраев Н.Ю. Тулаходжаева М.М., Абдувоҳидов Ф., Илхомов Ш.И. Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит. Дарслик. Т.: ТДИУ, 2007.

  13. Илхомов Ш.И. Амалий аудит. Дарслик. Т.: ТДИУ, 2011.

  14. Банковское дело: Учеб./ Под ред. Г. Белоглазавой, Л. Кроливецкой СПб: Питер, 2008. – 400с.

  15. Каримов А.А. ва бошқалар. Бухгалтерия ҳисоби. Дарслик. Т.: Шарқ, 2004.–235б.

  16. Кондраков Н.П. Бухгалтерский (финансовый управленческий) учет. Учебник.- М.: Проспект, 2009.

  17. Мусаев Ҳ.Н. Аудит. Дарслик. - Т., «Молия», 2003. - 220 б.

  18. Олишневская Н.Т. Экономический анализ. Учебник. –М.: Аст.Полиграфиздат, 2010. -458 с.

  19. Умарова М., Эшбоев Ў., Ахмаджонов К. Бухгалтерия ҳисоби. Дарслик. Т.: 2004. – 155 б.

  20. Хасанов Б.А., Хошимов А.А. Бошқарув ҳисоби. Дарслик. Т.: Янги Нашр, 2011.

  21. Shoalimov A.X. Tojiboyeva Sh.A. Iqtisodiy tahlil nazariyasi. Darslik. –Т.: TDIU, 2010. -265 б.


V. Қўшимча адабиётлар.

  1. Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг 2011 йилда мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2012 йилга мўлжалланган энг муҳим устувор йўналишларга бағишланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги “2012 йил Ватанимиз тараққиётини янги босқичга кўтарадиган йил бўлади” мавзусидаги маърузасини ўрганиш бўйича ўқув қўлланма. – “Ўқитувчи” НМИУ, 282 б.

  2. Ходиев Б.Ю. ва бошқ. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик: ўқув қўлланма. – Т.: ТДИУ, 2010. – 267 б.

  3. Омонов А.А. Банк капиталини самарали бошқариш масалалари. Ном. Дисс. – Т.: ЎзР Банк – молия академияси, 2005 -145 бет.

  4. Умаров З. Тижорат банкларида бухгалтерия ҳисоби. – Т.: «Бозор, пул кредит». 2005

  5. Ендовицкий Д.А. Экономический анализ. Учебное пособие. –М.: Кнорус. 2008. -448 с.

  6. Подольский В.И. Аудит: Учебник для вузов. М.: ЮНИТИ - ДАНА, 2009.

  7. Шеремет А.Д. Теория экономического анализа. Учебник. -М.: Инфра-М. 2005. -366 с.

  8. Наврўзова К. Банкларда бухгалтерия ҳисоби ва опреацион техника. Ўқув қўлланма 2004 йил. Т.

  9. М.К. Эрматов. Банк назорати ва аудитини такомиллаштириш муаммолари. – Т.: «Iqtisod - Moliya» нашриёти, 2005, 144 б.

VI. Даврий нашрлар, статистик тўпламлар ва ҳисоботлар.

  1. Халқ сўзи газетаси. – Тошкент. 2011-2012 йил

  2. Солиқ ва божхона хабарлари. - Тошкент, Молиявий – иқтисодий газета.

  3. Ўзбекистон иқтисодий ахборотномаси. – Тошкент, Илмий-амалий иқтисодий журнал.

  4. Иқтисодиёт ва таълим. Илмий журнал. – Тошкент, Тошкент Давлат иқтисодиёт университети.

  5. Промышленность Республики Узбекистан 2011. Статистический сборник. - Т.: Госкомитет РУз по статистике, 2012. – 156 с.

  6. Ўзбекистон ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг 2011 йилдаги асосий кўрсаткичлари. –Т, 2012.

  7. Банк ахборотномаси. Газетаси. 2009- 2011 йиллар.

VII. Интернет сайтлари



  1. www.pravo.eastink.uz- (Иқтисодий қонунлар).

  2. www.gov.uz- (Ўзбекистон Республикаси ҳукумати сайти).

  3. www.norma.uz

  4. www.bem.uz

  5. www.bankclub.ru/ rankingsbk. htm По активам

  6. www.bankclub.ru/ rankingsbk. htm По прибыли

  7. www.bankclub.ru/ rankings – bk. Htm По текущему доходу


1 И.А.Каримов. “2014-йил юқори ўсиш суръатлари билан ривожланиш, барча мавжуд имкониятларни сафарбар этиш, ўзини оқлаган ислоҳотлар стратегиясини изчил давом эттириш йили бўлади”. Т.: «Ўзбекистон» 2014 й.

2 Вазирлар Махкамасининг 2003 йил 15 октябрдаги 444-сонли қарори билан тасдиқланган “Маҳсулот(иш,хизмат)ларни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларининг таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисида” ги Низом.

3 Корхона молиявий ҳисобот маълумотлари асосида муаллиф томонидан тузилган.



4 Национальный стандарт бухгалтерского учёта Республики Узбекистан (НСБУ №21) «План счетов бухгалтерского учета финансово-хозяйственной деятельносьти хозяйствующих субъектов и инструкция по его применению(новая редакция)». – Т.: Уз.НАБА.2004 год.



5 Корхона молиявий ҳисобот маълумотлари асосида муаллиф томонидан тузилган.



6 М.Умарова, Ў. Эшбоев, К. Ахмаджонов “Бухгалтерия ҳисоби” – Т.: 2004 йил

7 Манба: “LEDYANOY OSTROV” МЧЖнинг 2012-2013 йиллар маълумотлари асосида ҳисоб-китоби.



8 Манба: “LEDYANOY OSTROV” МЧЖнинг 2012-2013 йиллар маълумотлари асосида ҳисоб-китоби.

9 Корхона молиявий ҳисобот маълумотлари асосида муаллиф томонидан тузилган.



10 “Бозор, пул, кредит” журнали, 2004 йил 2-сон

11 Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги маълумотлари.

12 Аудиторлик фаолияти миллий стандартлари, 3-сон,-Т.:Ўзбекистон Республикаси

13 Корхона молиявий ҳисобот маълумотлари асосида муаллиф томонидан тузилган.



Download 1,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish