Кутгин, борадирман бир кун қошингга



Download 1,6 Mb.
Sana02.06.2022
Hajmi1,6 Mb.
#630538
Bog'liq
Садоқат Қурбонова(1)



Садоқат Қурбонова 1992 йил 20 августда Сурхондарё вилоятининг Денов туманида туғилган. Болалигидан шеърлар ва ҳикоялар машқ қилади. Шеърлари вақтли матбуот саҳифаларида ва "Чағаниён Тараннуми"," Ҳаёт Чашмалари", "Турон Таронаси"," "Уйғоқ қалблар овози” жамоавий тўпламларида эълон қилинган. Ҳозирда Термиз Давлат Университетининг Ўзбек филологияси факултетида таҳсил олмоқда.


***
Кутгин, борадирман бир кун қошингга,


Қалбимдаги ўтни ўчирмоқ учун.
Ва кафтингда бир уй этаман бунёд,
Орзу, умидларим кўчирмоқ учун.

Бесадо бораман қошингга изсиз,


Ҳадсиз ҳасратларим айтиб бергани,
Қачондир кўзингни мунис ишқини,
Бир тутам гулдайин қайтиб бергани.

Ўша кун келаман қаршингга мутлақ,


Ёнган танам узра музлар босгани,
Бизни аврагану, алдаган йўл ва,
Аламли дунёни дорга осгани.

Ишон, келсам магар ҳайратда қолма,


Мовий булутларни олиб боролсам,
Кўрасан хижрондан яралган дилни,
Ёмғир томчисига солиб боролсам.

Шаксиз борадирман, кута олсанг бас,


Тунларим узундир, кундузим махзун.
Сачраб кетсам агар, йиғиб ол фақат,
Сенга аталгани рухимда хузун...

✍️ Садоқат Қурбонова.


18.03.2022.
21:52

Кимнингдир йўлини пойлайсиз кутиб,


Кўнглингизда яна не ўйингиз бор?
Сиз учун дунёда ўзи ким яхши?
Сизга яхши сўзлар қиладими кор?

Гапингиз суякка ўтиб боради,


Ҳар кимдан битта гап олмоқ ишингиз.
Сал гапга қайнайди танда қонингиз,
Қалбларга разиллик солмоқ ишингиз.

Бошингизни баланд тик тутасизда,


Гўёки осмонни суяб турибсиз.
Қилган ишингиздан айнайди кўнгил,
Қўлингизда касов таяб юрибсиз.
Ҳаммани алдайсиз, алдайсиз бот-бот,
Шайтон қозонида қайнаганмисиз?
Тилингиздан бунча оқмаса заҳар,
Чаённи думини чайнаганмисиз?

Ғам чекса яқинлар парвойи фалак,


Бўлиб жим кетасиз, босиб қадамлар.
Қанийди заррача меҳр бўлсайди,
Эх бераҳм одам, эх Сиз одамлар...

✍️ Садоқат Қурбонова

***
Айни аёз, совуқ кўчада,
Турибсан жим, нигоҳинг маъюс.
Иссиқ бағир, қайноқ кафтлардан,
Сен бебаҳра қолдингми, афсус.

Бунча юпин эгнингда либос,


Куз эпкини ечиб кетдими?
Излаб-излаб меҳрибонингни,
Қадамларинг қорга етдими?

Ташвишлардан жовдираб кўзинг,


Аро йўлга мунгли тикилган.
Мурғаккинам билмайсан ҳали,
Тақдирингга нелар битилган?

Яратгандан ўзга нажот йўқ,


Биров билмас оҳ-воҳларингни.,
Кел кафтимда иситиб қўяй,
Музлаб қолган нигоҳларингни.

✍️ Садоқат Қурбонова

АЁЛ

Сен опа-сингилсан меҳрибон она,


Фарзандлар қошида доим парвона.
Жони озорланса, сен ёна-ёна,
Борингни, жонингни берасан аёл.

Гоҳ жовдирар маъюс кўзларингдан ёш,


Ситамлар етказар қай бир бағри тош?
Арзийсан, пойингга дунё эгса бош,
Шунда ҳам мунғайиб турасан аёл.

Гўзаллик тимсоли сен ўзинг асли,


Хумор кўзларингни йўқ эрур васфи,
Қалбингни шод этса магар бахт васли,
Баҳордай, сен яшнаб юрасан аёл.

Қувончлар доимо сенга бўлсин ёр.


Алласиз, тунларинг ўтмасин бедор,
Баъзан, неларгадир бўлгандай хумор,
Жимгина не ўйлар сурасан аёл?

Метин бардошингдан дунё қолар лол,


Елкангда ташвишлар, келмайди малол,
Суюкли ёр ўзинг, ишқдан мадад ол,
Бахтингни тинчликда кўрасан аёл....

ЎРГАНСИН


Саҳройи кўнглимиз ишқ этгач маъво,


Эш бўлди юракка гул ила наво,
Дунёлар бўлса ҳам ишққа бевафо,
Ошиқлар вафони биздан ўргансин!

Бир жону тан бўлиб севиб, севилиб,


Бахтнинг кўчасидан минг бор қувилиб,
Ва такрор топишиб, бахтга овуниб,
Ошиқлар вафони биздан ўргансин!

Бахт, деб ёзиб дилга ёрнинг исмини,


Боғлашиб умрининг қолган қисмини,
Ҳижронга бермайин тақдир измини,
Ошиқлар вафони биздан ўргансин!

Курашдик, ҳижронлар чекинди биздан,


Топталган сароблар ўкинди биздан,
Неча жафокашлар юкунди биздан,
Ошиқлар вафони биздан ўргансин!

ДЎСТИМ

Дўстим, бошдан не кунларни кечирмадик,
Лек, билдикки, тун ортида саҳарлар бор.
Ҳали яна, кечмиш отлиқ дунёмизда,
Гоҳ қайғули, гоҳ сурурли сафарлар бор.

Биз томонга отилган не бир тошларни,


Енгдик, қалбга қалқон қилиб бардошларни,
Ҳақ йўлидан оздирмасин йўлдошларни,
Йўлимизда ҳали қанча хатарлар бор.

Дайди еллар юлқиб, боғлар сўлганда ҳам,


Ва умидсиз дилга армон тўлганда ҳам,
Машаққатлар чекиб нолон бўлганда ҳам,
Гар курашсак эришилар, зафарлар бор.

Дилга мангу жойлаб дўстлик сиймосини,


Унутсак биз бу дунёнинг ғавғосини,
Раҳмим келар баъзан кўриб савдосини,
Дўст номини дуру зарга сотарлар бор.

Ишққа ётлар чидай олмай озорларга,


Ришталарни соладилар бозорларга,
Меҳримизни кўмдикми биз мозорларга,
Севгисини маҳшардан ҳам топарлар бор.

Вақти етиб руҳ танимиз тарк этмишдир,


Бизга мавҳум манзилларга у етмишдир,
Иймон нури ҳар каломда сўз айтмишдир,
Дўстдан кечсак қиёматдан хабарлар бор.

ЭРКАЛА БАҲОР


Бардошларим букмоқда алам,


Аламлардан кўзларимда нам,
Тарк айласин юрагимни ғам,
Ҳисларимни эркала, баҳор.

Боғларимни безасин райҳон,


Лоланг бир ён, қизғалдоқ бир ён,
Хушрўйлигинг этиб намоён,
Ҳисларимни эркала, баҳор.

Ошиқ дилим маъвоси бўлиб,


Мангу баёт, навоси бўлиб,
Тонгларим хуш сабоси бўлиб,
Ҳисларимни эркала, баҳор.

Сен келсанг, дил шоддир баҳорим,


Сафолидир шому наҳорим,
Сен биланман йўқдир ғуборим,
Ҳисларимни эркала, баҳор.

Гулларингни суйгувчи ўзим,


Ифорингга тўйгувчи ўзим,
Мадҳингни шод этгувчи ўзим,
Ҳисларимни эркала, баҳор.

Кўнглим тоғдай бардошли бўлар,


Кўзларимда бахтларим кулар,
Кулгичимга кулгулар тўлар,
Ҳисларимни эркала, баҳор.

Ғамдан бунёд демай дунёни,


Рангларингда кўрай дунёни,
Мен ҳам ёниб севай дунёни,
Ҳисларимни эркала, баҳор.
ЮРАГИМ

Оқшом ёмғирларнинг тинди шивири,


Осмоннинг эшиги ёпилди бугун,
Кўксимга тепкилаб урганинг сари,
Йилдайин чўзилар зилдай оғир тун.

Хаста ҳолинг бир ён, хаёллар бир ён


Унутишга қўймас дунё ишини.
Наҳот имконсиздир дардсиз яшамоқ
Қувонаман, кўрсам дардсиз кишини.

Оғриниб нолийман хаста ҳолимдан,


Гоҳ бундан кафанни кўраман афзал.
Аммо, юрибдику нолимай, нетмай,
Менданда хасталар яшаш-чун маҳтал.

Дунёнинг ишлари бунчалар қизиқ,


На совуққа кўнар, на иссиққа - жон.
Дўстлар даврасида мардона туриб,
Бахтдан сўз айтмоққа гоҳ бўлмас имкон.

Ярим тун, одамлар ухлар осуда,


Сенинг вужудингда хавотир, ҳадик.
Ошиқма юрагим излаганингни,
Неча тун бағридан топа олмадик.

Хокисор юрагим қара, осмонда,


Турналар, тўрғайлар учиб юрибди.
Осмонларга бўйла, кураш яшаш-чун,
Бизни нурли ҳаёт кутиб турибди.

АФСУС

Розийдим барига эй аччиқ ҳаёт,
Бироқ, синовларинг сўнги кўринмас.
Фаромуш тунларнинг зил-залворига,
Наҳот дош бермоққа бардошим етмас.

Олисдан олисдир дил истар манзил,


Хаёл, хотиротлар ёлғизнажотим.
Ишққа белаганди бутун боримни,
Айрилиқ доғида ёнар ҳаётим.

Боғ кезсам, боғларнинг файзи йўқдайин,


Мунғайиб тургандай булбуллар унсиз.
Хушҳаво манзиллар чорлаб турса ҳам
Олға одимламас қадамлар усиз.

Менинг юрагимни ғамга тўлдириб,


Ўзичи бахтлардан ёниб юргандир.
Қалбида минг бир ўй, табассум билан,
Зуҳрога термилиб қараб тургандир.

Дунёни, борлиқни, ўзни унутиб,


Хаёл уммонига чўкиб кетар дил.
У томон чўзилган қўлни тутган он,
Ҳадсиз сароблардан чўчиб кетар дил.

Бахт бўлиб суйгандик, ёнгандик ўтдай,


Афсус, у дамларни асраб қолмадик.
Ҳайҳот зорланмасин юрак энтикиб,
Ўшал шод дамларга қайта олмадик.

СЎРАМА ЮРАК


Майли, қаро кўзларин эсла,


Севдим деган сўзларин эсла,
Кулгу балққан юзларин эсла,
Фақат уни сўрама юрак.

Сўрайверсанг дил вайрон бўлар,


Ҳижронида умидлар сўлар,
Қалбга ҳасрат, аламлар тўлар,
Фақат уни сўрама юрак.

Хаёлимни ўғирлаб ҳар тун,


Кўксимда сен бўлмагин тугун,
Унинг исмин такрорлаб бу кун,
Фақат уни сўрама юрак.

Пинҳон ишқим ошкора қилиб,


Хаста кўксим минг бора тилиб,
Борган сари қайсарлик қилиб,
Фақат уни сўрама юрак.

Ҳижронига чидолмам ишон,


Сен ўзингни айлама нишон,
Усиз яшаш бўлгайдир осон,
Фақат уни сўрама юрак.

Қайғулардан бўлайлик йироқ,


Бизларни тарк айласин фироқ,
Дунёларни сўрагин бироқ,
Фақат уни сўрама юрак.

ШИРИН ТУЙҒУ


Кўришмоққа энди фурсат ҳисоблими?


Ё кўнгиллар ширин ҳисга тор эканми?
Айтинг дўстлар, бу беш кунлик дунёмизда,
Дийдордан ҳам ширин туйғу бор эканми?

Кўришганда тўлар ахир камларимиз,


Ширин дийдор аритмасми ғамларимиз?
Қалбга қувонч улашар шод дамларимиз,
Дийдордан ҳам ширин туйғу бор эканми?

Не бўлади бахт манзилин боғ айласак?


Меҳрталаб кўнглимизни чоғ айласак,
Бунда хаста кўнглимизни соғ айласак,
Дийдордан ҳам ширин туйғу бор эканми?

Айрилиқда бўлмасин ҳеч диллар бемор,


Соғинчларда зорланмасин тунлар бедор,
Ҳақиқатни сен сўзлагин эй биродар,
Дийдордан ҳам ширин туйғу бор эканми?

СЕН БОР УЧУН


Сезиларди, қувончларинг кўзларингдан,


Қувонардинг юрагингда мен бор учун!
Яширмасдим севинчимни ётлардан ҳам,
Қувонгандим бу дунёда сен бор учун!

Аммо, кетдинг, сен ортингга боқмай қиё,


Топталди аҳд, орзуйимиз бўлди рўё,
Ҳафсаламни пир қилса ҳам минг бир риё,
Қувонардим бу дунёда сен бор учун!

Эзиб-эзиб дилни армон қучганда ҳам,


Ҳижрон ўртаб, наштарларин санчганда ҳам,
Риёкорлар бағирларин очганда ҳам,
Қувонардим бу дунёда сен бор учун!

Кўнглим энди сен томон йўл топганида,


Бахт саройи эшикларин ёпганида,
Умидимни вақт тилкалаб, чопганида,
Қувонардим бу дунёда сен бор учун!

Хаёлларим айтса бахтдан ширин эртак,


Девонадай ишқ кўйида бўлиб эрмак,
Сен баҳраманд ҳаволардан қониб юрак,
Қувонардим бу дунёда сен бор учун!

КЎНИБ ЯШАНГ


Дунё кемтик, ҳаёт бир кам -


Дерлар, огоҳ бўлиб яшанг,
Синовларда синмайин ҳеч,
Сиз бахтиёр кулиб яшанг.

Озор берса яқин-йироқ,


Барига кўз юмиб яшанг.
Иғвогарлар иғволарин,
Ҳақиқатга кўмиб яшанг.

Надоматда мулзам турмай,


Қувончларга тўлиб яшанг.
Саодатли кунга етиб,
Ғам бағрини тилиб яшанг.

Ташвишларга сингиб кетмай,


Ҳар недан бахт туйиб яшанг.
Биз дунёга бир келамиз,
Борлигича суйиб яшанг.

Исён этмай, фиғон чекмай,


Гулбоғида униб яшанг.
Дунё ичра дунё бўлиб,
Камларига кўниб яшанг.

СЕНСИЗ

Сенсиз бу дунёлар татимас,
Сенсизлик умримга чанг солар.
Сенсиз, бахт қалбимга доримас,
Сенсизлик ҳар кун минг жон олар.

Сенсизлик танимни музлатар.


Бу ночор кўнглимни бўзлатар.
Кўйингда савдойи бўлдимми?
Ҳар шивир сўзингни эслатар.

О, сенсиз зор юрак ўртанар.


Оғриниб, минг куйда тўлғанар.
Кор қилмас дашномлар, у сен йўқ,
Манзилда телбадай кезинар.

Кўзимдан оққани сув эмас,


Дилдаги ашкларим, ёндирмас.
Сенсизлик шунчалар оғир юк,
Елкалар, бардошлар дош бермас.

О, сенсиз қоронғи кунларим.


Сенсизлик узайтган тунларим.
Келмасанг, келмасанг магар сен,
Фалакни тутадир унларим.

АЗИЗИМ

Азизим, келсангиз магар бу оқшом,
Ҳижроннинг бағрини бахт бўлиб тилгум.
Дийдордан мастона киприклар билан,
Жонингизга ботган дардларни олгум.

Азизим, ғийбатлар солса кўланка,


Қалбингиз қақшаса надоматлардан.
Фироқмас, меҳрдан изланг сиз нажот,
Завол топмасин ишқ синоатлардан.

Азизим, кутаман, соғиниб ҳар дам,


Бахтларга тўлардим келсангиз агар.
Бир эмас, минг жоним туҳфа этардим,
Қувончдан жилмайиб кулсангиз агар.

Азизим, бу не ҳол, бу не кўргулик,


Ёнма-ён яшаб биз кўришолмасак.
Девона ошиқлар сингари биз ҳам,
Ширин рашклар қилиб урушолмасак.

Азизим, чидаманг, парчалаб ташланг,


Бўлди кишанларни баҳридан ўтинг.
Бир қадам ташланг бас, ташрифингиздан,
Тонгларимни нурга мубтало этинг.

БЕГОНА БЎЛДИМ


Ўзимдан ўтгани ўзимга аён,


Ачинма ҳолимга, равойинг ҳижрон,
Телбадай кезиниб ҳар ерда гирён,
Сен йўқ маъволарга бегона бўлдим.

Бир йўқлаб келмадинг ғамим аритиб,


Ҳеч юпанч бўлмадинг кўз ёшим артиб,
Алам фиғон этар дил торин чертиб,
Шўхчан наволарга бегона бўлдим.

Нигоҳингда айтиб видолар тунга,


Рўшнолик келтириб зимистон кунга,
Бир қатра ёруғлик илинмас менга,
Тонги зиёларга бегона бўлдим.

Ҳолимни билмаслар қилар ёв қараш,


Дўстлар даврасида бўлолмам дилкаш,
Ақлу хушдан жудо бўлиб телбаваш,
Сенсиз дунёларга бегона бўлдим.

ОЛИС КЕТМА


Ҳар ошиқки дийдорни чин бахт деб билар,


Ошиқ дилим ёнингда шод, хушнуд бўлар,
Муҳаббатинг ҳаётимни гулдай безар,
Олис кетма, сенсиз бўзлаб қолмасин дил.

Боқсам, дилда ўтлар ёқар қаро кўзинг,


Дардларимга малҳам бўлар ширин сўзинг,
Менга керак, дунё эмас, бир сен ўзинг,
Олис кетма, сенсиз бўзлаб қолмасин дил.

Йироқлашсанг соғинч қийнар, дилпораман,


Сени, ҳатто, хаёлимдан қизғанаман,
Танҳоликда ёлғиз ўзим минг ёнаман,
Олис кетма, сенсиз бўзлаб қолмасин дил.

Ҳар нафасда мен ёнингда бўлгим келар,


Бахт бағрида тўлин ойдай тўлгим келар,
Магар ўлсам, о, бағрингда ўлгим келар,
Олис кетма, сенсиз бўзлаб қолмасин дил.

СИЗ БИЛАН


Кўнгил безовтадир кўйингизда ёр,


Ҳадсиз оғриқларга бўлди гирифтор,
Ақлдан жудо бир беморман, бемор,
Чунки, хаёлларим сиз билан қолган.

Юрагим озордан, ғамлардан толиб,


Тунлари оромим, тинчим йўқолиб,
Руҳим девоналик рутбасин олиб,
Ҳадсиз хаёлларим сиз билан қолган.

Сизни излар кўзим, ҳар ёндан гирён,


Осойиш дамларга ўзни урар жон,
Ўзимни ўзимдан тополмай ҳайрон,
Шаксиз, хаёлларим сиз билан қолган.

Кўзларим излайди сизни ҳар ердан,


Излайди осмондан, излайди ердан,
Юраксизим сизни излай қаердан?
Ахир, хаёлларим сиз билан қолган.

МЕНИ СЕВСАНГ…


Мени севсанг, шундайин севгин


Осмонларга сиғмасин тафти.
Мени севсанг шундайин севгин
Қалбни нурга беласин бахти.

Мени севсанг, шундайин севгин


Мажнун ишқи бўлсин чикора.
Биз дийдорга етмоғимиз-чун?
Фурсат ўзи кўрсатсин чора.

Мени севсанг шундайин севгин


Ишқ дард эмас, бўлсин бахт васли.
Бахт кўнгилда ишқ-ла яралиб,
Бирдамликда яшамоқ асли.

Мени севсанг шундайин севгин


Кўзларингда кўрай аксини.
Ва биз бирга чизайлик мангу,
Достонларга ишқнинг нақшини!



Download 1,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish