Логистик тизимлар ва унинг элементлари



Download 18,47 Kb.
Sana11.04.2022
Hajmi18,47 Kb.
#542771
Bog'liq
Мақола Рақиббоевгв(1)




ЛОГИСТИК ТИЗИМЛАР ВА УНИНГ ЭЛЕМЕНТЛАРИ.


Ҳаѐтда, кундалик турмушда «тизим» ибораси тез-тез ишлатилади. Масалан, бозор тизими, кадрлар тизими, бошқарув тизими, иқтисодий тизим, кибернетик тизим чизиқли тенгламалар тизими, тенгсизликлар тизими ва ҳ.к. Логистик тизим тушунчаси умумий тизим тушунчасининг хусусий ҳолидир. Шу сабабли тизим тушунчаси мазмун-моҳиятини англаб


олиш учун дастлаб унинг таърифини берамиз.
Тизим – бу маълум бир мақсадга эришиш учун бир бирлари билан алоқада, боғлиқликда бўлган, маълум даражада яхлитликни ѐки ташкилий бирликни ҳосил қилувчи элементлар тўпламидир.
Элемент – қаралаѐтган тизим доирасида бўлинмайдиган энг кичик объектдир. Элементнинг асосий хусусияти унинг бир бутунлигидир. Мақсад деганда тизим учун белгиланган вазифалар комплекси тушунилади. Мақсаднинг мавжудлиги тизим элементларининг ўзаро муносабатда бўлишлигининг кафолатидир. Тизимнинг ҳар бир элементи бошқа элементлар билан ўзаро боғлиқ бўлганлиги учун мазкур тизимга тегишлидир. Бир тизим элементларидан ўзаро боғлиқ бўлмаган икки ѐки ундан ортиқ тўпламлар ҳосил қилиш мумкин эмас. Тизимдан бирор бир элементни ѐки элементлар тўпламини чиқариш шубҳасиз тизим хусусиятининг ўзгаришига, пировард натижада эса тизим мақсадининг ўзгаришига олиб келади.
Шу сабабли турли тизимларни тадқиқ қилиш ва лойиҳалаш аввало уларнинг функцияларини ỹрганиш ва таркибий қисмларини аниқлаб олишдан бошланади.
Тизим функцияси – бу тизим мақсадида белгиланган натижаларга эришиш йўли, алгоритми ѐки қоидасидир.
Тизим структураси (таркиби) – тизим функциясини амалга ошишини таъминловчи элементлар тўплами ва улар ўртасидаги алоқаларнинг ташкиллаштирилишидир. Ташкиллаштириш тушунчаси юқори даражадаги мураккаб тушунчадир.
Логистик тизим деб, моддий, молиявий, ахборот ва сервис оқимларни бошқариш жараѐнида ўзаро муносабатда бўлган элементлар – бўғинлар тỹпламига айтилади. Бу тизим ташкилий жихатдан тугал, мураккаб иқтисодий тизимдир, бўғинлар олдига қўйилган вазифалар эса тизим мақсадига йўналтирилган бỹлади.
Логистик тизим таркибига ижтимоий-иқтисодий ва техник-технологик элементлар киради. Тизимлар назариясига кỹра логистик тизим, бу логистик функцияларни амалга оширувчи ташқи муҳит ỹзгаришларига тез мослаша оладиган тизимдир. Логистик тизим бир нечта қуйи тизимлардан ташкил топади ва ташқи муҳит билан ҳам маълум бир алоқаларга эга бỹлади.
Ҳар қандай LT – бир нечта элементлар, бўғинлар тўпламидан иборат бўлиб, улар ўртасида маълум бир функционал алоқалар ва муносабатлар ўрнатилган бўлади.
Логистик тизим элементларига транспорт корхоналари, омбор хỹжаликлари, улгуржи ва чакана савдо корхоналари, юклаш, тушириш ишларини бажарувчи корхоналар киради. Логистик тизим элементларини микро ва макро даражаларда алоҳида-алоҳида қараш талаб қилинади. Элементлар ỹртасидаги алоқалар макро даражада шартномалар кỹринишида акс этса, микро даражада ички ишлаб чиқариш муносабатлари, (буйруқ, қарор, топшириқ) кỹринишида бỹлади.
Дунѐда энг кенг тарқалган логистик концепция «ўз вақтида» (just-in-time, JIT) концепциясидир. Бу концепция 1960 йилларнинг охирларида Япониянинг Toyota Motor фирмаси фаолиятида пайдо бўлган.
Бу концепция самарали бỹлганлиги сабабли кỹплаб йирик ташкилотлар ҳозирги кунда ушбу концепциянинг элементларидан фойдаланмоқда.
Одатда ишлаб чиқариш корхоалари маҳсулот ишлаб чиқаришда бир нечта компонентни ишлатадилар. Бу ҳолда ҳар бир компонентга бỹлган талаб маҳсулот ишлаб чиқариш дастурига асосан ва бошқа компонентларга бỹлган талабни ҳисобга олган ҳолда аниқланади. Бундай талабга мустақил бỹлмаган талаб дейилади. Мустақил бỹлмаган талаб мавжуд ҳолда моддий ресурсларга (материаллар) бỹлган талабни режалаштириш (MRP, material requirements planing) концепциясидан фойдаланилади. Бу концепциянинг моҳияти ҳар бир маҳсулот турини ишлаб чиқариш учун ишлатиладиган барча компонентлар (хом ашѐ, ҳамма турдаги моддий ресурслар, деталлар, бутловчи қисмлар)га бỹлган эҳтиѐжларни ҳисоблаш, уларни етказиб беришга буюртма беришдан иборат.
Бу концепцияда қуйидаги кетма-кетликка риоя қилинади:

  1. Асосий ишлаб чиқариш графиги, маҳсулот турлари бỹйича гуруҳланади, улар бỹйича ишлаб чиқариш ҳажми аниқланади;

  2. Маҳсулотнинг ҳар бир тури бỹйича зарур хом ашѐ, моддий ресурс турлари, деталлар, бутловчи қисмлар миқдори аниқланади;

  3. Барча компонентлар (хом ашѐ, моддий ресурлар, деталлар, бутловчи қисмлар)нинг омборлардаги мавжуд қолдиқ (заҳира)лари аниқланади, қолдиқларни ҳисобга олган ҳолда соф эхтиѐж аниқланади;

  4. Етказиб бериш даври ва вақтини ҳисобга олган ҳолда буюртма бериш вақти аниқланади.

Ўтган асрнинг 60-йилларидан бошлаб 10 йил давомида Японияда «аниқ муддат» концепцияси асосида KANBAN микрологистик тизими яратилди ва TOYOTA MOTORS автомобил ишлаб чиқариш компанияси фаолиятида қўлланилди. KANBAN маъноси карточкани билдиради. Канбан тизимининг қўлланилиши ишлаб чиқариш заҳираларини анча даражада камайтиришга олиб келади. Масалан TOYOTA MOTORS фирмасида битта автомобил ишлаб чиқариш учун ўртача 77 долларлик деталлар, полуфабрикатлар ва қисмлар заҳираси талаб қилинса, АҚШ автомобил ишлаб чиқарувчи фирмаларида бу 500 долларни ташкил қилади.
1980 йиллардан бошлаб АҚШ ва Ғарбий Европа мамлакатлдарида MRP II логистик тизими ишлаб чиқилди ва қўлланилмоқда. Бу тизим интеграллашган микрологистик тизим бўлиб, унда истиқболни белгилаш (прогнозлаш) ва талабни бошқариш логистик тизим бўғинлари ҳам ишлаб чиқилган.
Download 18,47 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish