М а ъ л у м о т н о м а 2020 йил сентябрь Паркент тумани



Download 59,09 Kb.
bet1/3
Sana19.05.2022
Hajmi59,09 Kb.
#604590
  1   2   3
Bog'liq
Электр


М А Ъ Л У М О Т Н О М А


2020 йил «____» сентябрь Паркент тумани

Паркент туман прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг 31.05.2018 йилдаги 184-сонли буйруғи билан тасдиқланган “Транспорт, қурилиш соҳаси ва иқтисодиётнинг бошқа тармоқларида қонунчилик устидан назорат бошқармаси тўғрисида”ги Низомнинг 2.7-бандига асосан, вазирликлар, қўмиталар ва бошқа идоралар томонидан қабул қилинган ҳуқуқий ҳужжатлар ҳар чоракда чақириб олиниб, уларнинг қонунийлиги ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиёти ўрганиб борилмоқда.


Аниқланишича, Паркент туман электр таъминоти корхонасига жорий йилнинг 1 сентябрь ҳолатига жами 316 та мурожаатлар, шуларнинг 258 таси юридик шахслар, 36 таси жисмоний шахслар, 22 таси ишонч телефонлари орқали келиб тушган.
Ўтказилган текшириш давомида Паркент туман электр таъминоти корхонасига тушган мурожаатларни қабул қилиш, рўйхатга олиш ва кўриб чиқиш учун юбориш тартиби қонун талабларига мос равишда олиб борилмасдан, қўпол хатоларга йўл қўйилганлиги аниқланди.
Хусусан, “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида” ги қонуннинг 23-моддасида “Давлат органларида, ташкилотларда мурожаатларни рўйхатдан ўтказиш дафтари юритилиб, унда мурожаатнинг тартиб рақами ва келиб тушган санаси, мурожаат этувчи жисмоний шахснинг фамилияси (исми, отасининг исми), юридик шахснинг номи, мурожаатнинг қисқача мазмуни, ижроси тўғрисидаги белги, шунингдек бошқа маълумотлар кўрсатилади” деб кўрсатилган бўлсада, 2020 йилнинг 1 сентябрь ҳолатига кўра корхонага жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатлар ҳамда давлат органлари, корхона, муассаса, ташкилотлардан келиб тушган ҳужжатлар, сўров хатлари ва бошқа ҳужжатлар бир хил китобдан рўйхатдан ўтказилишига йўл қўйилган.
Бу эса, Паркент туман электр таъминоти корхонасида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизими умуман йўлга қўйилмаганлигидан далолат беради.
Мисол учун, Паркент туман ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимининг 28.07.2020 йилдаги Гулбоғ массиви қишлоқ хўжалиги харитасининг 401б.к-контурида жойлашган 2,0 га лалми ҳайдаладиган ер майдони юзасидан хулоса бериш тўғрисидаги хати “Юридик ташкилотлардан келган хатларни рўйхатга олиш дафтари”дан рўйхатдан ўтказилган.
Худди шу каби, давлат органлари, корхона, муассаса, ташкилотлардан келиб тушган 8 та ҳужжатлар, сўров хатлари ва бошқа ҳужжатлар “Юридик ташкилотлардан келган хатларни рўйхатга олиш дафтари”дан рўйхатдан ўтказилиб, қонунбузилиши ҳолатларига йўл қўйилган.
Вазирлар Маҳкамасининг 07.05.2018 йилдаги 341-сонли қарори билан тасдиқланган “Давлат органларида, давлат муассасаларида ва давлат иштирокидаги ташкилотларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисида” ги Намунавий низомнинг
26-банди учинчи хатбошисида мурожаатларни рўйхатга олиш журналида мурожаатнинг тартиб рақами, мурожаат қилган жисмоний шахснинг фамилияси (исми ва отасининг исми), унинг яшаш жойи, юридик шахснинг номи, унинг жойлашган жойи, мурожаатнинг қисқача мазмуни, мурожаат қабул қилинган сана, дубликат ёки мурожаатларнинг такрорийлиги, назоратга олинганлиги тўғрисидаги белги, ижрочи этиб белгиланган давлат органи, ташкилоти таркибий бўлинмасининг номи, сана кўрсатилган ҳолда ижро этиш тўғрисидаги белги кўрсатилиши белгиланган.
Бироқ, Паркент туман электр таъминоти корхонаси томонидан юритиладиган “Фуқаролар мурожаатини қайд қилиш йиғма жилди”, “Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонасининг Паркент ТЭТКга келиб тушган мурожаатини рўйхатга олиш дафтари” ҳамда “Юридик ташкилотлардан келган хатларни рўйхатга олиш дафтари”да юқоридаги талаб этиладиган маълумотлар тўлиқ акс эттирилмаган.
Шунингдек, Намунавий низомнинг 26-бандида ёзма ва электрон (агар давлат органлари, ташкилотлари ва маҳаллий ижро этувчи органларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашда электрон ҳужжат айланиш дастури жорий этилмаган бўлса, қоғозга босиб чиқарилган) мурожаатлар мурожаатларни рўйхатга олиш журналига тегишли ёзувларни киритиш, ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича ҳисобга олиш карточкасини тўлдириш ва мурожаатнинг биринчи саҳифаси қуйи ўнг қисмида рўйхатга олиш штампини қўйиш йўли билан мурожаатлар билан ишлаш бўйича бўлинмада рўйхатга олиниши белгиланган бўлсада, текшириш кунига қадар Паркент туман электр таъминоти корхонасига жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган 316 та мурожаатлардан 41 тасига ҳисобга олиш карточкаси юритилмаганлиги аниқланди.
Ёки, фуқаролар Ч.Мирхаитов ва бошқаларинг 15.02.2020 йилдаги, “Самарқанд Жўланбой Сой” ф/х раҳбари А.Абдуюнусовнинг
27.03.2020 йилдаги, фуқаро Г.Қуттибоеванинг 18.05.2020 йилдаги мурожаатлари мурожаатнинг биринчи саҳифаси қуйи ўнг қисмида рўйхатга олиш штампини қўйиш йўли билан рўйхатга олинмасдан, қонунбузилиши ҳолатларига йўл қўйилган.
“Паркент узуми” МЧЖ раҳбари Д.Миртурсунов жамиятга ажратилган 12 минг кв.с электр лимитини бекор қилиш Паркент канали бўйига ўрнатилган трансформаторни келгусида фойдаланиш даврига қадар токдан узиб қўйишда амалий ёрдам сўраб, Паркент туман электр таъминоти корхонасига
23.07.2020 йилда ёзма мурожаат йўллаган.
“Паркент узуми” МЧЖ раҳбари Д.Миртурсунов мурожаати “Юридик ташкилотлардан келган хатларни рўйхатга олиш дафтари”дан
28.07.2020 йилда рўйхатдан ўтказилиб, корхона бошлиғининг резолюцияси билан мазмунан кўриб чиқилиши энергосотиш масалалари бўйича бошлиқ ўринбосари Р.Юнусов ва корхона устаси Ф.Мирхомидовга юклатилган бўлсада, ариза муаллифига ўрганиш натижалари юзасидан жавоб хати юборилмасдан қўпол хатога йўл қўйилган.
Ваҳоланки, “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги қонуннинг 27-моддасида мурожаатларни кўриб чиқиш натижасига кўра давлат органи, ташкилот ёки уларнинг мансабдор шахслари томонидан мурожаат қилувчига дарҳол ёзма ёки электрон шаклда хабар қилиниши, мурожаатга жавобни давлат органининг, ташкилотнинг раҳбари ёки уларнинг мансабдор шахси имзолаши белгилаб қўйилган.
Худди шу каби, корхона бошлиғининг резолюцияси билан корхона бош муҳандиси Ш.Ғозиевга мазмунан кўриб чиқилиши юклатилган “Паркент шарбати” МЧЖ раҳбари Б.Ахмедовнинг 13.08.2020 йилдаги, фуқаро А.Бойматовнинг 02.06.2020 йилдаги, “Самарқанд Жўланбой Сой” ф/х раҳбари А.Абдуюнусовнинг 27.03.2020 йилдаги, корхона устаси А.Ориповга мазмунан кўриб чиқилиши юклатилган Бодомтепа м.ф.й. раиси М.Бориковнинг 02.04.2020 йилдаги, фуқаролар М.Мирёқубов ва бошқаларнинг
25.03.2020 йилдаги, фуқаро М.Хожиахмедованинг 08.05.2020 йилдаги, корхона устаси Х.Сайфиевга мазмунан кўриб чиқилиши юклатилган фуқаро Д.Дехқоновнинг 26.06.2020 йилдаги, корхона устаси Н.Норматовга мазмунан кўриб чиқилиши юклатилган фуқаро М.Пўлатовнинг 06.07.2020 йилдаги, ИЧТХ 2-тоифали муҳандиси Д.Тожиевга мазмунан кўриб чиқилиши юклатилган фуқаро Б.Абдумажидовнинг 08.04.2020 йилдаги мурожаатларига ҳам жавоб хати берилиши таъминланмаган.
Паркент туман электр таъминоти корхонасига келиб тушган мурожаатларни кўриб чиқишда жавоб хатлари кечиктириб юборилиши ҳамда мурожаатларни 1 ойдан ортиқ муддатда кўриб чиқилиши ҳолатларига барҳам берилмаган.
Хусусан, Паркент тумани, Қорақалпоқ қ.ф.й., Қўрғонтепа м.ф.й., Обод диёр кўчаси, 23-уйда яшовчи фуқаро Л.Носирова 07.07.2020 йилда яшаш уйининг олдидаги симёғочни хавфсиз жойга ўтказиб беришда амалий ёрдам сўраб, Паркент туман электр таъминоти корхонаси бошлиғи номига мурожаат йўллаган.
Корхона бошлиғининг резолюцияси билан корхона устаси Ф.Мирхомидовга мазмунан кўриб чиқилиши юклатилган бўлиб, ариза муаллифига ўрганиш натижаси ҳақида 1 ой 14 кунда жавоб хати юборилиб, “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуннинг 28-моддаси 1-қисми талаблари қўпол равишда бузилган.
Ёки, “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуннинг 28-моддасида “Ариза ёки шикоят масалани мазмунан ҳал этиши шарт бўлган давлат органига келиб тушган кундан эътиборан ўн беш кун ичида, қўшимча ўрганиш ва текшириш, қўшимча хужжатларни сўраб олиш талаб этилганда эса бир ойгача бўлган муддатда кўриб чиқилади” – деб кўрсатилган.
Аммо қўшимча ўрганиш ва текшириш, қўшимча хужжатларни сўраб олиш талаб этилмасада, корхона бошлиғининг резолюцияси билан корхона устаси Ж.Шерматовга мазмунан кўриб чиқилиши юклатилган Истиқлол м.ф.й. раиси С.Исматовнинг 29.06.2020 йилдаги мурожаатини кўриб чиқиш муддати асоссиз равишда 15 кундан кечиктирилиб кўриб чиқилиб, 27 кунда жавоб хати юборилган.
Шу билан бирга, “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги қонунининг 33-моддаси 3-қисмининг тўртинчи бандига мувофиқ, давлат органи, ташкилот ва уларнинг мансабдор шахслари мурожаат юзасидан қабул қилинган қарор устидан, агар жисмоний ёки юридик шахс ушбу қарорга рози бўлмаса, шикоят бериш тартибини тушунтириши шартлиги кўрсатиб ўтилган бўлсада, Паркент туман электр таъминоти корхонаси ходимлари томонидан ушбу қонун талаби бажарилмаган.
Масалан, корхона бошлиғи резолюцияси билан корхона бош муҳандиси Ш.Ғозиевга мазмунан кўриб чиқилиши юклатилган Алғабас м.ф.й. раиси К.Абилованинг 16.06.2020 йилдаги мурожаатига 30.06.2020 йилда жавоб хати юборилган бўлсада, ушбу жавоб хатида мурожаат муаллифига жавоб хатидан норози бўлса, шикоят қилиш тартиби тушунтириб ўтилмаган.
Худди шу каби, ушбу камчиликка корхона бошлиғининг резолюцияси билан корхона бош муҳандиси Ш.Ғозиевга ва энергосотиш масалалари бўйича бошлиқ ўринбосари Р.Юнусовга мазмунан кўриб чиқилиши юклатилган фуқаро Г.Қуттибоеванинг 18.05.2020 йилдаги, Р.Юнусовга мазмунан кўриб чиқилиши юклатилган “Ватанпарвар” ташкилоти Паркент ўқув СТК раҳбари З.Мирхаитовнинг 06.08.2020 йилдаги, Ш.Ғозиевга мазмунан кўриб чиқилиши юклатилган “INTER INGINIRING COMPANY” МЧЖ раҳбари М.Хидировнинг 11.08.2020 йилдаги, С.Хусомиддиновнинг 03.06.2020 йилдаги, “AliTex Inovation” МЧЖ раҳбари М.Тўлаевнинг 10.08.2020 йилдаги, “Ватанпарвар” ташкилоти Паркент ўқув СТК раҳбари З.Мирхаитовнинг 10.08.2020 йилдаги, Ш.Ғозиев ва корхона устаси Н.Норматовга мазмунан кўриб чиқилиши юклатилган “BRICK PRODUCTION” МЧЖ раҳбари З.Балтахановнинг 17.08.2020 йилдаги, Ш.Ғозиевга ва корхонанинг мурожаатлар билан ишлаш инспектори М.Икромовага мазмунан кўриб чиқилиши юклатилган фуқаро Б.Абдумажидовнинг 01.05.2020 йилдаги, корхона устаси А.Ориповга мазмунан кўриб чиқилиши юклатилган “GREEN PRINT SYSTEMS” МЧЖ раҳбари Е.Хоменконинг 03.08.2020 йилдаги, фуқаро Э.Исматовнинг 03.07.2020 йилдаги, А.Орипов ва корхонанинг мурожаатлар билан ишлаш инспектори Н.Сидиқовага мазмунан кўриб чиқилиши юклатилган фуқаро Г.Йўлдошеванинг 03.06.2020 йилдаги, корхона устаси Ф.Мирхомидовга мазмунан кўриб чиқилиши юклатилган Л.Носированинг 07.07.2020 йилдаги, корхона устаси Ж.Шерматовга мазмунан кўриб чиқилиши юклатилган фуқаролар С.Холов ва бошқаларнинг 03.07.2020 йилдаги, фуқаро А.Абдуназаровнинг 06.07.2020 йилдаги, корхона устаси Ж.Шерматов ва Н.Сидиқовага мазмунан кўриб чиқилиши юклатилган фуқаро Э.Шерматовнинг 29.06.2020 йилдаги, корхона устаси Х.Сайфиев ва Н.Сидиқовага мазмунан кўриб чиқилиши юклатилган фуқаро Н.Ўктамовнинг 13.07.2020 йилдаги мурожаатларни кўриб чиқиш натижаси юзасидан юборилган жавоб хатларида ҳам йўл қўйилган.
Паркент туман электр таъминоти корхонасига келиб тушган мурожаатларнинг кўриб чиқиш натижалари юзасидан ариза муаллифига жавоб хати юборишда “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида” ги қонуннинг 27-моддаси талабларига риоя қилинмаган ҳолатлар ҳам аниқланди.
Хусусан, қонуннинг 27-моддаси 5-қисмида мурожаатларга жавоблар мумкин қадар мурожаат этилган тилда баён қилиниши белгилаб қўйилган бўлсада, корхона бошлиғининг резолюцияси билан корхонанинг мурожаатлар билан ишлаш инспектори М.Икромовага мазмунан кўриб чиқилиши учун юклатилган фуқаро Л.Евдакимованинг 15.04.2020 йилдаги рус тилида баён қилинган мурожаатига кўриб чиқиш натижалари юзасидан ўзбек тилида жавоб хати юборилган.
Худди шунингдек, фуқаро Н.Новикованинг 16.04.2020 йилдаги, М.Икромовага мазмунан кўриб чиқилиши учун юклатилган фуқаро В.Урозоеванинг 15.04.2020 йилдаги, корхона бош муҳандиси Ш.Ғозиевга ва Н.Сидиқовага мазмунан кўриб чиқилиши учун юклатилган фуқаро И.Калачинскийнинг 09.05.2020 йилдаги рус тилида баён қилинган мурожаатларига ҳам кўриб чиқиш натижалари юзасидан ўзбек тилида жавоб хати юборилган.
Бундан ташқари, Паркент туман электр таъминоти корхонасининг 03.08.2020 йилдаги 510-сонли хатига кўра, туман электр таъминоти корхонаси томонидан 2020 йилнинг 1 сентябрь ҳолатига кўра жами 120 та шахсий таркибга оид буйруқлар қабул қилинган.
Ушбу буйруқлар ўрганиб чиқилганида қуйидаги қонунбузилиши ҳолатлари аниқланди.
Туман электр таъминоти корхонаси бошлиғининг 01.07.2020 йилдаги 108-к-сонли буйруғига асосан корхонанинг ТЧБ электромонтёри А.Примовга 01.07.2020 йилдан 10.08.2020 йилга, нимстанция электромонтёри Ш.Азаматовга 01.07.2020 йилдан 04.08.2020 йилга, нимстанция электромонтёри Ф.Ражаповга 01.07.2020 йилдан 06.08.2020 йилга, электромонтёр У.Рисқитуллаевга 01.07.2020 йилдан 11.08.2020 йилга, Қорақалпоқ УБ ТТдан фойдаланиш электромонтёри Н.Хусомиддиновга 06.07.2020 йилдан 13.08.2020 йилга, қўриқлаш бўлими қоровули Ф.Позиловга 06.07.2020 йилдан 05.08.2020 йилга, ЭСБ ҳисобчи оператор З.Мирзараимовга 13.07.2020 йилдан 13.08.2020 йилга, механика бўлими ҳайдовчиси А.Жўраевга 14.07.2020 йилдан 13.08.2020 йилга, ЭСБ ҳисоблагични алмаштириш электрмонтёри М.Акбаровга 13.07.2020 йилдан 12.08.2020 йилга, Паркент УБ ТТдан фойдаланиш электрмонтёри О.Қуттибоевга 20.07.2020 йилдан 24.08.2020 йилга қадар меҳнат таътили берилган.
Мазкур буйруқ Меҳнат кодексига зид равишда қабул қилинган.
Хусусан, Меҳнат кодексининг 139-моддасида таътилларнинг муддати олти кунлик иш ҳафтаси юзасидан календарь бўйича иш кунлари билан ҳисоблаб чиқарилади, таътил даврига тўғри келиб қолган ва ушбу Кодекснинг 131-моддасига мувофиқ ишланмайдиган кунлар деб ҳисобланадиган байрам кунлари таътил муддатини белгилашда ҳисобга олинмайди деб кўрсатиб ўтилган бўлсада, туман электр таъминоти корхонаси томонидан мазкур кодекс талабларига зид равишда А.Примов, А.Азаматов, Ф.Ражапов, У.Рисқитуллаев, Н.Хусомиддинов, З.Мирзакаримов, О.Қуттибоевларга 1 кун, Ф.Позилов, М.Акбаровларга ҳисобланган меҳнат таътили кунлари 2 кун кам ҳисобланишига йўл қўйилган.
Шунингдек, туман электр таъминоти корхонаси бошлиғининг
01.06.2020 йилдаги 102-к-сонли буйруғига асосан корхонанинг Паркент УБ ТТ электромонтёри Б.Ризаев 01.06.2020 йилдан меҳнат таътилига чиқарилган, ишга тушиш вақти деб 12.07.2020 йил куни кўрсатилган, нимстанция бўлими навбатчи электромонтёри М.Боқижонов 01.06.2020 йилдан меҳнат таътилига чиқарилган, ишга тушиш вақти деб 05.07.2020 йил куни кўрсатилган.
Бироқ, Меҳнат кодексининг 130-моддасида дам олиш кунларида ишлатиш тақиқланади деб кўрсатиб ўтилган бўлсада, туман электр таъминоти корхонаси томонидан мазкур кодекс талабларига зид равишда М.Боқижонов ва Б.Ризаевларни якшанба дам олиш куни ишга чиқишлари тўғрисида буйруқ чиқарилишига йўл қўйилган.
Юқорида қайд этилган қонунбузилиш ҳолатларининг келиб чиқиши ва бунга имконият яратиб бераётган шарт-шароитлари ўрганилганда, Паркент туман электр таъминоти корхонаси ходимлари томонидан “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги қонун ижроси таъминланмаганлиги, ходимлар ўз хизмат вазифаларини лозим даражада бажармасликлари, ходимлар ўртасида мурожаатларни кўриб чиқиш билан боғлиқ семинар машғулотлари ўтказилмаганлиги ҳамда Меҳнат кодекси талабларига риоя қилинмаганлиги сабаб бўлган.
Мазкур текшириш давомида, аниқланган қонунбузилиши ҳолатларини бартараф этиш юзасидан тегишли прокурор назорати ҳужжатларини қўллаш лозим бўлади.



Download 59,09 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish