M ustaqil ishi qabul qildi



Download 270,22 Kb.
bet2/3
Sana01.03.2022
Hajmi270,22 Kb.
#476619
1   2   3
Bog'liq
бихевиоризм

Бихевиоризм таълимоти
Психология тарихида хулқ-атвор ва унинг намоён бўлиш муаммоси билан амалий тадқиқот олиб борган ва хулқ-атвор назариясига асос солган таълимот бихевиоризм ҳисобланади. ХIХ асрнинг охирида бир қанча америка психолог ва физиологлари, жумладан Э. Торндайк, Дж Уотсон, К. Лешли , А. Вейс ва бошқалар эмпирик психологияни танқид қилиб чиқдилар. Улар, аввало, бу психология фойдаланиб келаётган ўз-ўзини кузатиш методи (субъектив метод) ҳақиқий илмий билимлар бера олмайди, чунки унинг хулосалари субъектив характерга эгадир. Ҳақиқий илмий билимлар объектив ва аниқ бўлмоғи керак. Психология фалсафага эмас, балки ҳозирги замон табиатшунослигига таянмоғи ва бошқа табиий фанлар, масалан, физика, кимё, биология сингари ташқи тажриба далиллари асосида кўрилмоғи керак. Шунинг учун ҳам психология ўз-ўзини кузатиш методини улоқтириб ташлаши ва фақат объектив (ташқи) методдан фойдаланиши керак, яъни психик ҳаётни ҳар ким ўзида эмас, балки бошқа кишиларда, ҳайвонларда ташқи кузатиш ва эксперимент йўли билан ўрганмоғи керак. Психология фақат объектив метод қамраб оладиган нарсаларнигина, яъни ташқи сезги органлари ёрдамида идрок қилинадиган нарсаларнигина ўрганмоғи керак. Психик ҳаётни объектив метод билан ўрганишда, афтидан, онгнинг субъектив ҳодисалари, инсон шахсининг ички психик кечирмалари (яъни эмпирик психология ўрганиши лозим деб ҳисоблаган ҳодисалар) қамраб олинмай қолса керак. Объектив метод билан фақат организмнинг ҳаракатларини, яъни мимика, имо-ишоралар, нутқ ва бошқаларнигина ўрганиш мумкин. Америка психологиясидаги ушбу оқим вакиллари ҳам психолог организмнинг фақат ташқи ифодали ҳаракатларини, инсон ва ҳайвон хулқинигина ўрганмоғи керак, деб даъво қилдилар. Дж. Уотсон шунинг учун ҳам ўзининг психология соҳасидаги асосий асарини “Психология хулқ ҳақидаги фан” деб номлади. “Бихевиор” деган сўз инглизча ҳулқ, демакдир. Америка психологиясидаги бу йўналиш шунинг учун ҳам “бихевиоризм” ҳулқ психологияси, деб аталади. Организмнинг турли-туман ҳаракатларини ва умуман ҳайвонлар ҳамда инсон хулқини келтириб чиқарадиган сабаблар нимадан иборат, деган саволнинг туғилиши табиийдир. Биз, одатда, организмнинг ҳаракатлари – мимика, имо-ишора, нутқ ички руҳий кечинмаларнинг ташқи зоҳири, деб биламиз. Анъанавий – 147 рационалистик ва эмпирик психология ҳам ҳаракатларимизнинг кўпчилиги ички психик ҳолатимизнинг ташқи ифодасидир, деб таъкидлаган. Лекин бихевиористлар инсон хулқининг бундай тушунтирилишини илмий эмас, деб рад қилдилар. Уларнинг даъвосига кўра, физик қонуниятларга бўйсунмайдиган физиологик жараёнлар инсон хулқига таъсир қиладиган ва уни бошқарадиган ҳеч қандай алоҳида психик фаолият ёки онг фаолиятининг бўлиши мумкин эмас. Психика ва онг ҳақида Уотсон: «Агар бихевиоризм фанда қандайдир кўзга кўринарли ўрин олиниши керак бўлса, у аниқ, объектив метод сифатида бўлса ҳам, “онг” тушунчасини мутлақо рад қилмоғи керак. Онг ва унинг таркибий элементлари – буларнинг бари қуруқ гапдан иборат», деб айтган. Шунингдек, бихевиористлар психологиянинг оддий терминологиясини ҳам улоқтириб ташлайдилар. Уотсоннинг ўзи яна шундай дейди: “сезги, идрок, диққат, ирода, хаёл каби тушунчалардан, бирор кимса тўлиқ тушунган ҳолда фойдалана олишини мен мутлақо билмайман ва унга ишонмайман ҳам”. Ҳайвон ва инсоннинг ҳар бир ҳаракати ташқи қўзғовчиларнинг таъсири туфайли рўй беради. Инсон ва ҳайвоннинг хатти-ҳаракатлари ташқи таъсиротларга берилган реакциялардир. Бу реакциялар туғма ва турмуш жараёнида ҳосил қилинган бўлиши мумкин. Туғма реакцияларга рефлектор ҳаракатлар (инстинктлар) киради. Ҳосил қилинган реакцияларга эса ҳар хил малакалар киради. Масалан, барча иродавий ҳаракатлар – нутқ ва бошқа мураккаб хулқ формалари шундай ҳаракатлардир. Бихевиоризм асосчиси Торндайк кузатиш методи ва махсус экспериментлар ўтказиш билан ҳайвонларда (асосан, каламушларда) малака ҳосил қилиш жараёнини ўрганган. Торндайк ҳайвонлар психикасини ўрганишдаги худди шу объектив методларни инсон психик ҳаётини ўрганишга ҳам кўчириш (татбиқ қилиш) мумкин, деб ҳисоблади. Инсон хулқи реакциялар йиғиндиси сифатида битта эмас, балки бутун бир қўзғовчилар системаси билан вужудга келтирилади. Организмнинг жавоб ҳаракатлари йиғиндисини (хулқини) рўёбга чиқарувчи барча қўзғовчиларнинг мураккаб йиғиндисини бихевиористлар ситуация (ташқи шароит) деб атайдилар.Бихевиоризм нуқтаи-назаридан, инсон хулқи онг фаолияти билан эмас, балки ташқи қўзғовчиларнинг йиғиндиси бўлган ситуация билан белгиланади. Инсоннинг психик ҳаёти бутунлай организм реакцияларининг йиғиндисига тенглаштириб қўйилади. Психик ҳодисалар, психик жараёнлар тушунчалари ўрнига ҳам анъанавий психологик тушунчалар ҳисобланган сезги, идрок, ирода, хаёл, тафаккур каби тушунчалар ўрнига ҳам ҳар хил ном олган реакциялар ишлатилади. Психологиянинг вазифаси, аввало, организм ҳар хил қўзғовчиларни қабул қилиб олишига хизмат қилувчи ва шу қўзғовчига жавоб берувчи аппарат ва механизмларни ўрганишдан иборатдир. Психология муайян реакция ташқи муҳитнинг инсон организмига таъсир қилиб турган қандай предмет ва ҳодисалари билан рўёбга чиқарилишини ҳам ўрганмоғи керак. Бинобарин, психология инсон реакцияларини фақат тасвирлабгина қолмасдан, балки қўзғовчи билан организмнинг жавоб ҳаракати ўртасидаги қонуний боғланиш ва муносабатларни ҳам қидириб топиши ва аниқлаши, хулқнинг ситуацияга боғлиқлигини белгилаб бериши лозим. Тадқиқотчилар таъкидича, ташқи қўзғовчи билан инсон хулқи ўртасида қонуний, механик боғланиш бор: қўзғовчи (ситуация) қанчалик кучли ва, мураккаб бўлса, реакция (хулқ) шунчалик кучли ва мураккаб бўлади ва аксинча, қўзғовчи (ситуация) қанчалик кучсиз ва оддий бўлса, реакция (хулқ) шунчалик кучсиз ва оддий бўлади. Демак, бихевиоризмнннг асосий қоидаларидан бири шуки, инсон хулқи ҳамма вақт муҳит билан қатъий мувозанатда бўлади. Бихевиористлар таълимотига кўра, инсон шахси фақат организм ёки, аниқроқ қилиб айтганда, энг мураккаб машина бўлиб, у ўзининг барча (элементар ёки мураккаб) ҳаракатлари билан муҳитнинг шарт-шароитлари ва ўз организмининг структураси билан қонуний равишда белгиланган (детерминланган)дир. Инсоннинг бутун фаолияти, унинг бутун хулқи ҳаракатларидан иборат бўлган физик, механик жараён деб қаралади: инсоннииг психик ҳаёти нерв системасида, мушак ва ички секреция безларида рўй берадиган ҳаракат ва ўзгаришларга тенглаштириб қўйилади. Агар эмпирик (субъектив) психология руҳнинг ўзини ўранишдан воз кечганлиги сабабли уни баъзан “руҳсиз психология” деб атаган бўлсалар, объектив психологияни эса “Психикасиз психология” деб атадилар. Техника соҳасида физика қанчалик аҳамиятга эга бўлса, ижтимоий тузум соҳасида психология ҳам шунчалик аҳамиятга эга бўлмоғи керак. Уотсоннинг фикрича, психологиянинг олдига шахс ва муҳитни шундай ташкил қилиш вазифаси қўйилмоғи керакки, бу билан жамиятда оқилона ва бахтли ҳаёт кечириш учун зарур шарт-шароитлар яратилган бўлсин” Бихевиоризм нуқтаи-назарича, хусусан психологиянинг охирги вазифалари инсоннинг ёки бутун бир жамият (синф)нинг зарурий хулқини ташкил қилишдан иборатдир. Психология у ёки бу одам, бутун бир жамият ҳар қандай шароитда қандай хатти-ҳаракат қилишини олдиндан, мумкин қадар аниқ ва илмий жиҳатдан асослаб, айтиб бермоғи керак. Бихевиоризм таълимотига кўра, таълим ва тарбия тарбияланувчилар ва ўқувчилар онгига тарбиячи ёки ўқитувчи томонидан таъсир қилишдан эмас, балки тегишли ситуация (шароит) ташкил қилишдан иборатдир. Бу ҳолат (қўзғовчилар ва стимуллар) организмга бевосита таъсир қилиб, инсон хулқини керакли тарзда шакллантирмоғи керак. Таълим ва тарбия жараёнининг ўзи эса керакли малака (ички ва ташқи ҳаракатлар) ҳосил қилишга тенглаштириб қўйилади. Ушбу таълимотнинг энг катта хатоси “психика”ни ҳайвон ва инсон нуқтаи-назаридан тенглаштирган ҳолатда тушунтириши бўлди. Вақт ўтиб ушбу таълимот кўп танқидларга учраган бўлсада, ҳозирга қадар фанда психиканинг ташқи таъсирга нисбатан жавоб реакциясини асословчи ягона илмий йўналиш сифатида гавдаланмоқда.



Download 270,22 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish