Мактабнинг ички тартиб қоидалари I. Умумий қоидалари



Download 53,25 Kb.
bet1/4
Sana20.04.2022
Hajmi53,25 Kb.
#566681
  1   2   3   4
Bog'liq
ИЧКИ ТАРТИБ КОИДА МАКТАБ


Халқ таълими вазирлигининг 20____ йил
____________ _____-сонли буйруғи билан
тасдиқланган
МАКТАБНИНГ ИЧКИ ТАРТИБ ҚОИДАЛАРИ


I.УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


I. Умумий қоидалари

Бугунги кунда ёш авлодга замонавий таълим бериш билан бирга уларни умуминсоний ва миллий қадриятлар, юксак инсоний фазилатлар руҳида тарбиялаш, онги ва қалбини мафкуравий, маънавий ва ахборот таҳдидларидан ҳимоя қилиш, уларда ғоявий иммунитетни шакллантириш масалалари олдимиздаги энг долзарб ва асосий вазифа сифатида қолмоқда.


Биз яшаб турган ХХI асрда ахборот-коммуникацион технологияларини ҳаётимизга шиддат билан кириб келмоқда ва унга ўз таъсирини тобора кенгроқ кўрсатмоқда.
Миллий менталитетимиз, дунёқараш ва тафаккуримиз, фазилат ва хусусиятларимиз, энг муҳими эзгу ва олийжаноб мақсадларимизга мутлақо ёт бўлган ғоялар, қарашлар, сунъий “Қадрият ва анъана”ларни турли йўллар билан жорий этишга уринишларни, бир сўз билан айтганда, маънавий таҳдид элементларидан фарзандларимизни асраш керак.
Президентимизнинг 2017 йил белгиланган Ҳаракатлар стратегиясида таълим ва илм-фан соҳасини янада ривожлантириш борасида комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқилди. Бунда халқ таълими тизимида кенг ислоҳотларни амалга ошириш орқали таълим-тарбия сифатини ошириш, янги мактаб бинолари барпо этиш, реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш, уларни замонавий ўқув-лаборатория ускуналари, ахборот-коммуникация технологиялари ва ўқув-методик қўлланмалар билан тўлиқ таъминлаш каби қатор масалалар амалга оширилиши кўзда тутилган.
Мавжуд меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни замон талаблари асосида такомиллаштириш лозим. Яъни, таълим тизимига қўйилаётган замонавий талаблардан келиб чиқиб, умумий ўрта таълимни ташкил этиш тўғрисидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қайта кўриб чиқилиши лозим.
Ўқувчи-ёшларни ватанпарварлик, юрт тақдирига дахлдорлик, қонунларга ҳурмат руҳида ўстириш, зарарли таъсирлар ва оқимларга қарши маънавий иммунитетини мустаҳкамлаш, қатъий ҳаётий позицияга эга қилиб тарбиялаш борасида қатор устувор вазифалар амалга оширилади. Умумтаълим мактабларидаги кутубхоналар ва ахборот-ресурс марказларининг китоб фонди янги бадиий ва энциклопедик адабиётлар билан бойитилади.
Болаларни жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишга кенг жалб этиш, турли нуфузли мусобақа ва беллашувлар, хусусан, “Умид ниҳоллари”, Олимпиада ўйинларида қатнашувчи спортчи-ўқувчиларнинг сафини кенгайтириш, уларининг халқаро танловларда самарали иштирокини таъминлаш чоралари кўрилади.
Изоҳ: 2017 йил 15 мартдаги ВМнинг 140-қарори, 2017 йил 7 февралдаги Ҳаракатлар стратегияси, ВМнинг 2017 йил 6 апрелдаги 187-қарори

II. МАКТАБ МАЪМУРИЯТИНИНГ ҲУҚУҚ ВА БУРЧЛАРИ




Бурчлари:
2.1. Таълим-тарбия сифатини ошириш мақсадида ўқитишнинг илғор педагогик технологияларини танлаш ва амалиётга татбиқ қилиш.
2.2. Ўқувчиларнинг таълим олиши учун етарли шарт-шароитларни яратиш, ўқув-тарбия жараёнини ташкил этиш, таълим мазмуни ва сифатини яхшилаш.
2.3. Ўқувчиларни умуминсоний ва миллий қадриятлар, миллий ғояга садоқат, юксак инсоний фазилатлар, инсонпарварлик, ватанпарварлик ва халқпарварлик руҳида, жамиятда эътироф этилган ахлоқ тамойиллари ва меъёрларига мос тарбиялаш, уларнинг онги ва қалбини маънавий, ғоявий ва ахборот таҳдидларидан ишончли ҳимоя қилиш, диний ақидапарастлик ва миссионерлик ҳаракатлари таъсирига тушиб қолишдан сақлаш, жиноятчилик, ҳуқуқбузарлик, кашандалик, ичкиликбозлик каби салбий иллатлар, юқумли касалликлар профилактикаси билан боғлиқ амалий ишларни олиб бориш.
2.4. Ота-оналарни мактаб “Устави”, ўқув-тарбия жараёнини тартибга солувчи соҳавий, меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар ва ички тартиб-қоидалар билан таништириш ҳамда ўзаро шартнома тузиш.
Шунингдек, ота-оналар ва мактаб маъмурияти ўртасида тузилган шартнома шартларини тўлиқ бажарилишини талаб этиш.
2.5. Ҳуқуқ-тартибот ходимлари ҳамда маҳалла билан ҳамкорликни кучайтириш.
2.6. Ўқитувчи ва ўқувчилардан мактаб “Устави”да белгиланган тартибга тўлиқ риоя қилиш, тасдиқланган машғулотлар жадвали асосида ишга ва дарсга ўз вақтида келиш, ижодий ёндошган ҳолда иш кунидан ва дарс жараёнидан унумли фойдаланиш, маъмурият томонидан берилган топшириқларни муддатида бажаришни талаб қилиш.
2.7. Ўқувчиларнинг давоматини мунтазам назорат қилиб бориш, уларнинг машғулотларга тўлиқ қатнашишини таъминлаш чораларини кўриш.
2.8. Ота-оналардан фарзандини таълим муассасасига дарсликлар ва ўқув-қуроллари ҳамда мактаб “Устави”да белгиланган ўқувчилар формасида келишини талаб қилиш.
2.9. Ўқувчиларнинг таълим муассасасида мобил телефон, интернетдан фойдаланишларини назорат қилиш ва тартибга солиш, уларга мобил телефонидан фойдаланиш маданиятини тарбиявий соатларда сингдириш, ота-оналар йиғилишларида мобил телефонлардан фойдаланиш маданияти ҳақида тушунчалар бериш ва уларнинг бу борадаги масъулиятини ошириш.
2.10. Педагогик кенгаш қарори билан Давлат таълим стандартлари ва ўқув дастурларини ўзлаштирмаган ўқувчиларни синфда қолдириш. (Мактабга ўқишдан бўйин товлаб, сабабсиз келмайдиган ўқувчилар инобатга олинган)
2.11. Синф раҳбарларининг ўқувчилар ва ота-оналар билан яқин алоқасини мустаҳкамлаш ҳамда уларнинг хонадонларга доимий ташрифларини уюштириш.
Шунингдек, ўқувчилар ҳуқуқини муҳофаза қилиш, тарбияси оғир ўқувчилар ва нотинч оила фарзандлари билан якка тартибда тарбиявий ишларни ташкил этиш.
2.12. Уйда якка тартибда таълим олувчи ўқувчилар учун уларнинг ота-оналари билан ҳамкорликда барча шароитларни яратиш, ўқув қуроллари ва дарсликлар билан таъминлаш ҳамда дарс машғулотини тегишли ўқитувчилар томонидан ўтилиши таъминлаш.
2.13. Белгиланган муддатда тиббий кўрикдан ҳамда синфлардаги ўзини-ўзи бошқариш органи вакиллари томонидан биринчи дарсдан олдин ўқувчиларни тозалик кўригидан ўтишларини назорат қилиш.
2.14. Дарс жараёнида, танаффус вақтида ва таълим муассасаси ҳудудида юрганда бир-бирига ўзаро ҳурматда бўлишни талаб этиш.
2.15. Ўқув йили давомида ўқувчилар учун мактаб ошхонаси ва буфетларнинг мунтазам ишлашини таъминлаш.
2.16. Мактаб кутубхонасига ўқувчиларни жалб қилиб, уларни ижарадаги дарсликлар ва қўшимча бадиий адабиётлар билан етарли миқдорда таъминлаш ҳамда ўқувчилар томонидан йўқотилган ёки яроқсиз холатга келтирилган дарсликларни ўрнатилган тартибда ундириш.
2.17. “Васийлик кенгаши”нинг самарали иш юритиши учун шарт-шароит яратиш, ҳамкорлик фаолиятини мустаҳкамлаш ҳамда мақсадсиз пул йиғимларига чек қўйиш.
2.18. Ўқувчилар билимидаги бўшлиқларни аниқлаш, ўқитувчилар томонидан аниқланган бўшлиқларни якка ва гуруҳ тартибида, мустақил ишлаш орқали тўлдирилишини таъминлаш. (Ўқитувчи розилиги билан)
2.19. Таълим муассасасида ички назоратни йўлга қўйиш, ўқувчиларнинг ўзлаштириш самарадорлиги ва хулқини кузатиб, таҳлил қилиб бориш.(Мониторинг олиб бориш)
2.20. Иқтидорли ўқувчилар билан ишлаш, уларнинг қобилиятларини ривожлантириш, фан олимпиадалари ва турли кўрик-танловларда иштирок этишлари учун шарт-шароитлар яратиш.
2.21. Ўқувчиларни бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш борасида фан ва қизиқишлари бўйича тўгараклар, спорт секциялари ҳамда куни узайтирилган гуруҳлар фаолиятини самарали ташкил қилиш.
Шунингдек, мактабдан ташқари таълим муассасалари билан ҳамкорлик фаолиятини тизимли ташкил этиш.
2.22. Техника хавфсизлиги қоидаларига риоя этиш, мактаб мулкини сақлаш, коммунал хизматдан мақсадли фойдаланиш ҳақида тушунчалар бериш ва уларнинг бу борадаги масъулиятини ошириш.
2.23. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 25 декабрда қабул қилинган “Реклама тўғрисида”ги Қонуни талабларига зид равишда мактаблар ҳудудида ёки атрофида тамаки, тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликларга оид рекламалар ўрнатилишига йўл қўймаслик, бошқа ташкилотлар томонидан ўрнатилган ҳолларда маҳаллий ҳокимликлар ва ҳуқуқ – тартибот идораларига расман мурожаат қилиб, олдириб ташлаш чораларини кўриш.
2.24. Мактаб ёки яқин ҳудудларда ўқувчи – ёшларнинг маънавий – ахлоқий тарбиясига салбий таъсир кўрсатадиган, ахлоқсизлик ва зўравонликни тарғиб этувчи, паст савиядаги “оммавий маданият” элементлари акс этган тасвирлар мавжуд бўлган нашр-матбаа маҳсулотлари (плакатлар, китоблар, рисолалар, буклетлар, дафтарлар, ён дафтарлар, расм дафтарлари ва бошқа) сотилишига ва тарқатилишига йўл қўймаслик.
2.25. Мактаб ошхонаси (буфет) ёки яқин атрофдаги умумий овқатланиш шаҳобчаларида таркибида ўқувчиларнинг соғлиги ва физиологик ривожланишига зарарли таъсир кўрсатадиган қўшимчалар ва моддалар бўлган озиқ – овқат махсулотлари (гамбургер, чизбургер, турли қўлбола ичимликлар ва бошқа)ни сотиш ҳудудий Давлат санитария эпидемиология бўлимлари ҳамда манфаатдор ташкилотлар билан ҳамкорликда амалдаги қонун ҳужжатларига асосан чеклаш.
2.26. Ўқув йили давомида намунали ҳулқи ва эришган билимдаги ютуқлари учун ўқувчиларни рағбатлантириш. (Ота-онасининг иш жойига, турар жойидаги маҳалла қўмитасига миннатдорчилик хатини юбориш, эрталабки сафланишларда фаҳрий ёрлиқ ёки илиқ сўз билан алоҳида эътибор кўрсатиш)
Шунингдек, мактаб ички тартиб қоидаларини бузганлиги учун интизомий чоралар кўриш. (Ота-онасининг иш жойига, турар жойидаги маҳалла қўмитасига салбий холат юзасидан хат юбориш, эрталабки сафланишларда алоҳида кўрсатиб ўтиш)
2.27. Юқори натижаларга эришган ўз вазифасига виждонан ёндошган ўқитувчиларни мактаб маъмурияти томонидан мукофотлаш ёки моддий рағбатлантириш.
Мактаб маъмуриятининг асосий хуқуқлари:
2.28. Мактабни бошқариш ва ўз ваколатлари доирасида мустақил қарорлар қабул қилиш;
2.29. Қонун хужжатларига мувофиқ якка тартибдаги меҳнат шартномаларини тузиш ва бекор қилиш;
2.30. Хар бир ходим ўз ихтисоси ва малакасига биноан ишлаши, ўзига бириктирилган муайян иш жойига эга бўлишини кўзлаб улар меҳнатини ташкил этиши;
2.31. Иш топширишдан олдин ходимларни белгиланган топшириқ билан ўз вақтида таништириши, соғлом ва хавфсиз меҳнат шароитини таъминлаши;
2.32. Иш хақини белгиланган муддатларда берилишини назорат қилиши керак.

III. МАКТАБ ЎҚИТУВЧИЛАРИНИНГ ҲУҚУҚ ВА БУРЧЛАРИ


Ўқитувчиларнинг асосий хуқуқлари:


ўз меҳнати учун қонун хужжатларида белгиланган энг кам ойлик иш хақидан оз бўлмаган миқдорда хақ олиш;
муддатлари чегараси белгиланган иш вақтини ўрнатиш, бир қатор касблар ва ишлар учун иш кунини қисқартириш, ҳар хафталик дам олиш кунлари, байрам кунлари, шунингдек хақ тўланадиган йиллик таътиллар бериш оркали таъминланадиган дам олиш;
хавфсизликва гигиена талабларигажавобберадиганшароитлардамеҳнатқилиш;
касбгатайёрлаш, қайтатайёрлашвамалакасиниошириш;
иш билан боғлиқ холда соғлиғига ёки мол мулкига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш;
касаба уюшмаларига хамда ходимлар ва меҳнат жамоаларининг манфаатларини ифода этувчи бошқа кафедра ва бўлимларга бирлашиш;
қариганда, меҳнат қобилиятини йўқотганда, боқувчисидан махрум бўлган ва қонунда назарда тутилган бошқа холларда ижтимоий таъминот олиш;
ўзининг меҳнат хуқуқларини химоя қилиш, шу жумладан суд орқали химоя қилиш ва малакали юридик ёрдам олиш
Бурчлари:
а) давлат таълим стандартлари ва ўқув дастурларига мувофиқ тегишли фанлар бўйича дарс машғулотларига тайёргарликни ва уларни ўтказишни таъминлаш;
б) ўқувчиларни ўзлаштирган билимларини амалиётда мустақил қўллай олишга тайёрлаш, давлат таълим стандартларига мувофиқ ўқувчиларнинг ўқув материалини ўзлаштиришларини холисона, мунтазам баҳоланишини таъминлаш;
в) давлат таълим стандартларига мувофиқ дастур материалларини юқори даражада ўзлаштиришни таъминлаш, билимларни ўзлаштиришда нуқсонлари бўлган ўқувчилар билан гуруҳлар бўйича ва индивидуал ишлаш;
г) факультатив машғулотлар ўтказиш, фан тўгаракларида ишлаш, фанлар олимпиадаларига, турли танловларга ва фестивалларга ўқувчиларни тайёрлаш, ўқувчиларда билим ва кўникмаларни шакллантириш, уларни маънавий-ахлоқий тарбиялашни амалга ошириш;
д) ўқувчиларнинг дарсликлар ва ўқув-методик адабиётлар билан таъминланишини ва уларнинг сақланишини назорат қилиш;
е) ўқувчиларнинг давомат ва ўзлаштириш ҳисобини олиб бориш, уларнинг мактаб устави талабларига риоя қилишларини таъминлаш;
ж) ўқувчилар ҳуқуқларига ва болаларни муҳофаза қилишга оид қонунчилик талабларига риоя қилиш;
з) жорий, оралиқ ва якуний тестлар (назорат сўрови), имтиҳонлар ўтказиш, ўқувчиларнинг ёзма ишлари ва дафтарларини текшириш;
и) ҳар бир дарс режаларини, дарс ўтказиш учун зарур бўлган дидактик тарқатма ва кўргазмали материалларни ишлаб чиқиш;
к) ўзига бириктирилган синф хоналари, лаборатория хоналаридаги қурилмалар, техник воситалар, мулк ва бошқа моддий бойликларнинг сақланишини ҳамда улардан ўқув-методик мақсадларда самарали фойдаланишни таъминлаш;
л) педагогик кенгаш, методик кенгаш, семинар, тренинг, мажлисларда, очиқ дарсларда, ҳисоботлар тузишда ва методик материаллар ишлаб чиқишда иштирок этиш;
м) ўқув қурилмаларидан фойдаланганда техника хавфсизлиги қоидалари ва санитария-гигиена талабларига риоя қилиш;
н) педагогик ахлоқ нормаларига риоя қилиш, ота-оналар билан ҳамкорликда ишлаш, уларнинг фарзандларини тарбиялаш ва ўқитиш масалалари бўйича индивидуал учрашувлар ва суҳбатлар ўтказиш;
о) мактаб психологи билан ҳамкорликда ўқувчилар шахсини ривожлантириш, уларни касбга йўналтириш ва касбгача тайёрлаш масалалари бўйича тегишли ишлар олиб бориш;
п) маҳалла фаоллари билан ҳамкорликда болаларни ўқишга тўлиқ қамраб олиш, тўққизинчи синф ўқувчиларини таълимнинг кейинги босқичларига жалб қилиш масалалари билан шуғулланиш;
р) касб маҳоратини муттасил ошириб бориш, ўз фаолиятида илғор таълим методларини ўрганиш ва амалга ошириш, меҳнат ва ишлаб чиқариш интизоми қоидаларига риоя қилиш;
с) санитария-гигиена талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ёнғин хавфсизлиги қоидалари талабларига риоя қилиш.

Download 53,25 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish