Манбаи сифатида қарай бошлаганди. Чунки илк европаликларни олқишлаб кутиб олган Америка кимсасиз чўлга сира ўхшамасди



Download 56,73 Kb.
bet3/3
Sana24.02.2022
Hajmi56,73 Kb.
#189909
1   2   3
Bog'liq
AMERIKA

. Мустақилликучункураш. АҚШнингташкилтопиши.
Мустақилликучунурушнингсабаблари. Буюк Британия қироли, зодагонлар ва тадбиркорлар мустамлакалардан олинадиган фойдани тобора кўпайтиришга ҳаракат қилишди. Улар мустамла-калардан қимматбаҳо хомашё, тери ва пахтани олиб кетишарди, мустамлакаларга эса тайёр маҳсулотларни олиб келишар, солиқ ва тўловларни йиғиб олишарди. Буюк Британия парламенти мануфак-туралар очиш, темирдан буюмлар ишлаб чиқариш, бошқа мамла-катлар билан савдо қилиш каби бир қатор фаолият турлари учун мустамлакаларда турли тақиқ ва чеклашлар ўрнатган эди. Шунга қарамасдан, мустамлакалар иқтисодий қудрат ва маданий равнақ жиҳатидан беқиёс даражада ўсди ва деярли барчаси узоқ йиллар давомида ўзини бошқариб келди. 1760 йили мустамлакаларнинг жами аҳолиси 1 500 000 кишидан ортиб, 1700 йилдан бери олти бараварга ўсди.
Кўчиб келганларнинг янги ерларга силжиб бориши ҳиндулар билан уруш келтириб чиқаришидан чўчиган Британия ҳукумати бу борада ҳам чеклаш сиёсатини қўллади. 1763 йилги қирол Дек-ларациясига биноан Аллеген тоғлари, Флорида, Миссисипи да-рёси ва Квебек орасидаги ғарбий ҳудудларга мустамлакаларнинг
жойлашиши тақиқланди. Шу тариқа қирол ҳокимияти мустамла-каларнинг ғарбий ерларга бўлган талабларини сўндириш ва ғарб томон силжишини тўхтатишга уринди. Бу чора плантаторларни ўз плантацияларини ҳосил бермай қўйган ерлардан янги, ҳосилдор ерларга кўчириш имкониятидан маҳрум этарди. Бундан ташқари майда арендаторларнинг, Ғарбга кетиб у ерларда мустақил фермер бўлишни хоҳлаётган кишиларнинг ҳам манфаатларига путур етаёт-ган эди.
Амалда ҳеч қачон қўлланмаганига қарамасдан, мазкур тадбир мустамлакачилар назарида уларнинг ғарбий ерларни ишғол этиш ва ўзлаштириш борасидаги ҳуқуқини Буюк Британия томонидан назар-писанд қилмаслик эди.
Бунинг устига, ўзининг кенгайиб бораётган империясини сақлаш учун тобора кўпроқ маблағга муҳтож бўлаётган Британия ҳукуматининг янги молиявий сиёсати ҳам анча норозиликлар кел-тириб чиқарди.
Буюк Британияга тобе бўлмаган минтақалардан ром ва қора шинни импортига ман этувчи бож ёки солиқни киритган, 1773 йил-ги Қора Шинни қонунини 1764 йилги Шакар Қонуни билан алмаш-тириш янги тизимни татбиқ этиш борасида дастлабки қадам бўлди. Хорижий ром ичимлигини импорт қилиш ман этилди. Қонун йўли билан барча манбалардан келтириладиган қора шиннига меъёри-даги бож солиғи ўрнатди ва вино ичимликлари, ипак матолари, қаҳва ва бошқа ҳашамат мол-маҳсулотларига бож солиқлари солди.
1764 йили, парламент «минбъад Зоти олийларининг имконият-ларида чиқарилган қоғоз пулларни қонуний тўлов воситасига ай-лантиришнинг олдини олиш учун» валюта қонунини татбиқ этди. Мустамлакалар савдо-сотиқ борасида камомад ҳис этаётган ва доимий нақд пул етишмаётган бир пайтда, бу чора мустамлакалар иқтисоди учун қўшимча қийинчилик туғдирди. Қирол қўшинларини озиқ-овқат ва турар жой билан таъминлашни талаб этган 1765 йилги жойлаштириш қонуни ҳам кўчиб келганлар назарида номаъқул эди.
Айниқса, метрополия 1765 йили киритган «Ғарб йиғими қону-ни»га биноан бериладиган тўловлар жуда оғир эди: ҳар қандай маҳ-сулотни, ҳатто газетагача сотиб олинганда солиқ тўлаш зарур эди.
Бу чоралар оммавий норозилик ҳаракатини келтириб чиқарди. Шимолий Америка шаҳарлари бўйлаб «Ваколатсиз солиқ йўқ!» деган шиор остида аҳолининг йиғинлари бўлиб ўтди. Мустамлака-
лар адолатли талаб қўйиб, уларнинг вакиллари Англия парламенти-га овоз бериш ҳуқуқига эга бўлсаларгина солиқларни тўлашларини айтдилар. 1765 йили биринчи инқилобий ташкилот – «Озодлик фарзандлари» пайдо бўлди. У мустамлакаларда авж олаётган ин-глиз товарларини бойкот қилиш ҳаракатини йўналтириб турди. Герб тўловларини йиғувчи амалдорларни бўяб ташлаб, лойларга ағнатиб, пақир ва товаларни қулоқни қоматга келтирувчи таққилатишлар жўрлигида узун ёғочларга боғлаб олиб юришган пайтлари ҳам бўларди. 1773 йил 16 декабрда Самуил Адамс бошчилигида бо-стонлик бир гуруҳ радикаллар портда турган инглиз кемаларига ҳужум қилдилар ва солиққа тортиладиган учта инглиз кемасидаги чой ўрамларини кемалардан сувга ташладилар. Бу воқеа «Бостон чойхўрлиги»деган ном олди. Бунга жавобан Британия ҳукумати чой можаросини ваҳшийлик деб қоралади ва чўктирилган чой-нинг ҳаққи тўланмагунча Бостон портини ёпиб қўйди. Британия парламенти бу воқеаларга жавобан шундай ялпи қонунлар қабул қилдики, мустамлакалар уларни «Мажбурий ёки чидаб бўлмайдиган қонунлар» деб атади.
Урушнингбошланиши. 1774 йил 5 сентябрь куни Филадель-фияда Биринчи Континентал Конгресс йиғилди. Унда Жоржиядан ташқари барча мустамлакалардан 55 нафар вакил қатнашди. Конгресс Буюк Британиядан ажралиш муаммосини кўтаришга журъ-ат қила олмади, лекин унинг сиёсатини қоралади. Эҳтиёткорона оҳангдаги асосий маъруза ниҳоясидаги «қарор қилинди» қисмида қонунларга итоат этиш мажбурий эмаслиги айтилиб, қатор қарорлар қабул қилинди: шулар жумласидан, мустамлакачиларнинг «ҳаёт, озодлик ва мулк» ҳуқуқлари ва провинциялардаги қонун чиқариш тармоқларининг «солиқ солиш ва ички сиёсат борасидаги барча ма-салаларни» ҳал этиш ҳуқуқи ҳам қайд этилди.
Конгресс томонидан жорий этилган энг муҳим иш «Континен-тал Уюшма»нинг ташкил этилиши бўлиб, у савдо-сотиқ бойкотини қайта тиклаш, божхона декларациясини назорат этувчи комитетлар тизими яратиш, шартномаларни бузган брокерларнинг номларини нашр этиш, уларнинг импорт молларини мусодара этиш, тежамкор-лик, иқтисод ва саноатни рағбатлантириш саъй-ҳаракатларини таъ-минлади.
Уюшма мустамлакаларда етакчи мавқени эгаллаб, қирол ҳукм-ронлиги қолдиқларини бартараф этишга қаратилган янги маҳаллий
ташкилотлар барпо эта бошлади. Мустақиллик тарафдорлари томо-нидан бошқарилган ушбу ташкилотлар ўз ҳаракатлари билан жамо-атчилик фикрида инқилобий шижоатни авж олдириб юборди. Шун-га қарамай, Британиянинг Америка ҳуқуқларини чеклашига қарши турган кўплаб америкаликлар масаланинг мақбул ечими сифатида музокаралар ва келишувлар йўлига хайрихоҳлик билдиришди.
Британия қироли мазкур кўпсонли, баъзан эса келишувга мойил гуруҳлар билан самарали иттифоқ тузиши ва шу орқали уларнинг мавқеини шу қадар кучайтириши мумкин эдики, инқилобий кураш амри-маҳол бўлиб қоларди. Бироқ қирол Георг III келишув-га мойиллик билдирмади. 1774 йилнинг сентябрида Филадельфия квакерларининг номасини назар-писанд қилмай, у шундай деб жа-воб берди: «Энди тақдир ўйинидан кўринг: мустамлакалар ё тас-лим бўлиши, ё ғолиб чиқиши лозим». Қуролли кураш 1775 йил 19 апрелда бошланди. Бостон гарнизонига қўмондонлик қилаётган генерал Томас Тейг Конкорд шаҳридаги яширин қурол аслаҳа омбори-ни йўқ қилиш ва «исёнкорлар»нинг раҳбарларини қўлга олиш учун у ерга 700 кишидан иборат Британия отрядини юборди. Исёнчи-ларни бу топшириқ ҳақида огоҳлантиришди ва инглиз отряди Лек-сингтон қишлоғига кириб келганида рўпарасидаги майдонда турган маҳаллий бирдақиқачилар (жангга бир дақиқа ичида тайёр бўла олишларини рўкач қилгани туфайли шундай деб аталган) отрядини кўрди. Бу кишилар ҳаммаси бўлиб 70 киши эди. Улар фақат сукунат норозилигини билдиришга тўпланган эдилар. Британия аскарлари-нинг раҳбари майор Жон Питкерн «Тарқалинг, лаънати исёнкорлар! Эй, итлар, қочинг!», деб ҳайқиради. Бирдақиқачиларнинг раҳбари капитан Жон Паркер ўз аскарларига биринчи бўлиб ўқ узмасликни тайинлади. Америкаликлар тарқала бошлаганида кимдир ўқ узиб, британиялик бир аскарни ярадор қилди. Инглизлар муншийлардан ўқ узишди, натижа шу бўлдики, мустамлакачилардан 10 киши ярадор бўлди ва 8 нафар киши вафот этди.
Инглиз солдатлари Конкордга киришди ва қуроллар омборини эгаллаб олишди. «Исёнкорларнинг» раҳбарларини эса ушлаб олол-мадилар ва ортга қайтдилар. Бу орада Лексингтондаги воқеалар бу-тун округга тарқалди ва қирол отрядига ҳужум уюштирилди. Қизил кийимдаги британия аскарлари яхши нишон эди. Бу жангда мустам-лакалар биринчи бор «тарқалган қатор» тактикасини қўлладилар. Улар уйлар, тўсинлар, шох-шаббалар орқасига беркинар эдилар.
Қирол отряди 223 кишини йўқотиб, орқага қайтишга мажбур бўлди. Америкаликлар эса 93 кишидан айрилди.
Америка мустақиллиги учун кураш ана шундай бошланди. 1775 йил 10 май куни Пенсильваниянинг Филадельфия шаҳрида Иккин-чи Континентал Конгресс йиғилди. 15 майда Конгресс уруш бош-лашга овоз бериб, мустамлака халқ лашкарини расман континен-тал хизматга ўтказди ва виржиниялик полковник Жорж Вашинг-тонни (1732 –1799) Америка қуролли кучларининг Бош қўмондони этиб тайинлади. Нима учун айнан уни? Биринчидан, у ҳиндулар ва французларга қарши ҳарбий ҳаракатларда қатнашган, қобилиятли ҳарбий бошлиқ сифатида ном чиқарган эди. Иккинчидан, у бой эди, ишда омади чопарди, қарор қабул қилишда мустақил эди. Бунинг учун уни ҳурмат қилишарди, пуританларда шахснинг бундай хис-латлари юқори баҳоланарди.
Республикачилик кайфияти аҳолининг турли қатламларини қамраб олди. Метрополиядан ажралишга чақирувчи адабиётлар пайдо бўлди.
МустақилликДекларацияси. Иккинчи Континентал Конгресс илк бор йиғилган кундан кейин бир йил ўтгач, 1776 йилнинг 10 май куни Буюк Британиядан ажралишга чақирувчи қарор қабул қилинди ва гап расмий баёнот чиқаришга тақалди. 7 июнь куни, виржини-ялик Ричард Хенри Ли «Мазкур қўшма мустамлакалар, лозимий равишда, озод ва мустақил штатлар» эканлигини эълон қилувчи қарорни муҳокамага қўйди. Расмий баёнотнома тайёрлаш учун вир-жиниялик Томас Жефферсон (1743 –1826) бошчилигида беш киши-дан иборат комиссия тайинланди.
1776 йил 4 июлда қабул қилинган ва асосан Жефферсон зако-ватининг маҳсули бўлган Мустақиллик Декларацияси янги давлат-нинг қарор топганлигини эълон қилибгина қолмасдан, балки шу билан бирга бутун дунё узра ҳаракатчан кучга айланиши муқаррар бўлган озод инсон дунёқарашини ҳам татбиқ этди. Унда, жумладан: «Биз, қуйидаги ҳақиқатларни ўз-ўзидан аён деб биламиз: – барча ин-сонлар тенг қилиб яратилган ва Яратувчи томонидан муайян дахл-сиз ҳуқуқлар билан тақдирланган бўлиб, шулар жумласига Яшаш, Озодлик ва Бахт-саодат сари интилиш ҳуқуқлари киради. Мазкур ҳуқуқларни муҳофазалаш учун кишилар орасида ҳукуматлар таъ-сис этилиб, улар ўз ҳокимиятини бошқарувчиларнинг розилиги билан амалга оширади ва агарда ҳукуматнинг бирон шакли ана
ТЕСТЛАР:
1)Шимолий Америкада ўрнашиб олган ингилизларнинг мустамлакаларидан биринчиси қайси ҳудуд бўлади
А)Виржиния Б) Жемистаун
С)Чсапик Д) Ну Ёрк
2)Ангилянинг яна бир бор Шимолий Американи ўз диққат марказига олиш сабаби
А) Франция билан келишув
Б)1660-йил қирол КАРЛ ИИ нинг тахтага келиши
С)Шимолий Америкадаги қўзғалонлар
Д)Барчаси тўғри
3) 1732-йил қайси ҳудуднинг ўзлаштирилиши билан 13та мустамлакалардан охиргиси ҳам таслим этилди
А) Массачусетс Б) Коннектикут
С) Жоржия Д) Виржиния
4) ХИИ асрнинг бошларида Виржиниянинг асосий даромад манбайи
А)Пахта Б)Шоли С)Янги Тамаки нави Д) Вино
5) Мустамлакаларга негр қулларнинг олиб келиш нечанчи йилдан бошланган
А)1610-йилдан Б)1629-йилдан С)1620-йилдан
Д)1619-йилдан
6) Мустамлакаларда 43 та газета ,кутубхонлар очилиши ,босма-
ҳоналарнинг тезлик билан ривожланиши нечанчи йилдан бошланади
А)1765-йил Б)1756-йил С)1766-йил Д)1777-йил
7) Қайси Ҳудудлар эн йирикмаданий марказлар бўлиб қолади
А) Виржиния- Жоржия Б) Бостин-Виржиния
С) Жоржия-Фладелфия Д) Бостин-Фладелфия
8)1760-йилга келиб Мустамлакалрнинг жами ахолиси неча кишидан ошиб кетади
А) 1 000 000 Б) 1 500 000
С) 1 600 00 Д)1 700 00
9) 1763-йил Британия ҳукуматининг Америкада чеклаш сиёсатиниг асосий сабаби
А) Ҳудугабегоналарнинг кирмаслиги
Б) ҳиндуларга тазиқни кучайтириш
С) Фаранция билан низолар кучайиши
Д) Кўcкиб келганларни ҳидулар билан низога келмас-
лиги учун
10) Фладелфияда Бринчи Континентал конгрес қачо?
А)1773-йил 5-сентябрь Б)1774-йил 16-декабрь
С)1774-йил 5-сентябрь Д)1775-йил охирида
11)1773-йил Самуил Адмс бошчилигидаги радикаллар ҳаракати якуни тарихда қандай ном билан қолади?
А)”Озодлик фарзандлари” Б) “Адмс жасорати”
С)”Бостин чойхўрлиги” Д) А ва Б
12) Биринчи комгресда мустамлакалардан неча нафар вакил қатнашади
А) 55 нафар Б)15 нафар
С)45 нафар Д)69 нафар
13) Озодлик учун қуроллий кураш нечанчи йилдан бошланиб кетди
А)1776-йил 5-июлда Б)1774-йил 6-майда
С)1775-йил 19-апрелда Д) 1772-йил бошидан
14) Иккинчи Континентал конгррес Қаерда бўлиб ўтади
А)Виржинияда Б)Фладелфияда
С)Жоржинияда Д)Бостнда
15)Америка қуроллий кучларининг бош қўмондони этиб тайинланган шаҳс ким?
А)Томс Тейг Б)Жорч Вашингтон
С) Томс Жеверсин Д)Ричард Хенри Ли
16)Буюк Британия дан ажралишга чақирувчи қарор қачон қабул қилинган
А)1774-йил 5- сетабр Б)1775-йил 19-апрель
С)1775-йил 10-май Д)1776-йил 10-май
17)1776-йилқабул қилинга Мустақиллик Декларайсиясида
Кимнин ҳиссаси катта бўлган
А)Жорж Вашингтон Б)Томас Тайг
С)Томас Жефферсин Д)Самуил Адамс
18) Ж Вашингтон нечанчи йил президентликка қайта сайланиш таклифини рад этиб истефога чиқади
А 1787-йил Б)1778-йил
С)1797-йил Д)1799-йил
19)1799-йил қайси давлат билан қатор денгиз тўқнашвлар бўлиб ўтади
А) Британия Б)Франция
С)Португалия Д)Испания
20) Ж Вашинтон истефосидан сўнг ким президаэн этиб сайланади
А) Жон Адмс Б)Томс Жефферсин
С) Ричард Хенри Ли Д) Жон питкерн

Глоссарий:


Пилигрим-кезиб юрувчи дуохон,мухожир
Лоялист-ўзими мавжуд қонундоирасида тутувчилар
Деклорация-муҳим қоидалар эълон қилинган ҳужжат
Федирал ҳукумат-федератиф давлатда марказий бошқару органи
Федерал конвент –Континентал уйишма,қитъа миқёсидаги ташкилот
Федирал – федирация (иттифоқ) таркибига кирган барча суектлар(республика ,штат) учун умумий тушунча .Маслан федерал ҳукумат ёкий Федирал Конвемт.
Download 56,73 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish