Маъруза №10 мавзуси


Angyologia – қон томирлар ҳақидаги бўлим



Download 451,09 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/7
Sana21.02.2022
Hajmi451,09 Kb.
#51750
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Юрак топографияси

Angyologia – қон томирлар ҳақидаги бўлим. 
Қон томирлар: юрак, артериал тизими, веноз тизими ҳамда лимфатик 
тизимлардан ташкил топган. Ангиология - томирлар тўғрисидаги фан бўлиб, 
улар ичидан суюқликлар ҳаракат қилади. Одам организмида уч ҳил: артериал, 
веноз ва лимфа томирлари мавжуд. Томирлар ичида ҳаракат қиладиган қон-
модда ва газ алмашинувини таъминлайди. Ички секреция безларидан 
ажралган гормонлар ҳам қон орқали организмга тарқалади. Артериялар - 
қонни юракдан аъзоларга йўналтирса, веналар-қонни аъзолардан юрак 
томонга ҳаракатини таъминлайди. Артерия қон томирларидан асосан 
артериал қон (кислород ва озиқа моддаларига бой қон) оқади. Лекин ўпка 
артерияси (пояси) ва эмбрионда бўладиган киндик артериясидан веноз қон 
оқади. Аксинча вена қон томирларидан кўпинча веноз қони йўналади. Лекин 
ўпка венаси ва эмбрионда учрайдиган киндик венаси ичидан кислородга ва 
озиқа моддаларига бой артериал қон оқади. Бошқача қилиб айтганда, 
юракдан чиқувчи барча томирларга - артерия ва юракка келиб қуювчи 
томирларга эса вена дейилади (ичидаги оқаётган қонни сифатидан қатъий 


101 
назар). Томирлар тармоқланган сайин, уларнинг диаметри кичраяди, девори 
юпқа тортиб, структураси соддалашади. Юракка яқин жойлашган қон 
томирлар девори катта босим таъсирига чидамли бўлиши керак, чунки 
аортадаги босим 200 мм симоб устунига тенг. Шу сабабли, бу қон томирлар 
деворида эластик толалар кўп бўлиб - эластик туркумидаги қон томирлар 
дейилади. Ўрта ва кичик қон томирларгача босим бир оз пасаяди. Натижада, 
қоннинг йўналиши учун қон томир деворидаги мушакларнинг ўзини ҳам 
қисқаришига эҳтиёж пайдо бўлади. Шу сабабли юракдан узоқроқда 
жойлашган ўрта ва кичик қон томирларда силлиқ мушак қавати яхши 
тараққий этган бўлиб, мушак туркумидаги қон томирлар дейилади. Артерия 
ва веналар орасида микроскопда кўринадиган микротомирлар жойлашган. 
Микротомирларни энг майдаси капилляр дейилади. Организмда қон ёпиқ 
доира (ҳалқа) ичида ҳараккат қилиб катта ва кичик қон айланиш доираси 
тафовут этилади. Катта қон айланиш доираси юрак билан аъзолар орасидаги 
қон ҳаракатини таъминлаб, юракнинг чап қоринчасидан аорта бўлиб 
бошланади ва ўнг бўлмачада юқориги ва пастки кавак веналари сифатида 
якунланади. Кичик қон айланиш доираси эса юракнинг ўнг қоринчасидан 
ўпка артерияси (пояси) номи билан бошланиб, ўпка қон томирлари 
иштирокида, ўпка венаси номи билан чап бўлмачада якунланади. Қон 
томирларни аъзодан ташқарида жойлашган (экстраорган) ва аъзо ичида 
йўналадиган (интраорган) қисмларга бўлишимиз мумкин. Бу бўлиниш 
нисбий бўлиб, асосан қон томирлар узлуксиз бир-бирига давом этади. Аъзо 
ичидаги қон томирларни ўрганиш натижасида баъзи аъзолар алоҳида 
бўлаклардан ва ундан ҳам кичикроқ қисм-сегментлардан тузилганлигини 
аниқлаш мумкин. Сегментар тузилиш ўпка, жигар, бўйрак, талоқ каби 
аъзоларга мансубдир. Сегмент-нисбатан алоҳида қон билан таъминланадиган 
аъзонинг қисмига айтилиб операция пайтида бутун аъзони эмас, балки 
аъзонинг бир қисмини (сегментини) қирқиб олиб ташлашни таъминлаши 
мумкин. Артериал томирлар бирин-кетин майда томирларга бўлинар экан 
ниҳоят энг майда артериал томир артериолалар ҳосил бўлади. Артериолалар 
деворида бир қават мушак ҳужайралари бўлади. Ўз навбатида артериола 
прекапиллярларга бўлинади. Прекапиллярлар эса кўплаб капиллярларга 
парчаланади. Капиллярлар деворида мушак ҳужайраси учрамайди ва фақат 
бир қават эндотелий ҳужайрасидан тузилган бўлади. Капиллярлар-
посткапиллярларга йиғилиб, улар эса ўз навбатида венулаларга қуйилади. 
Шундай қилиб, артериал қон томирларининг бўлиниши натижасида майда
соч толасининг қалинлигига тўғри келадиган томирчалар-капиллярлар ҳосил 
бўлади. Капиллярларнинг ички диаметри 7-8 мкм (1 микрон = 0, 001 мм) 
бўлиб, бу кўрсатгич 2-12 мкм гача ўзгариб туради. Бундай ҳолатда баъзи 
капиллярлар орқали эритроцитлар ўта олади. Кичик диаметрли 
капиллярлардан эса фақат қон плазмаси оқади. Баъзан эса капиллярлар 
ёпилиб, у вақтинча қон айланишда иштирок этмаслиги мумкин ва улар керак 
бўлганда очилиб қон айланишига қўшилиши мумкин. Капиллярлар девори 
орқали кислород ва озиқа моддалари қондан аъзо тўқималарига ўтса, 


102 
карбонад ангидриди ва модда алмашинуви натижасида ҳосил бўлган 
моддаларни қабул қилиб олади. Ўпка капиллярлари эса аксинча карбонат 
ангидридни чиқариб, кислородни қабул қилади. Буйрак бирламчи 
капиллярлари эса модда алмашинуви натижасида ҳосил бўлган моддаларни 
чиқаради. Капилляр орқали ички секреция безлари ишлаб чиқарган 
гормонлар керакли аъзо ва тўқималарга олиб бориши натижасида организм 
бир бутунлиги сақланади. Демак, модда алмашиш фақат қондан тўқималар 
томонига бўлиб қолмасдан, балки акс тарафга қараб ҳам ҳаракат қилади. 
Бунинг учун капилляр деворини ташкил этган эндотелий ҳужайралари 
орасида микроскопик тирқишлар бўлади. Ичак, буйрак,эндокрин безларининг 
капилляр деворидаги тирқишлар 10 нм дан, 4 нм гача бўлади. Лекин бош мия, 
юрак, мушаклар, ўпка, тери, қўшувчи тўқималардаги капилляр деворида 
тирқишлар учрамайди ёки жуда кичик (10 нм гача) кўрсатгичга эга. Бу 
холларда модда алмашинув осматик босимнинг фарқи асосида, физикавий-
биохимик ҳодиса асосида бажарилади. Аксинча жигар, талоқ, суякнинг илик 
қисмида капиллярлар деворидаги тирқишлар 100 нм дан ошади. Юқорида 
келтирилган микротомирлар системаси айниқса эллигинчи йилларнинг 
иккинчи ярмида яхши ўрганилган бўлиб микротомирлар (микроциркуляция) 
атамалари қўлланила бошланди. Катта ва кичик қон айланиш доирасидан 
ташқари организмда регионар қон айланиш ҳам мавжуддир. Регионар қон 
айланишни тушиниш учун эса микроциркуляцион қон айланиш билан 
танишиш керак. Микроциркуляция - бу қоннинг микроскоп остида 
кўринадиган қон томирлар ичидаги ҳаракатига айтилади. Унинг таркибий 
қисмини артериола, прекапиллярлар, капиллярлар, посткапиллярлар, венула 
ташкил этади. Қон томирлар бўйлаб йўналаётган қон, аъзо ичида 
капиллярлар орқали йўналса, транскапиллярлар қон айланиш дейилади. 
Бундан ташқари юкстакапилляр (капиллярдан ташқари) қон айланиш мавжуд 
бўлади. Бу ҳодиса артериола ва венулалар орасида уларни бириктириб 
турувчи анастомозлар (артериула-венуляр) мавжудлигидан келиб чиқади. Бу 
анастомозлардан қоннинг йўналиши учун, прекапиллярлар деворидаги 
мушак ҳужайраларининг қисқариш шарт бўлади. Натижада маълум 
микроскопик юзадан қон капиллярлар орқали эмас, балки артериола-венуляр 
анастомозлар орқали, нисбатан катта тезликда ва нисбатан қисқа муддатда 
вена қон томирларига ўтказилади. Бу жараён аъзолардаги капиллярларнинг 
маълум қисмини вақти-вақти билан "дам" олишини таъминлайди. Аксинча 
аъзонинг иш фаолиятини оширишга мухтож бўлганда артериола-венуляр 
анастомозлар ёпилиб - қон "ортиқча" капиллярлар орқали йўналади. Баъзи 
аъзоларда капиллярлар иштирок этадиган "ажойиб" тўрлар ҳосил бўлади. Бу 
ҳолда артерия бўлиниш якунида капиллярларга бўлинади. Бу капилярлар 
бирлашиб, яна артериолани ҳосил қилади ва "ажойиб" тўр оддий томирлар 
системасидан (артерия, капиляр, вена) фарқ қилади. "Ажойиб" тўр буйрак 
капилляр коптокчаси шаклида учрайди.


103 

Download 451,09 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish