Маъруза технологияси ўқув соати: 2 соат Талабалар сони


Ўзбекистон бухгалтерларини сертификатлаш тўғрисида



Download 327,2 Kb.
Pdf ko'rish
bet8/15
Sana24.02.2022
Hajmi327,2 Kb.
#214086
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   15
Bog'liq
Buhgalterlik kaspiga qoyilgan talablar

Ўзбекистон бухгалтерларини сертификатлаш тўғрисида
НИЗОМ 
I БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР 
1. Бухгалтер сертификати - бухгалтерия ҳисоби соҳасида фаолиятни амалга ошириш учун 
бухгалтернинг профессионал малакасини тасдиқлайдиган ҳужжат (бундан кейин - сертификат). 


Бухгалтерларни сертификатлаш икки даражадан иборат: 
1-даража - "Сертификатланган амалиётчи бухгалтер" - "Миллий қонун ҳужжатлари бўйича 
бухгалтерия ҳисоби" ва "Солиқ солиш" фанлари бўйича имтиҳонлар муваффақиятли 
топширилганда мазкур Низомга 1-иловага* биноан шаклда берилади. 
2-даража - "Сертификатланган профессионал бухгалтер" - 1-даражали сертификат мавжуд 
бўлганда ва "МҲХС бўйича молиявий ҳисоб", "Бошқарув ҳисоби" ва "Тадбиркорлик фаолиятини 
ҳуқуқий тартибга солиш" фанлари бўйича имтиҳонлар муваффақиятли топширилганда ёки барча 
имтиҳонлар муваффақиятли топширилганда 1-даражали сертификат мавжуд бўлмаганда мазкур 
Низомга 2-иловага* биноан шаклда берилади. 
2. Сертификатлар муддатсиз ҳисобланади ҳамда республика бухгалтерлар ва аудиторлар 
профессионал жамоат бирлашмалари томонидан мазкур Низомда белгиланган тартибда берилади. 
3. Сертификат эгаси республика бухгалтерлар ва аудиторлар профессионал жамоат 
бирлашмаларидан бирига аъзо бўлиши, республика бухгалтерлар ва аудиторлар жамоат 
бирлашмаларининг Бухгалтерлар одоб-ахлоқ кодексига риоя этиши ва сертификат олинган йилдан 
кейинги йилдан бошлаб ҳар йили мазкур Низом билан белгиланган дастур бўйича малака ошириш 
курсини ўтиши шарт. 
4. Малака имтиҳонлари (бундан кейин - имтиҳонлар) ўзбек ва рус тилларида ўтказилади 
ҳамда даъвогарларнинг билимларини синаш воситаси ҳисобланади. 
5. Имтиҳонларни ташкил этиш ва ўтказиш республика бухгалтерлар ва аудиторлар 
профессионал жамоат ташкилотлари таъсис этадиган мустақил Имтиҳон маркази томонидан 
шартномавий шартларда амалга оширилади. Имтиҳонларни ўтказиш жадвали ва қийматини ҳар 
йили республика бухгалтерлар ва аудиторлар профессионал жамоат бирлашмалари тасдиқлайди. 
6. Мустақил Имтиҳон марказининг фаолияти амалдаги қонун ҳужжатлари, Имтиҳон маркази 
устави, мазкур Низомга мувофиқ амалга оширилади, шунингдек республика бухгалтерлар ва 
аудиторлар профессионал жамоат ташкилотлари томонидан тасдиқланадиган алоҳида Имтиҳон 
маркази тўғрисидаги низом билан тартибга солинади. 
7. Қуйидагилар Имтиҳон марказининг вазифалари ҳисобланади: 
а) имтиҳон модулларини ишлаб чиқиш; 
б) имтиҳонларни бошқариш; 
в) имтиҳон ишларини баҳолаш; 
г) даъвогарларга имтиҳонларнинг натижаларини бериш; 
д) имтиҳон ишларининг тегишлича сақланишини таъминлаш; 
е) Имтиҳон маркази ходимлари томонидан ахборотнинг махфийлигини таъминлаш. 
8. Сертификат олиш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш даъвогар ариза тақдим этган ва ўзи 
аъзоси ҳисобланган республика бухгалтерлар ва аудиторлар профессионал жамоат бирлашмаси 
томонидан амалга оширилади. 
Сертификатни қайта расмийлаштириш, шунингдек унинг дубликатини бериш тўғрисидаги 
аризани кўриб чиқиш, аризачининг ҳақиқатан аъзолиги тасдиқланган ҳолда, сертификат берган 
республика бухгалтерлар ва аудиторлар профессионал жамоат бирлашмаси томонидан амалга 
оширилади. 


9. Бухгалтерларни сертификатлаш дастури бўйича бухгалтерларни ўқитиш ва улар 
малакасини ошириш билан Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ тегишли 
лицензияга эга бўлган юридик шахслар шуғулланадилар. 
10. Республика бухгалтерлар ва аудиторлар профессионал жамоат бирлашмалари: 
а) ўз веб-сайтларида имтиҳон ўтказиш санаси, вақти ва жойи тўғрисида ахборот 
жойлаштирадилар; 
б) даъвогарлардан мазкур Низомнинг IV бўлимига мувофиқ сертификатлар олиш учун 
иловалар билан бирга аризаларни қабул қиладилар ва ижобий қарор қабул қилинганда даъвогарга 
сертификат берадилар; 
в) ўз уставларига мувофиқ ўзларининг аъзолари - сертификат эгалари томонидан 
бухгалтерлар Одоб-ахлоқ кодексига, бошқа ички низомларга риоя этилиши ва малака ошириш 
курсларини ўз вақтида ўтишларини назорат қиладилар; 
г) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига ҳар чоракда берилган сертификатлар ва 
улар эгаларининг малака ошириш курсларини ўтишлари тўғрисида ахборот тақдим этадилар.



Download 327,2 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish