Мавзу №16. Хорижий давлатларда спорт менежменти. Режа



Download 47,58 Kb.
Sana10.06.2022
Hajmi47,58 Kb.
#651348
Bog'liq
Ma\'ruza -16


Мавзу № 16. Хорижий давлатларда спорт менежменти.


Режа:
1. Хорижий давлатларда спорт менежменти
2. Хорижий давлатларда спорт менежерларининг фаолияти
Хорижий мамлакатларнинг тажрибасини умумлаштирганда, дунёнинг ривожланган мамлакатларида жисмоний тарбия ва спорт менежментининг асосий ташкилий шакли – спорт марказлари хисобланади. Хорижда профессионал футбол, хоккей ва бошқа спорт турлари бўйича ўйинлар билан биргаликда соғломлаштиришга йўналтирилган турли хилдаги спорт клублар мавжуд.
Масалан Германияда 5.9 млн одам 100 турдан ортиқ спорт турлари билан 85.5 минга яқин спорт – соғломлаштириш марказларида шуғулланади. АҚШ да 15000 ошиқ, Финляндияда эса 6000 яқин соғломлаштириш марказлари мавжуд ва ҳ.к.
Хорижий спортга, жисмоний тарбияга оид хорижий адабиётларни тахлил қилганда,муаллифлар “Жисмоний тарбия” термини ўрнига “фитнес” – жисмоний тайёргарлик, “Рhysical education” – жисмоний тарбия, “physical reereation” – жисмоний соғломлашув каби терминларини ишлатишни инобатга олиш керак. “Спорт” сўзи француз тилининг “de sporte” (хурсандчилик) олинган бўлиб, спорт фаолиятини мусобақаларда натижалар билан боғлиқ, натижаларни таққослаш учун белгилашга ишлатилади. АҚШ да спорт фаолиятининг қуйидаги турлари мавжуд:

  • Мажбуриятсиз спорт, Европада ушбу спорт турини “Спорт хамма учун” деб аташади.

  • Ташкилий спорт, ушбу спорт турига мактаб ва студентчилик спорти, турли клублардаги спорт, олимпия спорти киради.

  • Профессионал спорт.

Хорижий спорт менежментини тахлили шуни кўрсатадики, ривожланган мамлакатларда хам турли хил спорт соғломлаштириш йўналишидаги клублар мавжудлигини кўрсатади.
Спорт – соғломлаштириш индустриясининг машҳур америкалик мутахассиси М.Уолф клубларнинг қуйидаги турларини ажратади:

  • Атлетик турлари ва тижорат соғломлаштириш марказлари:

  • Хусусий спорт соғломлаштириш клублари:

  • Меҳмонхона, паркдаги соғломлаштириш клублари, марказлари:

  • Спорт медицина марказлари, клублари

  • Спорт турлари бўйича хаваскор ва профессионал клублари.

Охирги йилларда хорижда кўп мақсадли клублар машҳур бўлмоқда. Маслан АҚШда ҳар тўртинчи клуб кўп мақсадли ҳисобланади. Ушбу клубларнинг мақсади мижозларнинг спорт – соғломлаштириш эхтиёжларини қондириш ва хизмат кўрсатишдан иборат. Бундай клубларда одатда турли хил спорт қурилмалари мавжуд. Масалан: тренажёр заллари болалар учун хоналар, сузиш бассейин, югуриш учун йўлакчалар ва хакозо.
Иқтисодий нуқтаи назардан хорижий мутахассислар спорт клубларини жамоат ва хусусий спорт клубларига ажратади. Жамоат спорт клублари давлат ва вилоят бюджетидан молиялаштирилади. Хусусий клублар хусусий капиталдан молиялаштирилади ва уларнинг фаолияти тўлиқ клуб эгасига боғлиқ.
Бундан ташқари клублар тижорат ва нотижорат клубларга бўлинади. Жамоат спорт клублари – бу одамда нотижорат ташкилотлари, хусусий клублар эса тижорат ташкилотлари ҳисобланади.
Улар қуйидаги параметрлари: мақсади, иқтисодий механизми ва иш самарадорлиги билан фарқланади. Ҳар бир клуб ўзининг функционал мақсадни йўналишга мувофиқ ўқув – машқ дастурларини танлайди. Хорижий спорт клубларининг дастурларини тахлил қилганда, улар ахолини жисмоний тайёргарлик ва спортнинг турлари билан шуғулланишида қизиқишларини эътиборга олаётганини деган хулосага келдик. Бунинг учун хорижда спорт клубларининг буюртмасига биноан тизимли тарзда аҳоли орасида ижтимоий сўровлар ўтказилади.
Охирги вақтларда шейпинг ва бодибилдинг билан шуғулланадиган шахслар ортиқча оғирликка эга бўлган одимлар ва қариялар билан ишлайдиган персонал инструкторлар бор клублар машхур бўлмоқда. Клублар аъзолари соатига 25 доллар тўлашга ҳам тайёр.
Хорижий спорт клубларининг менежментини умумлаштирганда турли мамлакатларнинг спорт клублари ўзига хослиги деган хулосага келдик. Бунда спорт соғломлаштириш клубларининг Америкалик, Германия ва Скандинавия моделларига ажратдик.
Германиялик мутахассис Г.Г.Кеммернинг фикрича Германия спорт клубларининг ташкилий оптимал тузилиши қуйидагича бўлиши керак.

  • 1000 одам бошига – 1клуб мақсадга мувофиқ

  • Клубга бўлган аъзолик – пулли бўлиши керак

  • Ҳар бир клубда 10 ва ундан ортиқ асосий миллий спорт турлари бўлиши керак.

Германия спорт клубларининг менеджерларининг фикрича ахолининг ташкилий шакли қуйидагича бўлса самарали бўлади:

  • Аҳолини қизиқишларига мўлжалланган бўлиб, спортнинг турлари бўйича кенг танлаш имконияти бўлса мақсадга мувофиқ.

  • Мусобақа фаолиятига мўлжалланган бўлиши керак.

  • Соғлом турмуш тарзига мўлжалланган.

Немис жамоат клублари қуйидаги амалий тамойилларига амал қилади.

  1. Клубда хизматлар арзон ва қулай нархларда кўрсатилади.

  2. Жисмоний тарбия ва спорт бўйича йўриқчилари ҳар бир шуғулланувчига эътибор қаратилади. Спорт заллар замонавий ускуналар билан таъминланган.

  3. Клуб аъзолари ва қатнашчилари клубга қатнаш вақтини ўзлари мустақил танлайди.

Германияда хусусий спорт клубларини фитнес – студия деб атайди. Фитнес –студия бу одатда замонавий асбоб ускуналар қўйилган хоналар тушунилади. Бу ерда махсус асбоб – ускуналардан ташқари ҳар бир шуғулланувчи учун махсус дастурлар, шахсий машғулотлар ишлаб чиқилади.

Ўзбекистонлик спортчиларимизнинг анъанавий орзулари – агарда жаҳон биринчиликларида, Олимпиадаларда совриндор бўлинмаса ҳам, уларда иштирок етиш шарафига эга бўлиш орқали ўзларини бахтли ҳис етиш ва юртимиз довруғини жаҳонга тарқатишдир. Мустақиллик йилларида шахсан Президентимиз И.А. Каримов ташаббуслари билан Ўзбекистонда жисмоний тарбия ва спорт мисли кўрилмаган даражада ривожланди, кўпгина спортчиларимиз мунтазам равишда Осиё, жаҳон биринчиликларида ва Олимпия мусобақаларида қатнашиб, олтин, кумуш ва бронза медаллари соҳиби бўлиб келаяптилар. Лекин жаҳондаги ривожланган давлатлар спортчилари даражасида спортнинг барча турлари бўйича совриндорлар қаторида бўлиш орзусида яшар эканмиз, али кўпгина жиддий ишларни амалга оширишимиз лозим, фақатгина яхши ниятнинг ўзи билан чегараланиб бўлмайди. Жумладан хорижий мамлакатларда спорт клубларининг менежментини ўрганиш, уларнинг тажрибаларидан ўз фаолиятимизда унумли фойдаланиш катта аҳамият касб етади.


Спортдаги ютуқларимизга назар ташлайдиган бўлсак, спортнинг якка-кураш турларида кўпроқ ғолибликни қўлга киритаётганлигимизни гувоҳи бўламиз. Айниқса юртимизда анъанавий равишда ривожланиб келаётган “Еркин кураш”, “Миллий кураш”, “Юнон-рум кураши”, “Бокс”, “Бадиий гимнастика”, “От спорти“, “Сузиш”, “Ешкак эшиш” каби спорт турларида эришаётган ғалабаларимиз диққатга сазовордир. Лекин, спортнинг жамоа турларида ушбу жараён қийин кечаётгани ҳали олдимзда катта муаммолар турганини кўрсатади, сабаб нимада экан? Шу нарса маълумки, жамоада қатнашадиган кўпгина ўйинчилар ўз командаларида миллий терма командагига нисбатан яхшироқ ўйин кўрсатаётганликларини сезамиз. Нима учун ўз командасида яхши ўйин кўрстаётган спортчилар терма жамоа таркибида қомайдилар? Балки ўйнчиларимиз спортга катта индустрия аъзосидек кираолмаяпгандирлар? Балки асоссиз равишда ҳукм суриб келаётган мураббийлар, ҳатто спортчиларнинг шахсий амбитсиялари ҳалақит қилаётгандир? Ёки мураббийлар айибдормиканлар, ўйинчилар уларнинг кўрсатмалари асосида ҳаракат қилмайдиларми? Нима учун ғарбдаги спорт терма жамоаларида ушбу ҳолат сезилмайди, ёки кам сезилади ва юмшоқ тарзда намоён бўлади?
Барчамизга маълумки, ғарб спорт индустрияси бизнес қонуни асосида яшайди, унинг асосини спортга тикилган ҳар қандай миқдордаги маблағ албатта фойда келтириши лозимлиги ташкил этади. Бизнинг спорт жамоаларимизга спорт индустрияси бизнеси деган тушунчалар эндигина кириб келаяпти, шунинг учун ҳозирги замон бозор иқтисодиёти афзалликлари спорт жамоаси раҳбарлари томонидан ҳали чуқур ўзлаштирилган эмас, афсуски, ҳанузгача биз ўзимизнинг камчи-ликларимизни, муваффақиятсизликларимизни давлат тизимларига ўйишга ҳаракат қиламиз, гўёки давлат айтарли даражада янги спорт мактаблари қуриб бермаяпти, мавжуд спорт иншоотлари ҳолатини талаб даражасида таъминламаяпти, спорт тарғиботига етарли куч ташламаяпти ва бошқалар. Лекин, бизнинг спорти-мизда хусусий капиталнинг ўрнини қай даражада кучайиб бораётганини ҳаммамиз биламиз. Фақат гап шундаки, ҳар доим ҳам биз тикилган маблағдан келаётган фойдани ҳис қилаётганимиз йўқ. Фойдани чиқариш учун менежмент керак, у тикилган маблағ эвазига олиниши лозим бўлган фойдани исоблаб беради, бизни асоссиз таваккалчиликдан ҳоли қилади. Айниқса спорт жамоаларида иштирокчиларнинг самарали фаолиятини ташкил қилиш жисмоний тарбия ва спорт менежментининг энг муҳим ва энг асосий вазифаларидан бири эканлигини эсдан чиқармаслик лозим. Ўзбекистон Давлат жисмоний тарбия институтида спорт менежментига ихтисослашган кафедра ташкил этилган, кафедра ёш, соҳанинг ўзи ҳам биз учун ҳали янги, ғарб олий ўқув юртлари даражасига чиқиш учун ҳали кўп ишларни амалга ошириш лозим.
Магистратурада ўқиш нарҳи жами 8500 фунт стерлингни ташкил етади. Мусобақаларда юксак натижаларга эришган спортчилар Ковентри университети магистратурасида қўйишни холасалар, уларга 4000 фунт стерлинг миқдорида стипендия тўланади.
Британия олий ўқув юртлари магистратураларида спорт менежменти соҳасида ўқиш нархи бирмунча арзонроқдир ва 7500 фунт стерлингни ташкил етади.
Австралия олий ўқув юртларида ҳам спорт менежменти соҳасида мутахассислар тайёрланади, айниқса Саусерн Кросс (Соутерн Cросс Университети) университети ушбу соҳага чуқур ихтисослашган. Бир йиллик дастур асосида ўқиш нархи 19800 австралия долларини ташкил етади.
Европада ушбу йўналишда билим олиш асосан Нанта ва Марсел Франсуз олий тижорат мактабларида амалга оширилади. Нант (Ауденcиа Нантес) олий тижорат мактабида спорт ташкилотларини бошқариш (Мастере Спеcиалисе ин Манагемент оф Спорт Органисатионс) дастури тўлиқ франсуз тилида олиб борилади, ўқиш нархи 8200 еврони ташкил етади.
Йевромед-Марсел (Йеуромед-Марсеилле Еcоле де Манагемент) магистрлик курсларида халқаро спорт менежмент (Мастер ин Интернатионал Спорк Манагемент) инглиз тилида ўқитилади, ўқиш нари 8000 еврони ташкил етади. Франсуз олий мактабларида спорт билан боғлиқ бўлган тўрт ойлик амалиётни ҳисобга олганда ўқиш бир ойлик муддатни ташкил етади.
Йевромед-Марсел (Йеуромед-Марсеилле Еcоле де Манагемент) магистрлик курсларига халқаро спорт менежмент (Мастер ин Интернатионал Спорк Манагемент) ихтисослиги бўйича ўқишга кириш юқорида санаб ўтилган барча олий ўқув юртларидан бир мунча фарқ қилади. Улардаги талабалар олий маълумотли бўлиш, тилларни яхши билиш, бошқа ўқув юртлари томонидан талаб қилинадиган тавсифнома, тақриз ва йўлланмалардан иборат бўлса, Марселда қўшимча уч йиллик амалий иш тажрибаси ва махсус дастурдан ўтиш талаб қилинади.
Россияда Москва давлат университетининг Иқтисодиёт факултетида “Спорт менежменти” мутахассислиги бўйича ўқишлар ташкил этилган.
Кейинги йилларда спортнинг жадал суръатлар билан ўсиб бораётганини Россия мисолида ҳам кўриш мумкин. Росияда нафақат профессионал спортга эътибор берилаяпти, балки оммавий жисмоний тарбия ва соғломлаштириш ҳаракатларига ҳам кенг йўл очиб берилаяпти. Давлат ва хусусий бизнес жисмоний тарбия ва спорт ривожига катта маблағ ажратаяпти, лекин ҳар доим ҳам у тегишли натижаларга олиб келаётгани йўқ, иқтисодий ва ижтимоий самара етарли даражада эмас. Баъзи спорт клубларининг раҳбарлари молиявий ва иқтисодий инироз натижасида ўз жамоаларини тарқатиб юборишга мажбур бўлаяптилар. Давлат раҳбарлари эса кўпмиллионлик ишқибозлар билан биргаликда Россия спортчиларининг Олимпиадада, жаҳон ва Европа биринчиликларида учраган мағлубиятларига айибдорларни қидирмоқдалар.
Шу сабабли кўпгина мутахассислар саводли спорт менежменти зарурлигини тан олаяптилар, ушбу масалада фақатгина профессионал менежерлар спорт инвеститсияларини самарали бошқара олишлари мумкинлигини тан олмоқдалар. Шунинг учун ҳам кўпгина спорт ташкилотлари томонидан айнан менежмент мутахассисларига қизииш ортиб бораяпти.
Ҳозирда оммавий ахборот воситалари орқали таниқли спортчилар, мураббийлар қаторида спорт дунёсининг янада ҳам муҳим намоёндаларининг номлари тилга олинаяпти. Улар қаторига биринчи навбатда бош менежерлар, спорт скаутлари, агентлар ва у ёки бу спорт клуби, терма жамоаларининг ҳар хил фаолиятлари бўйича спикерлар киради. Номлари келтирилган мутахассисларниг фаолияти орқали замонавий жаҳон спортида кўп муҳим масалалар ҳал бўлаётганини ва мусобақаларда спортчиларниг юксак кўрсаткичларига катта ҳисса қўшилаётганининг гувоҳи бўлиб турибмиз. Менежерлар, скаутлар, агентлар ва спикерлар масъулиятларига реклама ҳомийларини топишдан тортиб, то ўйинчилар билан спорт, хўжалик, маиший ва боша масалалар бўйича шартнома тузишгача бўлган жуда катта ҳажмдаги ишлар киради.
Шундай қилиб, жисмоний тарбия ва спорт менежменти яқин кунларда ҳам унга етарли, жиддий эътибор берилмаганлигига қарамасдан, у бутун жаҳонда, жумладан Ўзбекистонда ҳам жисмоний тарбия ва спортни шаклланиши, ҳаракати ва ривожининг муҳим омили бўлиб келаяпти. Масалан, собиқ Иттифоқ даврида менежмент умуман тан олинмасдан, қораланиб келинган, бирон-бир илмий изланишларда унинг номи тилга олинадиган бўлса, фақат унинг камчилиги томонидан ёндошиш лозим бўларди. Менежментни капиталистик тузумга хос усул деб тушунтириларди, шунинг учун ундан хал хўжалигининг ҳеч бир тармоғида фойдаланилган эмас. Шунинг учун жисмоний тарбия ва спорт ҳам бундан истисно бўлмаганди.
Жисмоний тарбия ва спортда ҳам шундай вазият ва анъана вужудга кегандики, уни бошқаришда мураббийларнинг ўзлари, услубчилар ва инструкторлар шуғулланиб келишган. Яъни улар ўриндошлик ҳисобида спорт клублари, спорт федератциялари ва бошқа шунга ўхшаш тизимларни бошқариб келишган. Шуниси қизиқарли эдики, уларнинг расмий лавозим йўриқномаларида бундай вазифаларни бажариш кўзда тутилмаганди. Россия бозор иқтисодиётининг бошқарувда жисмоний тарбия ва спорт менежменти профессионал фаолиятининг шаклланиши бозор иқтисодиётининг кириб келиши билан боғли бўлди. Бозор иқтисодиёти шароитидаги жиддий ва ҳатто иқтисодий рақобат жисмоний тарбия ва спортни менежменти олдига алоҳида, мураккаб талабларни қўя бошлади. Энди менежерлик функсияларини мураббийлар ва ўйинчилар елкасига оддийгина юклаш билан иш битмайдиган бўлиб қолди. Сабаб замонавий, мураккаб бозор иқтисодёти шароитда мавжуд жисмоний тарбия ва спорт бошқарув тизимлари фаолиятининг жуда ҳам паст самарадорлиги эди.
Замонавий жисмоний тарбия ва спорт ташкилотлари асосан ўзларининг ички бошқарув тизимларга эга бўлиб, улар у ёки бу спорт турининг айни хусусиятларига асосланган. Ушбу тизимларда департамент, бошқарув тизимлари, бўлимлар, командалар, жамоалар ва бошқалар мавжуд, яъни бошқарув фаолиятининг турли кўриниш, хилларига дуч келинади. Бунинг устига раҳбарлик ва ижрочилик, ўзаро муносабатдаги тизимлар ҳам мавжуд. Демак жисмоний тарбия ва спорт бошқарув тизимларининг ҳар хил поғоналарида ўзига хос вазифаларни бажарувчи менежерлар бўлиши мумкин.
Жисмоний тарбия ва спорт менежментини ҳозирги кунда шартли равишда икки асосий гуруҳга бўлиш мумкин:
1. Стратегик даражадаги менежмент.
2. Тактик даражадаги менежмент.
Жисмоний тарбия ва спорт менежерларининг қайси лавозимлари ва профессионал фаолиятларига қараб, уларни шартли равишда қуйидаги гуруҳларга бўлиш мумкин: клуб президенти, бош менежер, спорт федератциясининг раҳбари, спорт комплексининг раҳбари, персонал (ходим) бўйича менежер, реклама ва маркетинг бўйича менежер, спорт товарлари, инвентарлари ва хизматларини сотиш бўйича менежер, спортчи менежери (агент).
Ҳозирги кунда спорт клуби, терма жамоа, алоҳида спортчининг ютуқлари бевосита жисмоний тарбия ва спорт менежментининг ишига боғлиқ бўлиб қолган. Бундан ташқари жисмоний тарбия ва спорт менежментининг малакасига қараб спорт ташкилотининг молиявий даромади шаклланади. Бу ерда ҳам жисмоний тарбия ва спорт менежментининг чўқиси ҳисобланган топ даражадаги менежерлар асосий муҳим ролни ўйнайдилар. Якуний муваффақият спорт ташкилотининг бутун бошқарув тизими ишини менежерлар қандай ташкил қила олишига боғлиқ.
Спортнинг топ даражасида менежмент амалга оширадиган учта таянч функсияларни кўриш мумкин:
1. Бошқарув қарорини қабул қилиш. Фақат профессионал менежерларгина жисмоний тарбия ва спорт ташкилотларининг ривожланиш йўналишини у ёки бу даражада аниқлаб бера оладилар, заҳираларни тақсимлаш, зудлик билан ўзгаришлар киритиш билан боли бўлган тегишли масалаларни ҳал этади. Шу билан бир қаторда айнан менежер у ёки бу ходимни ишга қабул қилишда сўнгги қарорни қабул қилади. Қарор қабул қилишдаги бундай ексклюзив усуб айнан менежерга тегишлидир, шунинг учун у персонал хулқи билан болиқ бўлган, кейинчалик юзага чиқадиган барча ўзгаришларга тўлиқ жавобгар ҳисобланади.
2. Ахборот функсияси. Ушбу йўналишда жисмоний тарбия ва спорт менежери спорт ташкилотларининг ички ва ташқи муҳити билан боғлиқ бўлган маълумотларни мужассамлаштиради, уни меъёрий кўрсатма сифатида ижрочиларга тарқатади, сўнгра ташкилотнинг яқин орадаги ва истиқбол мақсадларини персоналга тушунтиради.
3. Раҳбар функсияси. Спорт ташкилотининг ички ва назоратдан ташқари муносабатларини шакллантирувчи жисмоний тарбия ва спорт менежери унинг аъзоларини мақсадга эришишга мотив рағбатлаштиради, расмий вакил сифатида иш юритаётган ташкилотнинг боша спорт жамоалари билан ўзаро алоқа ва ҳаракатларида уларнинг фаолиятларини бошқаради.

Download 47,58 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish