Мавзу: Амалий жисмоний тайёргарликни ташкил этишда жисмоний тарбия воситаларининг аҳамияти


Кириш Келажаги буюк давлат авлодларининг жисмоний баркамол, ақлан етук, coғлом



Download 280 Kb.
bet3/3
Sana23.02.2022
Hajmi280 Kb.
#123131
1   2   3
Bog'liq
Amalij zhismonij tajyorgarlikni tashkil etishda jismonij tarbiya vositalarining ahamiyati

Кириш


Келажаги буюк давлат авлодларининг жисмоний баркамол, ақлан етук, coғлом қилиб тарбиялаш таълим муассасалари, давлат ва жамоат идораларнинг зиммасига юклатилган бўлиб, бундан кўп қиррали тарбиявий кенгаши, жисмоний тарбия ва синф фаолларининг уюшмалари, болалар спортини ривожлантириш жамғармаси катта рол ўйнайди. Мамлакатимизда миллий қадриятлар ва анъаналарнинг тикланиши, аҳоли турмуш даражасининг кундан кунга яхшиланиб бориши, жисмоний тарбия ва спортга бўлган эҳтиёжини ошириб бормоқда.
Республикамиз ижтимоий, иқтисодий, сиёсий, маънавий ва маданий юксалиш даврига қадам куйди. Бу даврда инсон саломатлигини мустаҳкамлаш, умрини узайтириш, маънавий ва жисмоний қобилиятларини янада такомиллаштириш масалалари давлатимиз сиёсатининг энг устувор йўналишларидан бирига айланди.
Ёшларни замон талабларига мувофиқ ҳолда тарбиялаб вояга етказмасдан туриб келажаги буюк давлат қуриш мумкин эмаслигини эътироф этган Призидентимиз ва ҳукуматимиз бу масалага алоҳида гамхурлик қилиб келмоқда. Таълим соҳасида ислоҳатлар натижасида ёшларни жисмоний баркамол инсон қилиб тарбиялаш миллий дастурлари яратилмоқда.
Миллий дастурнинг ўқитувчи ижодий ташаббусларига кенг йўл берганлиги таҳсинга лойиқдир. Бу муҳим ҳужжатда ўқувчиларнинг профессионал - амалий жисмоний тайёргарлиги, танлаган касбини ҳисобга олган ҳолда машғулотнинг мақсад ҳамда вазифаларини амалга оширишга қаратилган. Миллий дастур бўлимлари ва мавзуларини тўлиқ бажариш ҳамда машғулотларнинг самарадорлигини ошириш учун машғулотнинг ташкилий ёки уюштириш усуллари ва методларини танлаш катта аҳамиятга эгадир. Машғулотнинг ташкилий ёки уни олиб бориш методлари деганда биз ўқув режасига мувофиқ ўқувчиларни жисмоний тарбия машғулотларини уюштириш усулларини тушунамиз. Жисмоний тарбия ва спорт машғулотларини ташкил қилишнинг самарали услублари мавжуддир.
Битирув малакавий ишнинг мақсади ва вазифаси: Битирув малакавий ишда ўқувчилар амалий жисмоний тайёргарлик жараёнлари ва уларни ташкил этиш шакл ва услублари таҳлил этилди. Шунингдек битирув малакавий ишда ўқувчиларни касбга йўналтиришда касбий амалий жисмоний тайёргарликнинг аҳамияти ҳамда амалий жисмоний тайёргарлик жараёнларида жисмоний тарбия воситаларидан кенг фойдаланиш масалалари таҳлил этилган.
Жисмоний тарбия тизими шаклланишидан бошлаб, ёшларни жисмоний ривожлантириш, соғломлаштириш, меҳнат ва ватан мудофаасига йўналтирилган бўлган. Жисмоний тарбия тизимининг мазмуни, шакли ва услублари такомиллашиб келмоқда. Такомиллашув жараёнлари ҳар хил йўналишда амалга оширилмоқда. Шулардан бири жисмоний тарбиянинг касбий амалий тайёргарлик жараёнидир. Кўп йиллик илмий, амалий изланишлар ва илмий тадқиқотлар амалий жисмоний тайёргарлик йўналишини жисмоний тарбиянинг мустақил амалий тури сифатида шаклланишига ёрдам берди. Амалий жисмоний тайёргарлик касб фаолияти билан узвий боғлангандир. Ишлаб чиқариш гимнастикасида жисмоний тарбиянинг восита ва услублари иш давомида қўлланса амалий жисмоний тайёргарликка эса иш жараёнидан бўш вақтда фойдаланилади.
Ишлаб чиқариш саноати ривожланиб бориши билан оғир жисмоний меҳнатга ўрин қолмайди. Шунга қарамай жисмоний тарбиянинг қолаверса амалий жисмоний тайёргарликнинг моҳияти йўқолмайди. Баланд жойларда фаолият кўрсатувчи кишилар атмосфера шароитларни кескин ўзгаришига мослашган, соғлом ва баландликда ишларга вестибуляр турғунлиги мавжуд, харакатлари аниқ, кучли, чидамли, диққат эътибори барқарор ва кучли иродали дадил бўлишлари керак. Учувчилар ва тоғ шароитида фаолият кўрсатувчилар касби энг қийин касблардандир.
Жисмоний машқлар одамни амалий меҳнатга ва мудофаа фаолиятига тайёрлайди. Шунинг учун ҳам ҳар бир касб эгасига жисмоний тарбия ва спорт кўмакчи бўлади. Жисмоний машқлар ҳамда табиат омиллари инсонни меҳнат ва харбий фаолиятдаги табиатнинг ва шароитнинг салбий таъсирларига чидамлилигини орттиради. Шундай фикр қилишимиз мумкинки, амалий жисмоний тайёргарлик жисмоний тарбиянинг иқтисослаштирилган тури бўлиб инсонни жисмоний фазилатларни ҳамда харакат малака ва кўникмаларини меҳнат ва харбий фаолият хусусиятларига мос ҳолда ташкил этишдир.
Касбий амалий жисмоний тайёргарлиги саломатликни мустаҳкамлашга, касалликларга ва чарчашга чидамли бўлишга, жароҳатланишнинг камайишига ёрдам беради. Касбий амалий жисмоний тайёргарлиги билан шуғулланганларнинг меҳнати бошқаларникига қараганда анча самаралидир. Улар иш вақти камроқ чарчайдилар. Барча таълим муассасалари ўқувчиларининг жисмоний тарбия амалиётида касбий амалий жисмоний тайёргарлигини жорий қилиш масъулиятли давлат ишидир. Гуманитар ва иқтисодиёт фанлар билан банд бўлган ходимлар учун меҳнат фаолиятлари давомида касбий амалий жисмоний тайёргарлиги билан шуғулланиш ҳам муҳим аҳамиятга эга. Бундай машғулотлар профессионал лаёқатлилик даражасини такомиллаштиришга ёрдам беради. Касбий амалий жисмоний тайёргарлиги меҳнатни ташкил қилишнинг янги шаклларидан фойдаланишни тавсия қилади. Касбий амалий жисмоний тайёргарлиги мутахассиснинг таълим муассасаларида жисмонан ривожланишнинг ташкилий бир қисми деб қараш керак. Касбий амалий жисмоний тайёргарлигини жорий қилиш тажрибаси шуни кўрсатадики, бундай ёндашиши бу мураккаб педагогик жараённинг технологиясини чуқурроқ ўрганишга ҳамда ундан фойдаланишга ёрдам беради.
Касбий амалий жисмоний тайёргарлиги ўзининг тарбиявий ва ташкилий асосларига ва аниқ йўналишига эга. Касбий амалий жисмоний тайёргарлиги фаолияти хом ашё базасига, махсус адабиётлар, илмий изланишларни ўтказиш, ташвиқот-тарғибот ишлари олиб бориш, касбий амалий жисмоний тайёргарлиги раҳбариятининг махсус назарий ва услубий тайёргарлигини таъминлайди. Таълим муассасаларида касбий амалий жисмоний тайёргарлигини режалаштиришда унинг ташкилий босқичлари ҳисобга олинади. Касбий амалий жисмоний тайёргарлиги жисмоний тарбия жараёнида олиб бориладиган тарбиявий ва соғломлаштирувчи машғулотлар билан боғлиқ.
Касбий амалий жисмоний тайёргарлигини моҳиятини белгиловчи муҳим омил меҳнат шароитидир. Турли касб эгаларининг меҳнат шароити турличадир. Масалан, ақлий меҳнат билан шуғулланувчи муассаса ходимлари кўпроқ хоналарда ўтирган ҳолда ишлайди. Комплекс компьютерлаштириш ва ишлаб чиқариш операцияларини автоматлаштириш, бугунги кундаги бозор иқтисодиёти рақобатлрини енгиб чиқиш, ишлаб чиқариш жараёнининг узлуксизлигини таъминлаш, меҳнат ва дам олиш тартибини такомиллаштириш ва бошқалар касбий амалий жисмоний тайёргарлигининг асосий йўналишидир. Профессионал фаолиятининг психофизиологик тайёргарлиги ҳам касбий амалий жисмоний тайёргарлигининг йўналишини белгилайди. Меҳнат фаолияти давомида учраб турадиган қийинчиликларга бардош бериш ва уларни ўз фойдасига ҳал қилиш, таваккалчиликни кучайтириш, журъат ва мардлик сифатларини оширади.
Амалий жисмоний тайёргарлик танланган спорт тури бўйича тренировка машғулотларига қўшиб олиб борилади. Машғулотлар дарс шаклида, ихтисослаштирилган машғулотлар, эрталабки жисмоний машқлар, мусобақалар ва беллашувлар шаклида ташкил этилади.
Дарс машғулотлари жисмоний қобилиятларни умумий тараққиёти ва махсус тайёргарликни асосини ташкил этади. Ихтисослаштирилган машғулотларда қатъий йўналтирилган жисмоний машқлардан фойдаланилади. Эрталабки жисмоний машқларда жисмоний тайёргарликни гигиеник талаблари таъминланади. Мусобақалар амалий жисмоний тайёргарликнинг назорат қилиш ҳамда эгалланган махсус харакат малака ва кўникмаларни намоён этишга қаратилган бўлади. Мусобақалар спорт мусобақалари, амалий спорт мусобақалари ва махсус спорт мусобақалари шаклида ўтказилади.

Амалий жисмоний тайёргарлик жараёнларини ташкил этиш


Ҳозирги вақтда ҳамма жойда, шу жумладан, ўрта мактабларда жисмоний тарбия ва спорт машғулотларининг кабий амалий жисмоний тайёргарликни таъминлашда аҳамияти анча ортиб кетди. Автотранспортнинг кенг ривожланиб кетганлиги, ишлаб чиқариш ва турмушга илмий-техника тараққиёти туфайли қўлга киритилган ютуқларнинг татбиқ этилиши, коммунал-турмуш шароитларининг яхшиланиши мускул фаолиятининг анча пасайиб кетишига сабаб бўлди. Ҳозирги замон мактаб ўқувчиси ўзининг 85% вақтини ўтириб ўтказади. У синфдан-синфга кўчган сари ҳаракат активлиги пасайиб боради. Бу эса унинг саломатлиги ва жисмоний ривожланишига салбий таъсир кўрсатади. Бундай камчиликни йўқотиш учун болаларни жуда кичик ёшдан бошлаб мунтазам равишда жисмоний тарбия ва спорт билан машғул қилиш лозим.
Жисмоний машқларнинг бу шакли жисмоний тарбиянинг, асосий шакли ҳисобланади. Ҳар ҳафтада икки марта жисмоний тарбия дарслари ўтказилади. Уларда ўқувчиларни ҳар томонлама ривожланишини таъмин этадиган ҳар хил жисмоний машқлар изчиллик билан ўрганиб борилади. Болаларнинг маълум ёшга оид қобилиятига мувофиқ равишда улар билан ўтказиладиган машқлар танлаб олинади. Бу машқлар ўз кучи ва ҳарактерига кўра болаларда у ёки бу жисмоний сифатларнинг ривожланиши ва такомиллаштирилишига қаратилган бўлади. Бунда машқларнинг ҳаддан ташқари оғир ва мураккаб бўлмаслигига эътибор бериш зарур. Шундай қилиш керакки, Ўтказилган машқлар болалар организмига, уларнинг юрак-қон томир системаларига, асабларига, нафас йўллари ва организмнинг бошқа системаларига салбий таъсир кўрсатмасин.
Юқорида айтилганларга мувофиқ равишда ўрта мактаб ёшидаги болалар учун уларнинг мускул кучини ривожлантиришга қаратилган машқлар танланади. Бундай машқлар суякларни узунасига ўсиб кетишини тўхтата олиши мумкин. Катта ёшдаги болалар билан машғулот ўтказганда чидамлиликни оширадиган машқларни бажаришдан олдин тезликни оширувчи машқлар ўтказилади, бу машқлардан кейин эса куч-қувватни оширадиган машқларни бажаришга киришилади. Интенсив меҳнат бир оз енгилроқ ишлар ёки дам олиш билан алмаштириб турилади. Максимал жисмоний нагрузкаларни бажаришга аста-секин киришилади ва бундай дарслар организмга тинчлантирувчи таъсир кўрсатадиган енгил жисмоний машқлар билан якунланади. Қизлар билан машғулот олиб борилганда дарслар қўшимча равишда қорин мускуллари ва тос тубини мустаҳкамловчи машқлар киритилади, бунинг ҳисобига умумий жисмоний нагрузка камайтирилади, бунинг ҳисобига умумий жисмоний нагрузка камайтирилади, жиҳозларда таяниб туриб бажариладиган машқлар умуман олиб ташланади.
Спорт билан шуғулланиш Мактаб ёшидаги болаларнинг спорт билан шуғулланиши мақсадга мувофиқдир. У ёш организмнинг ҳар томонлама жисмоний ривожланиши учун имконият яратади. Физиологик функцияларни мукаммаллашишига ва соғлиқни мустаҳкамланишига ёрдам беради. Тажриба шуни кўрсатмоқдаки, машғулотлар тўғри ташкил этилганда болалар ва ўсмирларнинг спорт билан шуғулланиши ва уларнинг ривожланиб келаётган организмига салбий таъсир кўрсата олмайди, уларда ҳеч қандай касаллик белгилари кузатилмайди. Лекин шунга қарамай, спортни деб мактабда умумий жисмоний тайёргарликни сусайтириб юборишдан сақланиш лозим. Барвақт спортнинг айрим тури билан қаттиқ шуғулланиш ўқувчиларнинг жисмоний ривожланиши ва соғлиғида ёмон акс этиши мумкин. Ёш спортчиларнинг барча рекордлари қисқа вақт ичида юқори спорт кўрсаткичларига эришиш мақсадида жадаллашган тренировкалар олиб бориш ҳисобига эмас, балки умумий систематик ва махсус жисмоний тайёргарлик орқасида соғлиқнинг мустаҳкамланиши ва организмнинг функционал имкониятлари даражаси ошишининг натижаси бўлиб юзага келиши керак.
Болалар ва ўсмирлар спорт мактабларида болалар спорт билан шуғулланиш учун энг қулай шарт-шароитлар яратилган. Бу ерда ўқув ишлари гуруҳ-гуруҳ бўлиб тренировка машғулотлари ўтказишдан, уй вазифаларини бажаришдан, спорт мусобақаларида қатнашишдан, соғломлаштириш-спорт оромгоҳида бўлишдан, назарий тайёргарлик курсини ўтишдан ташкил топади. Ўқишнинг дастлабки даврини ҳисобга олмаганда ўғил болалар билан қиз болалар спортнинг кўпчилик тури бўйича алоҳида-алоҳида шуғулланадилар. Гуруҳлар мумкин жиҳатдан бир-бирига тенг бўлган, жисмоний тайёргарлиги, машқ қилиш даражаси ва саломатлиги жиҳатдан бир-бирига муносиб келадиган болалардан тузилади.
Болаларнинг ёшига, жинсига, жисмоний тайёргарлик даражасига, спорт тури ва машғулотларининг интенсивлик даражасига қараб ўқув тренировка ишларининг муайян режимини тузиб чиқиш кўзда тутилди. Болалар билан шуғулланганда жисмоний нагрузкаларни уларнинг ёшига қараб меъёрийлаштириш айниқса муҳим аҳамиятга эгадир. Чунки булар болаларнинг таянч-ҳаракат қилиш аппаратларига катта таъсир кўрсатади ҳамда организмнинг кўпгина функцияларига, қон айланишга, нафас олишга, теплорегуляцияга ва шу сингари функцияларга юксак талаблар қўяди. Ҳаддан ташқари нагрузкалар зарар келтириши мумкин. Спорт машғулотларининг ҳаддан ташқари шовқин-сурон ва ҳаяжон билан ўтказилиши кўпинча болалардаги чарчоқ ҳиссини босиб кетади. Натижада болалар меъёрий функционал имкониятларга қараганда кўпроқ шуғуллана бошлайдилар. Машғулотлар учун энг қулай фурсат умумтаълим мактабларида биринчи сменада ўқийдиган болалар учун 9 дан 12 гача бўлган вақтдир.
Жисмоний меҳнат. Ижтимоий фойдали меҳнат тарбиявий жиҳатдан ҳам, соғломлаштириш жиҳатдан ҳам катта аҳамиятга эга. Мактабда рационал ташкил этилган меҳнат жараёни соғлиқ ва жисмоний ривожланишнинг мустаҳкамланишига ёрдам беради. Бу борада айниқса очиқ ҳавода бажариладиган қишлоқ хўжалиги ишлари жуда фойдалидир. Ҳунар-техника мактабларида ишлаб чиқариш меҳнатига кенг ўрин берилган. Бироқ, бу жисмоний тарбия ва спорт машғулотларининг аҳамиятини камайтирмайди. Ишлаб чиқариш фаолиятининг кўпгина турлари бир хил бўлиши билан ажралиб туради. Бунда мускулларнинг фақат муайян гуруҳлари қатнашади. Жисмоний машқлар эса барча аъзолари учун фойдали таъсир кўрсатади. Бундан ташқари махсус танланган машқлар ҳамда спортнинг айрим турлари билан шуғулланиш у ёки меҳнат фаолиятини бажариш учун зарур бўлган ҳаракат малакаларининг ривожланишига ёрдам беради. Бу амалий жисмоний тайёргарлик деб аталадиган вазифалар таркибига киради ҳамда ўқувчилар бирор касбни тезроқ эгаллаб олишларига ёрдам беради, ишлаб чиқаришдаги меҳнатнинг сифатини оширади. Бу эса умуман олганда катта иқтисодий аҳамиятга эгадир.
Оммавий соғломлаштириш ишлари. Ёзги таътил даври ўқувчиларнинг тўлиқ хордиқ чиқариб, мириқиб дам оладиган пайтидир. Бу вақт болалар учун ўқув йилини тугатганларидан кейин ўз саломатликларини мустаҳкамлаш учун зарурдир. Бунинг учун оммавий соғломлаштириш оромгоҳлари ташкил этилади. Бунда болалар оромгоҳлари айниқса катта аҳамият касб этади. Болалар оромгоҳи-шаҳардан ташқарида ташкил этиладиган ва кенг тарқалган соғломлаштириш муассасидир.
Шаҳардан ташқари болалар оромгоҳида у ердаги табиий омиллари туфайли энг қулай гигиеник шароитлар яратиш учун ҳаммадан кўпроқ имкониятлар мавжуддир. Бу ерда организмни чиниқтириш ҳамда жисмоний тайёргарлик даражасини ошириш ва умуман саломатликни мустаҳкамлаш учун жисмоний тарбиянинг ҳар хил воситаларидан фойдаланиш имконияти ҳам каттадир. Болалар оромгоҳлари табиатнинг энг хушманзара жойларига, ўрмонзорлар яқинига, тоғлар бағрига, дарё ва денгиз соҳилларига қурилади. 360-400 ва ундан ортиқ кишига мўлжалланган болалар оромгоҳларида территорияни ҳар бир болага 200 м ҳисобидан лойиҳалаштирилади, кичик болалар оромгоҳида ҳар бир кишига 225-235 м ҳисобидан жой ажратилади. Оромгоҳдаги қурилишлар майдони умумий территориянинг 15% дан ортиқ бўлган майдонини эгалламаслиги, кўкаламзор майдонлар эса оромгоҳ участканинг камида 50% майдонини эгаллаши лозим.
Меҳнат фаолияти учун болаларнинг ёшига қараб, ҳар куни 2-4 соат вақт ажратилади, турли тўгаракларда шуғулланиш учун хафтасига икки марта машғулот ўтказилади. Бу машғулотлар икки соатдан ортиқ давом этмаслиги керак. Спорт секциялари ҳафтасига уч марта ишлайди. Чиниқтирувчи тадбирлар, ҳаво-қуёш ванналари ҳамда сув билан ўтказиладиган тадбирлар ҳар куни бўлади. Оромгоҳдалик пайтида ўсмирлар учун 1-2 марта туристик сафар ташкил этилади. Кичик ёшдаги болалар учун кун тартиби бир оз ўзгартириб тузилади: уларга тушликдан кейин ухлаш пайти ажратилади. Сайрлар ва жисмоний тарбия кўнгил очар ўйинлар тез-тез уюштириб турилади. Барча ҳолларда ҳам болалар томонидан шахсий гигиена қоидаларининг бажарилиши кузатиб борилади.
Туризм. Сафарлар, экскурсиялар, пиёда юриладиган сайр-саёҳатлар мускулларнинг фойдали ҳаракатини, очиқ ҳавода ва қуёшда чиниқиш билан қўшиб олиб бориладиган тадбирларни ўтказиш учун катта имкониятлар яратиб беради. Туристик сафарларга чиқиш учун 11-12 ёшга тўлган, ўзининг жисмоний тарбия машғулотларидаги кўрсаткичлари бўйича асосий тиббиёт гуруҳига киритилган болаларга рухсат этилади. Сафар маршрути ва режими шифокор ҳамда жисмоний тарбия ўқитувчиси томонидан ишлаб чиқилади. Ёзда сафар эрта тонгдан бошланади. Йўлнинг анчагина қисми эрталабки салқинда босиб ўтилади. Йўл давомида 2-3 соат дам олиш учун шундай қилинади. 10-15 минутлик дам олишлар эса 40-45 минут юргандан кейин ўтказилади. Сафарнинг иккинчи қисми кун оғиб, жазирама камая бошлаган пайтда-тахминан соат 16-17 лардан бошлаб давом эттирилади. Қиш кунлари соат 8-9 да йўлга чиқилади, катта танаффус вақти қисқартирилади ва сафарни кеч кириб, қош қораймасдан тугатилади. Туристларининг кийими ва пойабзали об-ҳаво шароитларига мос келиши, йўлга олинган юк белгиланган меъёрдан ортиқ бўлмаслиги ҳамда болаларнинг ёши ва жинси ҳам ҳисобга олинган бўлиши керак.
Танаффус пайтларида айрим аъзо мускулларидаги, аввало оёқларидаги чарчоқни оладиган жисмоний машқлар бажариш тавсия этилади. Эрталаб туриб бадан тарбия қилиш зарур. Кундузги дам олиш пайтларида эса соя жойда ҳаво ваннаси қабул қилиш лозим. Чўмилишга сафар тамом бўлгандан кейин рухсат берилади.
Замонавий саноат ишлаб чиқариши ва ҳаёт муаммолари бўлажак мутахассисларга катта талаблар қўймоқда. Мутахассислар тайёрлашнинг умумий тизимда таълим муассасаларида жисмоний-ташкилий ишларни уюштириш муҳим роль ўйнайди. Мутахассислар тайёрлашни тўғри ташкил қилиш, уларнинг касбий лаёқатлилигини таъминлайди. Бугунги ва бўлажак зиёлиларнинг жисмоний тайёргарлиги бир қатор масалаларни ҳал қилади.
Ёш авлодни, ҳозирги замон “бозор иқтисодиёти” талабларига тайёр бўлиши ва муаммоларни ҳал қилишга тўғри йўлни танлаши учун соғлом бақувват бўлиши керак. Бу масалани таъминловчи жисмоний тайёргарлик тизими-мутахассисларнинг “мутахассислик амалий жисмоний тайёргарлиги” дейилади. Мутахассисларнинг амалий жисмоний тайёргарлиги бир-бирига боғлиқ икки йўналишда таълим муассасаларида ва ишлаб чиқаришда олиб борилади. Ўқувчилар амалий жисмоний тайёргарлиги жараёнида уларнинг барча касб сифатлари шаклланади. Бу эса амалий жисмоний тайёргарлиги ишлаб чиқариш босқичида муҳимдир.
Дарсдан ташқи жисмоний тайёргарлик бутун ўқиш жараёнида олиб борилади ва у касбий амалий жисмоний тайёргарлиги ни тўлдириш учун хизмат қилади. Касбий амалий жисмоний тайёргарлигида дарсдан ташқари ўқитувчи топшириғига асосан шахсий режа билан бажарилади. Дарсдан ташқари касбий амалий жисмоний тайёргарлигни ўтказишнинг асосий вазифаси келажак профессионал фаолияти учун муҳим бўлган руҳий-жисмоний сифатлар ва ҳаракат малакаларининг такомиллаштиришдан иборат. Шу билан бирга касбий амалий жисмоний тайёргарлиги ўқув юртларида, ўқиш мобайнида, ҳар томонлама жисмоний тайёргарлик, соғлиқни мустаҳкамлаш, жисмоний ва ақлий иш бажариш қобилиятини таъминлашга қаратилган бўлади.
Дарсдан ташқари касбий амалий жисмоний тайёргарлиги билан шуғулланганда ўқувчиларни жисмоний тарбиялашнинг қуйидаги шакллари қўлланилади: эрталабки гигиеник бадан тарбия, йил давомида ҳар хил машқлар бажариш, касбий амалий жисмоний тайёргарлиги дастури бўйича махсус машғулотларни мустақил равишда бажариш.
Таълим муассасалари ўқувчиларига қуйидаги кундалик жисмоний тарбия тўплами тавсия қилинади:

  1. Очиқ ҳавода эрталабки бадан тарбия.

  2. Сув тадбирлари.

  3. 1,5-2 км масофага ўртача тезликда югуриш ва юриш.

  4. Юрак-қон, нафас олиш тармоқлари, кўриш, қўл, бармоқлар ҳаракатининг аниқ бўлиши.

  5. 1-2 дақиқа давомида нафас олиш ва яхши кўришни ривожлантирувчи машқларни мустақил бажариш.

  6. 1,5-2 км юриб, чуқур нафас олиш, кўриш, қизиқувчанлик, фикрлаш машқларини бажариш.

  7. Душ.

  8. Уўқудан олдин 2 км юриб, сайр қилиш.

Касбий амалий жисмоний тайёргарлиги дастури бўйича махсус мустақил машғулотлар бир киши ёки 4-5 кишидан иборат гуруҳ билан ўтказилади. Бу машғулотлар 30-90 дақиқа давом этиб, ўқишдан кейин, дам олиш кунлари, амалиёт пайтида таътилларда ўтказилади.
Турли мутахассислик ўқувчиларининг мустақил шуғулланиши учун қуйидаги касбий амалий жисмоний тайёргарлиги машқлар тавсия қилинади:
Комплекснинг йўналиш: жисмоний иш бажариш қобилиятини таъминлаш, умумий чидамкорликни ривожлантириш, тана, бел, қўл, бармоқларини динамик ва статик чидамлигини, чаққонлиги ва эгилувчанлиги, тез фикр юритиш ҳамда эмоционал турғунликни тарбиялаш.
Комплекснинг мазмуни:
1. Усти ёпиқ жойда 2-3 км гача юриш ва югуриш.
2. Турникка осилиб, 10-15 марта тортилиш.
3. 10-15 марта юқорига сакраш.
4. Қўл ва бармоқлар билан девордан 10-15 марта итарилиш.
5.Турли амплитудада олдинга ва орқага эгилиш ёки бревнога ўтириб, гавдани 10-15 марта олдинга ва орқага ташлаш.
6. Бир йўнлишда спортчи юриш.
7. 4-6 марта 50 м дан тепаликка югуриб чиқиш.
8. Нафасни ростлаб олиш учун нафас олиш ва нафас чиқариш машқларини бажариш.
Тўпламнинг йўналиши: юрак-қон тармоғининг юқори даражада шаклланишини таъминлаш, ички ва ташқи нафас олиш механизми, иссиқлик алмашинув тармоғи; вестибуляр аппарат, ҳаракатларнинг тезлиги ва тўғри бажарилишини ривожлантириш, баландликка сакраш, юқоридан пастга сакраш машқлари устида ишлаш, нафасни ушлаб туришни машқ қилиш ва такомиллаштириш.
Комплекс мазмуни:

  1. Ҳавода ва ёпиқ паст-баланд жойларда 3 км гача югуриш.

2. Чуқур нафас олиб, нафас чиқариш.
3. Гимнастика таёқчаси ёрдамида эгилувчанлик, қўл чаққонлиги машқларини бажариш.
4. Гимнастика таёқчасини бир неча бор тепага отиб, ушлаб олиш.
5. Бош ва танани чап ёки ўнгга айлантириш, танани олдинги ва ёнга тез букиш.
6. Паст ўтирган ҳолдан жойида сакраш.
7. Оёқларни алмаштириб, юқорига сакраш.
8. Бармоқларга таянган ҳолда қўлларни букиб ёзиш.
9. Вертикал ва горизонтал зинага тирмашиб чиқиш.
10. Зинапоя ёки тепаликка юриб ёки югуриб чиқиш.
11. Лабиринт ёки ёпиқ йўлакдан югуриб, айланиб чиқиш.
12. Нафас олмай 2-4 марта 50-60 м баландликка югуриб чиқиш.
13. Қумлик жойда 200 м гача югуриш ва сакраш.
14. 200-400 м секин юриш ва югуриш.
15. Танани бўшаштирувчи машқлар.
16. Контрастли душ.
17. Сочиқ билан артиниш, совуқ сувда чўмилиш ва контрастли душ.
Машқлар йўналиши: гиподинамияга қарши чидамлиликни ривожлантириш, қўл ва тана мушакларини статик чидамкорлиги, қўл, бармоқлар бўғимларининг ҳаракатчанлиги, диққат зийраклиги, оёқлар ва танада қон айланиши учун яхши физиологик шароит ярата билиш. Машқларнинг мазмуни:

  1. Бир хил йўналишда 1-2 км гача секин югуриш.

2. Турли жойларда тирсак бўғимларини букиш ва тўғрилаш.
3. Тик турган ҳолатда қўл ва бармоқлар билан девордан итарилиш.
4. Ҳар бир оёқда юқорига 10-16 марта сакраш.
5. Бир оёқда турган ҳолда тик ҳолатдан горизонтал ҳолатга, мувозанатга ўтиш, чап ва ўнг оёқда 15-20 марта такрорлаш.
6. Қўлларни бошнинг орқасида “занжир” қилиб ушлаб, спортча юриш.
7. Теннис коптогини қўлда 30 марта эзиш.
8. Теннис коптогини 10-16 марта отиш.
9. Майсада қоринга ётган ҳола теннис коптогини ўйнатиш.
10. Теннис коптогини отиб ва уни ушлаб олган ҳолда юриш, ёпиқ жойда югуриш.
11. Қиррали ҳолда устида тўпни отиб, уни ушлаб олган ҳолда юриш ва югуриш.
12. Турникка осилган ҳолда оёқларни кўтариш.
13. 200-300 март масофага югуриш.
14. 200 мартга қўлларни бўшатириб юриш.
Таълим муассасалари ўқувчилари касбий амалий жисмоний тайёргарлигни тўғри режалаштириб, назорат қилиб борилганда унумли натижа беради. Касбий амалий жисмоний тайёргарлигни ривожлантириш “Жисмоний тарбия” фанининг ўқув-услубий тўплами доирасида амалга оширилади ва уни жисмоний тарбия кафедраси тузади. Бу хужжатларда касбий амалий жисмоний тайёргарлигнинг йўналиши, мақсади, вазифаси, воситаси, услуби ва шакли аниқ кўрсатилади. Касбий амалий жисмоний тайёргарлиг ҳар бир ўқувчининг бўлажак мутахассислиги ва жисмоний тайёргарлик даражасини ҳисобга олинган ҳолда режалаштирилса, юқори самара беради. Бунда учта режа тузилади: кўп йиллик, бир йиллик ва бир ойлик. Кўп йиллик режа бутун ўқиш жараёнига тузилади. Бунда жисмоний тарбия ва касбий амалий жисмоний тайёргарлигнинг йўналиши, мақсади, услуби ва шакли белгиланади. Асосий мақсад-ўқувчи олийгоҳни тугатгандан сўнг проўессионал ишга лаёқатли бўлишини таъминлашдир.
Бир йиллик режа кўп йиллик режага ўхшаш, лекин унинг мазмуни аниқ ва тўлиқдир. Касбий амалий жисмоний тайёргарлигни режаси ўқув жараёнининг хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда тузилади.
Ойлик режа йиллик режа асосида тузилади.
Ўқувчилар касбий амалий жисмоний тайёргарлигини текшириш ва баҳолаш, уларнинг жисмоний тайёргарлик даражасини текширишдан мақсад танланган мутахассисликларга ёрдам бериш. Текшириш натижаларининг холисона бўлиши жисмоний тарбиянинг у ёки бу воситалари одам организмига қандай таъсир қилишини аниқлашга имкон беради. Назорат қилиш ва баҳолаш жисмоний тарбия дарслари жараёнида ҳар бир семестрнинг боши ва охирида ўтказилади. Текширишлар жараёнида ўқувчиларнинг бўлажак профессионал фаолиятлари учун керак бўлган амалий билимлари, малакалари ва кўникмалари баҳоланади.
Касбий амалий жисмоний тайёргарлиг соҳасидаги билимлар компьютерлар ёрдамида махсус саволларга жавоб бериш йўли билан аниқланади.
Шуғулланувчини ҳар хил машқлар бажараётган пайтда баҳолаш энг тўғри баҳолашдир.
Профессионал жисмоний тайёргарликни текшириш ва баҳолаш тест усулларидан фойдаланилади.
“5”-ривожланиш даражасининг касб ўқувчиларига тўла мос келиши;
“4”-ривожланиш даражасининг кўп миқдорда касб талабларига мос келиши;
“3”-ривожланиш даражасининг касб талабларига қисман мос келиши;
“4” –ривожланиш даражасининг касб талабларига умуман мос келмаслиги.
Касбий амалий жисмоний тайёргарлиг бўйича синов ўтказишдан мақсад олинган билим, малака ҳажмини, жисмоний ва руҳий сифатларни баҳолаш ва текширишдан иборат. Бу турли хил усуллар ёрдамида амалга оширилади.
Ҳамма таълим муассасаларилар ўқувчилари учун бир қатор талаблар умумий ҳисобланади. Булар қуйидагилар:
-муассасалар, ташкилотлар, идоралар ишчи ходимлари жисмоний тарбиянинг назарий асосларини билиш;
-таълим муассасалари ўқувчилари Касбий амалий жисмоний тайёргарлигнинг умумий вазифаларини билиш;
-бўлажак мутахассислар учун зарур бўлган жисмоний ва руҳий сифатларни ривожлантириш ва такомиллаштиришни билиш;
-профессионал амалий жисмоний тайёргарлик даражасини текшириш ва баҳолашни билиш;
- Касбий амалий жисмоний тайёргарлиг тўплами бўйича эрталабки гигиеник гимнастика, жисмоний тарбия ва спортга таалуқли режа конспектни тузиш;
-юрак-қон томири тармоғи, сенсомотор алмашинувларининг ривожланиш миқдори, диққатни текшириш ва баҳолаш;
-қўллар чаққонлиги, ҳаракат тезлиги, тез фикрлаш;
-ҳиссий қатъийликни белгиловчи назорат машқни бажариш.
Касбий амалий жисмоний тайёргарлигини моҳиятини белгиловчи муҳим омил меҳнат шароитидир. Турли касб эгаларининг меҳнат шароити турличадир. Масалан, ақлий меҳнат билан шуғулланувчи муассаса ходимлари кўпроқ хоналарда ўтирган ҳолда ишлайди. Комплекс компьютерлаштириш ва ишлаб чиқариш операцияларини автоматлаштириш, бугунги кундаги бозор иқтисодиёти рақобатлрини енгиб чиқиш, ишлаб чиқариш жараёнининг узлуксизлигини таъминлаш, меҳнат ва дам олиш тартибини такомиллаштириш ва бошқалар касбий амалий жисмоний тайёргарлигининг асосий йўналишидир. Профессионал фаолиятининг психофизиологик тайёргарлиги ҳам касбий амалий жисмоний тайёргарлигининг йўналишини белгилайди. Меҳнат фаолияти давомида учраб турадиган қийинчиликларга бардош бериш ва уларни ўз фойдасига ҳал қилиш, таваккалчиликни кучайтириш, журъат ва мардлик сифатларини оширади.
Бўлажак мутахассисларнинг профессионал сифатларини мақсадга йўналтириб, шакллантирувчи воситалар танлаб олиниши керак. Воситалар танлаб олишда қуйидаги принципларга риоя қилиш керак:
-Касбий амалий жисмоний тайёргарлиги вазифаларини максимал амалга ошириш;
-Кўникма ва малакалар ҳосил қилиш;
-Жисмоний тарбия вазифалари комплекс ҳал қилинишини таъминлаш.
Жисмоний тарбия воситалари ёрдамида пайдо бўлган билим, кўникма ва малакалар ишлаб чиқариш жараёнида уч босқичда режалаштирилади ва амалга оширилади. Биринчи босқич махсус назарий, методик ва амалий дарсларда олийгоҳ ва ишлаб чиқариш нароитлари билан танишиб, жисмоний тарбия ва спортнинг аниқ воситаларини қўллаш ўрганиб чиқилади. Ўқувчи билан яккама-якка ишлаш услубини қўллаш мумкин, техник воситаларни қўллаб ўрганиш ва назорат қилиш ҳам яхши натижа беради.
Жисмоний тарбия ва спорт қисмларга ажратилиб ўрганилади. Бу вазифа йўриқчилик амалиёти жараёнида ва уй вазифаларини бажаришда ҳал қилинади. Бу босқичда ўрганиладиган машқлар, ўтказиладиган тадбирлар ҳал қилиниши лозим.
Ишлаб чиқариш фаолияти ҳисобга олиниб, кўникма ва малакалар янада такомиллаштирилади. Жамоада жисмоний тарбия ва спорт тадбирларини ташкил қилиш ва ҳар ким ўз кун тартибига жисмоний тарбия тадбирларини киритиши асосий услуб ҳисобланади. Юқори тоифали мутахассиснинг профессионал фаолияти учун муҳим бўлган ҳаракат кўникма ва малакаларини касбий амалий жисмоний тайёргарлиги тармоғи ичида мақсадга йўналтирилиб шакллантирилганда, ўргатиш жараёнининг қуйидаги туркумини қўллаш тавсия этилади:
-ҳаракатларни қисмларга бўлиб ўрганиш; ўрганилган ҳаракат техникасини яхши ўзлаштириб, ишлаб чиқариш шароитларига мослаштириш ҳосил қилиш.
Ҳаракат малакаларини шакллантиришнинг асосий услуби машқ бўлиб, такомиллаштириш мақсадида у бир неча марта такрорланиши керак Бу босқичда сўз ва сенсор услублари кенг қўлланилади, эштиш ва кўришга асосий эътибор берилади. Янги ҳаракатларни ўрганиш жараёнида асаб тармоғи тез чарчайди. Ҳаракатни тақсимлаб ўрганиш босқичида машқни бутунлигича ўрганиш услуби етакчи ҳисобланади, шу билан бирга сўз услуби ҳам қўлланилади: таҳлил, кинофильм; слайдларни қўллаш лозим. Техника воситалари ёрдамида ўргатиш кенг қўлланилади.
Шунга қарамай жисмоний тарбиянинг қолаверса амалий жисмоний тайёргарликнинг моҳияти йўқолмайди. Баланд жойларда фаолият кўрсатувчи кишилар атмосфера шароитларни кескин ўзгаришига мослашган, соғлом ва баландликда ишларга вестибуляр турғунлиги мавжуд, харакатлари аниқ, кучли, чидамли, диққат эътибори барқарор ва кучли иродали дадил бўлишлари керак. Учувчилар ва тоғ шароитида фаолият кўрсатувчилар касби энг қийин касблардандир.
Жисмоний машқлар амалий жисмоний тайёргарлик
жараёнларининг воситалари
Касбий амалий тайёргарлик воситалари: жисмоний машқлар, спорт турлари, табиатнинг соғломлаштирувчи кучлари ҳамда гигиеник омиллардир.
Жисмоний машқлар жисмоний тарбия қонуниятларига мувофиқ равишда фойдаланиладиган ҳаракатларни, инсонни жисмоний тарбиялаш воситасидир. Жисмоний машқлар тарихий жиҳатдан таркиб топиб, услубий жиҳатдан гимнастика, ўйин, спорт ва туризм сифатида шакллангандир. Жисмоний тарбия воситаси сифатида жисмоний машқлар машғул бўлувчининг актив ҳаракат фаолиятини кўзда тутади. Жисмоний машқларнинг ўзига хос хусусиятлари ҳаракатларни шакллантириш ва такомиллаштиришга бўлган иштиёқ, ҳаракатларнинг мақсади ва унга эришиш воситалари ҳақидаги тасаввур ҳамда ҳаракатларни бажариш нияти ва ирода уринишларида ифодаланади. Жисмоний машқлар инсонни дунёқарашини, психик руҳий фаолиятини кенгайтиради ва такомиллаштиради. Унинг ҳис туйғулари ва иродасини ҳамда ҳарактерини камол топтиради.
Жисмоний машқларнинг келиб чиқиши инсон жамиятининг узоқ ўтмишига бориб тақалади. Жисмоний машқларнинг пайдо бўлишида моддий хаёт шароитлари - даставвал бутун меҳнат фаолияти ҳал қилувчи роль ўйнаган. Меҳнат, жанговар ва турмуш фаолиятидан тарихий жиҳатдан олинган машқлардан ташқари, юриш, югуриш, тирмашиб чиқиш, сакраш, бирор нарсани ирғитиш, оғир нарсани бир жойдан иккинчи жойга кўтариб ўтиш, сузиш машқларидан ташқари, жисмоний тарбия назарияси ва амалиётини ривожлантириш жараёнида махсус яратилган ва аналитик машқлар деб аталган машқлар пайдо бўлди. Бу машқлар ҳаракат сифатларини ривожлантириш учун шунингдек алоҳида педагогик ёки даволаш вазифаларини ҳал этиш учун қўлланилади.
Жисмоний машқлар инсоннинг онгли ҳаракати натижасидир. Улар шакли ва таъсири ҳамда бажарадиган вазифаларига мувофиқ бир қатор турларга бўлинади. Бизга малумки, жисмоний ҳаракатлар циклик-ҳаракатлар такрорланувчи ва ациклик ҳаракатлар-ҳаракатлар такрорланмайдиган ҳаракатларга бўлинади. Демак жисмоний машқлар ҳам шундай ҳаракатларга бўлинади. Югуриш, гимнастика, сузиш машқларини циклик машқлар ёки ҳаракатлар, спорт ўйинлари, яккакураш усуллари, сув полоси, шу кабилар – ациклик машқлар ёки ҳаракатлар дейиш мумкин.
Шунингдек жисмоний машқларни Умумривожлантирувчи машқлар, махсус машқлар, ёрдамчи машқлар турларига ажратиш мумкин. Умумривожлантирувчи машқлар эрталабки бадан тарбия, жисмоний тарбия дарслари ва спорт тренировкалари тайёрлов қисмида шуғулланувчиларнинг машғулотнинг асосий қисмига ва жисмоний юкламалар таъсирига тайёрлаш, даволовчи жисмоний машқлар сифатида фойдаланилади. Махсус машқлар бир спорт турига хос бўлган жисмоний ҳаракатлар ёки машқлардир. Енгил атлетикачининг югуриш, сакраш, улоқтириш машқлари ёки футболчининг тўп суриши, туп чиқариши, қабул қилиши, тўпни бош билан ўйнаши, гимнастикачининг жиҳозлардаги машқлари, эркин ва саф машқлари, ёрдамчи машқлар эса махсус машқлар техникасини эгаллашга ёрдам берувчи машқлар тўплами: тренажёрлардаги машқлар, сохта рақиб билан ҳаракатлар, алдов ҳаракатлари.
Жисмоний машқлар улар жисмоний тарбия қонуниятлари негизида қўлланилмайдиган бўлса, салбий натижа бериши, зарар келтириш мумкин. Машғулотларга педагогик жиҳатдан тўғри раҳбарлик қилиш, ўргатиш ва тарбиянинг мақбул услубиёти жисмоний машқларнинг рационал таъсирини белгилайдиган омилдир.
Шу билан бирга қуйидаги омилларни ҳам ҳисобга олиш зарур:
1. Шуғулланувчининг ўзига ҳос ҳусусиятлари, ёши, жинси, соғлиги, тайёргарлик даражаси, меҳнат, ўқиш, дам олиш, турмуш режими.
2. Жисмоний машқларнинг ўзига ҳос ҳусусиятлари, уларнинг мураккаблиги, янгилиги, юкламаси, эмоция бериши.
3. Ташқи шароитнинг алоҳида ҳусусиятлари, метеорологик, маҳаллий ҳусусиятлар, жиҳозлар ва снарядларнинг сифати, машғулот жойининг гигиеник ҳолати.
Жисмоний машқлар барча ҳодисалар ва жараёнларга ўхшаш ўзининг мазмуни ва шаклига эга. Жисмоний машқлар мазмуни тушунчасига бир бутун қилиб жамланган қатор жараёнлар киради, бу жараёнлар таъсири остида ҳаракат фаолияти ривожлана боради. Жисмоний машқларнинг мазмунига ана шу ҳаракат фаолиятлари қисмларининг жами ҳам киради, масалан, югуриб келиб туриб узунликка сакраш тушунчасига югуриб келиш, сакраш, парвоз, ерга тушиш тушунчасига ҳам киради, шунингдек, ҳаракат машқларини бажариш вактида организмда содир бўладиган барча функционал ўзгаришлар ҳам шунга киради. Бу элементларнинг ҳаммаси жисмоний машқларнинг умумий мазмунини ташкил этади.
Жисмоний машқларнинг шакли уларнинг ички ва ташқи структураси ва ташкил этилишдан иборатдир. Жисмоний машқларнинг ички структураси ҳаракатларни бажариш вақтида асосий функцияларни таъминлайдиган ўзаро алоқалар, ўзаро мувофиқлик жараёнлари қандайлиги билан ҳарактерланади. Жараёнларнинг алоқаси, бир-бирига мувофиқлиги, масалан, штанга кўтаришдагига нисбатан югуриш чоғида бошқача бўлади, шунинг учун ана шу машқларнинг ички структураси ҳам ҳар хил бўлади. Машқларнинг ташқи шакли кўзга кўриниб туради. Шу кўзга ташланиб турадиган жараён ҳаракат жараёнида масофа, вақт, кучга нисбатан ҳарактерланади.
Жисмоний машқларнинг мазмуни билан шакли ўзаро алоқада. Мазмун машқларнинг анча серҳаракат, тўхтовсиз ўзгариб турадиган томонидир. Мазмун шаклга нисбатан етакчи роль уйнайди; мазмуннинг ўзгариши билан шакл ўзгаради, масалан, турли масофага югуришда тезлик сифатлари ҳар хил бўлади ва югуриш техникасининг компонентлари: қадамнинг катталиги, гавдани тутиш ҳолати ва бошқалар ҳам ҳар хил бўлади.
Меҳнат фаолияти ва харбий фаолиятга мос келувчи жисмоний машқлар амалий жисмоний тайёргарликнинг мазмунини ташкил этади, бу машқлар қуйидаги вазифаларни ҳал қилади.
1. Амалий маҳорат ва малакаларни шакллантириш ва такомиллаштириш.
2. Профессионал фазилатларни ривожлантириш.
3. Ташқи муҳит таъсирига организм чидамлилигини орттириш.
Амалий маҳорат ва малакаларини шакллантириш ва такомиллаштиришда табиий харакатлар-сакраш, улоқтириш, тирмашиб чиқиш, юриш, югуриш, сузиш ҳамда махсус воситалари фойдаланилади.
Профессионал фазилатларни ривожлантириш учун махсус жисмоний машқлар, жисмоний фазилатларни такомиллаштиришга қаратилади.
Ҳозирги замон зиёлилари жисмоний тарбия тизимининг асосий ҳолатларини ва касбга бўлган амалий-жисмоний тайргарликни билиши шарт. Таълим муассасаларидаги ўқувчилар касбий амалий жисмоний тайёргарлигининг мақсади-юқори малакали касб эгаллашга кўмаклашишдир. У самарали меҳнат жараёнига эришиш учун ёрдам беради. Таълим муассасалари ўқувчилари касбий амалий жисмоний тайёргарлигининг аосий вазифаси-жисмоний тарбия ва спортнинг турли воситалари ёрдамида ўқувчиларда юқори савияли мутахассис сифатларини тарбиялаш. Мутахассисни жисмонан тарбиялаш жараёнида қуйидаги вазифалар ҳал қилади:
1. Касбга қизиқиш, виждонан ишлаш, ҳақиқатпарварлик, одамларга ҳурмат, улар билан яхши муомалада бўлиш, меҳнатга муҳаббатни тарбиялаш, суҳбатни, учрашувни қизиқарли ва равон олиб бориш.
2. Тез хотирлаб қолиш, ифодали нутқ, ташкилотчиликнинг малака ва кўникмаларини ҳосил қилиш.
3. Касбга оид иш унумини интенсив ақлий ва иш бажариш қобилиятини таъминлаш, марказий асаб, брак қон айланиш, нафас олиш тизимлари ишини яхшилаш; кўриш, эшитиш; вестибуляр анализаторларни такомиллаштириш.
4. Соғлиқни мустаҳкамлаш, юрак-қон томир айланиш ва асаб тизимлари хасталанишининг олдини олиш.
Маълум мутахассисликни ўрганаётган ўқувчилар касбий амалий жисмоний тайёргарлигиини амалга ошириш, касбий амалий жисмоний тайёргарлигининг умумий ва махсус вазифаларини ҳал қилишга қаратилади. Мутахассислар учун керакли профессионал сифатларни мақсадга йўналтириб шакллантириш учун касбий амалий жисмоний тайёргарлиги воситалари алоҳида ўрин эгаллайди. Касбий амалий жисмоний тайёргарлигининг асосий воситаси жисмоний машқлардир. Касбий амалий жисмоний тайёргарлиги мақсадида қўлланиладиган жисмоний машқлар гуруҳларга бўлинади, яъни машқларнинг йўналтирилганлиги, аъзо тармоқларга таъсири, юрак-қон, нафас олиш тизимлари, вестибуляр аппаратининг ривожланганлиги ва такомиллашганлиги. Жисмоний машқлар руҳий-жисмоний сифатлар: куч, тезлик, ҳаракат, умумий ва статик чидамкорлик, эгилувчанлик, эпчиллик, диққат, эмоционал турғунликни ривожлантирувчи машқларга бўлинади.
Тирмашиб чиқиш, баланд жойда ишлаш, юкни бир жойдан иккинчи жойга ташиш, рационал юриш каби малакаларни шакллантирувчи машқларга ажратилади. Улар спорт турларининг асосий ва махсус машқлардан олинади.
Профессионал фаолиятнинг айрим белгилари касбий амалий жисмоний тайёргарлигининг воситалари сифатида ҳам қўлланилади, масалан, зинага тирмашиб ва югуриб чиқиш, автомобиль ҳайдовчиларига автомобиль ва автомобиль хўжалиги мутахассислигидаги ўқувчилар учун тавсия этилади.
Жисмоний машқлар одамни амалий меҳнатга ва мудофаа фаолиятига тайёрлайди. Шунинг учун ҳам ҳар бир касб эгасига жисмоний тарбия ва спорт кўмакчи бўлади. Жисмоний машқлар ҳамда табиат омиллари инсонни меҳнат ва харбий фаолиятдаги табиатнинг ва шароитнинг салбий таъсирларига чидамлилигини орттиради. Шундай фикр қилишимиз мумкинки, амалий жисмоний тайёргарлик жисмоний тарбиянинг ихтисослаштирилган тури бўлиб инсонни жисмоний фазилатларни ҳамда харакат малака ва кўникмаларини меҳнат ва харбий фаолият хусусиятларига мос ҳолда ташкил этишдир.
Касбий амалий жисмоний тайёргарлиги саломатликни мустаҳкамлашга, касалликларга ва чарчашга чидамли бўлишга, жароҳатланишнинг камайишига ёрдам беради.
Касбий амалий жисмоний тайёргарлиги билан шуғулланганларнинг меҳнати бошқаларникига қараганда анча самаралидир. Улар иш вақти камроқ чарчайдилар. Барча таълим муассасалари ўқувчиларининг жисмоний тарбия амалиётида касбий амалий жисмоний тайёргарлигини жорий қилиш масъулиятли давлат ишидир. Гуманитар ва иқтисодиёт фанлар билан банд бўлган ходимлар учун меҳнат фаолиятлари давомида касбий амалий жисмоний тайёргарлиги билан шуғулланиш ҳам муҳим аҳамиятга эга. Бундай машғулотлар профессионал лаёқатлилик даражасини такомиллаштиришга ёрдам беради. Касбий амалий жисмоний тайёргарлиги меҳнатни ташкил қилишнинг янги шаклларидан фойдаланишни тавсия қилади. Касбий амалий жисмоний тайёргарлиги мутахассиснинг таълим муассасаларида жисмонан ривожланишнинг ташкилий бир қисми деб қараш керак. Касбий амалий жисмоний тайёргарлигини жорий қилиш тажрибаси шуни кўрсатадики, бундай ёндашиши бу мураккаб педагогик жараённинг технологиясини чуқурроқ ўрганишга ҳамда ундан фойдаланишга ёрдам беради.
Касбий амалий жисмоний тайёргарлиги ўзининг тарбиявий ва ташкилий асосларига ва аниқ йўналишига эга. Касбий амалий жисмоний тайёргарлиги фаолияти хом ашё базасига, махсус адабиётлар, илмий изланишларни ўтказиш, ташвиқот-тарғибот ишлари олиб бориш, касбий амалий жисмоний тайёргарлиги раҳбариятининг махсус назарий ва услубий тайёргарлигини таъминлайди. Таълим муассасаларида касбий амалий жисмоний тайёргарлигини режалаштиришда унинг ташкилий босқичлари ҳисобга олинади. Касбий амалий жисмоний тайёргарлиги жисмоний тарбия жараёнида олиб бориладиган тарбиявий ва соғломлаштирувчи машғулотлар билан боғлиқ.
Табиат омилларининг касбий амалий жисмоний
тайёргарликдаги роли
Организмни ташқи таъсирларга чидамлилигини орттириш учун-танани қизиб кетишга мослашиш машқлари, кислород етишмаслигига мослашиш машқлари, чайқалиш ҳолатига мослашиш машқлари, оғир юкламаларга мослашиш машқлари, қаттиқ совуққа мослашиш машқларидан кўплаб фойдаланилади. Шунингдек табиат омиллари чиниқишнинг асосий воситаси ҳисобланади.
Жисмоний машқлар билан биргаликда табиат омиллари-қуёш, ҳаво, сувдан ҳам фойдаланилади. Агар улар тўғри қўлланилса, жисмоний машқларни қўллаш самарадорлиги ошиб, касбий амалий жисмоний тайёргарлигининг алоҳида воситаси бўлиб хизмат қилади. Масалан, 30-40 кун тоғли жойларда яшаган кишининг жисмоний ақлий иш бажариш қобилияти яхшиланиб, ташқи муҳитнинг турли хил омилларига чидамлилиги ортади.
Чиниқиш табиат омиллари ёрдамида амлга оширилади. Чиниқиш деганда турли метеорологик омилларнинг ноқулай таъсирига организмнинг чидамлилигини оширишга қаратилган гигиеник тадбирларга тушунилади. Чиниқиш-жисмоний тарбия системасининг ажралмас қисми бўлиб, кишиларнинг юксак унумдорлик билан бажариладиган меҳнатга ва Ватан ҳимоясига тайёрлашнинг самарали воситасидир. Мунтазам равишда чиниқиш машқларини ўтказиш кўпгина касалликларнинг олдини олишга, кишиларнинг умрини узайтиришга ва узоқ йиллар мобайнида юксак даражадаги иш қобилиятини сақлаб қолишга имкон беради.
Шамоллаш туфайли содир бўладиган касалликларнинг олдини олишда чиниқиш муҳим роль ўйнайди. Бундай касалликлар ҳозирча анча кенг тарқалган бўлиб, умумий касалликлар ичида уларнинг салмоғи 20-40% ни ташкил қилади. Чиниқтирувчи машқлар билан мунтазам шуғулланиб бориш шамоллаш касалликлари миқдорини 2-5 марта камайтиради, айрим ҳолларда деярли батамом касалликнинг олди олинишига муваффақ бўлинади. Шу билан бирга чиниқиш организмнинг умумий мустаҳкамланишига ёрдам беради, қон айланишини яхшилайди, марказий нерв системаси тонусини кўтаради, модда алмашинувини яхшилайди, гигиеник режимни ишлаб чиқишга ёрдам беради.
Чиниқиш негизида бутун организмни ўзига ҳос бўлган тренировкаси, биринчи галда ҳар хил метереологик омиллар таъсирига организмдаги иссиқликни мувофиқлаштириб турувчи терморегуляция аппаратининг машқлари ётади. Чиниқиш жараёнида махсус қўзғатувчиларнинг қайта-қайта таъсир этиши натижасида ҳамда нерв регуляциясининг таъсири остида организмнинг мослашув эффектини таъмин этадиган муайян функционал система шаклланади. Бунда эндокрин аппаратида, турли органлар даражасида, тўқималар ва ҳужайраларда ва энг муҳими, нерв системасида мослашув реакцияси содир бўлади. Шу вақт организм совуққа, иссиққа ва бошқа шунга ўхшаган одатдагидан ташқари кучли ташқи таъсирларга чидам билан бардош бериш имкониятига эга бўлади. Масалан, совуқ сувни қайта-қайта ва мунтазам равишда қўлланиш натижасида бадандан кўпроқ иссиқлик ажралиб, бу жараён кучаяди ҳамда терининг ҳарорати кўтарилади. Шу билан бирга унинг асосий шох қатлами қалинлашади, бу эса ундаги мавжуд рецепторларнинг қўзғалиш интенсивлигини камайтиради. Булар бари организмнинг совуққа чидамлилигини оширади.
Организмнинг чиниқиши натижасида гавданинг ҳароратини меъёрий сақлаш имкониятига, шунингдек метереологик омилларнинг ҳар хил ўзгаришлари вақтида баъзи бир физиологик функцияларнинг кўрсаткичлари ўзгарганда ҳам мўътадил ҳолатда қолиш имкониятига эга бўлади. Чиниққан кишилар, чиниқмаган кишилар ҳеч қачон чидолмайдиган ички муҳит ўзгаришларига ортиқча куч сарфламасдан, ўз саломатлигини ва иш қобилиятини йўқотмаган ҳолда, чидай олади. Чиниқиш махсус равишда ташкил этилиши, яъни чиниқтирувчи тадбирларни махсус ташкил этилган машғулотлар орқали амалга ошириш мумкин: организм чиниқтирувчи тадбирлар туфайли ҳар куни аста-секин чиниқиб боради.
Чиниқишга истаган ёшдан киришиш мумкин. Бу иш қанча эрта бошланса, организм шунча мустаҳкам бўлади. Чиниқишни бошлашдан олдин шифокор билан маслаҳатлашиб олиш керак. Шифокор кишининг саломатлиги қай аҳволда эканлигини теширибгина қолмай, шу билан бирга чиниқтирувчи тадбирлар шаклини ва уларнинг меъёрини белгилаб олишга ҳам ёрдам беради.
Тегишли тадбирлар тўғри амалга оширилган тақдирдагина чиниқиш муваффақиятли ўтиши мумкин. Чиниқишнинг қуйидаги асосий гигиеник тамойиллари белгилаб чиқилган: систематиклик, изчиллик индивидуал хусусиятларини ҳисобга олиш, восита ва шаклларнинг хилма-хиллиги, актив режим, умумий ва хусусий чиниқиш тадбирларини бир-бирига қўшиб олиб бориш, ўз-ўзини назорат қилиш ана шундай тамойиллар жумласидандир.
Систематик тамойили чиниқтирувчи тадбирларни мунтазам равишда, ҳар куни бажаришни талаб қилади. Чиниқишга эришиш учун у ёки бу метеорологик омил таъсирини такрорлаш зарур. Бу тадбир мунтазам равишда ўтказилар экан, унинг излари олдинги излар устига тушиб бораверади. Шундай қилиб, мазкур қўзғатувчига нисбатан организм реакцияси аста-секин ўзгариб боради. Чиниқиш тадбирларини ўтказишда, узоқ муддат узилиш бўлса, бу организмнинг бўшашиб кетишига ёки эришилган ҳимоя реакцияларининг батамом йўқолиб кетишига олиб келади. Одатда тадбирларни тўхтатиб қўйилгандан кейин орадан икки-уч ҳафта ўтгач, чиниққан омилга нисбатан организмнинг барқарорлиги сўна бошлайди.
Муолажа меъёрини аста-секин изчиллик билан ошира бориш–бу тўғри чиниқишнинг асосий шартидир. У кичик-кичик дозалардан ва энг оддий усуллардан бошланмоғи керак. Фақат шундай қилганда, яъни вақт, миқдор ва шакл жиҳатидан ўтказилаётган тадбирларни аста-секин кичик дозалардан, катта дозаларга оҳиста ўтказгандагина бу тадбирлар кутилган натижани бериши мумкин. Бу қоидаларни эътиборга олмаслик эса салбий оқибатларни келтириб чиқариши мумкин.
Тадбирлар меъёри ва шаклини танлаш ва ўтказишда кишининг индивидуал хусусятларини ҳисобга олиш лозим. Бу чиниқиш тадбирлари турли кишилар организми турлича бўлгани учун бир хилда таъсир кўрсатмаслиги билан тушунтирилади. Масалан, болалар ташқи омиллар таъсирига катталарга нисбатан кўпроқ мойил хусусиятга эгадирлар. Жисмоний жиҳатдан заиф шахслар ёки яқин орада касалдан турган кишилар метеорологик омиллар таъсирига соғлом кишиларга нисбатан анча кучли даражада мойилдирлар. Чиниқиш воситаси ва шаклларнинг хилма-хиллиги ҳар томонлама чиниқишни таъминлайди. Бунга сабаб шуки, организмнинг барқарорлиги киши кўп марта такрорлаган тадбирга нисбатан ортади. Масалан, совуқнинг такрорий таъсири фақат совуққа нисбатан барқарорликни оширади. Шунинг учун ҳам организмга турли омиллар комплекси мунтазам равишда таъсир этиб турган вақтда организмни ҳар томонлама чиниқтириш тадбирлари амалга оширилади. Масалан, очиқ сув ҳавзаларида чўмилган вақтда ана шундай ҳодиса содир бўлади.
Актив режимга амал қилиб олиб борилганда чиниқиш анча самарадор бўлади. Бунда чиниқиш тадбирлари амалга оширилаётганда жисмоний машқлар қилиш ёки қандайдир мускул ишлатиладиган ишларни бажариш ҳисобига содир бўлади. Масалан, организмни совуққа чидамли қилиш учун муайян тадбирларга жисмоний машқларнинг қўшилиши иссиқлик чиқариш сусайиб кетиши натижасида содир бўлган ҳолни анча кучли иссиқлик ажратиш ҳисобига қоплаш мумкин бўлади. Бу совуқ қўзғатувининг интенсивлигини пассив режимдагига нисбатан анча тезроқ кўпайтириш имконини беради. Чиниқиш тадбирларини иссиқлик шароити тез-тез ўзгартирилиб жисмоний машқлар билан қўшиб олиб борилган шахсларда организм барқарорлиги айниқса юксак даражада бўлганлиги кузатилган. Шунинг учун спортнинг сузиш, чанғи ва коньки учиш, енгил атлетика, альпинизм ва туризм сингари турлари билан шуғулланиши юксак даражада чиниқтирувчи таъсир кўрсатади.
Умумий ва хусусий чиниқиш тадбирларини бир-бирига қўшиб олиб бориш организмнинг ноқулай ташқи омилларга барқарорлигини анча оширади. Чиниқиш тадбирлари умумий тадбирларга ҳамда хусусий тадбирларга бўлинади. Организмнинг барча аъзолари, тананинг бутун сиртига таъсир кўрсатадиган тадбирлар умумий чиниқтирувчи тадбирларга киради. Гавданинг айрим участкаларини хусусий чиниқтиришга қаратилган тадбирларга нисбатан камроқ куч билан таъсир кўрсатади. Лекин иқлим омилини организмнинг сезгир участкаларига таъсир эттириш, яъни, масалан, бўғинларни. Томоқни. Бўйинни ва тез таъсир қиладиган бошқа аъзоларга иссиқлик омилини моҳирлик билан тадбиқ этилса, хусусий чиниқишда ҳам яхшигина фойдали натижага эришиш мумкин.
Чиниқиш жараёнида киши ўзини доимий равишда назорат қилиб бориши керак. Организмга чиниқтирувчи тадбирлар таъсирини бир қатор оддий белгиларга қараб ҳам билиб олиш мумкин. Қаттиқ уйқу. Яхши иштаҳа, ўзини яхши ҳис этиш, иш қобилиятини ортиши ва шунга ўхшаш фактлар чиниқиш тадбирлари тўғри ўтказилаётганини ҳамда унинг ижобий натижаларини кўрсатувчи белгилардир. Уйқусизлик. Безовталик, иштаҳасизлик, иш қобилиятининг пасайиб кетиши, чиниқиш тадбирларининг нотўғри ўтказилаётганини кўрсатади. Бундай ҳолларда ўтказилаётган тадбирлар шакли ва меъёрини ўзгартириш ҳамда шифокорга мурожаат этиш лозим.
Чиниқиш тадбирларини одатдаги табиий шароитларга яқин бўлган шароитларда амалга ошириш мақсадга мувофиқдир. Шунинг учун ҳар хил меҳнат турларини, жисмоний машқларни ва дам олишни очиқ ҳавода ўтказиш ёки хона ичида анча енгилроқ кийимда бажариш мақсадга мувофиқдир.
Очиқ ҳавода чиниқиш. Очиқ ҳавода чиниқиш–бу хавфсиз чиниқиш тадбиридир. Мунтазам чиниқишнинг бошқа турларига ўтишда ишни мана шу ҳаво ваннаси олишдан бошлаш тавсия этилади.
Ҳавонинг чиниқтирувчи таъсири унинг ҳароратига боғлиқдир. Бироқ, ҳавонинг намлиги ва ҳаракат тезлигини ҳисобга олмоқ керак. Баданнинг иссиқлик сезиш хусусиятига қараб туриб, ҳаво ваннаси бир неча турга бўлинади. Иссиқ ҳаво ваннаси, салқин ҳаво ваннаси ва совуқ ҳаво ваннаси. Бундай бўлиниш шартли бўлиб, ҳамма учун ҳисобланган оддий меъёрийлардир. Табиийки, совуқни сезиш чиниққан кишиларда бундан анча паст ҳароратда билинади.
Ҳаво ваннаси қабул қилишни олдиндан шамоллатиб қўйилган хона ичида бошлаш тавсия этилади. Шундан кейин, чиниқа бориш даражасига қараб, бу тадбирларни очиқ ҳавода ўтказиш мумкин. Ванна учун энг қулай жой-ҳавоси чанг ва зарарли газлардан ҳоли бўлган, кўкаламзор, соя-салқин жойлардир. Ванна қабул қилганда ётиб, ўтириб ёки ҳаракат қилиб, юриб туриш керак. Нам ҳавода ва шамол бўлиб турган пайтда ванна олиш муддати қисқартирилади. Ёмғир ёғиб турганда, туман тушганда ва шамолнинг ҳаракати секундига 3 м|с дан ошганда бу тадбир амалга оширилмайди.
Ҳаво ваннасининг меъёри икки йўл билан белгиланади ва амалга оширилади, биринчидан, ҳаво ҳаракатининг аста-секин пасайтириб бориш йўли билан ёки, иккинчидан, бир хилдаги ҳаракатда тадбир ўтказиладиган вақтни аста-секин узайтириш йўли билан бажарилади. Ҳавонинг ҳарорати кўп жиҳатдан об-ҳавога боғлиқ бўлганлиги учун кейинги вариант қулайроқ ҳисобланади.
Дастлабки ҳаво ванналари соғлом кишлар учун 20-30 минут давом этиши керак. Бунда ҳавонинг ҳарорати 15-20 бўлмоғи зарур. Шундан кейин тадбирни ўтказиш вақти ҳар куни 10 минутдан ошириб борилади, шу тариқа у икки соатга етказилади. Иккинчи босқич-бу ҳаво ваннасини 15-10 ҳароратда, 15-20 минут давомида қабул қилишдан бошланади. Бу вақт ичида албатта қўлни, оёқни силтаб бажариладиган шахдам, жадал ҳаракатларни бажариб туриш керак. Совуқ ваннани яхши чиниққан кишиларгина, улар ҳам шифокор назоратидан ўтгандан кейингина қабул қилиши мумкин. Қабул қилиш вақти-5-10 минутдан ошмаслиги керак. Совуқ ванна қабул бўлингач, баданни артиб қиздириш ва илиқ душ қабул қилиш керак.
Ҳаво билан чиниқиш пайтида киши ўзини-ўзи қийнаб совуқ қотиш даражасигача бормаслиги лозим. Қаттиқ совуқ қотишнинг дастлабки белгилари пайдо бўлиши биланоқ бир оз югуриш зарур ва бир нечта гимнастика машқларини бажариш даркор.
Кўпинча шамоллаш билан боғлиқ бўлган касалликларни келтириб чиқарадиган елвизакда чиниқиш муҳим аҳамиятга эга, улар кутилмаганда гавданинг унча катта бўлмаган участкаларига таъсир кўрсатиб, уни совутади. Бу нарса дарҳол сезилмайди ва организмда етарли даражада ҳимоя реақциялари уйғотмайди. Одатдаги совутилган ва совуқ ҳаво ванналари, шунигдек, бошқалар чиниқиш оширади. Бу айтилганларга қўшимча қилиб организмни чиниқтиришда елвизакнинг ўзидан ҳам қўшимча қўзғатувчи восита сифатида фойдаланиш мумкин. Бунда елвизак гавданинг бутун сиртига баравар таъсир қилишига эришмоқ керак.
Махсус ҳаво ванналаридан ташқари ҳар қандай иқлим шароитида очиқ ҳавода сайр қилиб юриш, бутун йил давомида форточкани очиб ухлашга одатланиш организмга ғоят фойдали таъсир кўрсатади. Бу тадбирларнинг ҳар иккаласи ҳам юқори нафас олиш йўлларини совуққа чидамлилик, барқарорлик даражасини оширади. Баданга ҳаво кириб турадиган енгилроқ кийимлар кийиб юриш ҳам муайян даражада чиниқтирувчи самара бериши кузатилган.
Сувда чиниқиш. Сув муолажалари-чиниқишнинг энг интенсив тадбирларидан бўлиб, бунга сабаб сувнинг ҳавога қараганда иссиқлик ўтказувчанлиги 28 марта кўпроқ эканлигидадир.
Сувнинг ҳарорати чиниқишнинг асосий омили ҳисобланади. Бунинг устига сув сепиш, устидан сув қуйиш, душга тушиш ва чўмилиш сингари сув тадбирлари одамга механик таъсир ҳам кўрсатади. Сувдаги минерал тузлар, газ ва бошқа суюқликларнинг эриши ҳисобига ҳам сув организмга муайян таъсир кўрсатиши мумкин. Сувнинг чиниқиш воситаси сифатидаги афзалликлари асосида бир қатор тадбирларни ўтказиш мумкин. Сувнинг бошқа тадбирларидан афзаллиги, негизида ҳарорат омили ётади. Шунингдек, сувда ўтказиладиган чиниқиш тадбирларини танлаш имконияти ва бунда аниқ меъёрга риоя қилиниши ҳам зарур омиллардан саналади. Сув тадбирларини тўғри ўтказиш учун совуқ организмга қандай таъсир ўтказишини билиш керак. Одамнинг баданига совуқ сув тегиши билан организм бунга дархол қаттиқ реакция билан жавоб беради. Дастлаб томирлар кескин қисқариб кетиши натижасида тери томирларидан қон ички органларга қараб қолади. Мана шу вақтда киши совуқни ҳис қилади. Биринчи босқичдан кейин иккинчи босқич келади-организм бор кучи билан, зўр бериб иссиқлик ишлаб чиқара бошлайди. Натижада терининг қон томирлари кенгайиб, қон томирларига оқиб кела бошлайди, оқибатда совуқсираб турган баданга ёқимли илиқ ҳарорат югура бошлайди
Биринчи босқичда томирларнинг торайиши ва иккинчи босқичда кенгайиши бу тери остидаги томирларнинг ўзига хос гимнастикаси бўлиб хизмат қилади ҳамда ҳарорат билан боғлиқ шарт–шароитлар ўзгариб қолган вақтда улар фаолиятини такомиллаштиради.
Совитиш давом эттириладиган бўлса ва бу тадбир хаддан ташқари чўзилиб кетса, унда учинчи босқич бошланади: терининг қон томирлари кенгайганича қолаверади, улардаги қоннинг харакати секинлашади, сўнг қон юришдан тўхтай бошлайди ва шу пайтда иккинчи совуқ қотиш бошланади. Бу ҳодисаларнинг ҳаммасида организм жуда кўп миқдорда иссиқлик йўқотади. Шунинг учун сув билан чиниқиш вақтида албатта тери реакциясининг иккинчи босқичигагина эришиш зарур, яъни қон томирларининг кенгайиши ва ёқимли илиқ ҳароратини сезиш туйғуси пайдо бўлиши билан чиниқишни тўхтатиш зарур. Учинчи босқичнинг бошланишига йўл қўймаслик керак. Мабодо учинчи босқич бошланиб қолса, у ҳолда сув тадбирини ўтказишни тўхтатиб, бир қанча кескин ҳаракатлар қилиш йўли билан гавдани иситиб олиш керак.
Томир реакцияси кечикиб бошланган ҳолларда баданни сочиқ билан артиш ҳамда кескин ҳаракатли жисмоний машқларни бажариш тадбири амалга оширилади. Шунингдек, сув муолажалларини олдиндан исиниб олиш йўли билан ўтказиш ҳам мақсадга мувофиқдир; совиб қолган тери зарур реакцияни бера олмайди. Тери қизариб қизиш ўрнига яна ҳам кўпроқ совиш ҳолати содир бўлади.
Ёз кунларидаги ва куз кунларидаги сувда чиниқиш, чиниқишни бошлаш учун энг қулай пайт ҳисобланади. Бу тадбирни эртлабки соатларда уйқудан турган заҳоти ёки эрталабки бадан тарбияни бажариб бўлган заҳоти ўтказиш яхши натижа беради. Дастлабки вақтларда сув муолажаларини ҳавонинг ҳарорати 17-20 бўлган вақтда ўтказиш тавсия этилади. Кейин эса чиниқишнинг ривожлана бориш даражасига қараб бундан пастроқ ҳароратга ўтиш мумкин. Дастлаб сувнинг ҳароратини 33-34 га келтириб, чиниқишга киришилади. Кейин анча кучли чиниқиш тадбирларига ўтиб, ҳар 3-4 кунда сувнинг ҳароратини бир градусдан пасайиб борилади. 1,5-2 ой мобайнида аста-секин сувнинг ҳароратини киши ўзини қандай ҳис қилиш ва саломатлигига қараб туриб 20-18 ва ундан ҳам пастроққа тушириш мумкин. Сувда чиниқиш тадбирлари амалга оширилаётган вақтда ноқулай ва нохуш ҳислар совуқ қотиш ҳолатлари бўлмаслиги керак. Юқорида айтилганидек, сувнинг ҳарорати асосий чиниқтирувчи омил ҳисобланади. Сувда узоқ муддат туриш билан чиниқиш муолажаларини ижобий ҳал қилиш мумкин эмас. Шунинг учун қуйидаги қоидага амал қилиш даркор. Сув қанча совуқ бўлса, унинг танага тегиш вақти шунча қисқа бўлиши керак.
Сув билан чиниқиш вақтида қуйидаги сув муолажаларини қўллаш тавсия этилади; ҳўл сочиқ билан артиниш, устидан сув қуйиш, душга тушиш, чўмилиш.
Артиниш-сувда чиниқишнинг дастлабки босқичидир. Эрталаб бадан ҳўл сочиқ билан артилади. Сув ҳарорати борган сари совутиб борилиши керак. Устидан сув қуйишда сувнинг паст ҳарорати кўрсатган таъсирга сув оқимининг унча катта бўлмаган босими ҳам қўшилади. Устидан сув қуйган вақтида қандайдир бир қаттиқ идишдан ёки шлангдан фойдаланилади. Бу тадбир билан шуғулланилган дастлабки вақтларда сувнинг ҳарорати 30 га яқин, ундан кейин эса 15 гача туширилиши лозим ва шу тариқа ҳарорат янада пасайтириб борилади. Устидан сув қўйилгач, баданни сочиқ билан тез ҳаракат қилиб артиб қиздирилади. Бутун жараён 3-4 минутдан ошмаслиги керак.
Душ-бу сув муолажаларнинг яна ҳам таъсирлироқ кўринишидир. Чиниқиш учун сувни ўртача куч билан бир меъёрда ёки ёмғирга ўхшатиб сачратиб бериладиган душлардан фойдаланилади. Бунда ҳам совуқ сув таъсири, ҳам душнинг механик таъсири бирга қўшилиб, организмга жуда яхши чиниқувчан омил сифатида таъсир кўрсатади. Дастлабки вақтларда сувнинг ҳарорати 30-35 бўлиши керак. Бутун муолажа учун кетадиган вақт 1 минутдан ошмаслиги лозим. Сўнгра сувнинг ҳароратини аста-секин пасайтириб, душда туриладиган муддатни эса 2 минутга қадар ошириб борилади. Бу тадбир албатта баданни сочиқда тез ҳаркат қилиб артиш орқали қиздириш билан якунланиши зарур. Одатда душ қабул қилгандан кейин кишида тетик ва яхши кайфият пайдо бўлади.
Очиқ сув ҳавзаларида чўмилиш-бу чиниқишнинг энг яхши усулларидан биридир. Бунда организмга бир йўла ҳаво, сув ва қуёш нурининг таъсири сезилади. Чўмилишни сувнинг ҳарорати 18-20 градусга етгандан кейин бошлаш мумкин. Ҳавонинг ҳарорати 14-15 градус ва сувнинг ҳарорати 11-13 градусга тушгач, чўмилиш батамом тўхтатилади. Эрталаб ва кечқурунги салқинда чўмилиш мақсадга мувофиқдир. Дастлабки вақтларда кўпинча бир маҳал, кейин эса 2-3 маҳал чўмилиш мумкин. Бунда ҳар бир чўмилиш вақти орасида 3-4 соат ўтишига риоя қилиш керак.
Сувга тушгач, кўпроқ ҳаракат қилиш ва сузиш лозим. Сув қанча совуқ бўлса ҳаракат шунча тезроқ бўлиши керак. Чўмилиш вақтининг давом этиши асосан, сувнинг ҳароратига, об-ҳавога ҳамда киши ўзини қандай ҳис этаётганлигига боғлиқдир. Сувда қалтираб, кўкариб кетгунча қолиш зарарлидир. Ёш улғая боргач, чўмилиш миқдори ҳам, вақти ҳам қисқартирили лозим.
Қишки чўмилишга киришмоқчи бўлган кишилар саломатлиги яхши бўлиши ва улар оддий чиниқиш воситалари орқали кўп йиллар мобайнида шуғулланган бўлиши керак. Машғулотни бошлашдан олдин ҳар томонлама шифокор кўригидан ўтиш лозим. Айниқса, 40 ёшдан ошган кишиларнинг саломатлигини синчиклаб текшириб кўриш керак. Ҳар хил қишки чўмилишга зид бўлган ҳолатлар айниқса мана шу ёшдан кейин учраб туриши характерли ҳолдир. 18 ёшдан кичик бўлган ёш болалар ва ўсмирлар қишки чўмилиш тадбирларига жалб қилинмайди.
Чиниқаётган кишилар мунтазам равишда шифокордан маслаҳат олиб туришлари керак ва ўзларини қандай хис қилаётганларида ҳар доим эътибор бериб туришлари лозим. Ўзини лоҳас ҳис қилиш иш қобилиятининг пасайиши, нотинч ухлаш-булар бари нотўғри чиниқишнинг дастлабки белгиларидир. Бундай белгилар пайдо бўлганда чиниқиш тадбирларини тўхтатиш ва дарҳол шифокорга мурожаат этиш керак.
Чиниқиш учун умумий муолажалардан ташқари яна хусусий сув муолажалар ҳам ўтказилади. Уларнинг ичида энг кўп тарқалган оёқни ювиш ва томоқни совуқ сув билан ғар-ғара қилиш ҳисобланади. Бу тадбирлар организмни турли шамоллаш касалликларига чидамлилигини оширишда муҳим роль ўйнайди. Шундай қилганда организмнинг шамоллашга мойил бўлган энг нозик аъзолари чиниқтирилган бўлади.
Оёқларни ювиш тадбири бутун йил давомида ҳар куни кечқурун ётишдан олдин ўтказилади. Бу тадбирларни бошлаганда сувнинг ҳарорати дастлаб 26-28 градус бўлиши ва аста-секин орадан бир ҳафта ўтказиб ҳароратни 1-2 градусга пасайтириш керак. Шу тариқа сувнинг ҳарорати 12-15 градусга етгунча аста-секин пасайтириб борилади. Шунингдек оёқларни иссиқ-совуқ ванна қилиб чиниқтириш тавсия этилади. Бунинг учун бир тоғорага қайноқ сув, иккинчи тосга совуқ сув солинади. Дастлаб оёқларни 2-3 минут иссиқ сувга тиқиб турилади, сўнгра эса 30 секунд совуқ сувга солинади. Шундай алмашиниш 2-3 маротаба такрорланади. Бу тадбир ўтказилгач, оёқлар то қизариб кетгунча яхшилаб артилади.
Томоқни ғар-ғара қилиб сувга чайиш тадбирини ҳар куни эрталаб ва кечқурун ўтказиш керак. Бунда сувнинг дастлабки ҳарорати 23-24 градус бўлади. Ҳар хафтада уни 1-2 градусдан пасайтириб, 5-10 градусгача етказилади.
Қуёшда чиниқиш. Қуёш нури, аввало ультрабинафша нурлар организмга фойдали таъсир кўрсатади. Уларнинг таъсири остида марказий нерв системасининг тонуси кўтарилади, терининг муҳофаза қилиш функцияси яхшиланади, ички секреция безларининг фаолияти активлашади, терида “Д” витамини пайдо бўлади. Булар бари одамнинг иш қобилиятини оширади ва унинг умумий кайфиятини яхшилайди, бундан ташқари қуёш нури турли касал тарқатувчи микробларга қирон келтиради.
Қуёш нурлари фақат муайян дозада қабул қилингандагина организмга ижобий таъсир этади. Қуёш нуридан моҳирона фойдалана билмаслик натижасида киши фойда кўриш ўрнига ўзига тузалмайдиган касаллик орттириб олиши мумкин, қуёш нурини суистеъмол қилиниши нерв системасини, юрак-қон томир аъзолари ва организмнинг бошқа системаларини жиддий равишда ишга яроқсиз қилиб қўйиши мумкин.
Қуёш нурига аста-секин ўрганиб, унинг энергиясидан онгли равишда, меъёрини билиб фойдаланилгандагина у организмни мустаҳкамлаши ва унинг ҳаётий фаолиятини активлаштириши мумкин. Айрим касалликларга чалинганда қуёш нурида чиниқиш мумкин.
Қуёшда чиниқишни ҳаво илий бошлаган дастлабки кунлардан бошлаб, уни бутун ёз мобайнида давом эттириш лозим. Башарти, қуёш ваннаси қабул қилиш кечикиб бошланган бўлса, айтайлик, бу ишга ёзнинг ўрталарида киришилган бўлса, уни қанча вақт давом эттириш ва қуёш радиацияси таъсирини орттириб боришга айниқса эҳтиёт бўлиб бориш керак. Шунингдек, ёзги мавсумда, шимолдан жанубга қараб саёҳат қилган вақтда ҳам эҳтиёткорлик талаб қилинади.
Қуёш ванналарини ер ва ҳаво нисбатан кам қизиган ва иссиққа ҳали чидаш мумкин бўлган эрталабки соатларда қабул қилган маъқул. Мамлакатимизнинг жанубий районларида ёз мавсумида эрталаб соат еттидан ўнгача, унинг ўрта қисмида эса саккиздан ўн биргача қабул қилган маъқул. Баҳор ва кузда қуёш ванналари учун соат 11 дан 14 гача энг яхши вақтдир.
Қуёш ванналарини қуёш нури тик тушиб турган ва кучли шамоллардан ҳимояланган ҳар қандай жойда ҳам қабул қилиш мумкин. Чиниқишни шаҳар ташқарисида сув ҳавзаларида бошлаган маъқул, чунки бу ерларда ҳавонинг ҳарорати бошқа жойларга нисбатан пастроқ ва ҳаво ҳаракати эса кўпроқ бўлади, бу танадан иссиқлик ажралиб чиқишини яхшилайди. Бунинг устига тоблангандан сўнг ҳаво муолажаларини ўтказиш мумкин.
Қуёш ванналарини овқатлангандан кейин орадан 30-40 минут ўтгач, қабул қилиш тавсия этилади. Эрталаб наҳорда ва бевосита овқатланишдан олдин қуёшда чиниқиш мақбул эмас.
Қуёшда чиниқишни чалқанча ётган ҳолда ҳам, ҳаракат қилиб туриб ўтказиш ҳам мумкин. Ёғоч каравот устида ёки ерга бирон нарса ташлаб чалқанча ётиб исиниш, оёқларни қуёш томонга узатиш керак. Бошга оқ нарса ўраб олиш ёки зонтик тутиб ётиш лозим. Бошни пешонабоғ билан танғиш ёки чўмилганда бошга кийиб олинадиган резина шапкачалар кийиш тавсия этилмайди-булар бари тери чиқишини қийинлаштиради ва бинобарин, бошнинг совушига тўсқинлик қилади.
Қуёш ваннаси қабул қилаётган вақтда гавда ҳолатини тез-тез ўзгартириб туриш керак. Бу вақтда ухлаб қолиш керак эмас: акс ҳолда қуёш тиғида қанча бўлингани ҳисобга олинмай қолинади ва тез орада кучли нурдан бадан куяди ёки жароҳатланади. Терлаганда терини тез-тез артиб туриш керак, чунки нам терини қуёш тезроқ куйдиради. Қуёшда чиниқиш муолажасини тугатгач, бир оз дам олиш, душга тушиши ёки чўмилиб чиқиш тавсия этилади.
Йил фаслларига қараб ҳамда қуёш радиацияси интенсивлигини ҳисобга олган ҳолда бу тадбирни қуёшда 5-10 минут мобайнида чиниқишдан бошлаб, сўнгра эса ҳар бир муолажа вақтини 5-10 минутдан кўпайтириб борилади ва ниҳоят, уни аста-секин 2-3 соатга етказилади. Қуёшда 1 соат ётгандан кейин соя жойда 15 минут танаффус қилиб олинади.
Қуёш нуридан нотўғри фойдаланиш натижасида кўпинча организмнинг ҳаддан ташқари қизиб кетиши ва тери пўст ташлаш ҳоллари кузатилади. Организмнинг бу тариқа қизиб кетиши кўп ҳолларда иссиқлик таъсиридан ёки офтоб уришидан бўлиши мумкин.
Офтоб уриши-бу терини асосан ультрабинафша нурлари таъсири остида яллиғланишидир. Кўпинча қуёшда узоқ муддат юргандан кейин орадан 4-8 соат вақт ўтгач, терида қизил пуфакчалар пайдо бўлиб, уларда худди куйгандаги сингари қаттиқ оғриқ пайдо бўлади. Куйган тўқималар ўзидан заҳарли моддалар ишлаб чиқариб, бутун организмга ноқулай, нохуш таъсир кўрсатади: кишининг боши оғрий бошлайди, кўнгил беҳузур бўлиб ўзини ёмон ҳис қилади, иш қобилияти сусайиб кетади. Бундай вақтларда терининг офтоб урган жойларига одеколон-атир суриш керак, тери устини тоза салфетка-сочиқлар билан ёпиб, унга марганцовкали калий тузининг 2% ли эритмасига латта ҳўллаб, терининг куйган жойларига қўйиш керак. Шунингдек, вазелин суртиб ҳам даволанилади.
Саломатлик билан жисмоний ривожланиш бир-биридан ажралмас омиллардир. Жисмоний машқлар организмнинг ҳолатига, хусусан суяк-мускул системаларининг ривожланишига ҳар томонлама таъсир кўрсатади. Хушбичим қадди-қоматнинг шаклланиши кўп жиҳатдан ана шу жисмоний машқларга боғлиқдир. Бу фақат эстетик аҳамиятга эга бўлиб қолмай, шу билан бирга физиологик аҳамиятга ҳам эга бўлиб, кишининг ички органлари меъёрий ҳолати ва фаолиятини таъмин этади. Жисмоний машқлар билан шуғулланиш жисмоний ва ақлий иш қобилиятига ижобий таъсир кўрсатади. Ақлий меҳнатни жисмоний машқлар билан алмаштириб туриш ўқув ишларини анча енгиллаштиради. Шунинг учун ҳам бу тадбир катта гигиеник ва педагогик аҳамиятга моликдир.
Касбий амалий жисмоний тайёргарликни ташкил этиш
Изланишларнинг кўрсатишича, шарқшуносларнинг руҳий, сиёсий, маданий ва жисмоний тайёргарлигига қўйиладиган талаб шифокор, муҳандис, педагог ва бошқа қўйилган талаблардан фарқ қилади. Бу талаб филолог, муҳандис таржимон, кимёгар, иқтисодчи ва тарихчилар учун ўзига ҳосдир. Жисмоний маданият малакалари доирасидаги ҳар тарафлама кенг миқёсдаги жисмоний тайёргарлик меҳнат фаолиятига бўлган тайёргарликни таъминлайди. Ишлаб чиқариш ходимларида Мутахассисларнинг касбий амалий жисмоний тайёргарлиги ғояси кенг эмас. Яқин вақтгача ишчи ва мутахассисларнинг касбий амалий жисмоний тайёргарлиги муҳим профессионал сифатлари ва амалий малакани шакллантиришга қаратилган деб ҳисобланарди. Кейинги вақтлардаги илмий изланишларнинг натижалари касбий амалий жисмоний тайёргарлиги ҳақидаги тушунчани кенгайтирди. касбий амалий жисмоний тайёргарлиги ёрдамида ишчи-ходимнинг руҳий, маданий ва жисмоний сифатлари шаклланади, жисмоний маданият ва ишлаб чиқариш соҳасидаги билим ва малакаси ортади, турли хил ташкилий ва педагогик малакалари ривожланади, инсон организмининг асосий аъзолари, тизимлари, руҳий жараёнларнинг ишончлилиги таъминланади.
Касбий амалий жисмоний тайёргарлиги саломатликни мустаҳкамлашга, касалликларга ва чарчашга чидамли бўлишга, жароҳатланишнинг камайишига ёрдам беради. Касбий амалий жисмоний тайёргарлиги билан шуғулланганларнинг меҳнати бошқаларникига қараганда анча самаралидир. Улар иш вақти камроқ чарчамайдилар. Барча таълим муассасалари ўқувчиларининг жисмоний тарбия амалиётида касбий амалий жисмоний тайёргарлигини жорий қилиш масъулиятли давлат ишидир. Гуманитар ва иқтисодиёт фанлар билан банд бўлган ходимлар учун меҳнат фаолиятлари давомида касбий амалий жисмоний тайёргарлиги билан шуғулланиш ҳам муҳим аҳамиятга эга. Бундай машғулотлар профессионал лаёқатлилик даражасини такомиллаштиришга ёрдам беради. Касбий амалий жисмоний тайёргарлиги меҳнатни ташкил қилишнинг янги шаклларидан фойдаланишни тавсия қилади. Касбий амалий жисмоний тайёргарлиги мутахассиснинг таълим муассасаларида жисмонан ривожланишнинг ташкилий бир қисми деб қараш керак. Касбий амалий жисмоний тайёргарлигини жорий қилиш тажрибаси шуни кўрсатадики, бундай ёндашиши бу мураккаб педагогик жараённинг технологиясини чуқурроқ ўрганишга ҳамда ундан фойдаланишга ёрдам беради.
Касбий амалий жисмоний тайёргарлиги ўзининг тарбиявий ва ташкилий асосларига ва аниқ йўналишига эга. Касбий амалий жисмоний тайёргарлиги фаолияти хом ашё базасига, махсус адабиётлар, илмий изланишларни ўтказиш, ташвиқот-тарғибот ишлари олиб бориш, касбий амалий жисмоний тайёргарлиги раҳбариятининг махсус назарий ва услубий тайёргарлигини таъминлайди. Таълим муассасаларида касбий амалий жисмоний тайёргарлигини режалаштиришда унинг ташкилий босқичлари ҳисобга олинади. Касбий амалий жисмоний тайёргарлиги жисмоний тарбия жараёнида олиб бориладиган тарбиявий ва соғломлаштирувчи машғулотлар билан боғлиқ.
Турли таълим муассасалари ўқувчиларининг касбий амалий жисмоний тайёргарлигини моҳияти бир қатор омиллар билан белгиланади. Турли касб вакиллари касбий амалий жисмоний тайёргарлигининг муҳимлиги бу касбнинг ҳалқ хўжалигидаги ўрни ва аҳамияти билан, мутахассис ишлаётган тармоқ ривожланиш жадаллиги билан меҳнат унумдорлигини ортиши билан боғлиқ. Таълим муассасалари ўқувчилари касбий амалий жисмоний тайёргарлигини моҳиятининг асосий омиллари фаолият доираси, меҳнат шароити ва тартиби, мутахассисларнинг психофизик хусусиятларидан иборат.
Касбий амалий жисмоний тайёргарлигини моҳиятини белгиловчи муҳим омил меҳнат шароитидир. Турли касб эгаларининг меҳнат шароити турличадир. Масалан, ақлий меҳнат билан шуғулланувчи муассаса ходимлари кўпроқ хоналарда ўтирган ҳолда ишлайди. Комплекс компьютерлаштириш ва ишлаб чиқариш операцияларини автоматлаштириш, бугунги кундаги бозор иқтисодиёти рақобатлрини енгиб чиқиш, ишлаб чиқариш жараёнининг узлуксизлигини таъминлаш, меҳнат ва дам олиш тартибини такомиллаштиришлар касбий амалий жисмоний тайёргарлигининг асосий йўналишидир. Профессионал фаолиятининг психофизиологик тайёргарлиги ҳам касбий амалий жисмоний тайёргарлигининг йўналишини белгилайди.
Таълим муассасалари ўқувчилари касбий амалий жисмоний тайёргарлигининг аосий вазифаси-жисмоний тарбия ва спортнинг турли воситалари ёрдамида ўқувчиларда юқори савияли мутахассис сифатларини тарбиялаш. Мутахассисни жисмонан тарбиялаш жараёнида қуйидаги вазифалар ҳал қилади:
1. Касбга қизиқиш, виждонан ишлаш, ҳақиқатпарварлик, одамларга ҳурмат, улар билан яхши муомалада бўлиш, меҳнатга муҳаббатни тарбиялаш, суҳбатни, учрашувни қизиқарли ва равон олиб бориш.
2. Тез хотирлаб қолиш, ифодали нутқ, ташкилотчиликнинг малака ва кўникмаларини ҳосил қилиш.
3. Касбга оид иш унумини интенсив ақлий ва иш бажариш қобилиятини таъминлаш, марказий асаб, юрак қон айланиш, нафас олиш тизимлари ишини яхшилаш; кўриш, эшитиш; вестибуляр анализаторларни такомиллаштириш.
4. Соғлиқни мустаҳкамлаш, юрак-қон томир айланиш ва асаб тизимлари хасталанишининг олдини олиш.

  1. Оддий руҳий барқарорлик сифатларини шаклантириш: бироз жисмоний зўриқишлар, тана, бел ва қўл мушакларининг умумий ва статик чидамлилик, турли қийинчиликдаги ҳаракатларни тез ва аниқ бажариш, чаққонлик, чидамлиликни ўстириш; гиподинамиянинг олдини олиш, кузатувчиликни такомиллаштириш, диққат, тез фикр юритиш, ирода сифатлари-мақсадга интилиш, интизомлилик, ташаббускорлик, қатъийлик, ўзини тута билиш каби хусусиятларни ривожлантириш.

Ўқувчилар учун касбий амалий жисмоний тайёргарлигини режалаштириш ва амалга оширишда унинг самарадорлик мезонларини билиши шарт. Улар қуйидагилар:
1. касбий амалий жисмоний тайёргарлигининг ижтимоий-иқтисодий самарадорлигини белгилайдиган мезонлар.
2. касбий амалий жисмоний тайёргарлигини ақлий меҳнатга таъсирини белгилайдиган мезонлар.
3. касбий амалий жисмоний тайёргарлигини ташкил қилиш ва унинг услубларини белгилайдиган мезонлар.
Касбий амалий жисмоний тайёргарлигининг иқтисодий мақбуллигини белгиловчи мезонлар.
Илмий изланишлар олий ўқув юрти ўқувчилари профессионал-амалий жисмоний тайёргарликларни оширишнинг қуйидаги йўлларини кўрсатади:
1. Жисмоний тарбия ва спорт билан кўпроқ шуғулланиш ўқувчининг меҳнатга иштиёқини оширади. Ўқувчилар олийгоҳда ўқиётган пайтларида жисмоний тарбия билан ҳафтасига 3-4 марта шуғулланишлари керак.
2. Жисмоний тарбия ва спорт билан фаол шуғулланиш жараёнида ўқувчиларнинг бўлажак касби бўйича профессионал сифатларни шакллантириб бериш.
Булардан биринчисини қўллаш мақсадга мувофиқ.
Маълум мутахассисликни ўрганаётган ўқувчилар касбий амалий жисмоний тайёргарлигиини амалга ошириш, касбий амалий жисмоний тайёргарлигининг умумий ва махсус вазифаларини ҳал қилишга қаратилади.
Касбий амалий жисмоний тайёргарлигининг воситалари ва услублари, уларни танлаш. Бўлажак мутахассислар учун керакли профессионал сифатларни мақсадга йўналтириб шакллантириш учун касбий амалий жисмоний тайёргарлиги воситалари алоҳида ўрин эгаллайди.
Касбий амалий жисмоний тайёргарлигининг асосий воситаси жисмоний машқлардир. Касбий амалий жисмоний тайёргарлиги мақсадида қўлланиладиган жисмоний машқлар гуруҳларга бўлинади, яъни машқларнинг йўналтирилганлиги, аъзо тармоқларга таъсири, юрак-қон, нафас олиш тизимлари, вестибуляр аппаратининг ривожланганлиги ва такомиллашганлиги. Жисмоний машқлар руҳий-жисмоний сифатлар: куч, тезлик, ҳаракат, умумий ва статик чидамкорлик, эгилувчанлик, эпчиллик, диққат, эмоционал турғунликни ривожлантирувчи машқларга бўлинади.
Тирмашиб чиқиш, баланд жойда ишлаш, юкни бир жойдан иккинчи жойга ташиш, рационал юриш каби малакаларни шакллантирувчи машқларга ажратилади.
Улар спорт турларининг асосий ва махсус машқлардан олинади.
Жисмоний машқлар билан биргаликда табиат омиллари-қуёш, ҳаво, сувдан ҳам фойдаланилади. Агар улар тўғри қўлланилса, жисмоний машқларни қўллаш самарадорлиги ошиб, касбий амалий жисмоний тайёргарлигининг алоҳида воситаси бўлиб хизмат қилади. Масалан, 30-40 кун тоғли жойларда яшаган кишининг жисмоний ақлий иш бажариш қобилияти яхшиланиб, ташқи муҳитнинг турли хил омилларига чидамлилиги ортади. Профессионал фаолиятнинг айрим белгилари касбий амалий жисмоний тайёргарлигининг воситалари сифатида ҳам қўлланилади, масалан, зинага тирмашиб ва югуриб чиқиш, автомобиль ҳайдовчиларига автомобиль ва автомобиль хўжалиги мутахассислигидаги ўқувчилар учун тавсия этилади.
Бўлажак мутахассисларнинг профессионал сифатларини мақсадга йўналтириб, шакллантирувчи воситалар танлаб олиниши керак. Воситалар танлаб олишда қуйидаги принципларга риоя қилиш керак:
-Касбий амалий жисмоний тайёргарлиги вазифаларини максимал амалга ошириш;
-Кўникма ва малакалар ҳосил қилиш;
-Жисмоний тарбия вазифалари комплекс ҳал қилинишини таъминлаш.
Жисмоний тарбия воситалари ёрдамида пайдо бўлган билим, кўникма ва малакалар ишлаб чиқариш жараёнида уч босқичда режалаштирилади ва амалга оширилади. Биринчи босқич махсус назарий, методик ва амалий дарсларда олийгоҳ ва ишлаб чиқариш нароитлари билан танишиб, жисмоний тарбия ва спортнинг аниқ воситаларини қўллаш ўрганиб чиқилади. Ўқувчи билан яккама-якка ишлаш услубини қўллаш мумкин, техник воситаларни қўллаб ўрганиш ва назорат қилиш ҳам яхши натижа беради.
Иккинчи босқичда жисмоний тарбия ва спорт қисмларга ажратилиб ўрганилади. Бу вазифа йўриқчилик амалиёти жараёнида ва уй вазифаларини бажаришда ҳал қилинади. Бу босқичда ўрганиладиган машқлар, ўтказиладиган тадбирлар ҳал қилиниши лозим.
Учинчи босқичда ўрганувчиларнинг ишлаб чиқариш фаролияти ҳисобга олиниб, кўникма ва малакалар янада такомиллаштирилади. Жамоада жисмоний тарбия ва спорт тадбирларини ташкил қилиш ва ҳар ким ўз кун тартибига жисмоний тарбия тадбирларини киритиши асосий услуб ҳисобланади.
Юқори тоифали мутахассиснинг профессионал фаолияти учун муҳим бўлган ҳаракат кўникма ва малакаларини касбий амалий жисмоний тайёргарлиги тармоғи ичида мақсадга йўналтирилиб шакллантирилганда, ўргатиш жараёнининг қуйидаги туркумини қўллаш тавсия этилади:
-ҳаракатларни қисмларга бўлиб ўрганиш; ўрганилган ҳаракат техникасини яхши ўзлаштириб, ишлаб чиқариш шароитларига мослаштириш ҳосил қилиш.
Ҳаракат малакаларини шакллантиришнинг асосий услуби машқ бўлиб, такомиллаштириш мақсадида у бир неча марта такрорланиши керак Бу босқичда сўз ва сенсор услублари кенг қўлланилади, эшитиш ва кўришга асосий эътибор берилади. Янги ҳаракатларни ўрганиш жараёнида асаб тармоғи тез чарчайди. Ҳаракатни тақсимлаб ўрганиш босқичида машқни бутунлигича ўрганиш услуби етакчи ҳисобланади, шу билан бирга сўз услуби ҳам қўлланилади: таҳлил, кинофильм; слайдларни қўллаш лозим. Техника воситалари ёрдамида ўргатиш кенг қўлланилади.
Таълим муассасаларида касбий амалий жисмоний тайёргарлигини ташкил қилиш шакллари. Ҳамма таълим муассасаларида қабул қилинган жисмоний тарбия шакллари ичида касбий амалий жисмоний тайёргарлиги вазифаларини қўллаш афзал ҳисобланади.
Жисмоний тарбия дарсларида касбий амалий жисмоний тайёргарлиги. Бўлажак мутахассисларнинг жисмоний тайёргарлиги жисмоний тарбия дарсларида амалга оширилади, дастурга асосан бу дарслар уч қисмга бўлиниб ўтилади: махсус, асосий ва спорт. Олийгоҳларнинг дастурига енгил атлетика гимнастика, сузиш, сайёҳлик, спорт ўйинлари, отиш бўйича назарий ва амалий бўлимлар киритилган. Ўқувчи амалий дарслар жараёнида касбий амалий жисмоний тайёргарлик вазифалари жисмоний тарбия ва спорт турларининг қайси амалий қисмлари билан ҳал қилинишини билиши керак. У ҳамма машқларни синаб кўриш лозим.
Гимнастика дарслари ўқувчиларнинг ҳаракат координацияси, қўлларнинг чаққонлиги, бел, қорин, тана мушакларининг статик чидамлилиги, диққат, эмоционал турғунлик, тез фикр юритиш, мардлик каби сифатларни тарбиялаш учун қўлланилади. Қўллар эпчиллиги ва координацияси буюмлар, ўртача ва кичик коптокчалар ёрдамида эркин машқлар бажариш билан ривожлантирилади. Статик чидамлилик, куч, статик ва динамик машқлар ёрдамида ривожлантирилади. Махсус куч тренажёрларида машқ бажариш мақсадга мувофиқ.
Эмоционал турғунлик, мардликни шакллантириш учун югуриб келиб, таянч ҳолда “конь” дан сакраш, пастликка ва баландликка сакраш, “брусья”, ҳалқалар ва турникдан сакраб тутиш, батутда сакраш машқларидан фойдаланилади.
Енгил атлетика дарсларида бўлажак мутахассисларнинг руҳий ва жисмоний сифатлари шакллантирилади. Бунинг учун қуйидаги воситалардан фойдаланилади: йилнинг иссиқ ва совуқ пайтларида ўйингоҳ йўлакларида ва жойларда узоқ тинимсиз югуриш, эстафетада югуриш, баландликка ва пастликка сакраш ва енгил атлетиканинг бошқа асосий тайёргарлик машқларидан фойдаланилади.
Сузиш дарсларида юрак-қон, нафас олиш, иссиқлик алмашинуви фаолияти яхшиланади, умумий чидамлилик шаклланади. 30 дақиқагача сузиш, 50-100 м га қайта-қайта сузиш, узоққа ва чуқурликка шўнғиш, 3-5 м лик трамплиндан турли усулда сакраш эпчиллик ва дов-юракликни тарбиялайди.
Сайёҳлик махсус жисмоний тайёргарликни талаб қиладиган машғулот ҳисобланади: юк билан узоқ юриш ва югуриш, горизонтал ва вертикал арқонга тирмашиб чиқиш, махсус тўсиқлардан ошиб ўтиш лозим бўлади.
Спорт ўйинлари. Асаб ва юрак-қон томир, мушак тармоқларининг шаклланишига кўмаклашади, кўриш ва эшитиш анализаторларининг иши яхшиланади, умумий чидамлилик, эпчиллик, ҳаракат, координация, чаққонлик, реакция тезлиги, диққатни тақсимлаш, тез фикр юритиш эмоционал турғунлик каби сифатлар ҳам шаклланади.
Мерганлик. Отиш бўйича дарсларда бўлажак мутахассислар учун керак бўлган руҳий ва жисмоний сифатлар: кўз билан чамалаш, диққат, эмоционал турғунлик, сабр-тоқат тарбияланади.
Амалий дарсларда касбий амалий жисмоний тайёргарлиги мақсадида махсус тўсиқлардан ошиб ўтиш жисмоний машқлардан тузилган доиравий машғулотлар, тренажерларда махсус тайёргарлик вақтида кенг қўлланилади. касбий амалий жисмоний тайёргарлиги бўйича ўқув қўлланма ҳар бир ўқув бўлими мутахассислиги, соғлиқнинг ҳолати, ўқувчиларнинг жинси, умумий жисмоний тайёргарлигини ҳисобга олиб тарбиялайди. Касбий амалий жисмоний тайёргарлиги бўйича машқлар ҳамма машғулотлар таркибига киритилади.
Гимнастика туганмас куч, бардамлик ва тан-сиҳатлик манбаи бўлиб хизмат қилади. Агар гимнастика машиқларининг ривожланиши тарихини кўздан кечириб чиқилса, ҳозирги замон тушунчасидаги гимнастиканинг айрим элементлари биринчи марта хитой, юнон ва римлик шифокорлар томонидан даволаш мақсадида ҳамда суяк-мускул системасининг турлари деформацияларини тузатиш мақсадида қўлланилганлиги маълум бўлади. Шундай қилиб, гимнастика машқлари қадимги замонлардаёқ киши организмининг мустахкамлаш учун хизмат қилган, кучсизланиб қолган ва касалланган айрим органларини даволаш учун, касалликлар туфайли шакли бузилган умуртқа поғонасини, кўкрак қафаси оёқ-қўлларни тўғрилаш учун қўлланилган.
Кўпинча профессионал иш туфайли келиб чиқадиган ва айрим органлар функцияларининг бузилишидан иборат бўлган бу ҳодисаларнинг ҳаммаси марказий нерв системасининг фаолиятига салбий таъсир кўрсатмай қололмайди, албатта. Гимнастика машқлари туфайли тўқималарда артериал ва веноз қон айланиши кучаяди, тўғри модда алмашиниши бошланади, қон айланиш ва лимфа системаларининг функциялари яхшиланади.
Гимнастиканинг киши организмига, унинг қандай ёшдалигидан қатъий назар, умумий ижобий таъсир кўрсатишидан ташқари, шу нарсани эътиборга олиш керакки, гимнастика воситалари жуда кўп бўлиб, аксари ҳолларда улар жуда ўнғай ва уларни ҳар бир кишининг куч ва имкониятларига қараб танлаш мумкин.
Гимнастикага жисмоний ҳаракатларнинг турли гуруҳлари киради, ҳар бир киши улардан ўз ёшига, жинсига, саломатлигига мос келадиган машқларни танлаб олиши мумкин.
Гимнастиканинг асосий гимнастика, гигиеник гимнастика, спорт гимнастика, ёрдамчи-спорт гимнастикаси, даволаш гимнастикаси, ишлаб чиқариш гимнастикаси ва бошқа турлари мавжуд.
Ўйинларни халқ ҳамиша севиб келган ва улар жисмоний тарбиянинг турли системаларига кирган муҳим воситалардан бири ҳисобланади.
Ўйин одамда чидамлилик, эпчиллик, чаққонлик, куч ва зийраклик сингари қимматли фазилатларни тарбиялайди ва ривожлантиради. У одатдаги ташвишларни лоақал қисқа муддатга бўлса ҳам унутишга ва ҳаяжонланган миянинг эътиборини улардан четлатишга мажбур этувчи фойдали эмоциялар пайдо бўлишига ёрдам беради.
Ўйинларда турли ёшдаги кишилар: ўқувчидан тортиб, кекса одамгача иштирок этиши мумкин. Ҳар қандай ёшдагилар учун уларнинг умумий ҳолатини ҳамда юракда, қон томирлари ва ўпка аппаратида юз берган ўзгаришларнинг ҳарактерини ҳисобга олган ҳолда, ёш хусусиятларига тўғри келадиган ўйинларни танлаш мумкин.
Футбол. Ўйинчиларга ва томошабинларга эмоционал таъсир кўрсатиши жиҳатидан футбол бошқа ўйинлар ўртасида биринчи ўринда туради.
Футбол чаққонликни, чидамлиликни, зийраклиликни, мускуллар айниқса оёқ мускуллари кучини, тактик зийракликни ривожлантириш билан бирга, ғалаба қилиш иродасини тарбиялайди, куч ва нерв энергиясини ниҳоятда кўп сарфлашни талаб қилади.
Баскетбол. Баскетболнинг қиймати шундаки, у организмни ҳар томонлама ривожлантиради: суяк-боғлам ва нерв-мускул аппаратларини, нафас олиш ва юрак-қон томир системаларини ривожлантиради ва мустаҳкамлайди, тезлик, куч, чаққонлик, чидамлилик ва ориентировка қила билишни оширади.
Волейбол. Бу ўйин энг кўп тарқалгандир. У дам олиш уйларида, санаторийларда, курортларда, ўқув юртларида айниқса кенг ёйилган. Волейболнинг кенг ёйилганлигининг сабаби фақат унинг қизиқарлилиги ва қоидаларнинг соддалигидагина эмас, балки волейболни ҳамма ёшдагилар-ёшлардан тортиб, кексаларгача ўйнаши мумкинлигида ҳамдир.
Теннис. Ракетка ушлаган қўлнинг хилма-хил ҳаракатлари, қисқа-қисқа югуриш ва сакрашлари билан характерлидир. Ўйин зўр диққат ва эътиборни ҳамда ҳаракатларнинг аниқ бўлишини талаб этади. Теннис оёқ мускулларининг кучини оширади ҳамда ўйиннинг қанча вақт давом этиши ва шиддатига қараб, юракнинг куч билан ишлашини ва бошқа ҳар хил кучланишларни талаб этади.
Енгил атлетика қадим замонлардан буён эркак ва аёлларнинг чиройли ва нуқсонсиз қадди-қоматини вужудга келтириш манбаи бўлиб келмоқда.
Енгил атлетика ҳамма учун қулайдир. У билан эркаклар ва аёллар, йигит ва қизлар, ёшга қараб чеклашлар киритилганда эса болалар ва кекса ёшдаги кишилар ҳам шуғуллана оладилар.
Мана шунинг учун ҳам енгил атлетика ёшларнинг, физкультура ва спорт билан шуғулланадиган ҳамма кишиларнинг ҳаётида гимнастика билан баравар ўрин эгаллайди. Турли масофаларга югуриш ва ҳар хил сакрашлар спортнинг бошқа турлари бўйича ўтказиладиган машқларга таркибий қисм бўлиб киради.
Юриш. Спорт юриши махсус тренировкани талаб этади ва бундай тренировка билан ёшлик чоғиларида шуғулланилади.
Узоқ муддатли ритмик, ҳатто кишини чарчатмайдиган даражада осойишта юриш таъсирида ҳам оёқ, чаноқ мускуллари айниқса фаол равишда ва қўл, қорин пресси мускуллари ишлай бошлайди, юрак-қон томир ва нафас олиш системаларининг фаолияти кучаяди, модда алмашиниши ошади, одамнинг бошқа ҳамма органларининг иши фаоллашади.
Югуриш. Жисмоний машқларнинг бу тури енгил атлетиканинг асосини ташкил этади ва уни бажариш ҳар бир кишининг қўлидан келадиган бўлгани учун мамлакатимизда кенг тарқалгандир. Ҳар томонлама жисмоний ривожланишнинг асосий воситаларидан бири бўлган югуриш кўп миқдордаги йирик мускул гуруҳларини ишга туширади, юрак-қон томир ва нафас олиш системаларининг кучли равишда ишлашини талаб этиб, бутун организмнинг фаолиятини анча оширади. Югуриш-чидамлилик ва тезликни оширадиган ва иродани тарбиялайдиган энг яхши машқлардан биридир.
Сакраш. Сакрашда оёқ, орқа ва қорин прессининг мускуллари иштирок этади. Сакраш машқлари эпчилликни оширади, мускулларни таранг қилади, боғлам аппаратининг эластиклик сифатини такомиллаштиради, ҳаракатларни аниқлаштиради, қатъият ва дадилликни тарбиялайди. Сакрашнинг-узунликка жойидан туриб ва югуриб келиб баландликка жойидан туриб ва югуриб келиб уч хатлаб ва хода билан сакраш сингари турлари мавжуд.
Улоқтириш. Енгил атлетика улоқтириш ядро ирғитиш ва махсус асбобларни масофага итқитиш машқларидан иборат бўлиб, қўл ва оёқ кучини, тезлик ва чаққонликни, мўлжалга ура билиш ва ҳаракатларнинг мослигини оширади. Диск, найза, граната, босқон ва тўп улоқтириш, ядро ирғитиш энг кўп тарқалгандир.
Кураш. Жаҳон спортининг ривожланиш тарихи курашдан бошланади. Кураш жисмоний машқнинг табиий, ҳар бир кишининг қўлидан келадиган тури сифатида қадимги замонлардан буён маълумдир. Мусобақалашиш асосида тузилган, ўз кучи, эпчиллиги, қатъияти ва ғалабага бўлган иродасини намойиш қилишга имкон берадиган кураш барча ҳалқлар учун, улар яшаган ҳамма замонларда спортнинг энг севимли тури бўлган.
Кураш одамни жисмоний жиҳатдан ҳар томонлама ривожлантиришидан ташқари, дадиллик, чидамлилик, қатъият, тадбиркорлик, ташқи таъсирига ҳозир жавоблик сингари одамга турмушда жуда зарур бўлган фазилатларнинг вужудга келишига ёрдам беради.
Бокс. Ҳозирги замон фани бокснинг ҳам футбол ва кураш сингари киши организмига ҳеч қандай салбий таъсир кўрсатмаслиги аниқланган, лекин бунинг учун тренировка ва энг муҳими мусобақаларни ташкил этиш ва уларга рахбарлик қилишни тўғри олиб бориш, ҳар қандай қўполликлар ва кураш қоидасини бузиш ҳоллари судьялар томонидан дарҳол бартараф қилиниши керак.
Бокс чаққонлик, тезлик, куч, ғалаба интилиш, зарбага тезлик билан жавоб қайтариш сингари қимматли сифатларни ривожлантиради. Бизнинг энг яхши боксчиларимиз бутун гавда мускулатураси гармоник равишда ривожланган, жисмоний жиҳатдан ниҳоятда камолга етган кишилардир.
Оғир атлетика. Ватанимиз ҳамиша паҳлавонлар мамлакати, катта вазндаги юкларни кўтара оладиган полвонлар мамлакати бўлиб келган.
Мускулатуранинг, айниқса елка камари, орқа ва оёқ мускулларининг ривожланган бўлиши штангачилар учун ҳосдир. Улар гавда мускулларининг салмоқдорлиги ва ҳайкаллардагидек бўртиб чиққанлиги билан ажралиб турадилар. Штангачиларда кўкрак қафаси ва елка камари мускулларининг ривожланганлиги билан бир қаторда, нафас олиш ва қон айланиши сингари муҳим ҳаётий аҳамиятга эга бўлган функцияларнинг улар гавдасининг кучли шаклларига мос ҳолда ривожланганлиги кузатилади.

Хулоса
Битирув малакавий ишда ўқувчиларнинг амалий жисмоний тайёргарлик жараёнлари ўрганилган. Амалий жисмоний тайёргарлик ўқувчиларни касбга тайёрлаш ва касбий малакаларни шакллантиришга қаратилган бўлади.


Эрталабки бадантарбия машғулотлари ўқувчиларини ўқув жараёнига тайёрлаш ва соғломлаштириш вазифаларини бажаради. Эрталабки бадантарбия машғулотлари ўқувчилар уйида хамда яшаш жойларида мустақил равишда ташкил этиш таъминланиши керак.
Жисмоний тарбия дарслари ўқувчиларини жисмоний ривожлантириш ва касбий жисмоний тайёргарлик малака ва кўникмаларини шакллантиришга қаратилган бўлади. Дарс машғулотлари спорт ва ҳаракатли ўйинлар, гимнастика, енгил атлетика, кураш хамда сузиш машғулотларидан иборат бўлиши мумкин.
Спорт тўгараклари машғулотлари ўқувчиларига спорт турлари ҳаракат ва машқларини эгаллашга хамда жисмонан баркамол бўлишга ёрдам беради.
Ўқувчилар билан соғломлаштириш ва чиниқиш воситаси сифатида туризм хамда сайёҳлик юришлари машғулотлари ташкил этилади. Бу машғулотлар давомида ўқувчилар организмининг табиат омиллари ёрдамида чиниқиб касалликларига чидамлилик даражаси ортади.
Жисмоний тадбирлар ва спорт мусобақаларда мунтазам иштирок этиб келадиган ўқувчиларнинг назарий фанлардан ўзлаштириш даражалари ҳам юқори бўлади. Шу билан бирга улар маънавий-аҳлоқий баркамол хамда ўз сафдошлари орасида етакчи вазифаларни бажарадилар.
Жисмоний тарбиядан назарий билимлар бўлимида жисмоний машқлар ва табиат омиллари ҳамда гигиеник воситаларининг организмга соғломлаштирувчи ва чиниқтирувчи таъсири баён этилади.
Спорт турлари, уларнинг тарихи ва улар ҳақида назарий билимлар берилади. Шу билан бирга соғлом турмуш тарзининг аҳамияти ва зарарли одатларнинг организмга салбий таъсири ёритиб берилади.
Ўқувчи билан соғломлаштириш ва чиниқиш воситаси сифатида туризм ҳамда сайёҳлик юришлари машғулотлари ташкил этилади. Бу машғулотлар давомида талабалар организмининг табиат омиллари ёрдамида чиниқиб касалликларига чидамлилик даражаси ортади.
Ўқувчиларнинг чиниқтирувчи асосий омиллардан бири сув муолажалари қабул қилишдир. Сув муолажалари қабул қилиш баданни хўл сочиқ билан артиш, оёқ, қўл ва гавдага сув қуйиш, душ қабул қилиш, сауна ва хаммомга тушиш хамда табиий ёки сунъий сув ҳавзаларида чўмилиш ва сузиш машғулотларидан иборат бўлади.
.
Адабиётлар

  1. Ўзбекистон XXI-асрга интилмоқда. И.Каримов Тошкент. 2000

  2. Эришган марраларимизни мустаҳкамлаб, ислоҳотлар йўлидан изчил бориш асосий вазифамиз. И.Каримов Тошкент. 2004

  3. Бу муқаддас ватанда азиздир инсон. И.Каримов Тошкент. 2010

  4. Хужаев Ф. Ўзбекистонда жисмоний тарбия. Тошкент. 1997

  5. Абдуллаев А., Хонкелдиев Ш.Х. Жисмоний тарбия назарияси ва усулияти. 2000 й. Тошкент.

  6. Саломов Р.С. Спорт машғулотларининг назарий асослари. 2000 й. Тошкент.

  7. Ахматов М.С. Узлуксиз таълим тизимида оммавий спорт-соғломлаштириш ишларини самарали бошқариш. 2001й. Тошкент.

  8. Кошбахтиев И. А. Валеология асослари. 2001й. Тошкент.

  9. Саломов Р.С., Керимов Ф.А. Жисмоний тарбияда педагогик технологиялар. 2002 й. Тошкент.

  10. Керимов Ф.А. Спорт соҳасидаги илмий тадқиқотлар. 2003 й. Тошкент.

  11. Ачилов А.М. Акрамов Ж.А. Гончарова О.В. Болаларнинг жисмоний сифатларини тарбиялаш. 2004 й. Тошкент.

  12. Гончарова О.В. Ёш спортчиларнинг жисмоний қобилиятларини ривожлантириш. 2004 й. Тошкент.

  13. Усмонходжаев Т. С. Болалар ва ўсмирлар спорти машғулотлари назарияси ва услубиятлари. 2005 й. Тошкент.

  14. Интернет материаллари (Rambler: ru., http://www.mail: ru.,Google.)


Download 280 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish