Мавзу: бошқарилувчи объект билан уланиш воситалари режа


Аналог-рақам, рақам – аналог ўзгартирувчи қурилмалар



Download 154,14 Kb.
bet2/4
Sana01.06.2022
Hajmi154,14 Kb.
#628012
1   2   3   4
Bog'liq
ЎТ маъруза 2

2.2. Аналог-рақам, рақам – аналог ўзгартирувчи қурилмалар
Бу қурилмалар узлуксиз катталик қийматларини дискретизациялаш, квантлаш ва кодлаштиришни амалга оширади ва бу катталикларни иккилик, иккилик-ўнлик ёки ўнлик саноқ тизимида ифодалайди. Аналог-рақам ўзгартирувчи қурилмаларни (АРЎ) асосий уч турга ажратадилар [20].
Кенгайтириб мувозанатлаштиришли АРЎ қурилманинг таркибий схемаси 2.2-чизмада келтирилган. Бу турдаги АРЎ қурилманинг ишлаш тамоили қуйидагича. АРЎ қурилманинг киришига ўлчанадиган кучланиш Ux келганда такт импульслар генератори Гт ишга тутуширилади, жамловчи саноқ қурилма СҚ киришига импульслар кела бошлайди, бу эса “код-кучланиш” туридаги рақам-аналог ўзгартиргичнинг чиқишида кучланишни ошишига олиб келади. Бу Uа кучланиш ҳозирги иш тартибида СҚ солиштириш қурилмасида киришдаги ўлчанаётган кучланиш билан солиштирилади. Улар тенг бўлган вақтда Ux = Uа, солиштириш қурилмасининг чиқиш сигнали билан жамловчи саноқ қурилма киришига генератордан келаётган сигналларни тўхтатилади. Бу вақтда РАЎ қурилма киришида қайд қилинган код Ux киришдаги кучланишнинг рақамли эквиваленти ҳисобланади. Код ўқиб бўлингач жамловчи саноқ қурилма (СҚ) қиймати нолга келтирилади, Uа нолга тенг ҳолатга келади ва Ux катталикни ўлчашнинг янги даври ишга туширилади.



2.2-чизма. Кенгайтириб мувозанатлашли АРЎ қурилманинг таркибий схемаси
Кетма-кетликда яқинлашиш туридаги АРЎ қурилманинг тарқибий схемаси 2.3-чизмада берилган. Бу қурилмада олдинги схемадан фарқли Гт сигналлари реверсив саноқ қурилма (РСҚ) киришига берилади, импульсларни жамланиш ёки импульсларни камайиш иш тартибини солиштириш қурилмаси (СҚ) бошқаради. Ўлчашнинг бошланиш тактида РСҚ киришига Ux = Uа тенглик бўлгунча бўлган вақт моментидаги импульслар келади ва код қурилма чиқишидан ўқилади. Кейинчалик Ux ни Uа дан жуда кам ошган бўлса ҳам (Uх>Uа), солиштириш қурилмаси СҚ реверсив саноқ қурилмасига РС ўсиш сигналини беради токи РАЎ қурилманинг чиқиш кучланиши кириш кучланишига тенг бўлгунча (Ux = Uа). Кодни ўқиш такти содир бўлади. Агарда кириш кучланиши Ux тескари уланиш кучланишидан Uа кам бўлса (Uх


2.3-чизма. Кетма-кетликда яқинлашиш АРЎ қурилма схемаси

Параллел ишловчи АРЎ қурилманинг таркибий схемаси 2.4-чизмада кўрсатилган. Схема бир неча солиштирувчи қурилмалардан (СҚ) (ўзгартириш аниқлиги талабларига боғлиқ ҳолда) иборат, уларнинг чиқишлари кодлаштириш схемаси (КС) билан уланган. Солиштириш қурилмасининг киришларига СҚ1 – СҚn кириш кучланиши Uх ва шунингдек эталон кучланиш Uэ берилади. Кучланишнинг кичик эталони АРЎ қурилманинг бир квантига тенг (U0), энг катта эталон 2m- 1 квантга тенг. Ушбу таянч кучланишнинг схемаси кучланишни тақсимловчилар тўпламидан иборат. Минимал кучланиши U0 қаршилик R0 га тушади. Қаршиликларнинг қийматлари шундек танланганки, уларга тушадиган кучланиш U0 га бўлинадиган бўлиши керак.
Солиштириш қурилмаларининг СҚ биринчи киришлари бир-бирига уланган ва уларга ўзгартириладиган кучланиш Uх берилади. Солиштириш қурилмаларининг СҚ иккинчи киришлари тегишли тақсимловчи қаршиликга уланган. Ўзгартириладиган кучланиш Uх тегишли тақсимлаш қаршилигидаги кучланишдан ошган ҳолда у ёки бу СҚ ишлайди. Кодлаштириш схемаси КС солиштириш қурилмасининг СҚ ҳолатига асосан код ҳосил қилади, бу код ўзгартириладиган кучланишга эквивалент бўлади. Бундек АРЎ қурилмалар барча маълум АРЎ қурилма турлари ичида энг тез ишловчи қурилмадир.

UX



R0

UЭТ

Код

2.4-чизма. Параллел ишловчи АРЎ қурилма схемаси

Download 154,14 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish