Ғўза ва беда ширалари
Шираларнинг фақат ғўзада овқатланувчи турлари йўқ. Ғўза улар учун қўшимча озиқ манбаи ҳисобланади. Улар ғўзага атрофдаги бошқа ўсимликлардан ўтади.
Бедада учрайдиган шираларнинг бу ўсимлик билан боғлиқлиги ўзига хосдир. Беда, яшил нўхат, холдор тур ширалар бедадан асосий хўжайин ўсимлик сифатида фойдаланади. Улар бедапояларда қишлайди, бедада овқатланади, сўнгра вақти келганда бошқа ўсимликларга ҳам ўтиб овқатланади (беда ва яшил кўхат ширалари) ёки бедадан алоқасини узмайди (холдор шира).
Фақат ғўза катта шираси баҳордан кузга қадар ғўзада ривожланади, йилнинг бошқа қисмида дала атрофларидаги ўтларда яшайди. Бу тур кузда пахта майдонларидаги кўкатларга, шу жумладан, ғўзага ҳам ва улар қолдиқларига тухум қўяди.
Ғўзага полиз шираси, беда шираси ва катта ғўза шираси деярли ҳамма зоналарда шикаст етказади. Баъзан, ғўзадаи шафтоли шираси (Myzods persicae Sulz.) ва сўгалдор шира (Thrioaphistrifolii Men.) учраши ҳам мумкин.
Беда шираси — Aphis ceraccivora Koch. Ғўзага катта зарар келтиради. Шунингдек, беда, акадия ва дуккакли экинларнинг муҳим зараркунандаси ҳисобланади. Тропик томонларда ер ёнғоққа зарар келтирганлиги маълум. Бир уйли. Тухумлик беда, қисман, янтоқ, кўп йиллик ёввойи дуккакли ўтларда ва акацияда қишлайди. Тухумларини беда, қашқарбеда (Melilotus), бўтакўз (Trigonella), янтоқ (Alhagi), мия (Glycyrrhira) ва бошқа ўсим- ликларга қўяди. Етук формалари ҳам қишлайди, деб тахмин қилинади.Ғўза катта шираси — Acyrthosiphon gossypii Mordv. Ғўзада ёз фаслида учрайди ва ғўза ширасини сўриб овқатланиб, зарар келтиради. Бир уйли. Урта Осиёнинг пахтачилик зоналарида тарқалган. Якка-якка яшайди. Ғўзанинг юқори қисмидаги ҳамма ўсиш органларида овқатланади.
Катталиги 3—4 мм. Ранги яшил, кул ранг кукун билан қопланган. Буртлари ва оёқлари узун. Баҳор ва ёзда кўпроқ қанотсиз зотлари учрайди, ёз бўйи тирик тугиб урчийди. Кузга бориб урғочилари билан бирга эркаклари ҳам пайдо бўлади. Уруғланган урғочилар қишловчи тухумлар қўяди. Бир йилда 14-15 бўғин беради.
Қишлаган тухумлар чиққан ширалар баҳорда бегона ўтларда ривожланади, май — июнь ойларида ғўзага ўтади.
Тугмачақўнғизлар (Cocinellidae), арипашшалар (Syrphidae), левкапслар (Chamaemyiidae), олтинкўзлар (Chrysopidae) ва йиртқич-чивинлар (Cecidomyiidae) ҳам шираларнинг кушанда сидир. Тугмачақўнғизлар личинка ва етук даврларида, бошқа- лари бўлса личинка даврида ширалар билан овқатланади.
Холдор шира — Therioaphis trifolii Mon. Баъзан бедада кўплаб учрайди, зарарли. Бир уйли. Бедадан ташқари бошқа дуккакли ўсимликларда ҳам яшайди. Ғўзага ҳам ўтиши мумкин.
Қанотсиз зотлари ранги сарғиш ёки оқиш. Қоринча қисми уст томонида олти қатор қора доғлари бор. Бу тур ширалар сакраш хусусиятига эга. Тухум даврида қишлайди. Қишни улар ўсимлик қолдиқларида ўтказади. Личинкалар баҳорда (мартда) чиқади. Беда гуллаш вақтига қадар бир неча бўғин бериб ривожланади ва қанотли зотлари пайдо бўлади, кузгача қанотсиз ва қанотли тирик туғувчи зотларни учратиш мумкин. Сўнгра эркак ва тухум қўювчи урғочи зотлари пайдо бўлади. ёз фаслида 12—13 бўғин беради. Айниқса июнь — июлда тез, яъни бир бўғин бир ҳафтада ривожланади. Етук зотлари бир ойча яшайди, 60—100 та личинка туғади.
Илдиз шираси — Smynthurodes betae Westw. Ғўза илдизида ҳам овқатланади; зарарли. Жуда кенг тарқалган. Шарсимон оч бинафша рангли, оёқлари қорамтир, шира найчалари ва думчаси тараққий этмаган. Гавда усти, буртлари ва оёқларида майда туклар бор. Ширалар зарарланган ёш ўсимликлар ўсишдан кечикади. Мазкур битлар бошқа экинларда ва бегона ўтларида ҳам ов- қатланади.
Илдиз ширанинг — Pemphigus fiscicornis Koch бир тури Украинада лавлагининг муҳим зараркунандаси ҳисобланади.
Яшил нўхат шираси — Acurthosiphon pisum Harr. Яшил нўхатга катта зарар етказади. Бир уйли. Жуда, кенг тарқалган. Бедада махсус формаси учрайди. У беда катта шираси номи билан ҳам юритилади. Умумий кўриниши ғўза катта ширасига ўхшаш, аммо йирикроқ (4—4,5 мм), думчаси қилич формали ва йирикроқ, найчаси қисқа. Ранги тўқ яшил, ялтироқ, баъзан оч бинафша. Бурт бўғимларининг бир-бирига туташган қисмлари қора. Қанотли формаларининг боши кул ранг ва буртлари қорамтирроқ. Беда ва нўхат ўсимлигнга зарар етказади. Урта Осиё шароитида тўлиқсиз циклли ривожланади. Етук ургочилари қишлайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |