Мавзу: Фалсафа фанининг предмети, ма=сади, вазифалари ва муаммолари



Download 103,5 Kb.
bet1/4
Sana01.06.2022
Hajmi103,5 Kb.
#629519
  1   2   3   4
Bog'liq
Фалсафа тараққиётини даврлаштиришнинг нисбийлиги ва аҳамияти.


ФАЛСАФА ТАРАҚҚИЁТИНИ ДАВРЛАШТИРИШНИНГ НИСБИЙЛИГИ ВА АҲАМИЯТИ.
РЕЖА:



  1. Фалсафа ва унинг билимлар тизимида тутган ўрни.

  2. Дунёқараш ва унинг тарихий турлари.

  3. Фалсафанинг асосий функциялари. Фалсафанинг соҳалари.

Ҳозирги замон фалсафаси борлиқ, билиш, илмий билиш, қадриятлар, маънавият, инсон, шахс, эркинлик каби масалаларни ҳал қилишда янгича фикрлаш ва янгича услубга асосланмоқда. Фалсафа инсон тарбияси ва ундаги дунёқарашни шакллантиришдаги ролини, инсоннинг дунёда тутган ўрнини аниқлаб олишга ёрдамлашади.


Эскича яшаш тамойиллари асослари ўзгариши билан ҳаётни янгича фикрлаш асосида тушунтирадиган назарий билимларга эҳтиёж туғилади. Бу масалани ҳал қилишда фалсафа фани асосий ўринни эгаллайди. Чунки жамият тараққиётининг турли босқичларида эскича яшаш асослари ўзгаргандан сўнг фалсафа энди қандай яшаш керак, инсонлар қайси йўлдан кетмоқда, уларнинг фаолияти нимага қаратилиши лозим, одамларнинг мақсади, орзу – умидлари истакларини қайси йўл билан амалга ошириш мумкин, яшашнинг мақсади, маъноси, тамойиллари нимадан иборат, инсон дунёни нима мақсадда ўрганади, инсон-дунё, инсон-жамият каби масалаларни қандай билади каби саволларга жавоб қидиради ва шу асосда назарий фикрлар тизимини ишлаб чиқади.
Қадимги даврда фалсафа барча назарий фикрларни, маънавий ҳаётнинг ҳамма томонларини қамраб олувчи фикрлар тизими сифатида пайдо бўлган. Шу маънода фалсафа юнонча «филио» -севаман, «софия»-донолик сўзларидан олинган бўлиб, донолик, донишмандлик билан шуғулланиш деб қаралади.
Фалсафа Қадимги Юнонистон ва римда эр.авв. VII-III асрларда юзага келган.
Пифагор ўзини «файласуф» деб атаган биринчи шахс бўлган. Замонасининг золим ҳукумдори буюк донишманд Платонни ўзига маслаҳатчи қилиб олган. Кунлардан бир куни жаҳли чиқиб, уни бозорга олиб чиқиб, қул сифатида сотиб юборишни буюрган. Бозорда Пифагорни шогирдларидан бири кўриб қолган ва Пифагорга айтиб, уни сотиб олган ва озод қилган. Шунда ўша ҳукмдор бу воқеани эшитиб «Пифагор ким?» деб сўраганда у ғурур билан « Мен файласуфман» деб жавоб берган ва фалсафа маънавиятнинг юксак шакли эканлигини кўрсатиб берган.
Фалсафанинг билимлар тизимидаги ўрни қандай деган масалани олиб қарасак. Масалан: Фан ҳақиқат, дин эътиқоди, ҳуқуқ, адолат, аҳлоқ, яхшилик, санъат, гўзаллик, сиёсат давлат билан шуғулланса, фалсафа донолик билан шуғулланади.
Ҳақиқатга эришиш йўллари, ишонч ва эътиқод масалалари, адолат мезони, яхшилик тамойиллари, гўзаллик қоидалари, давлат тизими каби масалаларни донолик даражасида тадқиқ қилувчиларни файласуфлар деб атаб келганлар.
Донишмандликнинг ўзи нима?
1. Қадимги юнон файласуфи Диоген (э.о. 400-325) дан донишманд ким?-деб сўрашганда, у: «Ҳақиқий донишманд худодир, биз донишмандликни севгувчилармиз»-деган. Демак, донишмандликни севгувчилар донолик тафаккури билан дунёни, ўзлигини англашга интилувчилардир.
Грек мутафаккири Гераклит (520-460) шогиртларига мурожаат қилиб, “Дўстим, сен ҳали ёшсан, умрингни бекор ўтказмай десанг, фалсафани ўрган”, деб уқтиради.
Сократ (э.о. 470-399 й) ўз – ўзини ерга уриш тубанлашиш, ўзлигини англаш, ўзлигини юқори тутиш эса донишмандликдир деган.
Фалсафанинг баҳс мавзуси нима, у қандай муаммолар таҳлилини ўз ичига олади, деган саволга олимлар уч минг йилдан кўпроқ вақт давомида жавоб излаб келмоқдалар. Лекин бу саволга барча учун маъқул бўладиган жавоб топилгани йўқ. Ҳар бир тарихий даврда ижод қилган олимлар бу саволга ўзлари яшаган шароитдаги ижтимоий – маънавий имкониятлар чегарасида жавоб излаганлар.
Фалсафа фанининг муаммолари, ўз хусусиятларига кўра, умумий ёки хусусий, азалий ёки ўткинчи бўлиши мумкин. Азалий муаммолар инсоният пайдо бўлган даврдаёқ вужудга келган бўлиб, токи одамзод мавжуд экан, яшайверади. Чунки инсоният тараққиётининг ҳар бир босқичида ушбу муаммолар янгидан кун тартибига қўйилаверади. Уларни ўрганиш жараёнида илм – фан, фалсафа тараққий этиб боради.
Олам ва одам муносабатлари, дунёнинг мавжудлиги, ундаги ўзаро алоқадорлик ва тараққий этиш, инсоният ҳаётидаги адолат ва ҳақиқат, яхшилик ва ёмонлик, уруш ва тинчлик, умрнинг мазмуни, табиат ва жамият тараққиётининг асосий тамойиллари билан боғлиқ кўпдан – кўп масалалар фалсафа ва фалсафий билим соҳаларининг умумий ва азалий муаммолари сирасига киради.
Фалсафа инсон, унинг орзу-умидлари, оламга бўлган муносабати, борлиқнинг умумий моҳияти масалаларини қомусий билимлар, амалий тажриба натижалари билан боғлаб, яхлит таҳлил этувчи, шу асосда уларни теран англашга имкон берадиган умумий методологик хулосалар чиқарувчи фандир. Фалсафа инсон билимларининг бир – бир билан боғлабгина қолмай, уларни муайян қадриятларга таяниб умумлаштиради, янги, теран хулосалар чиқаради ва шу асосда борлиқнинг моҳиятини бир – бири билан боғланган, доимо ривожланаётган жараёни фаолиятида яхлит англашга, маънавий мақсадли таҳлил этишга имкон яратади.
Фалсафанинг баҳс мавзуси борлиқ ва унинг шаклларидир, вазифаси эса борлиқ ҳақидаги билимларни бир-бири билан боғлаб, муайян ижтимоий, маънавий қадриятлар асосида қиёсий таҳлил этиб, оламни бус-бутун ҳолатда тушунишга имкон берадиган умумий хулосалар чиқаришдир. Фалсафий хулосалар фанларни бир-бири билан боғлаб, уларнинг янада кенгроқ, чуқурроқ ривожланишига имкон яратади, шу сабабли ҳам фанлар ривожлангани сари маънавий асосланган фалсафий умумлашмаларга эҳтиёж ортиб боради.
Фалсафий таълимотнинг асосий аҳамияти уларда инсон моҳияти, манфаатлари қанчалик тўғри акс этгани инсонпарварлик ғоялари, қадриятларига қанчалик таянилгани билан белгиланади. Афсуски, сўнгги йилларда фалсафанинг сиёсий аҳамияти бўрттирилиб, унинг маънавий асослари таҳлилига етарли эътибор берилмай келмоқда.
Маълумки, инсоннинг моҳияти, манфаатлари борлиққа муносабатини муайян қадриятларга таяниб, яхлит таҳлил этиш зарурияти барча даврларда ҳам бўлган, бундан кейин ҳам давом этаверади.
Мен бу оламга нима учун келдим, яшашимдан мақсад нима, борлиқнинг моҳияти қандай, табиатга, жамиятга, инсонларга муносабатнинг қандай аҳлоқий, ҳуқуқий мезонлари бор, деган саволларни ҳеч ким, ҳеч қачон четлаб ўта олмайди. Бу саволларга жавоб топиш жараёнида инсон кўп нарсаларни ўйлайди, фикрлайди, билимлари ва ҳаётий тажрибаси, ўтмиш сабоқлари якунларини бир-бири билан боғлаб, маълум ижтимоий, маънавий қадриятларга таяниб ақлий таҳлил этади, ҳаётий дастур бўладиган хулосалар чиқаришга ҳаракат қилади.
Бир умр бундай саволлар гирдобида яшаб, уларга муайян маънавий қадриятларга таяниб жавоб топишга интилган мутафаккирлар-файласуфларди.
Файласуфлар барча замонларда ҳам ўз даврининг донишмандлари ҳисобланишган.
Етук маънавият соҳиби бўлиш, донолик ва донишмандлик-биринчи навбатда инсон манфаатлари ва инсонпарварлик қадриятларига содиқ бўлишнинг белгисидир. Маънавий баркамол, чуқур билимли бўлмаган одамлардан яхши файласуфлар чиқиши қийин. Файласуфлар инсон ва олам тахлили билан боғлиқ бўлган барча умумий хулосаларида ахлоқ, одоб мезонлари инсонпарварлик қадриятларига таянганлар.
Бу ҳақда Форобий шундай деган эди: «Фалсафани ўрганишдан аввал ўзингни ҳирс-хаваслардан шундай тозалагинки, сизда маишат, шаҳвоният каби туйғулар эмас, балки камолотга бўлган иштиёқ-ҳавас қолсин. Бунга ҳулқ-аҳлоқни сўздагина эмас, балки амалда такомиллаштириш орқали эришиш мумкин».
Фалсафанинг такомиллаштириш билан боғлиқ моҳиятини тушунишда М.О.лик буюк файласуф Розий Абу Бакр Мухаммад ибн Закарий қуйидаги сўзлари ҳам катта аҳамиятга эга: «Кимки фалсафани ўрганиш билан машғул бўлса ва унга эътибор бераётган бўлса, у ҳақиқат йўлидан боришга лойиқ. Ҳақиқат ҳам кишиларнинг руҳияти, дунёнинг зулмат ва қабоҳатларидан халос бўлиши ва инсоннинг роҳат-фароғатда яшаши фақат фалсафани ўрганиш орқали бўлади».
Фалсафий фикрлаш жараёнида инсон кўплаб муҳим муаммоларни ҳал этишга йўл излабгина қолмай, ўзи ҳам ижтимоий, маънавий камол топади. Инсон маънавий камол топмаса жамият тараққиёти ҳам тўхтайди.
Машҳур файласуф Жан Жак Руссо айтганидек, « Фалсафани ўрганиш жараёнида кишиларда адолатлилик, ҳақгўйлик, инсонпарварлик эътиқоди шаклланади, бошқаларга қайғуриш, ачиниш ҳисси кучаяди». Бу ўринда жан Жак Руссонинг «Одамни файлсуф қилишдан олдин уни инсон сифатида тарбиялаш керак» деган фикрни ёдда тутинг.
Фалсафий фикрлаш салоҳияти, имконияти, маданияти барча инсонларда бор. Лекин, у ҳаммада бир хил бўлмайди. Чуқур билимли, бой тажрибали, маънавий етук одамларгина теран фалсафий хулосалар қилиш имкониятига эга бўладилар. Халқ бундайларни донолар деб атайди. Донолик-инсонга Аллоҳ бахш этган, ҳаёт сабоқлари билан сержило бўлган ақлий салоҳиятдир, инсон аҳлоқий қадриятларга таяниб ўйлаш ва фикрлаш, умумий хулосалар қилиш имкониятидир.
Фақат маънавий, аҳлоқий, илмий етук кишиларгина фалсафий ғояларнинг моҳияти ва аҳамиятини тўғри тушуниш имконига эга бўладилар. Шу сабабли барча даврлада фалсафа инсонларнинг доноликни севишини, ҳикматга, ҳақиқатга чексиз интилишини ифодалаган.
Фалсафа фикрий теранлик, кенг мулоҳазалик, адолатпарвар-лик, ҳақиқатга ташналик, илмий холислик, инсон манфаатлари инсонпарварлик, қадриятларга таянишнинг натижасидир. Инглиз файласуфи Б.Рассел шундай деган эди: «Мен ўз фикримни бошқаларга фалсафани билмаган дўстларимдан кўра, менга душман бўлса ҳам фалсафани билган одамлар тушунтиришини хохлар эдим».
Ҳозирги кунда баъзи олимлар фалсафа инқирозга учради демоқда. Аммо фалсафа фанида ҳеч қандай инқироз бўлгани йўқ. Инқироз бу фанга муносабатда, унинг моҳияти ва аҳамиятини нотўғри, бир ёқлама тушунишда, фалсафий хулосаларда инсон муаммоси, инсонпарварлик қадриятларига етарли эътибор бермасликда намоён бўлмоқда. Сўнгги йилларда сиёсатнинг қули ва сиёсатчиларнинг қуролига айланиб қолган маддаҳлик фалсафаси инқирозга учради ва учрамоқда.
Фалсафанинг моҳияти ва унга асос бўлган инсонпарварлик ғояларига ёндошишнинг кўплаб сабаблари бор. Булардан баъзи Ғарб мамлакатларида XVII-XVIII асрларда бошланган, ХХ асрга келиб, ниҳоятда чуқурлашган технологик цивилизация ва унинг ижтимоий, сиёсий, маънавий оқибатларидир.
Технологик цивилизацияси натижасида, айниқса унинг сўнгги даврларда, фалсафий таълимотларнинг моҳияти ва аҳамиятини нотўғри тушуниш, бу борадаги тарихий анъана ва қадриятлардан чекиниш бошланди. Интеллектуал фаолиятига кўпроқ эътибор беради.
Оламни илмий билиш, унда одамнинг ўрни ва ўзаро муносабатини аниқлаш жараёнида кенг қамровли тафаккур тарзига асосланиб, илмий дунёқарашни шакллантириш, инсон онги ва қадбига шунга мувофиқ имон-эътиқод руҳини сингдириш илмий фалсафанинг предметидир.


Download 103,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish