Мавзу: Хива санъат обидалари. Режа: Кириш. Хива-музей шаҳри. Хива тарихий обидалари таснифи


Муҳаммад Аминхон мадрасаси ва минораси



Download 1,8 Mb.
bet2/4
Sana02.07.2022
Hajmi1,8 Mb.
#731484
1   2   3   4
Bog'liq
хива санъат обидалари

Муҳаммад Аминхон мадрасаси ва минораси

Хива шаҳрида 64 та мадраса мавжуд бўлиб, шулар ичида энг йириги ва чиройлиси Хива хони Муҳаммад Аминхон томонидан қурилган мадраса ҳисобланади.
Мадраса Ичан қалъанинг ғарбий қисмида жойлашган бўлиб, шаҳарнинг бош дарвозаси Ота дарвозадан кириб келганда, ўнг томонда жойлашган. Бу меъморчилик обидаси ўз даврига хос услубда энг катта ва ҳашаматли қилиб қурилган. Мадраса пишиқ ғиштдан қурилиб, унинг деворларининг қалинлиги 1,5 метрга етади. Мадраса 130 ҳужрадан иборат. Деразаларда ганчдан ишланган панжаралар қурилган.
Муҳаммад Аминхон минораси: Хивада қурилган машҳур миноралардан бири ниҳоясига етказилмаган Муҳаммад Аминхон минорасидир.
Минора ҳозирги пайтда кесик конус шаклида бўлиб ҳозирни ўзида ҳам ҳайбатли кўринишга эга. Динамик қисқаришига қараб хулоса қилинадиган бўлса, битганидан сўнг унинг баландлиги 100 метрга яқин бўлиб Ўрта Осиёда энг катта ва баланд минора бўлиши мумкин эди. Минора қанча вақт ўтган бўлса ҳам худди янги қурилгандай сақланиб турибди. Минора 1853 йилда Муҳаммад Аминхон томонидан қурила бошланган ва 1855 йил Шимолий Эронга юриш пайтида хоннинг ўлдирилиши ва Абдуллахоннинг тахтга ўтириши билан қурилиш ишлари тўхтаб қолган.
Бу минора ҳақида халқ ичида айрим ривоятлар ҳам мавжуд: Эмишки, Хива хони шаҳарда жуда улкан ва баланд минора қуришни буюради. Унинг тепасидан “Бухоройи азим кўриниб турсин” деб кўрсатма берган. Бундан хабар топган Бухоро амири минорани бунёд этаётган меъмор билан яширин режа тузадики, унга кўра минора битиши билан меъмор Бухорода бундан ҳам юксак минора қуриши керак эди. Хон буни сезиб қолиб минора битиши биланёқ устани ўлдиришга аҳд қилади. Шу ниятдан огоҳ топган yста минорани чала қолдириб ғойиб бўлган. Шу боис халқ бу ҳакда “Мадаминхон мадрасаси битди, минораси битмади, Мадаминхон муродига етмади”, деб байт тўқишган.

Паҳлавон Маҳмуд мақбараси - кучли ватанпарвар ва маърифатпарвар Хоразм шоирининг хотирасига бағишлаб қурилган. У ҳақда афсоналар ҳам тўқилган . Унинг мақбараси Ўзбекистоннинг бошқа қадимий шаҳарларида ҳам учрайдиган ўзига хос ферузаранг гумбаз билан қопланган. Мақбара ички томонидан чиройли ҳаворанг ярқироқ плтикачалар билан нақшланган. Паҳлавон Маҳмуд ёруғ дунёни 1322 йил тарк этган.



Ислом Хўжа минораси – Хивадаги энг кўп сайёҳлар ташриф буюрадиган ва машҳур қадамжолардан бири ҳисобланади. Бу иншоотни Қутлуғ Тимур дея ном олган Кўҳна Урганч минораси билан ҳам таққослаш мумкин. Баландлиги 45 метр бўлганлиги учун Хиванинг ҳар қайси нуқтасидан уни илғаб олиш мумкин. Ўз даврида ушбу минора узоқ манзиллардан келаётган карвонлар учун маёқ вазифасини ўтаган бўлиши эҳтимолдан ҳоли эмас.

Бу қадамжолар Хива ва Хоразм вилоятидаги тарихий архитектура ёдгорликларининг ҳаммаси эмас. Урганч ва Хивага чегарадош ҳудудларда ҳам элликдан зиёд қадимий ёдгорлик мажмуалари сақланиб қолган..



Download 1,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish