Мавзу: Иккинчи жахон уруши йилларида Узбекистондаги демографик узгаришлар ва унинг окибатлари Режа Кириш



Download 85,61 Kb.
bet3/7
Sana21.02.2022
Hajmi85,61 Kb.
#63390
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
mustaqil ta'lim Oblaqulov Lochin Tarix mamlakatlar va yunalishlar

Й.Охунбобоев (1885—1943) — давлат арбоби. Йулдош Охунбобоев 1885 й. Марғилон уездининг Жуйбо- зор кишлоғида. аравасоз уста Охун- бобо оиласида тугилди. Й.Охунбобоев 16 ёшидан бошлаб Марғилон бой- ларидан бирининг пахта заводида юк ташувчи булиб ишлади, сунгра ака- ука Крафтлар заводида мехнат килди. Узгандаги Холматбой кулида батрак булди. У 1916 йилдаги халк кузғолонида фаол иштирок этди.
1917 й. октябр тунтаришидан кейин Й.Охунбобоев округда биринчи тузилган кишлок шуроси раисининг уринбосари булди. Сунгра М.Фрунзе штабида хизмат килди. 1919 й. Фарғона водийсида дастлабки ташкил килинган «Кушчи» уюшмасини бошкарди.
Й.Охунбобоев 1925 й. февралда Узбекистон ССР МИК раиси лавози- мига сайланди. Бу масъул лавозимда умрининг охиригача мехнат килди.Й.Охунбобоев уз фаолияти даврида хатоларга хам йул куйди. Назарий билимнинг етишмаслиги, давлатни бошкариш сохасида тажрибанинг оз- лиги унга панд берди. Шунинг учун хам у Узбекистонда ер-сув ислохотини амалга ошириш, лотин алифбосини кирилл алифбоси билан алмаштириш, пахта экин майдонларини кенгайтириш масалаларида муросачиликка борди. Шу билан бир каторда у, миллий зиёлиларни, бир катор мулкдорларни мустабид тузум кзтағонидан саклаб колишга харакат килди.
Й.Охунбобоев 1943 й. 23 февралдан оғир хасталикдан кейин Тошкент шахрида вафот этди. У Тошкент шахридаги Биродарлик кабристонига дафн килинган.
Иккинчи жахон уруши йилларида яккол намоён булган кудратли ватанпарварлик узбек халкининг маънавий соғломлигидан далолат эди. Большевистик маъмурларнинг купдан-куп рухий таъсир курсатишига, мустабид тузумнинг атеистик ва маънавий экстремизмига карамасдан, узбек халки узининг чукур миллий-маънавий негизларини саклаб колди. Булар унинг куп минг йиллик тарихи ва инсонпарварлик анъаналарига, умуминсоний ва миллий кадриятларига узвий равишда сингиб кетган эди.
Совет-герман уруши бошлаетич даврининг энг мураккаб ва масъулиятли вазифаларидан бири икгисодиётни харбий изга солишдан иборат эди.
Шуни айтиш керакки, мамлакат халк хужалигини кайта куриш оғир шароитларда кечди. Моддий, молиявий ва мехнат ресурсларини фронт эхтиёжларига мувофик кайта таксимлаш, харбий махсулот ишлаб чикаришни кескин купайтириш ва одатдаги махсулотлар ишлаб чикаришни кискартириш, ишлаб чикаришни Fарбдан шаркка кучириш, уни мамлакат ичкарисидаги районларда тезлик билан ишга тушириш зарур эди. Булар- нинг хаммасини факат хаддан ташкари киска муддатларда, лекин шу билан бирга урушдан олдинги Совет Иттифокининг карийб 40% ахолиси истикомат киладиган, кумирнинг 63%и казиб олинадиган, пулатнинг 50%и, доннинг 38%и ишлаб чикариладиган, кудратли машинасозлик базаси, шу жумладан, купгина мудофаа корхоналари жойлашган худудни боскинчилар босиб олган бир шароитда амалга ошириш керак эди.
Бирок, ишчи кучининг етишмаслиги тобора сезилиб борди. Идора хизматчилари, уй бекалари, укувчилар ишлаб чикариш- га жалб килинди.

  1. йил декабрда харбий корхоналарнинг барча ходимлари сафарбар деб эълон килинди ва мазкур корхо- наларга бириктириб куйилди. Мехнат интизомини бузганлар учун жазо чоралари кескин куйилди. Корхоналардан узбошим- чалик билан кетиб колганлар 5 йилдан 8 йилгача муддат билан камокка хукм килинарди. Бирок одамлар мамлакат ичкарисида, шу жумладан, Узбекистонда «юкоридан» ортикча кистовсиз озодлик ва мустакиллик йулида фидокорона мехнат килдилар.

Республика хукумати 1941 йил сентябр-декабрда Узбекистон саноат ишлаб чикаришни харбий изга мослаб кайта куришнинг умумий режаларини белгилаб берди. Кабул килинган карорларда халк хужалигини кайта куришга дойр аник вазифалар белгиланган булиб, уларда саноат корхоналарини мудофаа махсулотлари ишлаб чикаришга утказиш муддатлари курсатилган,ички ресурсларни сафарбар килиш сохасидаги чоралар таклиф килинган эди.
Кадрларнинг кескин суратда танкислиги, саноат хом ашё- си, ёкилги, дастгохлар, асбоблар нихоятда етишмаслигига карамасдан, 1941 йил декабрга келибок, Тошкентдаги 63 та корхона ва республикадаги бошка 230 та корхона мудофаа махсулотлари бера бошлади. Улар орасида «Тошкишлокмаш», паровоз таъмирлаш заводлари, Чирчик электр-кимё комбинати ва бошка корхоналар бор эди. Тукимачилик ва тикувчилик саноати хам фронт эхтиёжларига хизмат қилишга. киришди.
Иттифокнинг Fарбий вилоятларидан республикага кучириб келтирилган саноат корхоналарини жойлаштириш, монтаж килиш ва ғоят киска муддатларда ишга тушириш узбекистонликлардан катта куч-гайрат сарф этишни талаб киларди. Бу вазифани ташкилий жихатдан таъминлаш иши билан Усмон Юсупов бошчилигидаги комиссия шуFулланди.
Узбекистонга хаммаси булиб 104 та завод ва фабрика эвакуация килинди. Улар орасида Ленинград тукимачилик машиналари заводи, «Россельмаш», «Кизил Оксой», Сумск компрессор ва Днепропетровск карборунд заводлари, Москвадаги «Элекг- рокабель» ва «Подъёмник» заводлари, Темир йуллар халк комиссарлигининг машинасозлик заводи, Чкалов номидаги авиация заводи, «Красный путь» заводи, Киевдаги «Транссигнал» заводи, Сталинград кимё комбинати ва бошкалар бор эди.
Эвакуация килинган завод ва фабрикаларни тиклашда талабалар, укувчилар, уй бекалари, фан ва маданият ходимлари, хизматчилар ва колхозчилар кулга белкурак, кетмон, лом олиб чарчаш нималигини билмай мехнат килдилар. Урушдан олдинги вактда йиллар мобайнида килинадиган ишлар бу вактда кунлар ва ойлар мобайнида бажарилди. Чунончи, «Россельмаш» заводи 25 кунда, «Кизил Оксой» заводи бу ерга етиб келгандан кейин орадан 29 кун утганда махсулот ишлаб чикара бошлади.Шу йил декабрга келиб эвакуация килинган корхоналарнинг карийб 50 таси ишга туширилди. 1942 йилнинг урталарига келиб республика индустрияси мамлакат шаркидаги харбий саноат базасининг таркибий кисми булиб колди. Республикада харбий махсулотлар ишлаб чикаришнинг усиши ва ривожланиб бориши билан бир каторда хом ашё ва ёкилги-энергетика базасини кенгайтириш вазифаси хам кескин булиб турди.
Уруш рангли металлар казиб чикаришни жадаллик билан купайтиришни зарур килиб куйди. Шунинг учун хам 1942 йилда Лангар молибден конини фойдаланишга топшириш сохасидаги ишлар тез суръатлар билан бошланиб кетди. Бу ерда мисли курилмаган киска муддатда молибден фабрикаси барпо этилди. Айни вактда Куйтош конининг ишлаб чикариш куввати ва Коратепа рангли металлар конининг куввати кескин оширилди. Олмаликца йирик курилиш ишлари авж олдириб юборилди, бу ерда мис ва бошка рангли металларнинг бой конлари топилди. Ангрен кумир разрези республиканинг биринчи кумир марказига айланди. Гидроэнергетика ресурс- ларини ишга солиш юзасидан фаол куч^айрат сарфланди. Масалан, 1942 йилнинг бошларида Окгепа ва Окковокцаги 1- сон ва 3-сон гидростанциялар курилиши кайта тикланди. Фарход ГЭСни бунёд этиш умумхалк хашар йули билан бошлаб юборилди. Бу ГЭСларнинг республика энергетика тизимига кушилиши электр энергияси ишлаб чикаришнинг бирмунча усишига имкон берди. 1942—43 йилларда электр энергияси ишлаб чикариш 4 баравар купайди .
Саноат курилишида улка ахолисининг барча катламлари фаол иштирок этди. Мехнат ресурсларининг энг йирик базасини ташкил этган кишлок мехнаткашлари бу ишга айникса салмокли хисса кушдилар. Факат 1941 йилнинг иккинчи ярмида харбий объектлар курилишига карийб 500 минг колхозчи жалб килинган.
Оғир уруш даврида ривожланаётган саноатни ишчи кучи билан таъминлаш вазифаси айникса кескин булиб турди. Куп минглаб тажрибали ишчиларнинг фронтга кетиши натижасида вужудга келган жуда катга етишмовчилик саноат корхоналарига янги келган ва тажрибага, мехнат малакасига эга булмаганларни гоят киска муддат ичида турли ишлаб чика- риш касбларига ургатиш ва укитиш йули билан тулдириб бо- рилди. Шунингдек, УзССР Олий Совети Президиумининг 1942 йил 13 февралдаги Фармони билан уруш даврида ишламаётган мехнатга лаёкатли ахоли — хотин-кизлар, усмирлар, нафакахурларни сафарбар килиш хисобига хам ишчилар сафи кенгайиб борди.
Шак-шубхасиз, уруш даврининг мураккабликлари хам республика, хам бутун мамлакат харбий иктисодиётининг ахволига таъсир курсатди. Саноат объектлари мажбурий равишда ишга туширилди, цехлардаги станоклар деворларни тиклаш билан бир вактда урнатилди, хатто томи йук биноларда хам махсулотлар ишлаб чикарилди, хаво эса нихоятда совук эди, малакали ишчилар урнида эндигина укишни тамомлаган усмирлар ва хотин-кизлар ишларди, ишлаб чикариш сифати талаб даражасида булмасди.
Бирок уруш ва иктисодиётнинг барча кийинчиликларига карамай, мамлакат халклари асосий вазифани хал килишга муваффак булдилар: СССР иктисодий салохиятининг ярмини йукотган булса-да, куролланиш пойгасида Fалабага эришди. Душманни тор-мор келтиришнинг моддий-техник шароитларини яратишда мамлакатдаги, шу жумладан, Узбекистондаги миллионлаб мехнаткашларнинг мехнати хал килувчи ахамиятга эга булди. Уларни булажак Fалабага ишонч илхомлантирган, ёт боскинчиларга булган чукур газаб-нафрат Fайратлантирган эди. «Тоштрам» вагон таъмирлаш заводининг темир рандаловчиси Пушкарева икки станокда ишлаб, 1941 йилнинг июл кунларида ишлаб чикариш топширотини 350—470%дан адо эта бошлади. «Тошкишлокмаш» колипловчилар бригадаси жанговар вахтада туриб ишлаб, кундалик ишлаб чикариш режасини 260— 300% килиб бажарди. Шунингдек, Наманган вилоятидаги «Янги турмуш» хунармандчилик артелининг аъзолари КирFизбоев, Юсупов, Нишонов, Хдмроев, Кодиров ва бошкалар ишлаб чикариш топширикларини 500% килиб бажара бошладилар.
Бундай мисоллар оммавий тус олган эди. Уруш йиллари мобайнида
республика индустриясининг ходимлари хаддан ташкари OFир мехнат килиб
жасорат курсатдилар. Лекин хамма хам хаддан ташкари зурикиб ишлашга бардош беролмасди, баъзилар холдан голиб халок булишарди. «Мехнат кочоклари» булган ишчиларни, ишга кечикиб келганларни жиноий жавобгарликка тортиш холлари учраб турарди. Лекин бу уларнинг уз айбла- ри билан булмасди. Чунки заводларга одатда 12—16 км. масофани пиёда босиб боришга туғри келарди. Транспорт эса йук эди. Кийим-бош, пойабзал етишмасди, истеъмол килинадиган озик-овкат хам бир холатда эди.
Очлик ва нихоятда чарчаб-толикишдан силласи куришига карамасдан саноат ходимлари фронтни курол-яроғ, жанговар техника, моддий ресурслар билан таъминлаш учун бор имко- ниятларини ишга солардилар. Улар уруш давомида фронтга 2100 та самолёт, 17342 та авиамотор, 2318 минг дона авиабомба, 17100 та миномёт, 4500 бирликдан иборат миналарни йук килувчи курол, 60 мингга якин харбий-кимёвий аппаратура, 22 млн. дона мина ва 560 минг дона снаряд, 1 млн. дона фаната, дала радиостанциялари учун 3 млн. радио лампа, карийб 300 мингта парашют, 5 та бронепоезд, 18 та харбий-санитария ва хаммом-кир ювиш поезди, 2200 та кучма ошхона ва бошка купгина харбий анжомлар етказиб бердилар. Факат республика енгил саноат халк комиссарлиги корхоналарининг узи 1941— 1945 йиллар мобайнида 7518,8 мингта гимнастерка, 2636,7 мингта пахтали нимча, 2861,5 мингта армия этиги тайёрлаб бердилар8.
Узбекистонда уруш йилларида 280 та янги корхона барпо этилди. Республиканинг саноат потенциали 1945 йилга келиб 1939 йилдагига нисбатан деярли икки баравар купайди, нефть казиб олиш 4 баравардан зиёд, металл ишлаш тармокдари мах- сулотлари 4,8, машинасозлик махсулотлари 13,4 баравар, кумир казиб чикариш 30 баравардан купрок, пулат ва прокат эритиш 2 баравар, электр энергия ишлаб чикариш 2,42 марта ортган.
Душманни тор-мор келтириш учун олиб борилган умумхалк курашида
узбек дехконлари фахрли урин тутдилар.

Download 85,61 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish