Мавзу: Логопедик ритмиканинг объекти, предмети ва вазифалари


 Мавзу: Логопедик ритмиканинг объекти, предмети ва вазифалари



Download 1,28 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/61
Sana25.03.2022
Hajmi1,28 Mb.
#510485
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   61
Bog'liq
logoritmika

 
 1. Мавзу: Логопедик ритмиканинг объекти, предмети ва вазифалари.
Режа. 
1.
Логоритмиканинг максади ва вазифалари. 
2.
Ривожланишида нуксони бор болалар Билан олиб 
бориладиган логоритмик ишлар. 
3.
Товуш талаффузи бузилган болаларда коррекцион ишлар 
боскичи. 
Логопедик ритмика курсининг 
асосий мақсадлари
турли нутқ 
бузилишларига эга бўлган шахсларнинг умумий ва нозик моторикаси 
бузилишлари 
хусусиятлари, 
реабилитация 
методикалари 
тизимидаги 
логоритмик (мусиқали ритмик) тарбия тамойиллари ва усуллари ҳақида, 
шунингдек ҳаракат анализаторининг фаолияти ҳақида умумий тарздаги билим 
ва тушунчалар беришдан иборат. 
 
Логопедик ритмиканинг вазифаси болалар нутқидаги камчиликларни 
коррекциялаш мақсадидаги мусиқа, ритм ва ҳаракат уйғунлигининг 
хусусиятлари ва ўзига хослиги ҳақидаги тасаввурлар, шахсни ривожлантириш ва 
тарбиялашда 
мусиқали 
ритмикадан 
фойдаланиш 
малакалари 
билан 
қуроллантиришдан иборат. 
Логопедик ритмикада болаларда учрайдиган нутқий камчиликларнинг турли-
туманлиги ва ўзига хос жиҳатларини; Нутқ, ҳаракат нуқсонларини логоритмик 
воситалар орқали бартараф этиш йўналишларини асослай олиш: Логопедик 
ритмика машғулотлари учун дидактик материаллар ва дидактик ўйинларни 
танлай билиш даволов ритмикасининг асосий бўғини, коррекциялаш-
тарбиялашдаги таъсир воситаси кўриб чиқилади.
Қоидали ўйинлар худди халқ ўйинлари сингари қизиқарли бўлиб, унда болалар 
ҳаѐти, ўз тенгқурлари ва катталарнинг меҳнат фаолиятларини тасвирлашга 
ҳаракат қиладилар. Қоидали ўйинлар ўз хусусиятига кўра дидактик ва ҳаракатли 
ўйинларга бўлинади. 


- 5 - 
Дидактик 
ўйинлар 
болаларнинг 
ақлий 
қобилятларини, 
сезиш 
органларининг логик тафаккурини ўстиришда, болаларни эътиборли ва 
мустақил бўлишга ўргатади ва машғулотларни ўзлаштиришга ижобий таъсир 
қилади. Фақат дидактик ўйин ўз моҳиятига кўра ўйин тарзида ўтиши ва 
машғулотга ўхшаб қолмаслиги керак. Шундагина дидактик ўйинлар қизиқарли 
ўтади ва у болаларда хурсандлик, қувноқлик хиссини тарбиялашга ѐрдам 
беради. 
Ҳаракатли ўйинлар ўз моҳияти билан бошқа ўйинлардан ажралиб туради. 
Болалар турли ҳаракатли ўйин машқларини (сакраш, чопиш, отиш, узатиш, 
ирғитиш) бажарар эканлар, уларнинг келажакда соғлом ва бақувват бўлиб 
етилишларига мустаҳкам замин ҳозирланади. Бунда асосан тез харакат қилиш, 
топқирлик ҳолатлари ва ҳаракатлари амалга оширилади. Бу ўйинлар сезиш, 
кўриш, нафас олиш органлари, қўл – оѐқ мускулларининг яхши харакат қилиши 
ва меъѐрда ривожланишига ѐрдам беради. 
Демак, барча турдаги ўйинлар болаларнинг катталар фаолиятига 
қизиқишларига, уларга таҳлид қилишга интилишларига асосланади. Чунки бу 
ўйинлар кишиларнинг меҳнати ва оилавий ҳаѐтини; учувчилар, космонавтлар, 
денгизчилар ҳамда бошқаларнинг қаҳрамонликларини ўзида акс эттиради. 
Болалар ўйинини ўзининг мазмуни, хусусияти, ташкил қилишига кўра 
педагог олимлар уларни қуйидаги туркумларга ажратадилар. 
1. Ижодий ўйинлар. 
2. Қоидали ўйинлар. 
Ижодий ўйинларни болалар ўзлари ўйлаб, топишади. Унда олдиндан 
белгиланган қоидалар бўлмайди. Ў 
йин қоидасини болалар ўзлари ўйин 
жараѐнида белгилашади. 
Ижодий ўйинларга драмалашган ўйинлар, қурилиш ўйинлари, табиий 
материаллар билан ўйналадиган ўйинлар киради. 
Қоидали ўйинларнинг мазмуни ва қоидаси катталар томонидан 
белгиланади. Қоидали ўйинларга қуйидагилар киради: дидактик ўйинлар, 
харакатли ўйинлар, мусиқавий ўйинлар, эрмак ўйинлар. 
Адабиѐтларда педагоглар томонидан қуйидаги ўйин турларидан кенг 
қўлланиб келаѐтганлигини аниқладик. 
1. Ижодий ўйинлар. 
а) сюжетли – ролли ўйинлар; 
б) қурилиш ўйинлари; 
в) саҳналаштирилган ўйинлар; 
2. Қоидали – ҳаракатли ўйинлар. 
3. Дидактик ўйинлар. 
а) ўйинчоқлар билан ўйналадиган ўйинлар. 
б) стол устида ўйналадиган ўйинлар. 
в) оғзаки ўйинлар 
Ижодий ўйинларнинг мазмунини болаларнинг ўзлари ўйлаб топадиган ва 
уларда таъсуротларини, борлиқ ҳақидаги тушунчаларни ҳамда унга 
муносабатларини акс эттирадилар. 


- 6 - 
Қоидали ўйинлар катталар томонидан яратилади ва бола ҳаѐтига олиб 
киради. Мазмуни, қоидаларни мураккабланишига қараб, у турли ѐшдаги 
болаларга мўлжалланган бўлади. Тайѐр қоидали ўйинларнинг катта гуруҳини 
халқ ўйинлари ташкил этади, уларнинг кўплари авлоддан авлодга ўтиб, бизга 
етиб келган. Дидактик ўйинлар болалар боғчасида таълим ва тарбия воситаси 
сифатида кенг қўлланилади. Дидактик ўйин таълим билан бевосита боғлиқ 
бўлиб, унга ѐрдам беради. Дидактик ўйин – бу мактабгача ѐшдаги болаларнинг 
ѐш ва имкониятларига мос келадиган таълим бериш методидир. 
Ўз навбатида дидактик ўйинлар ўзининг хилма – хил кўринишларга эга. 
Сюжетли – ролли ўйинлари, бу ўйинда болалар ўзларини маълум бир ролни 
қандайдир касб эгаси (шифокор, ўқитувчи, қурувчи) вазифасини бажараѐтгандек 
ҳис қилади. Ролли ўйинлар конкрет бир вазиятда бажарилади. Ўйин давомида 
кўпи билан уч – тўрт бола атрофида бўлади, яъни гуруҳ – гуруҳга ажралишади. 
Бу ўйинда болаларнинг эркинлиги, мустақиллиги, ташкилотчилиги ва 
ижодкорлик қобилятлари тўлалигича намоѐн бўлади. 
Қурилиш ўйинлари болалар ҳаѐтида шахсни ҳар томонлама камол 
топишида катта имкон беради. Қурилиш материаллари билан ўйналадиган 
ўйинларда болаларнинг техник қизиқишлари ортиб, кузатувчанлик кўпаяди ва 
болалар тафаккурини ривожлантиришга ѐрдам беради. Болаларда анализ, синтез 
ва таққослаш каби фикрлаш қобилятлари ривожланади. 
Саҳналаштирилган ўйинларнинг ўзига хос хусусиятлари шундан иборатки, 
унда болалар эртак ва ҳикоя сюжетти асосида маълум бир йўлни бажарадилар. 
Эртак, шеър ва ҳикоя саҳналаштирилган ўйинларнинг мазмунини ташкил 
қилади. «Зумрад ва Қиммат», «Шолғом», «Бўғирсоқ» ана шулар жумласидандир. 
Дидактик ўйин катталар томонидан болаларни ақлий ривожлантиришни 
мақсадида яратилади. Ўйинчоқлар билан ўйналадиган ўйинлар халқ дидактик 
ўйинчоқлар, қўғирчоқлар, турли табиий материаллар (япроқлар, уруғлар) билан 
ўйналадиган ўйинлардир. 
Стол устига қўйиб ўйналадиган ўйинлар атроф – муҳит ҳақидаги 
тасаввурларни аниқлаштиришга, билимларни системалашга қаратилган бўлиб 
тафаккур жараѐнлари ва операцияларини (таҳлил, синтез, умумлаштириш
тавсифлаш ва бошқалар) ривожлантиради. 
Оғзаки ўйинлар гуруҳига «Бўѐқлар», «Гулдургуп», «Қора ва оқ» ва шу 
сингари ўйинлари киради. Ўйинлар диққатни, тезкорликни боғланишли нутқини 
ўстиради. 

Download 1,28 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish