Мавзу. Металл конструкциялар тўғрисида умумий маълумотлар ва уларни ҳисоблаш



Download 3,59 Mb.
bet3/23
Sana22.04.2022
Hajmi3,59 Mb.
#572573
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   23
Bog'liq
1.Маърузалар Металл

2.2 – расм. Чорсу бозорини қурилиши.



2.3 – расм. Ўзбекистон мехмонхонаси.
2.1.2. Металл конструкциялар ишлатиладиган соҳалар, ўзига хос бўлган хусусиятлари ва уларга қўйилган талаблар

Ҳозирги вақтда металл конструкциялар турли хил бинолар қурилишида, муҳандислик иншоотларини яратилишида ишлатилади. Айниқса, таянч оралиғи катта бўлган биноларнинг том конструкцияларнинг барпо этишда, баланд иншоотлар қурилишида ва кўп юк таъсир этаётган қурилмаларни бунёд этишда металл конструкцияларнинг аҳамияти каттадир.


2005 йил Ўзбекистон Республикасида 450000т пўлат эритилди, 108000т прокат металлидир. Конструктив шаклига ва қаерда ишлатилишига қараб металл конструкциялар 8 хил соҳаларда ишлатилиши мумкин:

  1. Саноат биноларини синчини яратилишида;

  2. Таянч оралиғи катта бўлган биноларнинг том конструкцияларини яратишда (ангарлар, концерт ва спорт саройлари, гумбазлар, бозорлар);

  3. Кўприк ва эстакадалар қурилишида;

  4. Минора ва мачталар қурилишида (теле ва радио миноралар, нефть қазиб чиқариш ва сув хўжалиги бинолари ва иншоотлари);

  5. Кўп қаватли биноларнинг синчини яратишда;

  6. Варақсимон прокатидан йиғилган газ ва суюқликларни сақлаш ҳамда тақсимлаш иншоотларини қуришда;

  7. Кранларни ва бошқа турли ҳаракат қилувчи конструкцияларни яратилишида;

  8. Бошқа конструкцияларни қуришда.

Кўриб чиқилган металл конструкциялар ишлатиладиган соҳалари турли конструктив шакл ва тизимлардан иборатдир. Аммо, бу турли хил конструкцияларни яратилиши асосан иккита омил билан боғланган.
Биринчидан, турли хил конструкцияларни яратишда стандарт бўйича ишлаб чиқариладиган элементлардан, прокат сортаментидан фойдаланишади (қўштавр, швеллер, бурчаклик, варақсимон прокати).
Иккинчидан, металл конструкцияларнинг йиғиш технологияси бир хиллиги билан боғланган, совуқ ҳолатда болтлар ёки парчин михлар орқали ва қиздириб эритиш орқали электр ёйи билан элементларни бир-бирига пайвандлаш бажарилади.
Металл конструкцияларнинг ўзига хос бўлган афзалликлари бор. Бу уларни турли хил иншоотларда ишлатишга имкон беради.
1. Металл материали юқори мустаҳкамликка эга, сиқилишга ва чўзилишга бир хилда қаршилик кўрсатади. Уни бир жинслилиги қурилмаларда ишончли ишлашини таъминлайди ва ҳисобини онсонлаштирилади.
2. Металл конструкциялардан ясалган иншоотлар нисбатан енгил бўлади. Ҳар қандай материалнинг қурилмага сарф бўлиш даражаси қуйидаги нисбат билан аниқланади:
С   Ry, бунда (2.1)
 - материалнинг ҳажмий оғирлиги (зичлиги),
Ry – материалнинг ҳисобий қаршилиги.
«С» қанча кичик бўлса, шунча конструкция енгил бўлади; пўлатлар учун С3,71,710-4 1м; бетон учун С18,410-4 1м; ёғоч учун С5,410-4 1м.
3. Металл қурилмалар ишончли ҳисобланади. Пўлатнинг механик хусусиятлари унинг бир жинслилигига боғлиқ бўлиб, ҳисоб орқали ва амалда ишлаётган конструкция кесим юзасида ҳосил бўлаётган кучланишлар бир хил бўлади.
4. Пўлатнинг зичлиги анча катта бўлгани туфайли ундан ясалган қурилмалар газ ва суюқликни ўтказмайди.
5. Металл қурилмалар саноатбоп бўлади, яъни улар асосан корхона шароитида тайёрланиб, қурилиш жойида механизмлар ёрдамида йиғилади.
6. Металл конструкциялар экология талаблариги жавоб беради. Чунки металл конструкциялардан тайёрланган биноларни хизмати тугагандан кейин конструкцияларни қайта элементларга бўлиб яна ишлатиш мумкин ёки металлаломга топширилади.
Металл конструкцияларнинг баъзи бир камчиликлари ҳам бор, бу уларнинг кенг ишлатилишини чеклайди. Пўлат конструкцияларнинг асосий камчилиги уларнинг турли таъсирларнинг остида емирилишидир. Бу ҳол қурилмаларни коррозиядан муҳофаза қилишнинг турли хил усулларини қўллаш талаб қилади.
Металлнинг иссиққа бардошлиги ҳам катта эмас. Ҳарорат 2500С га яқинлашганда пўлатнинг эластиклик модули камая бошлайди ва 6000С да батамом пластик ҳолатга ўтади. Ёнғин хавфсизлиги талабларига жавоб бериш учун металл конструкцияларни оловбардошлигини кўпайтириш зарур. Бунинг учун ҳар хил усуллардан фойдаланиш мумкин.
Металл конструкцияларга қўйилган талаблар: металл қурилмалар юк кўтариш қобилиятига эга бўлиши, яъни мустаҳкамлик, устиворлик ва бикрлик талабларига жавоб бериши керак. Иқтисодий жиҳатдан тежамли бўлиши керак, йиғиш муддатларини камайтириш учун унумли усуллар қўллаш ва стандарт элементлардан кенг миқёсда фойдаланиш зарур.
Металл конструкциялардан фойдаланиб қурилган бино ва иншоотларнинг ташқи кўриниши гўзал бўлиши, яъни эстетик талабларга ҳам жавоб бериши керак.

Download 3,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish