Мавзу: Ўрта Осиёнинг антик давр тарихи ёзма манбаларда


Қавдимги Ерон ва Хинд манбалари



Download 134,34 Kb.
bet2/5
Sana10.07.2022
Hajmi134,34 Kb.
#769946
1   2   3   4   5
Bog'liq
O‘rta Osiyoning an

1.2 Қавдимги Ерон ва Хинд манбалари.
Милоддан аввалги 545—540 йилларда аҳамонийлар Марказий Осиёнииг Парфия, Марғиёна, Бақтрия ва Сўғдиёна вилоятларини бўйсундирганлар. Сак-массагетларга қарши Кир ИИ нинг юришлари милоддан аввалги 530 йилда мумаффақияциз якунланган. Сакларни Доро И милоддан аввалги 518 йилда истило қилган.
Доро И даврида (милоддан аввалги 522—486 йиллар) аҳамонийлар сулоласи Ҳинд водийсидан Урта ер денгизига қадар бўлган кенг ҳудудда ўз ҳукмронлигини ўрнатган. Аҳамонийлар давлати тарихда биринчи йирик дунё давлати деб ҳисобланади. Бу давлат кўп сонли вилоятлар, шаҳарлар ва халқларни бирлаштирган. Марказий Осиёда аҳамонийлар икки юз йил давомида ҳукмронлик қилганлар .(милоддан аввалги 330 йилгача).
Аҳамонийлар даври михсимон ёзувларида МарказийОсиё халқлари ва вилоятлари тўғрисида турли хил маълумотлар бор. Бу ёзувлар милоддан аввалги ВИ—ИВ асрларга оид бўлиб, Беҳистун ва Накдш Рустам қоятошларида, Суза, Персепол ва Ҳамадон шаҳарларида топиб текширилган. Улар қадимги форс тилида турли ижтимоий, сиёсий ва диний масалаларга доир подшо буйруқларидан ва нутқларидан иборат. Битирув малакавий ишида келтирилган ёзувлар хабарлари В. В. Струве, В. И. Абаев, М. А. Дандамаев ва А. В. Едаковлар томонидан амалга оширилган рус тилидаги таржималарга асосланган.
Шулар жумласидан енг муҳими Беҳистун ёзувлари бўлиб, Доро И даврида Карманшоҳ ва Ҳамадон шаҳри ўртасидаги йўлда баланд қоятошда ёзилган (Мидия ўлкаси), Беҳистун ёзувлари қадимги форс, елам ва аккад тилларида битилган. Доро И бундай хабар қилади: “Мен — Доро, улуғ подшо, шаҳаншоҳ, мамлакатлар подшоси, Виштасп ўғли, Аршан иевараси, Аҳамоний.
Шоҳ Доро айтурки: “Ахурамазда иродаси билан қуйидаги давлатларни қўлимга киритиб, уларнинг подшоси бўлдим: Форс, Елам, Бобил, Оссурия, Арабистон, Миср, Лидия, Мония, Мидия, Арманистон, Каппадокия, Парфия, Дранғиёна, Арё, Хоразм, Бақтрия, Сўғдиёна, Гандхара, Сака, Саттагадия, Арахозия, Мака: ҳаммаси бўлиб 23 давлат”1.
...Мен Бобилда бўлганимда, қуйидаги давлатлар мендан ажралиб чиқиб кетганлар: Форс, Елам, Мидия, Оссурия, Миср, Парфия, Марғиёна, Саттагадия, Сака.
... Шоҳ Доро айтурки: “Марғиёна номли давлат мендан ажралиб чиқиб кетди. Марғиёналик Фрада исмли бир одам ўзини вилоятнинг ҳокими деб еълон қилди. Кейин мен, Бақтрия сатрапи, бўйсунувчи одамим форс Дадаршишни чақириб, унга гапирдим: “Менга бўйсунмаганларни тор-мор қилиш керак”. Дадаршиш қўшинлари билан отланиб, марғиёналиклар билан жанг қилди. Ахурамазда менга ёрдам кўрсатди. Ахурамазда иродаси билан менинг қўшинларим қўзғолончиларни (бутунлай мағлубиятга учратди. Бу жанг асиядий ойининг 23 чи кунида содир бўлди. Шундан сўнг давлат менинг қўлимга кирди. Мана мен Бақтрияда нималарни қилдим.
... Подшо Доро хабар қилади: “Бундан сўнг мен сакларга қарши сак юртига бостириб бордим, уларнинг ўзлари чўққи қалпоқ кийиб юрадилар. Мен дарёга етиб келдим, дарёда кемалардан кўприк қилиб, сакларни тор-мор қилдим. Уларнинг сардори Скунха исмли одамни тутиб, меним ҳузуримга келтирдилар. Мен ўз хоҳишим билан саклар юртига янги бошлиқ тайин қилдим. Шундан сўнг мамлакат менинг қўл остимга ўтди”.
Шоҳ Доро айтурки: “Бу саклар Ахурамаздани қадрлаганлар, мен Ахурамаздани улуғлайман. Ахурамазда иродасн ва ўз хоҳишим билан мен уларни тинчитиб қўйдим”2.
Ҳамадон ёзувларида Доро И бундай хабар қилади: “Мен — Доро, улуғ шоҳ, шаҳаншоҳ, давлатлар подшоси, Виштасп ўғли, Аҳамоний.
Шоҳ Доро айтурки: “Мана ҳузуримда бўлган подшолик; (Сўғдиёнанинг нариги ёғидаги саклар юртидан Ефиопиягача, Ҳиндистондан Мидиягача — бу подшоликни менга Ахурамазда — худолар ўртасидаги улуғ худо, тортиқ қилган”.
Беҳистун ёзувларида Доро И биринчи бўлиб Аҳамонийлар давлатининг ғарбий вилоятларини кўрсатиб берган бўлса, Нақши Рустам ёзувларида мамлакатлар рўйхати Мидия ва Еламдан сўнг шарқий вилоятлардан бошланади: “Мен—Доро, улуғ подшо, шаҳаншоҳ, кўп қабилали мамлакатларнинг подшоси, кенг сайҳон ерларнинг подшоси, Виштасп ўғли, Аҳамоний, форс, форснинг ўғли, арийлар уруғидан келиб чиққан арий.
Шоҳ Доро айтурки: “Форс вилоятидаи ташқари қуйидаги мамлакатларни мен бўйсундирганман, менга хирож тўловчи бўлган, менинг сўзимни ижро етган, менинг қонунимта асосланиб ривожланаётган: Мидия, Елам, Парфия, Арё, Бақтрия, Сўғдиёна Хоразм... Сака Хаумаварка, Сака Тиграхауда... денгиздан нариги ердаги саклар”.
1972 йилда Суза шаҳрида толилгаи Доро И ҳайкалидаги ёзувларда Бакдрия, Сўғдиёна ва Хоразмдан ташқари “балчиқ ва тупроқ ўлкаси саклари” тилга олинган. Суза шаҳрида топилган яна бошқа ёзувларда Доро И бундай еълон қилади:”Сузадаги саройни мен бино қилганимда унинг безаклари узоқ юртлардан олиб келинган. Уака ёғочи — Гандхарадан, олтин — Сард ва Бақ-триядан, ялтироқ тошлар ва ложувард — Сўғдиёнадан, фируза — Хоразмдан, кумуш ва бронза — Арахозиядан, тош устунлари—-Еламдан етказиб берилган”1.
Ерондаги қадимги Персепол шаҳридан бақтрияликлар, хоразмликлар, сўғдлар ва сакларнинг ўйиб ишланган расмлари топилган (Доро И ва Ксеркс подшолар сарой деворла.ридаги (бўртма расмларда турли халқларнинг хирож келтириш манзараси тасвирланган). Персепол саройидаги расмлар Марказий Осиё халқларининг енг қадимги тасвиридир (уларнинг қиёфаси, кийим-бош-лари, қуроллари маъносида).
Турли халқлар қаторида сўғдийлар 8-гуруҳда кўрсатилган. Улар етти кишидан иборат бўлиб, шоҳга идишлар, газмол, номаълум ҳайвон териси ва икки қўйни етаклаб келаётгани тасвирланган.
Ўн биринчи гуруҳда узун чўққили қалпоқлардаги саклар кўрсатилган. Улар кийим-кечакларни кўтариб ва отни етаклаб бормоқдалар.
Ўн бешинчи гуруҳда бақтрияликларнинг беш вакили идишларни ва туяни олиб бораётганлиги тасвирланган.
Ўн еттинчи гуруҳ хоразмликлар бўлиб, уларнинг дудама ханжар, ҳарбий -болта, благузук ва отни олиб келаётгани кўрсатилган.
Бу расмларда Сўғдиёна, Бақтрия, Хоразм ва саклар вилоятидан бўлган солиқ тўловчиларининг аҳамонийларга турли хил буюмлар (ҳунармандчилик тикувчилик, заргарлик, ҳарбий қуроллар), Қадимги Шарқда машҳур бўлган отлар ва туяларни олиб келаётгани тасвирланган. Ундан ташқари, Суза ёзувларига кўра, Марказий Осиё вилоятларидан Еронга олтин, ложувард, фируза ва қимматбаҳо тошлар олиб келинган.
Аҳамонийлар даври ёзувларида юртимиз халқларининг ўтмиш тарихига тегишли қуйидаги маълумотлар бор: вилоятлар ва халқларнинг номлари, сиёсий жараёнлар — Бақтриянинг бир қисмиъбўлган Марғиёнада Фрада бошчилигида қўзғолонни тор-мор қилиш (“Мана нималарни -мен Бақтрияда қилдим” — Доро И нинг хулосаси шундай еди), саклар юртига қарши юришлар, иқтисодий тузум ва моддий маданият тўғрисида маълумотлар.
Ўрхун-Енасой битиглари, аввало туркийлар тарихи учун муҳим манба, шунингдек ёзма адабиётининг илк намуналаридир. Шу билан бирга, у етнографияга оид муҳим маълумотлар беради. Топилган ашёлар қадимги туркийларнинг урф-одатлари, турмуш тарси, ишонч системасига оид маълумотларни бирмунча тўлдиради.
Туркийлар қабр тошлари, яни битигтошлар ёнига одамларнинг тош ҳайкалчаларини қўйилган. Улар балбаллар дейилади. Балбаллар маълум ҳисоб-китоб билан ўрнатилади. Хоқон, лашкарбоши ёки амалдор жанг пайтида қанча душман ўлдирса ёхуд нечта ёки бола касал бўлиб ўлса, тош ҳайкалчалар шунча ўнатилган. Масалан, Билга хоқон ўзининг шарафига битилган ёдномада таъкидлашича, амакаси Қопағон хоқоннинг шарафига атаб ўлдирилган қирғиз хоқоннинг балбалини тиккан. Яна мазкур ёдномада тўнғич боласи нобуд бўлишига атаб Ку Сангунни балбал қилиб қўйганини ҳикоя қилади. Балбал тикиш одати маълум. Ишонч, еътиқодлар натижасидир. Туркийлар руҳ кўчиб юришига ишонганлар. Балбаллар еҳтимол ўлган одамнинг руҳига бағишланган қурбонликдир. Шаманлик одатига кўра балбалларнинг боши кесиб ташланган. Ўша даврда шаман дини Марказий Осиё ва Сибирда асосий дин бўлиб, руҳга топинишни англатади. Фин олими Хейкел бошлиқ експедисия аъзолари Кул Тегин битигтошини ўрганаётганда ундан 40 метр узоқликда қабр тоши топдилар. Бу ерда улкан иншоат ҳам топилди. Иншоатда 7 таҳайкал чиқди. Ҳайкалларнинг боши йўқ еди. Битигтошнинг атрофида 2 та пачоқланган ҳайвон ҳайкалини ҳам топдилар. Шунингдек, атрофда боши кесилмаган балбаллар ҳам бор еди. Ҳар балбал шарқ томонга қаратиб, қўйилган еди. Боши кесилган балбал ҳайкаллар ўлдирилган душманларни тасвирлайди. Боши кесилмаган балбаллар еса вафот етган қабиладошларга атаб ўрнатилган. Балбалларнинг олд томони шарққа қаратилганининг сабаби бор. Шарқ кун чиқиши билдиради. Туркийлар қуёшни муқаддас деб билишган. Вафот етган марҳумлар ҳам худди туркийлардай қуёшга сажда қилади деб тасаввур қилганлар. Қабр иншоатига кириш жойидаги боши пачоқланган ҳайвон ҳайкалининг бири бўрини еслатади. Бўри тотем сифатида туркийларда катта ер тутган. Турк хоқонлигининг асосчиси Ашина хонадони ҳам хонадон номини бўри деб аташган. Бўри калласи тасвири туркийларнинг кундалик турмушида ҳам муҳим рол ўйнаган. Улар қаерга келиб ўрнашсалар дарвозага бўрининг калласи тасвирини осиб қўйганлар, ўзларининг бўридан келиб чиққанлигини доимо еслатиб турганлар.1
Одам вафот етганда жасад чодирда сақланган. Марҳумнинг қариндош уруғлари от ва қўйни роса югуртириб, сўнг чодир олдига олиб келиб, марҳумга атаб қурбонлик қилганлар. Бу маросимга аёллар ҳам еркаклар ҳам иштирок етаверганлар. Қурбонлик келтирилгач, чодирнинг атрофини зотдор отларда ети марта айланадилар. Марҳумни дафн қилиш учун бирор кун белгиланган. Ўша куни улар марҳум хайрлашиш учун чодирга кирадилар. Чодирга киришдан олдин юзларини ўткир нарса билан тилиб йиғландилар. Бу ҳақда Билга хоқон битигтошида шу тарзда маълумот бор: “Тунғич йили бешинчи ойнинг йигирма еттисида Ли Сун Тай Сангун бошчилигида беш юз одам келди. Маросим шамларини келтириб ўрнатиб берди. Шунча халқ сочини, қулоғини, яноғини кесди.”2
Қадимги туркийларда руҳининг мавжудлиги ва абадийлигига ишонганлар. Ўрхун-Енасой битигларида “ўлди”, “ўлмоқ” феъли ўрнида “уча борди”, “учди”, “керак бўлди” терминларни мавжуд бўлиб, у руҳга ишорадир. Аждодлар руҳига йилнинг маълум вақтларида, асосан баҳор ойининг бошларида қурбонлик қилинар еди. Қурбонликка от ва қўй бағишланар еди.
Ўрхун-Енасой битигларида туркийлар дини, диний урф-одатлари ҳақида ҳам бирмунча маълумотлар учрайди. Туркийлар ишонч системасида Тангри енг борлиқ сифатида еътиқоднинг асосини ташкил етар еди. Қадимги туркларда Тангри яратувчи, ҳақиқий иқтидор соҳиби, инсон тақдирини белгиловчи ва инсон ҳаётини ҳал қилувчи сифатида тушуниларди. Шунингдек , Тангри самовий моҳиятда бўлиб, “Кўк Тангри ” деб юритилар еди. Кўк Тангрининг муғавий маъноси “осмон худоси” демакдир. Кўк Тангри дини туйркийларда кенг ёйилган дин бўлиб, у монотеистик характерга ега еди. Битигларда Кўк Тангри сўзи кўп учрайди. Тангри қадимги туркларда коинотнинг илк сабаби, ер ва осмонни пайдо қилган яни борлиқни яратувчиси сифатида еътироф етилар еди. Кул Тегин битигтошида бу ҳақда қуйидагича маълумот учрайди: “Юқорида Кўк осмон, пастда қора ер яратилганда иккисининг ўртасида инсон болалари пайдо бўлган.”
Шунингдек, битигларда маълум бўлишича, Тангри яратувчи қисматни белгиловчи, бахт(қут) берувчи, иродасига бўйсунмаганларни жазоловчи, жон берувчи ва жон олувчи, инсонларнинг ҳаётига таъсир етувчи, мавжудодларга ва ўсимликларга, ҳаёт бахт етувчи сифатида билинеар еди. Ўрхун-Енасой битигларида Тангрининг юқорида санаб ўтган сифатлари билан бирга қуйидаги терминлар ҳам фақат Тангрига оид сифатларни акс еттирмоқдадир: “Урушларда Тангрининг иродаси туфайли ғалабага еришилади. Тангри хоқонликка ўтказади. Улуғ Тангри шафақни чўктиради, ўсимликни жонлантиради. Тангри ярлақагани учун муваффақият қозонилади. Тангри синганларни тиклайди, узилганларни улайди. Тангрига ёлворса: бахт истас беради, отлар купаяди, инсоннинг умри узун бўлади. Замонни Тангри тузади, белгилайди. Инсон болалари ўладиган қилиб яратилади. ”1
Битигларда Тангри баъзан: “Турк Тангриси” шаклида ҳам кечади. Бу еса Кўк Тангри динининг миллий дин характерига ҳам бўлганини кўрсатади. Кул Тегин битигтошида кечган ушбу сатр бунга мисол бўла олади: “Юқорида Турк Тангриси, Туркнинг муқаддас ер-суви (ватан )ни шу-шаклда тартибга солибди. Турк халқи йўқ бўлмасин дея, халқ бўлсин дея, отам Елтариш хоқонни, онам Ел Билга хотунни Тангри ўз мартабасида тутиб, юқори кутарган екан.”
Ўрхун-Енасой битигларида Умай деган илоҳанинг ҳам номи учрайди. Умай она-қадимги туркийларда оналик сифатига ега бўлган болаларни ҳимоя қилувчи илоҳа ҳисобланган. Тунюқуқ битигтошида ҳам Кул Тегин битигтошида ҳам Умай номи зикр етилган бўлиб, у оналик, меҳрибонлик тимсолида гавдаланади.
Қадимги туркийларда вақт ва замоннинг ҳисобланиши ҳам дашт(степ) маданиятининг изларини танилмоқда еди. Битиглардан маълум бўлишича қадимги турк тақвими (календари) зар бири, бирор ҳайвон номи билан аталган (ўн икки йиллик ) даврга) давра асосига бўлинар еди. Йилларнинг номи шундай: аталарди: 1-чи йил сичқон, 2-нчи йил –уд (сигир), 3-нчи йил – барс(юлбарс), 4 -нчи йил –табишқан (қуён), 5- нчи йил –Лу (аждархо), 6- нчи йил –йилон (илон ), 7- нчи йил –юнт (от), 8- нчи йил –қўй, 9- нчи йил –бичин (маймун), 10- нчи йил –такигу (товуқ), 11- нчи йил –ит, 12- нчи йил –тунғич. Турк тақвимида 1 йил 12 ойдан ташкил топган бўлиб, биринчи ой, иккинчи ой ва хаказо юритиларди.
Кул Тегин битигтошида келтирилган қуйидаги сатрлар Турк хоқонлиги давридаги вақт ҳисоби ҳақида атрофлича маълумот беради: “Кул Тегин қўй йилида, ўн еттинчи (ойнинг) куни вафот етди. Тўққизинчи ойнинг ойнинг азасини ўтказдик. Биносини, нақшини, битигтошини бичин йилида еттинчи ойнинг йигирма еттинчисида бутунлай тугатдик.”1
Ўрзун-Енасай битиглари қадимги турк адабиётининг илк ёзувли намунаси бўлиб келмоқда. Битигларнинг ичида Ирқ битиги адабий жанрга ёзилганлиги билан ажралиб туради.ВИИИ-ИХ асрларда ёзилган Ирқ битиги қадимги туркий адабиётнинг бир намунаси сифатида катта аҳамиятга ега. Ирқ битиги қадимги турк мифологияси урф-одатлари заминида шаклланган адабий асардир. ХИХ асрнинг охирида инглиз олими Арнолед Стейн тарафидан Хитойнинг Дунхуан шаҳрида қулёзма шаклида топилган. Ирқ битиги инглиз, рус ва ўзбек тилларига таржима қилинган.
Ўзбекистонда ушбу асар юзасидан. А. Қаюмов. Амалга оширган иш диққатга сазовордир. Ирқ битигининг луғавий маъноси фол китоби демакдир. Аммо асар диний китоб ёки асар емас. Асарнинг мақсади халқни езгуликка чорлаш. Шунинг учун Ирқ битигини панднасиҳат типидаги асар деб қараш мумкин. Асарда давлат манфаатлари бош ўрин тутмайди. Шунингдек, асарда фолклоре мотивларини, космологик ва cалендар мифни, лирик кайфиятни, табиатнинг жонли тасвирини кузатамиз.
Ирқ битиги туш кўриш ва уни таъбирлаш шаклида ёзилган. Ирқ битигидаги яхшилик ва ёмонлик ўртасидаги гоянинг фарқланиши, ва ғояларни кенг халқ оммасига етказиш (учун) унинг негизини ташкил қилади.
Ирқ битигини очишда халқимизнинг етнографияси муҳим рол ўйнайди. Масалан, илонга бағишланган нарса жумбоғли, бу нарсани изоҳлашда ўзбек халқининг тасаввурларига таянамиз, нарса шу тарздадир:
Мен-олтин бошли илонман,
Олтин қарнимни қилич билан кесганда
Менга йўл индандир.
Бошимга йўл уйдандир”. Дер.
Шундай билинглар: ёмондир бу. (Ирқ битиги )
Парчанинг остида шундай мазмун етади: Агар уйда илон пайдо бўлса, уни уч кунгача ўлдириш керак емас, тўртинчи кун ўлдириш мумкин. Агар илон уч кун ичида уйдан кеца, уй егасига даромад, бойлик келади. Акс ҳолда, бахцизлик рўй бериши мумкин.
Демак юқоридаги епизодда илон уч кун ичида ўлдирилгани учун ёмонлик белгиси деб белгиланмоқда. Ўзбекларда ҳам ҳозирга қадар агар одам илонни ўлдирса, илоннинг авлодлари ўч олади” деган ақида сақланиб қолган.
Ирқ битиги ВИИ-ИХ асрлардаги туркий халқларнинг тотемезн ҳақида ҳам кенг маълумот беради. Тотемизм туркийларда фақат диний қарашларининг мазмун емас, балки уларнинг дунёқараши, жамиятнинг ижтимоий тузилишини гавдалантиради. Асарда тотемларнинг 2 хил талқин қилинганлигини кўрамиз.
Одам ўзини ҳайвонларга қариндош деб билади. Бунда маълум ҳайвонлардан бирор уруғ келиб чиққан деган ишонч бор. Бўри, қуш, йўлбарс, бургут каби.
Ҳайвонга нисбатан ҳурмат муносабати ифодаланади. От оққуш, айиқ-шу гуруҳга мансубдир.
Туркий халқлар жумладан ўзбек халқи ертаклари ва достонларидаги айрим парчалар билан Ирқ битигидаги парчаларнинг умумий хамоҳанглиги уларнинг қадимий алоқаси хусусида айрим хулосалар чиқаришга имкон беради. Ирқ битигида шундай парча бор:
Бир одам урушга борди, йўлда оти хасталаниб қолди. Одам оққушга дуч келди, оққуш уни қанотига миндириб осмонга кўтарилди ва жўнади. Ота-онасига етказди. Ота-онаси хурсанд бўлар деб, шундай билинглар: яхшидир бу.” (Ирқ битиги 35)
Ўзбек халқи ертакларида ҳам қаҳрамонларнинг тақдири кўпинча унинг отига ёки қушларга боғлиқ бўлади. Юқорида келтирилган маълумотларга таяниб, биз тўлиқ равишда турк авлодларининг орзу-умидлари, ёруғ кунга ишончи бизгача етиб келганлигини ҳозирги туркий халқларнинг ертакларида, масалларида, ва фолклорида кўрамиз.
Кўплаб тадқиқотчиларнинг “қадимги форс ёзувларига бағишланган асарлари мавжуд (И. Маркварт, Е. Херсфелд, Р. Кент, А. А. Фрейман, Л. В. Струве, В. П. Абаев, М. А. Дадамаев ва бошқалар.)


Download 134,34 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish