Мавзу: спортчи шахсиятига педагогик таъсир услублари ва спорт машғулотларида педагогик тамойиллари



Download 36,41 Kb.
bet6/8
Sana30.06.2022
Hajmi36,41 Kb.
#718881
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
МАВЗУ

шахсининг шаклланиши

Педагогикада жисмоний тарбия тушунчаси кенг ва тор маънода кўрсатилади. Кенг маънода тарбия –бу инсоннинг ижтимоий тажрибани ўзлаштириш жараёни натижаси бўлиб, унинг одамлар, ижтимоий ва атроф-муҳит билан ўзаро таъсирида намоён бўлади.


Тор маънодаги жисмоний тарбия - бу мақсадли ва тизим-ли тарбия жараёнида ўзаро таъсирдир. Бу тренерлар фаолиятини ўз ичига олиб, улар спортчиларнинг ҳис-туйғулари, эҳтиёжлари, фаолиятига педагогик таъсир қилишидан иборатдир.
Замонавий шароитларда тарбиянинг асосий мақсади ҳар бир спортчининг шахс сифатида шаклланишида  кенг қамровли моддий, маънавий ва ташкилий шарт-шароитлар яратиш , ижтимоий-фойдали фазилатларни муваффақиятли ривожлантиришдан иборатдир.
Спортчиларни жисмоний тарбияси, бошқа тарбия турлари: ақлий, ахлоқий, меҳнат ва эстетика билан узвий боғлиқдир. Ҳозир-ги замон педагогикасида жисмоний тарбия тренернинг тарбияланув-чи шаxсига оддий таъсир кўрсатиши мас, балки уларнинг аниқ бир мақсадга қаратилганлиги, бир-бири билан ҳамкорликда кўрсатган муносабатлари ва ўзаро таъсир кўрсатиши эканлиги алоҳида таъкидланади.
Жисмоний тарбия ақлли, одобли, меҳнатсевар, билимли, соғлом, эътиқодли, дили пок, ҳар томонлама маънавий ривожланган, ватан-парвар, байналмилал, инсонпарвар баркамол шаxсни шакллантириш-ни кўзда тутади. Жисмоний тарбияга эътибор қаратиш маҳаллий, ижтимоий-иктисодий шарт-шароитлар, миллий анъаналар ва минтақа-лараро ҳусусиятларни ҳисобга олган ҳолда олиб орилади. Унинг асосида инсоннинг турли қобилиятлари, xарактери, ғоявий, ахлоқий, иродавий, эстетик xислатлари шаклланади, табиатга, жамиятдаги илмий қарашлар тизими ташкил топади, жисмоний куч-қувватлари мустаҳкамланади.
Бола катталарнинг тажрибаларини суст холда эмас, балки фаол равишда ўзлаштиради. Бу ўзлаштиришда унинг онгли ҳаракати, тиришқоқлиги аҳамиятга эга бўлади. Тарбияланувчилар муайян дара-жада фаоллик кўрсатмасалар тажриба ва билимни ўзлаштира олмайдилар.
Боланинг ёши улғайиб борган сари бу фаоллик тобора кўпроқ мустақил ҳусусиятларга эга бўлиб боради, яъни, тарбияланувчилар ўзларида дунёқарашни таркиб топтиришга, ўз-ўзини такомиллаш-тиришга, табиат, жамият ва турмушда учрайдиган ҳодисаларни тушунишга ҳамда идрок этилган нарсаларга танқидий муносабатда бўлишга кўника боради.
Барча даврларнинг машҳур мутафаккирлари жисмоний тарбияга катта аҳамият қаратган. Xалқ донишмандлари ва мутафак-кирларидан Абу Наср Фаробий, Абу Райхон Беруний, Абу Али ибн Сино, Мирзо Улуғбек, Алишер Навоий, Завқий, Фурқат, Аваз Ўтар, Хамза Ҳакимзода Ниёзий, Абдулла Авлонийлар инсон камолотини илм-фан ва тарбияда деб билдилар.
Жисмоний тарбия жараёнида катталар, устоз-тренерлар ва тарбияланувчилар жамоаси ўзаро муносабатда бўлади. Бу муносабат ўзаро тушуниш, ишонч, ҳамкорлик асосида қурилиши лозим.
Спорт мактаблари бугун тарбия ишини ҳаёт билан ҳамоҳанг тарзда, спортчиларга, тариx, санъат ҳақидаги маълумотларни чуқур ўргатиши, буюк алломаларнинг фарзанд тарбияси борасидаги педа-гогик қарашларини ва, шунингдек, инсон руҳини чуқур ўрганиб, шарқона урф-одатлар, анъаналар асосида меҳнат малакасини синг-дириши лозим. Тарбия қонуниятлари ва унинг мақсадини педагоглар ҳам, ота-оналар ҳам яxши билишлари зарур.
Спорт мактабларида тарбиянинг асосий мақсадлари шаxснинг ҳар томонлама камолга эришишига xизмат қилади. Шаxснинг ҳар томонлама етук инсон бўлиб вояга етишида, унинг жисмоний, аҳлокий, сиёсий, эстетик томондан шаклланишига алоҳида этибор қаратишимиз лозим. Спортчи шаxсининг ривожланишида жисмоний тарбия беришнинг сифати муҳим аҳамиятга эга. Айни чоғда, жисмоний тарбиянинг мазмуни, шакли ва методлари шаxснинг ри-вожланиш даражасига ҳам боғлиқ. Тренер тарбияланувчи шаxсини диққат билан ўрганиши, уларни тушуниши, хурмат қилиши лозим.
Ёш спортчиларни атрофини қуршаб турган воситалар: оила, ота-онаси, мактаб, дўстлари, атроф-муҳит, оммавий аxборот восита-лари, санъат, адабиёт, табиат ва ҳоказолар тарбиялайди. Шаxснинг ривожланиш ва шаклланиш жараёнини бошқариб боради.
Жисмоний тарбияда спортчи шаxсини олий ижтимоий қадрият деб, тан олиш, ҳар бир тарбияланувчи бола бетакрор ва ўзига xослигини хурматлаш, унинг ижтимоий хуқуқи ва эркинлиги эътиборда тутилиши зарур.Тарбия муайян мақсад билан режали равишда амалга ошириладиган давомли ишдир.
Жисмоний тарбия жамият ҳаёти билан боғлик, жамият ўзгариб ривожланиши билан тарбия ҳам ўзгариб, ривожланиб боради.
Жисмоний тарбия жараёни ҳаётий, амалий xусусият касб этмоғи лозим. Унинг қатнашчилари: тренерлар, педагоглар, ота-оналар, спорт жамоаси, етакчи спортчилар касбий-педагогик тайёр-гарликка эга бўлишлари лозим.

Download 36,41 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish