Мен Саитов Шахруз Наби ўғли Бухоро вилоят Жондор туман Қозоқон мфй хушкона қишлоғида истиқомат қиламан. Қишлоғимизда 2017 йилда томорқа еримизда яшаш учун ҳамма қатори участка тиклаб олдим



Download 13,79 Kb.
Sana22.02.2022
Hajmi13,79 Kb.
#110310
Bog'liq
2 5424692107442915874


Мен Саитов Шахруз Наби ўғли Бухоро вилоят Жондор туман Қозоқон МФЙ Хушкона қишлоғида истиқомат қиламан. Қишлоғимизда 2017 йилда томорқа еримизда яшаш учун ҳамма қатори участка тиклаб олдим. Кўпгина давлат органлари келиб оилавий ахволимни кўриб, ҳақиқатда уйга яшаш учун эҳтиёжманд эканлигим учун индамай кетишди. 2018 йилда эса, уйларни кадастр қилиш бошланди, шу вақт мобайнида менинг яшаш ҳовлим 14 сотхли уй жойим ҳам кадастрдан ўтказилди, бироқ менга кадастр бўйича 14 сотх эмас аксинча 11 сотх кадастр хужжатида расмийлаштирилган. Қолган 3 сотх ерим эса ноқонуний мени огоҳлантиришмасдан, қўшним Ҳаётов Қосимнинг таниш билишчилиги орқали собиқ прокурор Давлатов. О. нинг кўмаги билан молхонасидан йўл чиқариб олган. Ушбу йўл аслида менинг уй жойимга тегишли 3 сотх ер майдони ҳисобланади. Мен бу ерга 15 га яқин мевали ва манзарали дарахтлар ўтказган эдим, уларни қонунга хилоф равишда чопиб ташлашди.
Ушбу адолатсизликдан норози бўлиб, Жондор туман кадастр бўлимига мурожаат қилдим, улар менга “бу ерда аслида ҳужжат бўйича йўл чиқиралиган” деб алдашган экан. Сабаби, мен Бухоро вилоят кадастр Бошқармасига мурожаат қилганимда, “бу ерда лойиҳа бўйича йўл бўлмаслиги керак” деб айтишди. Ҳолбуки, қўшним Қосим Ҳаётовнинг асосий кириб-чиқиш йўли мавжуд, бироқ у атайин молхонаси учун менга тегишли уй-жойнинг 3 сотихини йўл қилдириб олган. Таниш-билишчилик орқали қилинган ушбу йўл айни дамда, ахлатхонага айланиб қолган, молхонадан чиққан мол гўнги,мол озуқасининг қолдиқларини шу ерга тўплаб келишмоқда. Қиш вақти бўлди дегунча эса, ғўзапояларни келтириб шу йўлни устига тўкиб ташлашади, эшшак ва молларини чиқариб боғлаб қўйишади, товуқларини оқиқ ҳолда юбориб, менинг томорқа ерларимни пайҳон қилишади. Бу ташландиқ ҳолатни кўрган бошқа қўшнилар ҳам молхонасидан чиққан чиқиндиларни шу ерга тўплашмоқда. Бир, ҳисобда менга тегишли бўлган ер жой қисми нафақат йўл, балки ахлатхонага ҳам айлантирилди. Шунингдек, чиқиндиларни ўзбошимчалик блан шу жойда олов бериб ўқиб юборишади, натижада тутун ҳиди тўлиқ менинг яшаб турган уйимга урилади, мол гўнги ва чиқиндилар чиққан ҳидга умуман чидаб бўлмайди, қолаверса Жондор туман СЭС бўлимига мурожаат қилганимда, улар ҳам кадаст ёки МФЙ мурожаат қилишимни айтишди. Мен жуда қийналиб кетдим, ёш оиламан, бир нафар ёш чақалоғим бор, унинг соғлигидан жуда ҳам хавотирдаман... Карантин даврида шифокорлик касбим туфайли кўп вақт ишда қолиб кетаман ва уйим атрофидаги нохушликдан ҳамиша хавотирдаман. Айни дамад, қўшним Ҳаётов Қосимнинг акаси Ҳаётов Қобил ҳам кадастр бўлимига яна бир қўшимча 12 метрли йўл чиқариб бериш бўйича аризалар билан қайта-қайта мурожаат қилмоқда. Бу кетишда менинг уй-жойим, қўшниларимнинг ўзбошимчалик ва таниш-билишчилиги орқали молхона-чиқиндихонага айланмаса бўлгани. Жондор туманидаги халқ қабулхонаси, туман ҳокимлиги ва суд органига мурожаат қилдим, ҳеч қандай амалий чора кўришмади, шунчаки қуруқ жавоб хатларини юборишди холос.
Илтимос, ҳурматли юртбошимиз Шавкат Миромонович, Ўзбекистон Республикаси ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат Қўмитаси раҳбарияти! Менинг ушбу муаммоли шикоятимни атрофилича ўрганиб, қўшниларимнинг ноқонуний хатти-ҳаракати ва Жондор туманидаги ўз ишига бефарқ раҳбарларга нисбатан хизмат текшируви тайинлаб, адолат қарор топишида кўмак беришингизни сўраб қоламан!

+998997711916


+998907128096
Download 13,79 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish