Меҳнат соҳасида ижтимоий шерикчилик. Бандлик ва аҳолини ишга жойлаштиришни ҳуқуқий тартибга солиш



Download 19,81 Kb.
Sana04.06.2022
Hajmi19,81 Kb.
#634971
Bog'liq
2-маъруза (1)


Меҳнат соҳасида ижтимоий шерикчилик. Бандлик ва аҳолини ишга жойлаштиришни ҳуқуқий тартибга солиш

1. Ижтимоий шерикчилик тушунчаси ва унинг турлари. 2. Жамоа шартномаси ва жамоа келишуви ижтимоий шерикчилик ҳужжати сифатида. 3. Аҳоли бандлиги ва ишга жойлаштириш соҳасида давлат кафолатлари. 4. Ишсиз шахснинг ҳуқуқий мақоми.


1.Ижтимоий шерикчилик тушунчаси ва унинг турлари.

Ижтимоий шерикчилик тушунчаси.

Меҳнат муносабатларида ҳар доим манфаатлар қарама-қаршилигига дуч келинади. Буни ходим ва иш берувчининг мақсадлари турлича эканлиги билан изоҳлаш мумкин. Манфаатлар мувозанатини таъминлашнинг самарали воситаси сифатида бугунги кунда ижтимоий шерикчиликка катта аҳамият берилмоқда.

Ходимлар ва иш берувчилар ўртасидаги ижтимоий шерикчилик корхонани биргаликда бошқариш, унинг ривожланиши ва самарадор­лигини оширишга қаратилган ишлаб чиқариш-иқтисодий тад­бирларни ишлаб чиқиш ва уларни амалга ошириш, корхона ходимлари моддий турмуш шароитларини яхшилаш, уларни ва оила аъзоларини ижтимоий муҳофаза қилиш юзасидан биргаликда чора-тадбирлар кўриш, корхонани бошқаришда локал норматив ҳужжатлар тизимини такомиллаштириб бориш, иш жараёнида ходимлар ҳаёти ва саломатлигини ҳимоялаш, касб касал­ликлари юз беришининг олдини олиш мақсадларига қаратилиши мумкин. Ишлаб чиқаришдаги ижтимоий шерикчиликнинг натижа­ларидан ходимлар ҳам, иш берувчи ҳам тўла манфаатдор бўлиши бундай шерикчилик алоқаларини давом эттиришнинг ҳаракатлан­тирувчи кучи ва бош мотиви саналади.

Ижтимоий шерикчилик – ходимлар (уларнинг вакиллари) ва иш берувчилар (уларнинг вакиллари), шунингдек давлат ижро органлари ўртасида меҳнат ва у билан боғлиқ бошқамуносабатларни тартибга солиш юзасидан тарафларнинг манфаатларидагимувофиқликни таъминлашга қаратилган ўзаро муносабатлар тизимидир.

Меҳнат соҳасида ижтимоий шерикчилик термини қуйидаги


иккита маънода қўлланилади:
1) Меҳнат ҳуқуқининг принципи сифатида (меҳнат муносабатларининг барча жиҳатларини қамраб олади);

2) Меҳнат ҳуқуқи умумий қисмининг институти сифатида (унда ходимлар ва иш берувчиларнинг вакиллиги, жамоа музокараларини олиб бориш, жамоа шартномалари ва келишувларига риоя этилишини назорат қилиш, мажбуриятларни бажармаганлик учун жавобгарликка оид ҳуқуқ нормалари жамланган).

Мамлакатимизда ижтимой шерикчиликни яхши йўлга қўйиш учун керакли ҳуқуқий база барпо қилинган бўлса-да, аммо бозор муносабатларининг чуқурлашиб бораётганлиги, фуқа­ролик жамияти яратиш ишлари кўламининг кенгайиб бораётгани, жамиятни эркинлаштириш юзасидан юритилаёттган изчил сиёсат бу соҳадаги ишлар миқёсини кенгайтиришликни тақозо қилмоқда. Бунда ходимлар ва иш берувчилар ўртасидаги ижтимоий шерикчилик тушунчасига легал тариф берувчи ҳамда унинг мақсад ва моҳиятини, амалга ошириш принциплари ва шаклларини назарда тутувчи нормалар Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига киритилиши лозим.

q Ижтимоий шерикчиликнинг турлари.

Ижтимоий шерикчиликнинг турлари уни қандай даражаларда амалга оширилишига қараб таснифланган. Ижтимоий шерикчилик қуйидаги даражаларда йўлга қўйилган:

- корхона, муассаса, ташкилотлар доирасида;

- ҳудудлар даражасида;

- соҳа, тармоқлар миқёсида;

- республика даражасида.

Ижтимоий шерикчилик қуйидаги шаклларда амалга оширилади:

- бипартизм (икки томонлама, яъни ходимлар ва иш берувчилар ёки уларнинг вакиллар томонидан ижтимоий шерикчиликни амалга ошириш);

- трипартизм (уч томонлама, яъни учинчи томон сифатида давлат органлари иштирок этади).

2.Жамоа шартномаси ва жамоа келишуви ижтимоий шерикчилик ҳужжати сифатида

Жамоа шартномаси ва жамоа келишуви ходимлар ҳамда иш берувчилар ижтимоий ҳамкорлиги ва шерикчилигининг асосий шакли саналади. Зеро, ушбу локал ҳужжатларда корхонанинг ишлаб чиқариш ҳаёти ҳам, ижтимоий ҳаёти ҳам тўла ўз аксини топади.


q Жамоа шартномаси ва жамоа келишувлари тушунчаси.


Ҳозирги кунда жамоа шартномаси локал-норматив ҳужжат, корхона даражасида меҳнатга оид муносабатларни тартибга солувчи “ўзига хос кодекс” тусини олиб бормоқда.

Жамоа шартномаси ҳуқуқ ижодкорлиги ҳужжати сифатида локал даражада меҳнатнинг шарт-шароитларини ўрнатиш вазифасини бажаради.

Жамоа шартномаси – корхонада иш берувчи билан ходимлар ўртасидаги меҳнатга оид, ижтимоий-иқтисодий ва касбга оид муносабатларни тартибга солувчи нормативҳужжатдир.


Жамоа шартномаси ўзининг мазмуни ва функцияларига кўра оддий фуқаролик ҳуқуқий битимлардан фарқ қилади. Аввало, жамоа шартномаси ижтимоий шартнома бўлиб, у корхонада меҳнат муносабатлари тарафлари ўртасидаги ўзаро муносабатларни давлат ҳуқуқий тизимидан ташқарида турган ҳолда тартибга солишга, ходимлар ва иш берувчи учун мажбурий бўлган нормаларни жорий қилишга ҳамда уларга риоя этилишини кузатиб боришга, бажарилишини таъминлашга қаратилган битимдир.

Айни пайтда, жамоа шартномаси оммавий ҳуқуқий кучга эга бўлган норматив ҳужжат ҳам эмас, чунки унинг тарафлари бўлган иш берувчи ҳам, ходимлар вакиллик органи ҳам оммавий ҳокимиятга эга эмас ва жамоа шартномаси шартлари тараф­ларнинг ўзаро келишуви билан қабул қилинади. Жамоа шартно­маси ижтимоий шерикчиликка оид муносабатларни корхона доирасида тартибга солувчи локал норматив ҳужжат сифатида иш берувчи ва ёлланма ходимлар манфаатини ўзида ифодалайди ва шу сабабли бипартизм (икки томонлама ҳамкорлик) номини олган.

Ижтимоий шерикчиликка оид локал норматив ҳужжатнинг яна бир тури жамоа келишуви бўлиб, юридик кучи ва амал қилиш доирасига кўра жамоа шартномасидан устун туради. Улар тармоқ, ҳудуд ёки иқтисодиётнинг барча тармоқлари даражасидаги локал меъёрий ҳужжат саналади.

Жамоа келишуви – муайян касб, тармоқ, ҳудуд ходимлари учун меҳнат шартлари, ишбилан таъминлаш ва ижтимоий кафолатлар белгилаш борасидаги мажбуриятларни ўзичига олувчи норматив ҳужжатдир.

Жамоа келишуви ижтимоий шерикчилик муносабатларини макро даражада тартибга солувчи локал норматив ҳужжат сифатида меҳнатнинг шарт-шароитларини соҳа (тармоқ), йирик ҳудуд доирасида белгиланишида муҳим ўрин тутади ҳамда ушбу доираларда ходимлар моддий-турмуш, ишлаб чиқариш шароитларини яхшилашга, кенг миқёсда ижтимоий муҳофаза чоралари кўрилишига хизмат қилади.

Тартибга солинадиган муносабатлар соҳаси, ҳал қилиниши лозим бўлган масалаларнинг хусусиятларига қараб,

· бош келишув;

· тармоқ келишув;

· ҳудудий (минтақавий) жамоа келишувлари тузилиши мумкин.

Жамоа келишувлари музокараларда иштирок этаётган тарафларнинг келишувига мувофиқ икки тарафлама ва уч тарафлама бўлиши мумкин. Келишувни тузиш вақтида учинчи тараф сифатида ижро этувчи ҳокимият органи иштирок этиши мумкин.

Жамоа шартномалари ва келишувлари ўртасида умумийлик билан бирга муайян фарқлар ҳам мавжуд. Хусусан:


Жамоа шартномалари


Жамоа келишувлари

корхона доирасида тузилади


тармоқ, ҳудуд ва республика миқёсида тузилади

икки томонлама тузилади


уч томонлама тузилиши мумкин

тарафлар белгилаган муддат давомида амал қилади


3 йилгача муддатга тузилади

q Жамоа шартномалари ва жамоа келишувларини тузиш тартиби.


Музокаралар олиб боришташаббуси билан чиқиш


Ҳар қайси тараф (иш берувчи, ишберувчилар бирлашмаси ҳамда касаба уюшмалари ёки ходимларнинг бошқавакиллик органлари) жамоа шартномаси, келишувини тузиш ва ўзгартириш юзасиданмузокаралар олиб бориш ташаббуси билан чиқишга ҳақлидир.

Музокаралар олиб бориш


Музокаралар олиб бориш ва жамоашартномаси, келишувининг лойиҳасини тайёрлаш учун тарафлар тенг ҳуқуқлиликасосида тегишли ваколатларга эга бўлган вакиллардан иборат комиссиятузадилар.

Лойиҳани ишлаб чиқиш ва муҳокамақилиш


Жамоа шартномасининг лойиҳасикорхонанинг бўлинмаларида ходимлар томонидан муҳокама қилиниши керак ва убилдирилган фикр ва таклифлар ҳисобга олинган ҳолда ишлаб такомилигаетказилади.

Жамоа келишувининг лойиҳасикомиссия томонидан ишлаб чиқилади ва келишув қатнашчиларининг ваколатберилган вакиллари томонидан имзоланади.

Лойиҳани маъқуллаш
Ишлаб такомилига етказилганлойиҳа меҳнат жамоасининг умумий йиғилиши (конференцияси) муҳокамасигақўйилади. Жамоа шартномаси, башарти уни умумий йиғилишда (конференцияда) иштирок этаётганларнинг эллик фоизидан кўпроғи ёқлаб овоз берган бўлса, маъқулланган ҳисобланади.

Тарафлар томонидан имзоланганжамоа келишуви, унинг иловалари етти кунлик муддат ичида келишувиштирокчиларига, шунингдек билдириш рўйхатидан ўтказиш учун ЎзбекистонРеспубликаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг тегишлиорганларига юборилади.

Локал норматив ҳужжатнингкучга кириши
Жамоа шартномаси имзоланганвақтдан эътиборан ёки жамоа шартномасида кўрсатилган кундан бошлаб кучгакиради ҳамда тарафлар белгилаган муддат давомида амал қилади.

3. Аҳоли бандлиги ва ишга жойлаштириш соҳасида давлат кафолатлари


q Бандлик ва ишга жойлаштириш соҳасида давлат кафолатлари

Бандлик ва иш билан таъминлаш соҳасидаги давлат кафолатлари унинг фуқаролар олдидаги давлат сатандартлари ва умум тан олинган халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқ моддий ва номоддий бойликларни тақдим қилишга қаратилган мажбуриятидир. Хусусан, давлат мазкур соҳада қуйидагиларни кафолатлайди:

- ишсизликдан ҳимоя қилиш;

- ваколатли давлат органлари орқали ишга жойлашиш ва иш турини танлашда кўмаклашиш;

- аҳолининг айрим тоифаларини ишга жойлаштиришни таъминлаш.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 37-моддасига мувофиқ, “Ҳар бир шахс меҳнат қилиш, эркин касб танлаш, адолатли меҳнат шароитларида ишлаш ва қонунда кўрсатилган тартибда ишсизликдан ҳимояланиш ҳуқуқига эгадир”.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг


58-моддасида меҳнат қилиш ҳуқуқини амалга ошириш кафолатлари
(58-модда) ва ишга жойлашишга давлат йўли билан кўмаклашиш (59-модда) ҳақидаги муҳим қоидалар ўрин олган.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 1 майдаги (янги таҳрирдаги) “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги қонунида аҳолини иш билан таъминлаш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий принциплари (5-модда) ҳамда давлат томонидан меҳнат қилиш ҳуқуқини кафолатлари (6-модда) мустаҳкамлаб қўйилган.

Мазкур Қонунда давлат аҳолининг айрим тоифаларини ишга жойлаштиришда қўшимча кафолатларни назарда тутади. Хусусан, мазкур Қонуннинг 7-моддасига мувофиқ, давлат:

- ижтимоий ҳимояга муҳтож, иш топишда қийналадиган ва меҳнат бозорида тенг шароитларда рақобатлашишга қодир бўлмаган шахсларга, шу жумладан ўн тўрт ёшга тўлмаган болалари ва ногирон болалари бор ёлғиз ота, ёлғиз оналарга ҳамда кўп болали ота-оналарга;

- ўрта махсус таълим муассасаларини тамомлаган ёшларга, шунингдек касб-ҳунар таълими муассасаларининг ва олий таълим муассасаларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчиларига;

- Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилганларга;

- ногиронларга ва пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахсларга;

- жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ёки суд қарорига кўра тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларига тортилган шахсларга;

- одам савдосидан жабрланганларга қўшимча кафолатларни таъминлайди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил


5 декабрдаги 965-сонли “Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори, 2017 йил 29 декабрдаги 1036-сон қарори билан “Янги иш ўринлари ташкил этиш ва аҳолини иш билан таъминлашда фаол иштирок этаётган иш берувчиларнинг рейтингини аниқлаш, шунингдек, уларга ижтимоий рағбатлантириш чораларини қўллаш тартиби тўғрисида” низом мазкур соҳадаги муҳим норматив ҳужжатлардан ҳисобланади.

Шунингдек, ушбу қонунда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафидан, Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қўшинларидан бўшатилган шахсларни, сайлаб қўйиладиган лавозимларга сайланган ходимларни, судьялик лавозимига сайланган ёки тайинланган ходимларни ишдан бўшаганидан сўнг ишга жойлаштиришда қўшимча кафолатлар мустаҳкамланган.

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида меҳнат фаолияти билан шуғулланиш, мустақил иш қидириш ва ишга жойлашиш ҳуқуқига эга. Ўзбекистон Республикаси фуқароларини мамлакат ҳудудидан ташқарида ишга жойлаштириш Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва хусусий бандлик агентликлари томонидан амалга оширилади.

q Бандликни ҳуқуқий тартибга солиш

Бандлик муҳим ижтимоий-иқтисодий категориялардан бири ҳисобланади. Бандлик инсоннинг фаолияти сифатида табиий эҳтиёж, ҳаёт кечиришнинг бир қисми, биологик мавжуд бўлишнинг асосидир.

Бандлик – фуқароларнингқонун ҳужжатларига зид келмайдиган, ўз шахсий ва ижтимоий эҳтиёжлариниқондириш билан боғлиқ бўлган, уларга иш ҳақи (меҳнат даромади) келтирадиганфаолиятидир.


Унумли ва ижодий меҳнат қилишга бўлган ўз қобилиятларини тасарруф этиш ва қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган ҳар қандай фаолият, шу жумладан ҳақ тўланадиган ишни бажаришга алоқаси бўлмаган фаолият билан шуғулланиш мутлақ ҳуқуқи фуқароларга тегишлидир.

Мажбурий меҳнат, яъни бирон-бир жазони қўллаш билан таҳдид қилиш орқали иш бажаришга мажбурлаш тақиқланади, қонунда белгиланган ҳоллар бундан мустасно.

Кишиларнинг ихтиёрий равишда иш билан банд бўлмаслиги уларни жавобгарликка тортиш учун асос бўла олмайди.

Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги қонунининг 2-моддасига мувофиқ банд аҳоли тоифасига қуйидагилар киради:

- ёлланиб ишлаётган, шу жумладан ишни ҳақ эвазига тўлиқсиз иш вақтида ёки уйда бажараётган, шунингдек ҳақ тўланадиган бошқа ишга, шу жумладан вақтинчалик ишга эга бўлган;

- бетоблиги, таътилда, касбга тайёрлашда, қайта тайёрлашда, малака оширишда эканлиги, ишлаб чиқариш тўхтатиб қўйилганлиги муносабати билан, шунингдек вақтинча иш жойида бўлмаганда ходимнинг иш жойи қонун ҳужжатларига мувофиқ сақланиб турадиган бошқа ҳолларда вақтинча иш жойида бўлмаган;

- ҳақ тўланадиган лавозимга сайланган ёки тайинланган;

- ўзини иш билан мустақил таъминлаётган, шу жумладан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган, ҳунармандлар, оилавий корхоналар иштирокчилари, деҳқон хўжаликлари, ишлаб чиқариш кооперативлари аъзолари, фермерлар ва қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқалар;

- Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати қўшинларида ва уларнинг органларида хизматни ўтаётган, шунингдек муқобил хизматни ўтаётган;

- ўз фаолиятини қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга ошираётган нодавлат нотижорат ташкилотларда, шу жумладан диний ташкилотларда ишлаётган фуқаролар.

5. Ишсиз шахснинг ҳуқуқий мақоми


Турли сабабларга кўра вақтинча ишсиз қолган ва меҳнат дарома­дидан маҳрум бўлган фуқароларни ҳисобга олиш ҳамда уларга иш топишда кўмаклашиш меҳнат қилиш ҳуқуқи кафолатларидан бўлиб саналади. Аҳоли бандлигига оид қонунчилик вақтинча ишидан ва меҳнат даромадидан маҳрум бўлиб қолган фуқароларни тезкорлик билан иш билан таъминлаш, унинг иложи топилмаганида эса қонунда назарда тутилган бошқа кафолатларни ўз вақтида таъминлаб беришга қаратилган.

Ишсизлар – ўн олтиёшдан то пенсия билан таъминланиш ҳуқуқини олишгача бўлган ёшдаги, ҳақтўланадиган ишга ёки даромад келтирадиган машғулотга эга бўлмаган, ишқидираётган ва иш таклиф этилса, унга киришишга тайёр бўлган ёхуд касбгатайёрлашдан, қайта тайёрлашдан ўтишга ёки малакасини оширишга тайёр бўлганмеҳнатга лаёқатли шахслар (бундан таълим муассасаларида таълим олаётганлармустасно).

Фуқароларни ишсиз шахс сифатида ҳуқуқий мақомини белгилаб бериш соҳасида “Меҳнат органларида фуқароларни рўйхатга олиш, уларни ишга жойлаштириш, ишсизлик нафақасини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Низом (рўйхат рақами 831, 13.10.1999 й.) амал қилади. Шахсларни ишсиз деб эътироф этиш тўғрисидаги қарор маҳаллий меҳнат органи томонидан улар иш қидираётган шахс сифатида рўйхатга олинган кундан эътиборан ўн биринчи кундан кечиктирмай қабул қилинади. Фуқаро маҳаллий меҳнат органига мурожаат қилганидан сўнг 10 кун ичида иш ахтарувчи шахс ҳисобланади.

Қуйидагилар ишсиз деб эътироф этилмайди:

меҳнат органларида рўйхатга олинган кундан бошлаб ўн кун ичида таклиф этилган мақбул келадиган ишни иккимарта рад этган шахслар;

рўйхатга олинган кундан бошлаб ўн кун ичида мақбул келадиган ишни қидириш мақсадида узрсиз сабабларга кўра меҳнат органига келмаган шахслар.

Фуқарони ишсиз шахс деб топишда мақбул келадиган иш тушунчаси муҳим аҳамиятга эга бўлади. Яъни, агар фуқаро мақбул келадиган иш топиб берилса ёки таклиф этилса, у ишсиз шахс сифатида рўйхатга олинмайди.

Ўзбекистон Республикасининг 4-моддасида мақбул келадиган иш тушунчаси берилган. Биринчи марта иш қидираётган, касби (мутахассислиги) бўлмаган шахслар учун дастлабки касб тайёргарлигини талаб қилмайдиган иш, бундай ишни топиб бериш имконияти бўлмаган тақдирда эса, уларнинг ёши ва бошқа хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ҳақ тўланадиган бошқа иш, шу жумладан вақтинчалик иш мақбул келадиган иш деб ҳисобланади. Ишдан ва иш ҳақидан (меҳнат даромадидан) маҳрум бўлган шахслар учун уларнинг касб тайёргарлигига мос бўлган, ёшини, соғлиғи ҳолатини, меҳнат стажини ва аввалги мутахассислиги бўйича тажрибасини, янги иш жойининг транспортда қатнаш жиҳатидан қулайлигини инобатга олувчи иш мақбул келадиган иш деб ҳисобланади.

q Ишсиз шахсларга моддий мадад беришга оид кафолатлар

Давлат ишсиз шахсларга қуйидагиларни кафолатлайди:

- ишсизлик нафақаси тўлаш;

- меҳнат органларининг йўлланмаси бўйича касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ёки малака ошириш даврида стипендия тўланиши ҳамда шу даврни умумий меҳнат стажига қўшиш;

- ишсиз шахсга қарамоғидагиларини ҳисобга олган ҳолда моддий ёрдам бериш;



- ҳақ тўланадиган жамоат ишларида қатнашиш имконияти;

- меҳнат органларининг таклифига биноан ишлаш учун ихтиёрий равишда бошқа ерга кўчиш билан боғлиқ харажатларини қоплаш.
Download 19,81 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish