Метаморфизм ва метаморфик жинслар



Download 22,08 Kb.
bet1/4
Sana23.02.2022
Hajmi22,08 Kb.
#145168
  1   2   3   4
Bog'liq
01-RAMKI DIPLOM2


МЕТАМОРФИЗМ ВА МЕТАМОРФИК ЖИНСЛАР.
Метаморфизм жараёнларининг асосий факторлари – юқори ҳарорат, геостатик(хартомонлама) ва стресс (биртомонлама) босим, кимёвий фаол моддалар таркиби (флюидлар ва газлар). Метаморфизм турлари (динамометаморфизм, автометаморфизм, регионал метаморфизм, метасоматоз, скарнлар, импакт метаморфизм). Метаморфизмнинг фациялари.
Ер юзининг ҳозирги даврдаги рельефи – ер пўсти тузилишини акс эттириши. Гипсометрик структуралар (континентал, океаник ва уларни боглаб турувчи ўтувчи областлар). Ер юзи рельефи – эндоген ва экзоген жараёнлар ўзаро муносабатининг натижасидир. Эрозия ва аккумуляцияларни Ер рельефи шаклланишидаги роли. Ер юзаси рельефининг морфологик турлари. Континентлар (тоғлар, тоғолди районлар, плато, денудацион текисликлар, ер усти ва сув ости кўл ва денгизлардаги аккумлятив текисликлар), океанлар (континентал ёнбагир, чуқур тарновлар, океан туби, батиал ва абиссал текисликлар, океанлар ичидаги тоғлар, платолар, ороллар).
Ернинг иқлими.
Қуёш энергиясининг ер юзига тушиши. Иқлимнинг кенглик бўйича тақсимланиши (экваторга хос, тропик, ўртача ва нивал (музлик) иқлим зоналари). Иқлимда иссиқлик режими фактори (Қуёшнинг ёритилиши, альбедо, атмосферанинг газ таркиби, Дунё океанида иссиқликнинг тўпланиши). Парник эффекти. Ернинг геологик тарихида иқлимнинг ўзгариши (муз ва музликлар аро иқлимий табақалар). Музли (нивал), гумид ва арид туридаги иқлимлар ва уларнинг Ерда кенглик бўйлаб табақаланиши. Иқлим индикатори – тоғ жинслари.
Ер юзи ландшафтларининг физик-географик табақаланиши. Сув айиргич – элювиал, ёнбагир, тоғ водийлари, тоғ олди ва аллювиал текислик, кўл ва ботқоқликлар каби континент ландшафтлари.
Эпиконтинентал ва чет шельф денгизлари. Океанлар (континентал ёнбагир, континентал пастлик, батиал ва абиссал текисликлар, вулканик ороллар, атоллар, гайотлар).
Ернинг турли физик-географик ландшафтларида чўкиндиларнинг тўпланишида геологик жараёнларнинг роли.
Нураш жараёнларининг сувайирғич-элювиал ландшафтда бориши. Физик нураш, она жинсларнинг емирилиши (дезинтеграция) уларнинг минерал ва кимёвий таркибига таъсири бўлмайди.
Физик нурашга келтирувчи сабаблар ва факторлар (ҳарорат-исиш, совуш, музлаш, музнинг эриши, тузларнинг кристалланиши, ўсимлик томирларининг ривожланиши). Кимёвий нураш – оксидланиш, гиротация, гидролиз ва эриш натижасида тоғ жинслари минералларининг тубдан ўзгариши. Турли иқлимда нураш жараёнининг табақаланиши (гумид ва арид нураш). Нураш жараёнида ўсимликларнинг роли.
Гумид ва арид иқлимдаги нураш пўсти (шаклланиш шароити, тузилиши ва таркиби). Нураш пўсти қазилма бойликлари.
Тупроқ. Тупроқнинг шаклланиш жараёни ва уларнинг табақалари (А.В.С. горизонтлари). Тундра тупроги, ўрмон-тундра, кулранг ва қора тупроқ ва латеритлар, шўртупроқ. Қишлоқ хўжалигида тупроқнинг ҳосилдорлигини роли.
Ёнбағир ландшафтидаги геологик жараёнлар (коллювий, делювий). Ёнбагирдаги гравитацион жараёнлар. Қулашлар, сочилишлар, сурилма (кўчки)лар, солюфликация. Кўчкилар келтирадиган негатив халокатлар, уларнинг олдини олиш ва оқибатини бартараф этиш тадбирлари.
Тоғ дарёларининг геологик фаолияти. Кўтарилаётган рельефда тоғ дарёларининг эрозион жараёнлари ва дарё кесимининг шаклланиши. Терассалар. Доимий ва вақтинча оқимларнинг ташувчи фаолияти. Селнинг вужудга келиши. Конус ёйилмаси (фенлар). Пролювиал ва аллювиал конус ёйилмалари. Арид ва гумид иқлимларда конус ёйилмасининг ички тузилиши.
Текислик дарёларининг геологик фаолияти. Ён эрозия ва меандраланувчи ўзаннинг шаклланиши. Қайирлар ва эски ўзанлар. Текислик дарёлари тараққиётининг даврийлиги ва йўналишлиги. Дельтанинг ерусти қисми, унинг шаклланиши ва ички тузилиши (секин оқувчи ўзан).
Ботқоқлик ландшафти.
Қуйи, ўрта юқори ботқоқликлар, уларнинг ҳосил бўлиш шароитлари. Тоғ дарёлари конус ёйилмаларида ботқоқланиш жараёнлари, аллювиал текисликда, дельталарда денгиз ёни ботқоқликлари (маршлар). Торфнинг ҳосил бўлиши ва унинг кўмирга айланиши. Лимник ва паралитик типдаги кўмир.
Саҳро ландшафтлари ва уларнинг иқлим билан боглиқлиги. Саҳро ландшафтларидаги геологик жараёнларнинг алоҳида ҳусусиятлари. Шамолнинг геологик фаолияти (эол жараёнлар), дефляция, коррозия, чанг ва қумларни ташиши, эол ётқизиқларнинг тўпланиши. Эол қумлари ва лёсслари. Саҳро шакллари (барханлар, тақирлар, қирлар, гаммадалар), диффузион шакллардаги чўкмалар котловиналар. Сувнинг бугланиши ва саҳролар ландшафтининг шўрланиши (шўр тупроқлар, карбонат ва гипсли горизонтлар (шох) шўр кўллар). Саҳродаги жараёнларнинг зарарли томонлари ва уларга қарши кураш тадбирлари.
Музлик ландшафтлари ва музликларнинг геологик фаолияти. Ҳозирги замон музлик ландшафтлари (қутб областларидаги қоплама музликлар, паст ва ўртача тоғлардаги музликлар, шельф музликлари). Музлик эрозияси. Экзарация ва муз ётизиқларининг тўпланиши. Туб, абляцион ва чет мореналар (флювиогляциал мореналар, зандрлар, ламногляциал континентал ётқизиқлар, денгиз-муз ётқизиқлари (тиллитлар). Антарктида ва Гренландия муз қалқонлари. Музлик қопламлари огирлиги Ер пўстига таъсири. Ердаги музлик даврлари.
Литосферанинг музлоқ жойларидаги геологик жараёнлар. Доимий музлоқ ерларнинг географик тарқалиши, уларнинг вужудга келиш сабаблари. Доимий музлоқ жойларда қурилишлар ва қурилиш иншоотларини эксплуатация қилиш шарт-шароитлари.
Ер ости сувлари ва уларнинг геологик фаолияти. Табиатда сувнинг айланма ҳаракати. Тоғ жинсларидаги сувларнинг турлари- буғ, гигроскопик (мустаҳкам боғланган), плёнкасимон (бўш боғланган), капилляр ва гравитацион сувлар, қаттиқ ҳолдаги сув (муз, қор), кристалланган ва кимёвий боглиқ сувлар. Инфильтрацион, конденсацион, седиментацион, эллизион, магматоғен (ювинил) ва метаморфоген (тикланган) сувлар. Аэрация зонасидаги сувлар (тупроқ суви, сизот сувлар), грунт сувларининг юзаси (ойна), доимий ва даврий тўйиниш зонаси, қатламлар аро босимсиз ва босимли (артезиан) сувлар. Сувли жинсларнинг фильтрлаш қобилияти, сувнинг тезлиги ва сарфи, тўйиниш ва камайиш областлари. Артезиан ҳавзалари: тўйиниш области, босими ва озайиши, босимли сувларнинг пъезометрик юзаси. Артезиан сувларининг пастга ва юқорига кўтарилувчи булоқлари. Ер ости сувларининг минерализацияси ва кимёвий таркиби. Гидрокарбонатли, сульфатли, хлоридли, калцийли, магнийли, натрийли сувлар ва уларнинг оралиқ турлари.
Минерал сувлар: карбонат ангидридли, олтингугурт водородли, радиактив. Ер ости сувларининг ичимлик, даволаниш ҳамда фойдали қазилма бойлик сифатида аҳамияти.

Download 22,08 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish