Методик асослари



Download 1,31 Mb.
bet1/25
Sana14.07.2022
Hajmi1,31 Mb.
#800415
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   25
Bog'liq
Кизил узгаришга яшил


I БОБ. ТЕХНОЛОГИЯ ДАРСЛАРИДА ЎҚУВЧИЛАРНИНГ КРЕАТИВЛИК ҚОБИЛИЯТЛАРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШНИНГ ИЛМИЙ-МЕТОДИК АСОСЛАРИ
1.1. Умумий ўрта таълим тизимида
технологик таълимни ривожлантиришнинг ижтимоий-педагогик зарурати
Бугунги кунда ўқувчиларда креатикликни шакллантириш ва бу орқали уларни меҳнат ва касбий фаолиятга нисбатан ижодийлик кўникмаларини ривожлантириш зарурати ортиб бормоқда. Ўқувчиларда креативлик кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган таълим мазмунида технология дарсларининг ўрни юқори ҳисобланади. Техналогия дарсларида дизайнерлик жараени укувчиларни мустакил ишлашга эркин фикрлашга ижодий изланишга хамда самарадорликни оширишга хизмат килади. Технология дарсларида ўқувчиларга ўргатилиши лозим бўлган умуммеҳнат ҳамда умумкасбий компетенцияларни шакллантирувчи ўқув материаллари таркибида дизайн элементларига оид билим ва кўникмаларни шакллантиришга йўналтирилган материаллар мазмунини белгилаш, аввало, ҳозирги кунда ишлаб чиқариш корхоналаридаги мутахассислар, ихтирочиларнинг меҳнат фаолиятини кузатиш, улардаги ижодкорлик қобилиятини намоён бўлиш жараёнини лойиҳалаш ва уни амалда қўллаш малакаларини ривожлантиришни назарда тутади. Шунингдек, 1-4-синфлар, 5-7-синфлар ва 8-9 синф укувчилари учун техналогия фанининг мавзулари оддий ва тушунарли килиб танлаб олинганлиги асосида ўқувчиларда креативлик кўникмаларини шакллантиришга қаратилган мазкур тадқиқот ишида дизайн лойиҳалар восита сифатидан танлаб олинган.
Умумий ўрта таълим мактаблари «Технология» фанининг ДТС ва ўқув дастури таҳлилидан аён бўладики, дастурда ўқувчиларни дизайн (бадиий конструкциялаш) асослари билан яқиндан таништириш, дизайнга оид билим ва кўникмаларни доимий равишда шакллантириб бориш белгиланган. Мазкур дастурда 5 синф ўқувчилари «дизайнерлик ишларидан амалий машқлар бажариш. Касбларга доир буюмлар ва маҳсулотларнинг эстетик ва иқтисодий жиҳатларини ҳисобга олган ҳолда лойиҳалаш»га оид билим ва кўникмаларини эгаллаши назарда тутилган»1. 6 синфда эса ўқувчилар «...оддий буюмларни конструкциялаш ва моделлаштириш жараёнида халқ ҳунармандчилиги соҳаларига тегишли маҳсулотларнинг бадиий эстетик хусусиятларини таҳлил қилиш ва дизайнерлик ечимларини ҳал қилиш машқларини бажариш» ишлари бўйича ўқув топшириқлари берилган бўлса, 7 синф ўқувчилари эса «...тайёрланадиган буюмларни лойиҳалаш ва унда дизайн усулларини қўллаш. Дизайнерлик вазифаларини бажариш юзасидан лойиҳалар тузиш»2 бўйича топшириқлар бажарилиши белгиланган.
Ҳозирги кунда умумий ўрта таълимдаги «Технология» дарсларида модернизациялашган Давлат таълим стандарти мазмунига кўра ўқувчилар технология фанига оид бир қатор билим, кўникма ва малакаларни эгаллашлари кўзда тутилган. Унга кўра ўқувчилар меҳнат жараёни ҳақида дунёқараш, умуммеҳнат билим, кўникма ва малакаларига эга бўлиш, касб-ҳунарлар ҳақида умумий тасаввурга эга бўлиш, халқ хўжалиги, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳалари тўғрисида билимларга эга бўлиши, турли материалларга бошланғич бадиий ишлов бериш кўникмаларига эга бўлиш, миллий меҳнат анъаналари, урф-одатларини билиш, буюмнинг технологик харитасини тайёрлаш кўникмаларига эга бўлишга оид вазифаларни ҳал этишга эътибор қаратилган.
Маълумки, технология фанининг мақсади ва вазифаларини ҳал этишда турли кўрсаткичлар бўйича иш олиб борилиши мақсадга мувофиқ. Бунга кўра, даставвал меҳнат таълимининг мақсадига оид мазмунига эътибор қаратадиган бўлсак, укувчиларни аклий ривожланиши мехнатсеварлик хамда инсон мехнатни кадрлашга ургатиш, «онгли равишда касб танлашга тайёрлаш орқали касбгача тайёргарликларини амалга ошириш ҳамда жамият ва шахс фаровонлиги йўлида меҳнат фаолиятига қўшилишларига имкон берувчи шахсий сифат ва тафаккурларини ривожлантиришдан иборат эканлиги кўзда тутилган»3.


Download 1,31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish