Микропроцессорларнинг технологик ўлчов воситаларида қўлланилиши



Download 176 Kb.
bet1/2
Sana09.06.2022
Hajmi176 Kb.
#647753
  1   2
Bog'liq
mikroprotsessorlarning tekhnologik lc


Aim.uz

Микропроцессорларнинг технологик ўлчов воситаларида қўлланилиши
Асбобсозлик ривожининг ҳозирги босқичи ўлчов воситалари таркибида микропроцессорлар — микропроцессор тизимлари асосига қурилган ҳисоблаш қурилмаларидан кенг фойдаланиш билан ифодаланади. Ўлчов қурилмаларида бундай тизимларининг қўлланилиши натижасида икки мақсадга эришилади: ўлчов қурилмаларининг вазифалари кенгайтирилади ва уларнинг тавсифлари яхшиланади.
Микропроцессор тизимларнинг (МПТ) электр ўлчов воситаларида фойдаланилиши уларни жойлаштиришга ва ишлатиш алгоритмларига янгича ёндошишга, ахборот бериш имкониятларини оширишга, аниқлигини, ишончлилигини ва тез ишлашини янада оширишга имкон беради.
Технологик ўлчашлар соҳасида самарали ечимларни излаш ва МПТ ичига қурилган ўлчов асбоблари ишлаб чиқиш давом эттирилмоқда.
Умумий ҳолда ўлчов қурилмалари таркибига МПТ нинг киритилиши қуйидаги каби асосий вазифаларни ҳал қилишга имкон беради:
ифодалар бўйча ҳисоблаш (шу жумладан линеаризация, масштаблаш, ўлчамлар натижаларига ишлов бериш ва ҳоказолар);
берилган алгоритм бўйича ҳисоблаш;
статистик ишлов бериш;
параметрни таҳлил қилиш (максимумга, минимумга ва ҳоказо);
статистик тавсифни тузатиш (жумладан, алмаштириш коэффициентини тиклаш ва сигналнинг нол даражасини тузатиш);
ўлчов қурилмаси уланган тизими билан боғланиш;
ўз-ўзини диагностика қилиш;
ўлчашларни бошқарув;
ўлчов қурилмасининг режим параметрларини стабиллаш ёки дастурий созлаш.

Бироқ МПТни ўлчов қурилмалар таркибига уларга бевосита янги ижобий сифатларни бериш билан бир қаторда, киритиш бу қурилмаларнинг анча мураккаблашувига олиб келади. Мураккаблиги бўйича МПТ киритилган ўлчов қурилмалари микро ЭҲМ қатнашган ўлчов тизимларига яқиндир. Мисол тариқасида ҳозирги вақтда технологик параметрлар ўлчов қурилмаларини яратиш учун фойдаланиладиган структура схемаларни қараб чиқамиз (9.4-расм).


Ёрдамчи ўлчашлар услубини амалга оширувчи схема (9.4 расм, а) энг кўп қўлланилади. Бундай схема буйича ясалган ўлчов қурилмаси ишида асосий параметр ва ёрдамчи параметрлар П1, П2—таъсир кўрсатувчи катталиклар (атроф ҳарорати, атмосфера босими ва бошқалар) ҳақидаги ахборотдан фойдаланилади. МПТ ёрдамида таъсир функциялари орқали таъсир кўрсатувчи катталикларнинг таъсирларини ҳисобга олиш ўлчаш қурилмасининг хатосини камайтиради. Бундай схемага кўра босимни, ҳароратни, сатҳни, сарфни, ҳажмни ва бошқаларни ўлчаш қурилмалари қурилади. Бунда асосий ва ёрдамчи параметрлар тўғри ва мувозанатловчи услуб билан ўлчаниши мумкин.
9.4-расм, б да МПТ киритилган ўлчов қурилмасининг структура схемаси кўрсатилган бўлиб, у ўлчашларни намунали сигналлар ва биргаликдаги ўлчашлар услуби билан амалга оширишни таъминлайди. Мазкур қурилманинг ўлчов қисми П параметрни, М ўлчовни (ўлчовлар тўпламини), шунингдек, П параметр ва ўлчовлар тўпламини биргаликда ўлчайди. МПТ ахборотга ишлов беради ва ўлчаш жараёнини бошқаради.
Схема (9.4-расм, в) бўйича қурилган ўлчов қурилмаси таркибига операцион бўғин ОБ киради, унда МПТ буйруқларига кўра бошқарувчи таъсирларни шакллантириш қурилмаси (БТШҚ) ёрдамида элементларни алмаштириш учун зарур ўлчашлар амалга оширилади, буларнинг натижасида ўлчанаётган параметр П нинг сезгир элемент СЭ га таъсири (таъсирлари) шаклланади.
Схемалар (9.4-расм, б, в) масса, ҳажм, суюқ муҳитларнинг зичлиги ва бошқаларни яратишда қўлланилади.
МПТ дан фойдаланишнинг энг самарали усули улардан аналитик техника воситаларида фойдаланиш ҳисобланади, бунда асосий ва бир қатор ёрдамчи параметрларни ўлчаш билан бир қаторда аналитик қурилма бўғинларини (мантиқий ва ўхшаш) бошқариш ва ахборотга ишлов бериш билан боғлиқ катта ҳажмдаги ҳисоблашларни бажариш талаб қилинади.
9.5-расм, а да автоматик сифат анализаторининг умумлаштирилган структура (тузилма) схемаси кўрсатилган. Битта параметрни ўлчашни амалга оширувчи анализаторларда ўлчов ахборотининг асосий сигнали у ёки бу детектор Д ёрдамда аналитик қурилма АҚ да шаклланади. Анализаторнинг хатосини камайтириш учун ва унинг бир қатор сезгир элемент ёрдамида меъёрида ишлашини таъминлаш учун бир қатор параметрларнинг қийматлари бўйича статик тавсиф тузилади, аналитик қурилманинг режимли параметрлари стабиллашади ва таҳлил ўтказиш учун зарур улашлар амалга оширилади. Охирги икки вазифа МПТ томонидан БТШҚ орқали амалга оширилади. Аналитик блокка таҳлил қилаётган ва ёрдамчи модда (ЁМ) лардан ташқари намунавий модда (НМ) ни узатиш имконияти кузатилади, бу эса анализаторнинг даврий равишда ўзини даражалашини таъминлайди.
Таркибни таҳлил қилишнинг кўп параметрли услубини амалга оширувчи анализаторларда (9.5-расм, б), тегишли детекторли бир нечта аналитик қурилмалардан фойдаланилади.
Ёрдамчи ва режимли параметрларнинг барча зарур ўлчашларини аналитик қурилмалар параметрларини ўлчаш блоки ПЎБ бажаради, у ЭК блоки билан коммутацияланади (9.5-расм, б да ПЎБ орасидаги боғланиш кўрсатилмаган).


9.1-жадвал.

Download 176 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish