Миллий дастурни амалга оширишда таълимнинг педагогик тадқИҚотлар билан интеграцияси



Download 120,7 Kb.
Pdf ko'rish
Sana24.02.2022
Hajmi120,7 Kb.
#248507
Bog'liq
МИЛЛИЙ ДАСТУРНИ АМАЛГА ОШИРИШДА ТАЪЛИМНИНГ ПЕДАГОГИК ТАДҚИҚОТЛАР БИЛАН ИНТЕГРАЦИЯСИ



МИЛЛИЙ ДАСТУРНИ АМАЛГА ОШИРИШДА ТАЪЛИМНИНГ ПЕДАГОГИК 
ТАДҚИҚОТЛАР БИЛАН ИНТЕГРАЦИЯСИ
“Кадрлар тайёрлаш миллий дастури”ни амалга оширишнинг ҳозирги 
босқичида “Узлуксиз таълимни фан ва ишлаб чиқариш билан 
интеграциялаштиришнинг пухта механизмларини ишлаб чиқиш ва амалиётга 
жорий этиш”, “... халқнинг бой миллий маданийтарихий анъаналарига, урф-
одатлари ҳамда умумбашарий қадриятларига асосланган ...” ҳолда ўқувчи-
ёшларни маънавий тарбиялашни назарий ва амалий жиҳатдан ишлаб чиқиш 
бўйича давлат дастурига киритилган “Ўқувчи-ёшларни маънавий тарбиялаш 
ва унга талабаларни тайёрлаш” комплекс илмий мавзуни тадқиқ қилиш 
натижаларини ва уларни олий ўқув юрти амалиётида қўллашни долзарб 
масалалар сирасига киритиш мумкин. Ушбу мақсадда дастлаб “Бошланғич 
таълим ва спорт тарбиявий иш” таълим йўналиши ўқув режасидаги 
педагогик, табиий-математик фанлар бўйича турли даврларда – 
мустақилликкача, 1992-1997-ва 1998-2009 йилларда амалда бўлган фан 
дастурлари, дарсликлари ва қўлланмаларининг ҳар бир мавзусини маънавий 
тарбиявий таҳлил қилиш тамойили ишлаб чиқилиб, уни қўллаш бўйича 
тавсиялар берилди, ҳамда мазкур ҳужжатларнинг маънавий тарбиявий 
имкониятларини педагогик таҳлил қилиш усули ишлаб чиқилиб, амалиётда 
қўлланилди. Бу эса миллий педагогикамиз тараққиётига оламшумул ҳисса 
қўшган буюк аждодларимизнинг шахс камолоти, унинг ривожланишига 
таъсир этувчи омиллар, ўқувчиларнинг билиш фаолиятлари, таълим мазмуни
ўқитишни ташкил этиш, ўқитувчи (мударриснинг касбий тайёргарлиги ва 
маънавий-ахлоқий сифатлари ва ҳ.к.) ҳақидаги фикр, ғоя, таълимотлари, аниқ 
тавсияларини излаб топиш, саралаш ва умумлаштиришга имкон берди. Ушбу 
тадқиқот натижалари асосида педагогик туркум фанлар бўйича амалий 
машғулотларда талабаларни маънавий мазмунга эга бўлган савол, ўқув-
топшириқлари ва педагогик вазиятлар устида мустақил ишлаш учун услубий 
қўлланма яратилди ва таълим жараёнига жорий қилинди. Педагогика 
фанининг таққос (қиёс)лаш усули асосида ишлаб чиқилган ишланмалар 
материаллари мовароуннаҳрлик алломалар ўзлари яшаган давр талабларига 
мос равишда таълим мазмуни, мадрасалар учун дасрсликлар ёзишда 
илмийлик, ўқув материалини тизимли баён қилиш, кўргазмалилик каби 
қоидаларга амал қилиш, ўқитиш шакллари, ўқитиш методлари, ўқитиш 
принциплари каби дидактиканинг таркибий қисмларини ривожлантириб 
бориб жамиятнинг буюртмаси ва эҳтиёжларини Оврўпа халқларидан 500-600 
йил олдин илғаб олганликлари ва мазкур соҳада самарали ишлаб ҳозирги 
замон дидактика фанига жуда яқинлашиб қолганликларидан далолат беради. 
Буни Форобий, Беруний, Ибн Сино, Улуғбек ва б.қ. ишлаб чиққан ва амалда 
қўллаган таълим принциплари, таълим методларини Я.А.Коменскийнинг 
“Буюк дидактика” (1637-йил) китобида баён қилинган таълим принциплари, 


методлари билан чоғиштириш орқали пайқаш қийин эмас. Бу ерда аслида 
Оврупацентрик тамойили асосида яратилган собиқ совет ўқитиш назарияси, 
ўзининг тор доирадан чиқаолмай буюк аждодларимизнинг педагогик 
меросини четлаб ўтганини, хашпушлаганини, пировард натижада бизга 
кимлигимизни, жаҳон педагогика фани тамаддунидаги ҳаққоний ўрнимизни 
илмий асосда аниқлаб олишимизга, озод ва обод Ватан, фаровон турмуш 
қуришга қаратилган саъй-ҳаракатларимиз суръатига бир мунча 
қийинчиликлар туғдираётганини алоҳида таъкидлаш жоиздир. Миллий 
педагогикамиз ва унинг ИЛМИЙ АХБОРОТНОМА ПЕДАГОГИКА 2017 
йил, 4-махсус сон 77 тарихига бўлган нохолисликни Н.А.Константинов ва 
б.қ. “Педагогика тарихи” номли ўқув дарслиги (М., 1974 й)ни варақлаб яна 
бир бор ишонч ҳосил қилиш мумкин. Чунки, ушбу дарсликда ҳозирги 
Ўзбекистон (шу жумладан, Ўрта Осиё) ҳудудида яшаб, педагогика фани 
тараққиётини маълум тизимга солиш ишини бошлаб берганликлари, унинг 
асосий категориялари (тарбия, таълим, маълумот ва ҳ.к.)ни тўғри талқин 
қилганликлари, комил инсонни тарбиялаш тўғрисида бутун бир таълимот 
яратганликларига қарамай Форобий, Беруний, Ибн Сино, Аҳмад Югнакий, 
Юсуф Хос Хожиб, Маҳмуд Қошғарий, Улуғбек ва б.қ. умуман тилга 
олинмаган. Боз устига 447 бетдан иборат ушбу дарсликда Ўрта Осиё 
халқлари педагогикаси тарихига ярим саҳифа жой ажратилган холос. Бу ерда 
вақтидан олдинроқ бўлсада, улуғ мутафаккирларимизнинг жаҳон фанига 
қўшган ҳиссаларини четлаб ўтиш яқин ўтмишдаги табиий-математика 
дарсликларида ҳам одат тусига кириб қолганини намойиш қилишда 
талабаларни жалб қилиш лозимлигини қайд этиш зарур. Юқорида баён 
қилинганлардан кўринадики, ўзида турли замон ва маконларда мавжуд 
бўлган таълимий ва тарбиявий ёндашувлар, нуқтаий назарларни жамлаган 
мазкур ишланмалар билан танишишга уларни чуқур ўрганишга бўлажак 
ўқитувчиларни изчил жалб қилиш, уларнинг педагогик тафаккурини 
кенгайтириш баробарида узоқ ўтмишда бобокалонларимизнинг эзгуликка, 
яратувчиликка қаратилган жасоратлари талабаларни ҳайратлантиради, 
уларда маънавий эҳтиёж уйғотади.

Download 120,7 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish