Мингдан ортиқ тиллар муомалада бўлиб, дунё аҳолисининг



Download 23,2 Kb.
Sana22.07.2022
Hajmi23,2 Kb.
#836369
Bog'liq
Тил ҳақида


Дунёда 7 мингдан ортиқ тиллар муомалада бўлиб, дунё аҳолисининг 90 фоизи 70 та тильда сўзлашади. 200 та тил давлат тили ёки расмий тил мақомига эга. Бугунги кунда дунёнинг 50 миллиондан ортиқ аҳолиси ўзбек тилида сўзлашиб, бу тильда сўзлашувчилар сони бўйича дунёда 27-ўринда туради. 6 та (ўзбек, турк, қозоқ, қирғиз, озарбайжон, туркман, уйғур) барқарор туркий тиллардан бири ҳисобланади. Ўзбек тили дунёнинг 60 дан ортиқ университетларида, 200 дан ортиқ мактабларида ўқитилади.
«(Биз инсонга) тил ва икки лабни (бермадикми)?»
(Балад сураси, 9-оят).
Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик палатаси томонидан 2020 йил 23 март куни қабул қилинган, Сенат томонидан 2020 йил 24 мартда маъқулланган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2020 йил 10 апрель куни имзоланган «Ўзбек тили кунини белгилаш тўғрисида»ги Қонунга асосан 21-октябрь “Ўзбек тили байрам куни” хисобланади.
Қонун 2та моддадан иборат.
1-моддага асосан, 21 октябрь Ўзбек тили байрами куни этиб белгиланди
2-моддага кўра, қонун расман эълон қилинган кун – бугундан бошлаб кучга киради.
Тил-миллатнинг борлигини, унинг тарихи ҳақида маълумот берувчи восита ҳамдир. Айни дамда орзу умидларимиз, истиқлолимиз, қалбимиз ойнаси ҳамдир. Шунинг учун, она тилимизга доимо ҳурмат ва эътиборда бўлиб, унинг жамиятимиздаги мавқеини юксалтиришга ҳар биримиз ўз ҳиссамизни қўшишимиз зарур.
Маҳмуд Қошғарийнинг “Девону луғотит турк” асарида “Эрдам боши тилдир”, яъни “Барча фазилатлар, эзгуликлар тилдан бошланади” дейилади. Тилимизнинг нафислиги, бойлиги ва маъно нозикликлари ҳазрат Алишер Навоий ижодида ўзининг юксак ифодасини топди. Улуғ мутафаккирнинг “Муҳокамат ул-луғатайн” асарида шеърият ва бадиият тилига номуносиб деб қаралган тилимизнинг кенг имкониятлари, жозибаси ўта назокат билан шарҳланган. «Лайли ва Мажнун»да сўз, демакки, тил айтган билан совумайдиган тарона, олган билан тугамайдиган хазина, деб таърифланади:
Айтиб совумас таронасен сен,
Олиб қурумас хизонасен сен.
“Тилга эътибор, элга эътибор”деб бежиз айтмаган бобокалонимиз А.Навоий. Узоқ мозийдан бошланган тилга эътибор айни пайтларда ҳам ўз обрўсини йўқотмаган. Ҳар бир миллатнинг, давлатнинг ўз тили бўлгани каби, жонажон Ўзбекистонимизнинг ҳам ўзига мос ва хос бўлган тили бор бўлиб, юртимиз унга истиқлолдан ҳам илгари эришди. Мамлакатимиз ўзи давлат тилини қўлга киритиши, истиқлолнинг дараги эди.
Тил ҳар бир миллат маданиятининг ўзагидир. Шу сабабли ҳам тилнинг сақланиши халқ тараққиёти ва келажагини белгилайди. Тил халқни бирлаштиради, тарбиялайди, ўқитади, урф-одат, анъаналарини сақлайди. Шундай экан, она тилимизнинг халқаро миқёсдаги обрў-эътиборини юксалтиришда, уни миллий ва умумбашарий тушунчалар асосида тараққий этган тиллар сафига қўшишда ҳар биримиз тилимизга чуқур ҳурмат билан ёндашимиз керак бўлади. “Хорижий тилларни билиш инсоннинг маданиятидан, зиёлилигидан дарак беради. Она тилини билиш эса ҳар бир фуқаро олдидаги муқаддас бурч”, деганида донишмандлар минг марта ҳақ фикрни айтишган. Ўзбек адабий тили, ўзбек адабиётини ривожлантириш соҳасида ўз олдига қўйган вазифаларни юксак даражада адо этган Алишер Навоий ўзининг ажойиб назм дурдоналарини, юксак бадиий қимматга эга бўлган «Хазойин-ул маоний», «Хамса» каби асарларини она тилида ёзиш орқали ўзбек тилининг қудратини, унинг бой тасвирий восита ва имкониятларга эга эканлигини, тўлиқ маънода бадиий адабиёт тили эканлигини амалий тарзда исботлаб берди. Ўз халқи учун унинг маданияти учун ва умуман келгуси авлодлар учун катта шарафли ишларни амалга оширди, бу билан фахрланиб:
Турк назмида чу тортиб мен алам,
Айладим ул мамлакатни якқалам.
ёки:
Мен ул менки, то турк бедодидур,
Бу тил бирла то назм бунёдидур.
Фалак кўрмади мен каби нодире,
Низомий кибн назм аро қодире.
деб ажойиб фахриялар ёзди.
Аллоҳ таоло инсонни ер юзидаги маҳлуқотлари ичида энг афзали қилиб яратган. Ҳар бир берилган неъматларни агар санамоқчи бўлсак, батаҳқиқ унинг саноғига етолмаймиз. Аллоҳ таоло инсонни тўла-тўкис, мўътадил ва энг чиройли суратда яратганлигини ўз каломи Қуръони каримда очиқ-ойдин баён қилган. Инсонда бўлган буюк неъматлардан бири бу тилдир. Аллоҳ таоло бу ҳақида Қуръони каримда қуйидагича баён қилади.
«(Биз инсонга) тил ва икки лабни (бермадикми)?» (Балад сураси, 9-оят).
Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам бир куни Аббос розияллоҳу анҳуга: «Гўзаллигингиз мени ажаблантиради» дедилар. У киши: «Инсоннинг гўзаллиги нима, эй Аллоҳнинг Расули?» дедилар. Пайғамбар Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Унинг тили» дедилар.
Собиқ тузум хукмрон бўлиб турган 1989-йили Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилиши истиқлолга эришиш йўлидаги энг мухим қадам бўлганди. Ватанимиз мустақилликка эришгач она тилимиз ўзининг хақиқий ўрни ва мавқеига эга бўлди,Ўзбекистон Республикаси Конституциясида давлат тилининг мақоми хуқуқий жихатдан мустахкамлаб қўйилди. Ўзбекистон Республикасининг "Давлат тили тўғрисида"ги қонунининг қабул қилиниши она тилимизнинг тараққиёти, ривожланиши ҳамда ўзига хос ва бой бисотини намойиш этишга кенг имконият яратди.Шу тариқа ўзбек тили мустақил давлатимизнинг Байроғи, Герби, Мадхияси, Конституцияси қаторида турадиган,қонун йўли билан химоя қилинадиган муқаддас тимсолларидан бирига айланди. Истиқлол шарофати билан тилимизга, унинг сайқал топишига эътибор янада ортди. Тил - инсон қиёфаси ва ички гўзаллигини намоён этадиган энг гўзал туйғудир. Ўз тилига меҳр-муҳуббатли инсон халқини, Ватанини, миллий қадриятларини, маданий меросини ҳам эъзозлайди. Бежизга бундан беш аср илгари Алишер Навоий бобомиз "Тилга эътиборсиз - элга эътиборсиз" дея ёзмаган.
Ўзбек тили дунёдаги қадимий, гўзал ва бой тиллардан бири ҳисобланади. Тилнинг беқиёс имкониятлари қадимги тошбитикларда, халқимизнинг замонлар синовидан ўтиб келаётган мақол ва ҳикматли сўзлари, бетакрор иборалари, достонларида, шоир ва ёзувчиларимиз асарларида яққол кўриш мумкин. Маҳмуд Қошғарийнинг "Девони луғатит турк" китоби, Аҳмад Яссавийнинг ҳикматлари, Алишер Навоийнинг "Хамса"си, Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг "Бобурнома"си, Абдулла Қодирийнинг бетакрор романлари, Чўлпон, Абдулла Орипов, Муҳаммад Юсуфларнинг ўтли шеърияти она тилимизда ёзилган бебаҳо дурдоналардир.Тилимиздаги ҳаё, ибо, андиша, орият, меҳр-оқибат сўзларини бошқа тилга айнан таржима қилиб бўлмайди. Уларни фақат ўзбек тилида ифодалаш мумкин. Чунки бу тушунчалар халқимизга хос ва уларни айтишга фақат шу тил қодирдир. Бизнинг она тилимиз дунёдаги уч мингга яқин тил орасида туркий тиллар оиласига мансуб бўлиб, жонли тил сифатида қипчоқ, қарлуқ, ўғиз лаҳжаларида намоён бўлади. Ўзбек адабий тили эса ана шу лаҳжалардаги сўзларнинг маълум бир меъёрига келтирилган шаклидир. У муттасил ўсиб, ривожланиб бормоқда. Унинг ривожида сўз мулкининг султони Алишер Навоийнинг хизматлари беқиёсдир. Ҳазрат Навоий тил хақида шундай ёзадилар: "Кўнгил хазинасининг қулфи тилдир. Ул хазинанинг калитидин сўз бил".
Ўз она тилимизга бўлган муҳаббатни халқимизнинг, одамларнинг самимий суҳбатларида, юксак ахлоқий фазилатларида кўриб, беихтиёр шундай эл фарзанди эканлигимиздан фахрланамиз.
Тил маданият кўзгуси ва руҳимизнинг қаноти. Биз она тилимиз орқали халқлар, миллат ва элатлар орасида ҳамиша азиз-у мукаррам эканлигимизни асло унутмаслигимиз керак. Ўзбекона лутф, муомала, миллий қадриятлар, одоб-ахлоқ эса она тилимиз маданиятининг калитидир.
Тонгдек оромбахш, қуёшдек нурли, она оғушидек иссиқ, баҳордек тароватли, ёздек ҳароратли, куздек саховатли, қиш қорларидек беғубор туйғуларимизнинг таржимони бўлган, миллатимиз руҳини ифода этувчи она тилимиз, бизни юксак маънавиятга, маърифатга, маданиятга, истиқлолу истиқболга етакловчи бебаҳо неъматдир. Шу боис ҳам ҳар биримиз она тилимизни асрабавайлашимиз, эъзозлашимиз лозим. Зотан, тилимизга эътиборли бўлсак, миллатимиз қалби она тилимиз ҳеч қачон завол топмайди.
Донишманд ота-боболаримиз азалдан нутқ маданиятига катта эътибор беришган. Улар қолдирган асарларни ўқир эканмиз, ҳар бир сўз ўз ўрнида қўлланганига гувоҳ бўламиз. Сўз ҳиссини доимо билиб яшашимиз керак. Шундай экан, она тилимизни асраб-авайлаш, уни эъзозлаш ҳар биримизнинг зиммамизга катта масъулият юклайди.
Download 23,2 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish