Митти ҳикоялар: кеча ва бугун тошкент «Янги китоб»



Download 445,54 Kb.
Pdf ko'rish
bet8/52
Sana06.07.2022
Hajmi445,54 Kb.
#748420
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   52
Bog'liq
Mitti hikoyalar(Kutubxona)

Шароф Бошбеков
ҚИСМАТ
Дунёдан не-не улуғ зотлар, не-не алломалар ўтмаган, уларнинг биронтаси ҳам «мен бундай адолатсиз замонда туғилишни иста
-
майман» деб ортига қайтиб кетган эмас.
Орқага йўл йўқ. Замон қандай бўлишидан қатъи назар, одам боласи туғилдими, яшашга маҳкум. Фақат кимдир мослашади, ким
-
дир кўникади, кимдир курашади... 
РИЗҚ
Раҳматли отамиз Норматов Бошбек иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси бўлган. Болалигимда у киши одамни титратиб юборади
-
ган бир воқеани онамизга гапириб бергани ҳамон эсимда. 
– Вязьма йўналишидаги бир чоғроқ шаҳарчани душмандан озод қилдик, – дея гап бошлади отамиз. – Қаҳратон қиш. Икки қават
-
ли ёғоч уйлар, кўча тўла мурдалар... Бир уйнинг иккинчи қаватига чиқсам, латта-путталар уюми ёнида бир аёл ўлиб ётибди. 
Битта ҳам душман йўқ – қочиб кетишган шекилли. Энди ўгирилиб кетмоқчи эдим, ўлик ёнидаги латта уюми қимирлагандай 
бўлди. Очиб кўрсам, ё қудратингдан, тирик чақалоқ ўлик онасини эмиб ётибди!.. Деразага югуриб бориб, пастдаги ҳамширани 
чақирдим. Зудлик билан ҳамшираю врачлар етиб келишди
Ҳайратланарли жойи шундаки, мурда совуқда қотиб қолган бўлса ҳам чақалоқ эмаётган кўкрак юмшоқ ва иссиқ эди, иккинчиси 
қотиб ётибди! Ҳарбий врачлар ҳам ҳайратда: одам ўлгандан кейин узоғи билан йигирма дақиқадан сўнг организмдаги барча 
аъзолар ўз фаолиятини тўхтатиши керак-ку!.. Шифокорлар айтишича, бу аёлнинг жони узилганига ўн кун ёки ками билан бир 
ҳафта бўлган экан!..
Ҳамширалар тезда гўдакнинг таглигини алмаштиришди, қайтадан йўргаклаб, шинелга ўрашди. Орадан кўп вақт ўтгани йўқ, бир 
пайт қарасак, ҳозиргина чақалоқ эмиб турган қайноқ ва юмшоқ кўкрак иккинчисига ўхшаб совуқда қотиб ётибди. Худди жигар
-
гўшасининг ишончли қўлларга тушганидан хотиржам бўлгандай... Биров гапириб берганида икки дунёда ҳам ишонмасдим, ўз 
кўзим билан кўрдим ахир... – деб отамиз ҳикоясини тугатди. 
Нима бу? Не синоат, не мўъжизаки, она ўлганидан кейин ҳам юрагининг бир парчасига уммон қадар меҳр, осмон қадар муҳа
-
ббат соғинса! Табиат қонунларига бўйсинмайдиган, тиббиёт қонунларини тан олмайдиган ОНА МЕҲРИ олдида бутун борлиқ 
таъзимда. 
ДУНЁ ҚАНДАЙ ГЎЗАЛ БЎЛАДИ?
Бир куни Амир Темур хиёбонида тушликдан кейин дам олиб ўтирсам, Ўзбекистон халқ рассоми, ажойиб инсон Рўзи Чориев 
(охирати обод бўлсин) ўтиб қолди. Икки томонида иккита европалик гўзал қиз (натурачилар бўлса керак). Қизлар ниҳоятда гў
-
зал, бўйлари ҳам салкам икки метр. Сулувларнинг белидан келадиган Рўзи ака менга кўзи тушган заҳоти қизларни ҳам ташлаб 
олдимга югурди. Бағрига босиб, ўпишиб кўришди. Рўзи ака билан турли тадбирлар, йиғилишларда кўришиб турардиг-у, лекин 
муносабатларимиз ўпишиб кўришадиган даржада эмас эди. Шу боис, мен ўзимни тортиброқ турдим. Буни Рўзи ака сезди. 
– Биласизми, Шарофжон, – деди у, – мен қандай қилиб дунёни гўзал қилишни биламан.
Рўзи ака юз ифодамдаги саволни ўқий олди, шекилли, ўзи жавоб бериб қўя қолди:
– Бу жуда осон: кўришаётган одамингиз билан ҳам, хайрлашаётган одамингиз билан ҳам ўзингизни гўё охирги марта сўраша
-
ётган ёки сўнгги марта хайрлашаётгандай тутишингиз керак. Шу одамни бошқа кўрмайсиз! Бу охирги кўришишингиз ёки хай
-
рлашишингиз! Қандай кўришасиз? Қай алфозда хайрлашасиз? Ҳозиргина бағрингизга босиб турган одамингиз ҳақида қандай 
қилиб ёмон ўйга борасиз? Боролмайсиз! Ана! Ҳамма ёқни одамийлик, меҳрибонлик, ғамхўрлик, мурувват босиб кетади...
Бунга кўп йил бўлди. Энди у одам йўқ... Ўша ўгитини эсласам, ўзимни тортиброқ турганим ёдимга тушиб, хижолатдан қора 
терга ботиб кетаман. 
Мундоқ ўйлаб қаралса, чиндан ҳам биз шунчаки саломлашамиз, шунчаки хайрлашамиз, ўша одамнинг кўзларини кўрмаймиз, 
афт-ангорига разм солмаймиз. Расм бўлиб қолган сўзларни шунчаки такрорлаймиз. Яқинларимизни йўқотганимизда афсусла
-
ниб юрамиз: «Эҳ, ўшанда чиройлар гаплар билан кўнглини кўтарсам бўлмасмиди?», «Анови ишни бундоқ қилсам бўларди-ку, 
армонда кетди бояқиш!» 
Келинг, бир-биримиз билан шунчаки саломлашмайлик, шунчаки хайрлашмайлик, бағримизга босиб, сидқидилдан салом-алик 
қилайлик. Зеро, Рўзи ака айтганидек, дунёни одамийлик, меҳрибонлик, ғамхўрлик, мурувват босиб кетсин!
ДОРИ
Набираларим бир тишлаб ташлаб кетган олманинг у ёқ-бу ёғини пичоқда кесиб еб ўтирсам, неварам келиб сўради: 
– Дода, нега биздан қолган олмани еб ўтирибсиз? – Кейин ҳосилининг кўплигидан зўрға шохини кўтариб турган олма дарахти 
томон ияк қоқди. – Ана, кўп-ку. 
– Сизлардан қолгани дори-да, болам. 
– Дори? Қанақа дори? 
Шунда раҳматли бувимнинг: «Увол қилмагин, болам, кўр бўлиб қоласан» деган гаплари эсимга тушиб, жилмайганча жавоб 
қилдим:
– Кўзни равшан қиладиган дори, қўзим...
ЭҲТИЁТКОРЛИК
1992 йилнинг 19 август куни эрталаб соат еттидан беш дақиқа ўтганда Тошкентда қаттиқ ер силкинди. Буни қарангки, ўша куни 


таниқли кино ва театр актёри Фарҳод Аминовнинг тўртинчи қаватдаги уйи ҳам қимирлабди. Фарҳод ака болаларини шоша-пи
-
ша пастга тушириб юбориб, даҳлиздаги бор оёқ кийимларини йиғиштирибди-да, қучоқлаганича ўзи ҳам пастга югурибди. 
Тушса, пастдаги майдончада одам гавжум, бутун «дом» аллақачон чиқиб бўлган экан. Одамлар бир-бирини юпатган, соғ-омон 
қолгани билан шукр қилган, кимдир кўзига ёш ҳам олган. Ахир, жон фойдага қолиб тургандан кейин... 
Ҳамма нима ташвишда-ю, кеннойимиз Фарҳод ака нима дермиш: 
– Ҳай, адаси, уйни қулфлаганмидингиз?.. 
МЕҲРИБОНЛИК
Бир куни актёр Мурод Ражабов қайсидир қариндошининг тўйидан жуда кеч қайтибди. Эрталаб бошини кўтарса, аёли ҳовли 
супураётган эмиш. Индамабди, чунки аҳволи индайдиган даражада эмас экан. Бошини яна ёстиққа қўйибди. Бир неча соатдан 
кейин тағин бошини кўтарибди. Қараса, хотини кир юваётган экан. Бир банка қатиқ ичиб, яна ётибди. Кечга яқин бош кўтарса, 
хотини ошхонада овқат қилаётган экан. Ўзича ҳеч тиниб-тинчимайдиган хотинга танбеҳ бермоқчи бўлибди: 
– Вей, сенга нима азоб-а? Ўрнингда мен бўлганимда маза қилиб, оёғимни узати-иб ётардим. 
Кеннойимиз камтарлик қилиб, секингина дебди: 
– Шундоқ ҳам нима қиляпсиз?.. 
ҒАМХЎРЛИК
Кейинги пайтларда тез-тез шамоллайдиган бўлиб қолдим. Бир куни хотиним ишхонасидан ҳинд йогларининг машқ дастурини 
олиб келиб қолди. 
– Мана шу машқлар билан мунтазам шуғулланиб турсангиз, сизни ҳеч қандай касаллик безовта қилмайди, – деди у ишонч 
билан. 
Машғулотларга астойдил киришдим. Мундоқ қарасам, дастур-китобда нуқул машқ қилаётган аёлларнинг расми чизилган, би
-
ронта ҳам эркаги йўқ. 
– Менимча, бу китобинг хотин-қизларга мўлжалланган-ов? – дедим шубҳаланиб. 
– Йогларда эркак-аёл деган гап йўқ, – деб мени юпатди хотиним. – Одам организми бир хил. 
Организм бир хил экан деб, яна беш-олти кун шуғулландим. Йўқ, бўлмади. Шубҳа-гумонлар оёқ-қўлимни боғлаб ташлади. Бир 
куни ёрилдим: 
– Йўқ, бу хотинларники! – дедим шубҳа-гумонлардан чарчаб. – Мана, қарагин, биронта куч ишлатадиган машқлар йўқ, ҳаммаси 
нозик, енгил-елпи ҳаракатлар. Точно, хотинларники! 
Хотиним менга раҳми келиб термилди: 
– Нима, сезиляптими?.. 
ОҒИР ЗАМОН
Ичкиликбозликка қарши кураш айни қизиб, бир кружка пиво ичганни ҳам миршаблар мошинга солиб олиб кетадиган замонлар. 
Домла Азиз Абдураззоқнинг эски портфели бўларди. Роса машҳур портфель эди, чунки ичида ё тўла, ё ярми ичилиб тиқинлан
-
ган виноми, ароқми, коньякми албатта топиларди.
Бир куни Азиз ака «Табассум» радиожурнали таҳририятига кириб келди. Қўлида ўша машҳур портфель. У киши билан сўрашя
-
пмиз-у, ҳамманинг кўзи «хазина»да. Радиожурналнинг режиссёри Раҳмат Жумаев умид билан портфелни кўтариб-кўтариб 
қўйди-да, Азиз акадан сўради: 
– Устоз, портфель оғирми? 
Азиз ака ҳазин овозда жавоб қилди: 
– Йўқ, бўтам, замон оғир... 
ШОИРЛИК
Доғистоннинг улуғ шоири Расул оға Ҳамзатов мактабда ўқиб юрган кезларида қўшни партада ўтирадиган бир қизни ёқтириб 
қолибди. Фалакнинг гардишини кўрингки, балоғатга ёшига етганда қиз бошқага турмушга чиқиб, Расул оға бошқага уйланиб 
кетибди.
Йиллар ўтибди. Расул Ҳамзатов наинки СССР аталмиш улкан мамлакатга, бутун жаҳонга маълум ва машҳур шоир бўлиб кетиб
-
ди. Ўша қиз гап-гаштакларда: «Расул менга ишқий шеърлар ёзавериб-ёзавериб шоир бўп кетди, уни мен шоир қилганман» деб 
мақтаниб юраркан. Бу гап Расул оғанинг ҳам оғанинг қулоғига етиб борибди.
Бир тадбирда иттифақо иккаласи учришиб қолишибди. Ҳол-аҳвол сўрашгандан сўнг, Расул оға «Эринг нима иш қилади?» деб 
қизиқибди. «Фалон базада бош бухгалтер» деб жавоб берибди аёл. Расул оға ажабланган бўлиб гап билан узиб олибди: «Ие, 
нега уни шоир қилмадинг?!»
НАМОЗ
Бир куни узоқроқ қариндашимизнинг тўйидан кеч қайтдим. Ҳаво совуқ. Уй иссиқ экан, кўнглим беҳузур бўлиб, тўйда еган-ич
-
ганларимнинг ҳаммасини унитазга ташладим. Хотиним ўқчиб-ўқчиб қайт қилишимга раҳми келди, шекилли, чуқур «уҳ» тортиб 
деди: 
– «Намоз ўқинг, намоз ўқинг» дейман, ҳеч қулоқ солмайсиз. Жойнамозга сажда қилганингизда, ҳозир унитазга сажда қилиб 
ўтирмаган бўлардингиз...

Download 445,54 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish