“молия тизими



Download 90 Kb.
bet1/2
Sana31.03.2022
Hajmi90 Kb.
#520050
  1   2
Bog'liq
Moliya-tizimi.-Pul-muommalasi-va-banklar


Skachat.uz

“Молия тизими. Пул муоммаласи ва банклар”
Р е ж а:
1. Молия мохияти ва вазифалари. Молия ресурслари. Молия бозори.
2.Давлат молияси. Соликлар ва уларнинг вазифалари. Давлат бюджети.
3.Пул муомаласи конун. Пулнинг микдорига таъсир килувчи омиллар. Инфляция.
4.Кредит тушунчаси. Кредитнинг вазифалари ва тамойиллари. Банк тизими.
Давлат молияси, молия ресурслари, соликлар, молия бозори, давлат бюджети, пул муоммаласи конуни, инфляция, кредит, банк тизими, кимматбахо когозлар.
Молия кредит муносабатлари пул маблаглари билан боглик муносабатдир. Бозор иктисодиёти асосини товар-пул муносабатлари ташкил этади. Молия категория сифатида халк хужалигида пул ресурсларини хал этувчи: уларни таксимлаш ва ишлатиш борасидаги иктисодий муносабатларни билдиради. Хар кандай иктисодий фаолият маблаг, пул талаб килади. Ишлаб чикариш каерда булмасин, бари-бир молияни юзага келтиради. Киймат шаклидаги махсулот таксимланганда уни яратиш учун сарфланган мехнат куроллари кийматини ифодаловчи кисми амортизация фонди шаклига киради. Бу эса молиявий ресурсга айланади, йигилиб боради ва унга янги машиналар олиниб, эскилари урнига тикланади.
Умумжамият эхтиёжлари давлат йули билан кондирилади. Булар жумласига атроф мухитни мухофаза килиш, мудофаа, ижтимоий тартибни саклаш, бир катор номоддий сохаларни пул билан таъминлаш, ахолининг ночор катламларини бокиш ва бошкалар киради. Мазкур эхтиёжларнинг кондирилиши давлатнинг молиявий фаолияти билан боглик.
Давлат ишларидан ташкарида хам масалан, тадбиркорлик, оила доирасида хам молия алокалари мавжуд. Молия иштирокчилари хар хил, лекин молияни молия киладиган асос бор. Бу мохият кийматнинг таксимланишидир. Махсулот ишлатилиши учун таксимланганда пул шаклидаги молиявий фондлар хосил булади, уларнинг табиатан молиявий ресурс хисобланади. Молиявий ресурсларни ташкил этишда ва ишлатишда иштирок этувчилар молиявий муносабатларнинг субъекти хисобланади. Молия муносабатларига хос булган белгилар ва хусусиятлар молиянинг функцияси вазифасида ифодаланади. Молиянинг функцияси бу молия мохиятининг хужалик фаолиятидаги аник куриниши, унинг ифодасидир. Молия махсулот кийматини таксимлаш оркали пул фондларини хосил этиш уларни ишлатишни билдирар экан, шунга кура у таксимлаш, рагбарлантириш, социал химоя, иктисодий инфляция функцияларини бажаради. Таксимлаш функцияси- молия воситасида жамиятда яратилган миллий махсулот ва унинг асосий кисми булган миллий даромад хужалик субъектлари уртасида таксимланиб, пул фондларига айлантирилади. Ишлаб чикаришнинг узида юз берадиган таксимланиш бирламчи таксимланиш дейилади, унинг натижасида бирламчи даромадлар юзага келади.
Фойда, иш хаки фонди, социал сугурта учун ажратмалар, амортизация пули ташкил топди. Иккиламчи таксимланиш ёки кайта таксимланиш юз беради, биринчи таксимланган махсулот киймати молия воситаларида соликлар ва хар хил туловлар ёрдамида кайта таксимланади. Бунда молиянинг узаги булиши бюджет асосий роль уйнайди.
Даромад кайта таксимланганда молиявий алокалар кайтадан ишлаб чикариш ва бошка соха турлари, корхона, тармоклар уртасида, корхона билан давлат, корхона билан ахоли уртасида юз беради.
Рагбатлантириш функцияси. Молияда рагбатлантирувчи жихат хам мавжуд. Бу молия тизимида ишлатиладиган соликлар, туловлар, субсидиялар ва субвенциялардир. Соликдан имтиёз берилиши корхона ва ташкилотларда ишлаб чикаришни учун кетадиган инвестицияни кучайтиради. Ишловчиларга купрок мукофот беришни таъминлаб, уларни яхши ишлашга ундайди. Бож пулини камайтириш оркали экспорт рагбатлантирилади, импорт кискартирилади. Керак булганда зарарни коплаш учун субсидия бериш корхонани молиявий согломлантириш воситаси булади.
Социал-химоя функцияси-жамият аъзолари маълум катламларнинг минимал тирикчилик юритишни молиявий жихатдан таъминлаб туриш, яъни молиявий кафолатлашдан иборат.
Иктисодий кафолат бериш функцияси. Хужалик субъектлари ва умуман жамият иктисодий фаолиятининг якунлари хусусида маълумот ва хабарлар бериб туришдан иборат булиб, иктисодни бошкаришда кул келади.
Тадбиркорлик учун молиявий ахборот керак булади ва уни аудиторлик хизмати таъминлаб туради.
Аудиторлик хизмати-бу корхоналар. фирмалар, компаниялар хужалик-молиявий фаолиятини ташкил этади, яъни тахил этиб, хисоботлар экспертизасини утказиш, уларнинг молиявий ахволи тугрисида холисона ахборот етказиб туриш ва хулоса чикаришдир. Молиявий ахборот молия менежментига хизмат килади. Молия уз функцияларини аник молиявий воситалар оркали бажаради, харажатлар, амортизация, фойда, акция курси, дивидент, соликлар, туловлар, бож хаки, сугурта хаки, субсидия, дотация, компенсациялар кабилар киради.
Улар молия ресурсларини ташкил этади. Улар оркали хужалик-молия фаолиятига таъсир этиш мумкин.
Молиявий ресурслар орасида фойда асосий урин тутади. Унинг хисобидан соф инвентиция фонди, хар хилрезерв ва сугурта фондлари, шунингдек социал фондлар уюштирилади. Молия ресурсларини хосил этишда тупланган миллий бойлик хам катнашади.
Молиявий ресурслар 2 турда булади. Биринчиси микроресурслар ёки марказлашган ресурслар. Улар корхона, фирма ва бошка уюшмалар доирасида булиб хужалик субъектларнинг узига тегишли ёки улар карзга олган пул маблагларидан иборат. Иккинчи микроресурслар, улар умумдавлат микёсида ташкил топган. Улар бюджет хисобидан ёки бюджетнинг ташкари фондлари хисобидан пайдо булади, давлат ихтиёрида туради. Иктисодий фаолиятни молиялаштириш, молиявий ресурсларнинг турли даражада ташкил топган ва ишлатилиши хар хил булиши сабабли 3 усул билан амалга ошади. Биринчидан иктисодий субъектлар узини-узи молиялаштирилади. У лар уз харажатларини узларининг пули билан коплайди.
Иккинчидан иктисодий субъектлар уз маблаги етишмаса, килинган сарфлар банк кредити хисобидан коплайди.
Учинчидан субъектлар фаолияти учун пул маблаглари зарур булган чогларда давлат хисобидан хам ажратилади.
Баркарор иктисодий тараккиёт учун молия маблагларининг эркин харажати талаб килинади. Бунга молия бозори оркали эришилади.
Молия бозори миллий ва халкаро хужалик доирасида пул маблаглари эркин харакатининг махсус шаклидир. У таркибидан кимматбахо когозлар бозори ва карзга бериладиган пул бозоридан иборат булади.
Карз пули табиатан бир хил эмас. У биринчидан, пулни ишлатиб, даромад топишни кузлайди. Бунда пул капитал шаклини олади. Иккинчидан пул шахсий эхтиёжни кондириш учун ишлатилади ва оддий тулов ёки харид воситаси вазифасини утайди.
Молия бозорида 2 гурухдан иборат субъектлар пул билан муносабат киладилар. Биринчи пул эгалари ёки уни саклаб турувчилар.
Бунга ахоли фирма, компания ва давлат муассасалари киради.
Иккинчи пулга мухтож булган субъектлардир. Молия бозорида вексиль ва сертификат каби хужжатлар хам пул сингари муомалада булади. Молия амалиётида тижорат банклари, сугурта инвестиция, молия компаниялари, фонд биржалари, акционлар оркали фаолият курсатади. молия бозоридаги операциялар махсус воситачилар узига хос далоллар булиши дилерлар ва брокерлар фирмалари оркали амалга оширилиб, хужжатлаштирилади.
Молия бозори муассасалари оркасида фонд биржалари асосий урин тутади. Молия бозори буш пул маблагларини сафарбар этиб, уларни молиявий ресурсларга айлантиради. Ахоли кулидаги улик, харакатсиз пулни жонли, даромад келтирувчи пулга айлантиради.
Давлат уз кулидаги молия ресурсларидан фойдаланиб, бюджетдан молиялаштириш, дотация бериш, соликлардан озод килиш, соликларни енгиллаштириш оркали иктисодий тараккиётга таъсир курсатади.
Молиянинг иктисодга таъсири бир катор воситалар ёрдамида боради, улар биргаликда молия механизмини ташкил этади. Молия механизми молиявий муносабатларни амалда уюштиришнинг шакли, услубидир.
Мана шу механизм оркали молияни бошкариш молия менежменти амалга оширилади. Молия муносабатлари унсурларининг бир-бирини такозо этиш, узаро богланиш ва яхлитлигини молия тизимини юзага келтиради. Бу тизим бозор иктисодиётининг таркибий кисми хисобланади. Жамиятдаги молия муносабатларининг мажмуаси молия тизими дейилади. Такрор ишлаб чикариш жихатдан молия микромолия ва макромолиядан иборат. Микромолия айрим хужалик субъектлари- корхона, фирма, компания, шунингдек оила доирасидаги молия алокаларидир. Бозор иктисодиёти учун микромолия бирламчи хисобланади. Микромолия муносабатлари 2 йуналишда боради. Биринчи молиявий алокалар, бунда хосил булган молия ресурслари жамоа доирасида таксимланиб ишлатилади. Иккинчиси ташки молиявий алокалар. Бунда пул маблаги хусусидаги муносабатлар бошкалар билан, яъни банклар, биржалар, махаллий хокимият, марказий давлат хокимиятининг молиявий идоралари билан юз беради.
Корхона ва фирма молияси етакчи, чунки у моддий ишлаб чикариш ва хизмат курсатиш билан эхтиёжни кондириш билан боглик.
Унинг хужалик субъекти сифатида уз ихтиёридаги пул маблагларини уз фаолиятинимолиялаштириш ва ташка молия мажбуриятларини бажариш учун ишлатадилар. Мазкур молия ресурслари куйидаги манбалардан юзага келади: амотизация ажратмаси, олинган фойда, ишчи-хизматчиларга берадиган улуш пули (агар корхона сотиб олинса), корхона акцияси ва обликациясини сотишдан келган ва карзга олинган уплмаблаглари, курилган зарарни коплаш учун олинадиган сугурта тулови, корхона узгалардан сотиб олган акция обликациялардан тегадиган даромад, давлат молиявий ёрдам сифатида берадиган субсидиялар ва хоказолар.
Корхона яхши ишлаб куп фойда курса, унинг молия ресурслари тез ортибборади, унинг уз маблаглари хиссаси катта булади, чунки узи ишлаб топган ресурслар хисобидан уз ишини молиялаштира олади.
Корхона ёмон ишлаб зарар курган такдирда карз олиш хисобидан ресурс хосил этишга мажбур булади. Бу холда унинг молиявий карамлиги кучаяди.
Бозор иктисодиёти шароитида корхонага ташкаридан ресурслар жалб этишда кимматбахо когозлар- акция ва обликациялар чикариб, уларни бошкаларга сотиш кул келади. Бунда фирмалар акционер жамиятлар шаклида булади. Улар шерикчиликка асосланади, чунки уларнинг фаолиятида узгаларнинг хам пул маблаглари катнашади. Акция ва обликация чикарувчи корхона, фирма эминент дейилади. Акция корхонага куйилган капиталда уни сотиб олганлардан хиссаси борлигини тасдикловчи ва фойдани бир кисмини шу хиссага караб дивидент шаклида олиш хукукини берувчи кимматбахо когоздир. У хам капиталда, хам фойдада хиссадорлик борлигини билдиради. Акциядан фарклирок облигация факат карздорликни билдирувчи когоздир. Акциялар 2 хил булади: оддий ва имтиёзли. Оддий акция, унга тегадиган дивидент фга караб хар хил булади, унинг микдори катъий кафолатланмайди. Аммо у эгасига акционер жамият йигинида овоз бериб, унинг ишини хал этишда иштирок килиши хукукини беради. Оддий акцияда дивидентни олмай колиш хавф-хатари хам мавжуд булади.
Имтиёзли акция, унга тегадиган даромад катъий фоиз шаклида олдиндан белгиланади ва, албатта берилади. Жорий йилда тегмай колган даромадни келажакда олишни кафолатлайди, аммо уз эгасига акционерлар йигинида овоз бериши хукукини таъминламайди. Бозордаги талаб ва таклифга караб акция ва облигацияларнинг нархи шаклланади, уни бозор курси деб атайдилар.
Бозор курси ёки нархнинг белгиланиши кимматбахо когоз катировкаси дейилади ва у фонд биржасида амалга оширилади. Акция курсига таъсир этувчи омиллар турли-тумандир. Унги иктсиодий, сиёсий ва рухият омиллари таъсир этади. Бозор иктисодиёти пул муносабатлари хукмронлигидир, лекин нобозор сектори хам мавжуд булиб, у бозор конунларига буйсунмайди.
Нобозор секторга ахолига тамомила бепул ёки кисман пулли, яъни имтиёзли хизмат курсатувчи нотижорат корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар киради. Уларнинг фаолияти бепул ва кисман пули хизмат курсатиш булганидан бу ишни узлари тула молиялаштира олмайдилар.
Шу сабабли уларга керакли молия ресурслари 3 манбадан олинади. Биринчи махаллий ва марказий бюджет ажратган маблаглар.
Иккинчиси хайрия йулида ахолидан йигилган пул. Учинчиси хар хил хомийлар берган пул. Бу пуллар етишмаганда давлатдан дотоциялар олиб турилади.
Жамиятда касаба уюшмалари, сиёсий партиялар, ёшлар, хотин-кизлар, фахрийлар ташкилотлари, ижодий уюшмалар, спорт жамиятлари, илмий-маърифий жамиятлар каби ижтимоий ташкилотларнинг узига хос молияси бор. Унинг манбаи ташкилот аъзоларининг ташкилотга кириш пули ва бадал пулининг, тижорат фаолиятидан келган даромад ва хомийлар ажратган ёки хайрия килинган маблаглардан иборатдир. Бу ерда бюджетдан молиялаштириш булмайди, унинг урнига узини молиялаштириш ва хомийлик молиялаштириш мавжуд булади. Ижтимоий ташкилотлар молия ресурси умумий низомда кузда тутилган фаолиятни амалга оширишга хизмат килади.
Молия тизимининг яна бир унсури махсус ва хайрия фондларидир. Махсус максадли фондлар молияси аник бир максад йулида бирлаштириш ва ишлатишни билдиради.
Биринчи сугурталовчи ташкилот ёки фирма, иккинчи сугурта хизматига талаблар, буларга фирмалар, ташкилотлар, давлат идоралари ва ахоли киради. Нимаики сугурталанса, шу сугурта объекти булади, унинг пулда хисобланган киймати аникланиб, маълум суммада сугурталанади. Бунинг учун сугурталовчифирма хак олади. Мол-мулк, тадбиркорлик фаолияти, инвестициялар, инсон хаёти, унинг соглиги сугурталанади. Сугурта учун туланган пул махсус молиявий манба булади. Сугурта киска муддатли 1-2 йил, урта муддатли 2-5 йил ва узок муддатли 5 йил ва ундан юкори булади.
Микромолиянинг таркибида уй хужалиги молияси алохида урин тутади. Унинг манбалари иш хаки, нафака, пенсия, стипендия, дивидент мулкдан келган ва тадбиркорликдан олинган даромадлардан иборат. Оилани пул маблаги харид фонди ва жамгарма фонди ташкил этади. Харид фонди дархол ишлатилади. Жамгарма фонди эса йигилиб боради ва у банкларда молиявий манба булиб хизмат килади.
Давлат бир катор социал-иктисодий ва сиёсий вазифаларни бажариш учун унинг ихтиёрида пул маблаглари булиши шарт ва унга давлат молияси оркали эришилади. Давлат молияси МД ва миллий бойлик кийматининг бир кисми давлат, унга карашли корхона, ташкилотларнинг пул фондига айлантириб, уларнинг иктисодий усишини таъминлаш, жамият аъзолари умумий эхтиёжини кондириш, мамлакатни идора этиш учун таксимлаш ва ишлатиш борасидаги муносабатдир.
Давлат молияси таркибидан давлат бюджетидан ташкари уюштирилган пул фондлари, давлат кридити ва давлат корхонаси молиясидан иборат. Бу ерда микро ва макромолия муносабатлар муносабатлари чатишиб кетади.
Агар давлатга тегишли корхона молияси амалда микромолия булса, айтилган бошка унсурлар макромолияни ташкил этади.
Давлат молияси даромадлари - бу МД ни ва миллий бойликни таксимлаш ва уни кайта таксимлаш жараёнида унинг давлатга теккан кисмидир. У бевосита давлат ихтиёридаги ва давлат корхоналари кулидаги даромаддан иборат булади. Давлат даромадлари ички ва ташки манбалардан туланади, аммо асосийси ички манбаидир. Ички манбанинг 3 шакли мавжуд: соликлар, заёмлар ва эмиссия.
Соликлар МД ни таксимлаш ва кайта таксимлаш жараёнида унинг бир кисми давлат ихтиёрига олиш шаклидир. Солик бюджет ва бюджетдан ташкари пул фондларини ташкил этишнинг асосий воситаси хисобланади. Соликлар 3 хил фнукцияни бажаради.
1) Фискаль, яъни давлат бюджетига мухим равишда пул тушириб туриши;
2) хужалик фаолиятини рагбатлантириш;
3) ахоли айрим тоифаларини социал химоя килиш;
Соликлар молия таркибида кичик бир тизимни ташкил этади. Солик бу иктисодий субъектлар уртасидаги муносабатдир. Бу субъектлар солик инспекцияси, корхона фирма, компания, ташкилот ва айрим фукаролардан иборат. Солик объекти солик солинадиган даромад, мол-мулк ёки иктисодий фаолият булади. Унга фойда экспорт суммаси иш хаки, кушилган киймат, ер, иморат, транспорт воситаси кабилар киради. Ундирилган солик суммасининг солик объектига нисбатан хажми солик нормаси дейилади.
Солик тизимининг асосий элементлари куйидагилардан иборат; солик ставкаси, солик сёткаси, солик асоси, солик имтиёзлари соликни хисоблашдир. Ундирилган солик микдорининг меъёри бор, шу сабабли уни чексиз ундириб булмайди. Амир Темур уз даврида солик ундиришда адолатни талаб килган, чунки унинг келажакка таъсири кура билган.
Сохибкирон ёзишича. “Раиятдан (ахолидан) мол-хирож (солик) йигишда уларни огир ахволга солишдан сакланиш керак.
Негаки, раиятни хонавайрон килиш давлат хазинасининг камбагаллашишига олиб келади”. Хаддан ташкари катта солик олиш соликтуловчини огир ахволга солади, натижада у булгуси соликни тулай олмайди. Натижада бюджетга пул тушуми кискаради. Итисодиёт бир меъёрда ривожланиб бориши учун соликлар фирма топган фойданинг 40 фоиздан ошмаслиги керак. Акс холда фирма ривожлана олмайди. Соликдан берилган сайловлар, имтиёзлар, енгиллик солик имтиёзлари дейилади. Уларнинг маблаги корхона, фирма, ташкилот, давлат идоралари айрим фукароларнинг хомийлиги оркали ташкил топади. Улар фойда топиш учун ишлатилмайди, балки аник бир максадга эришиш учун сарфланади. Масалан, “Орол фонди” “Улугбек”, “Навруз” фондлари Узбекистонда мавжуд.
Хайрия фондлари молия тизимининг махсус унсуридир. Хайрия учун уюштирилган молия фондлари 2 белгиси билан ажралиб туради.
Биринчидан бу фондлар факат кунгилли равишда ажратилган ва микдори конун йули билан хеч бир чекланмаган маблагдан иборат, у маблагдан эгасининг холи-кудратига караб берилади.
Иккинчидан бу фондлар факат хайрия-савоб ишлар учун ишлатилади.
Иктисодий ривожланган мамлакатларда хайрия молияси кенг таркалган. Масалан, АКШ да 50 мингга якин хайр-эхсон фондлари мавжуд. Улардан энг машхурлари “Форд”, “Рокфеллер”, “Корнеги”, “Франклик” фондлари дир. Ислом мамлакатларида вакф фонди мавжуд.
Бу ислом дини ривожини кузлаган фонд булиб, унинг маблаглари мусулмонларининг кунгилдан чикариб ихтиёрий равишда хайр этилган маблагларидан иборат. У махсус мулк вакф мулки хисобланади. Вакф фондига банклар хизмат килади. Сугурта хам молиянинг тури сифатида макроиктисодий даражада амал килади, сугуртада икки томон катнашади.
Имтиёз соликдан озод этиши, солик ставкасини камайтириш, солик тулаш шартини енгиллаштириш куринишларида булади. Масалан, Узбекистонда 1996 йил 1 сентябрда 600 сумгача булган шахсий даромад соликлардан озод килинади. Соликларнинг узи тугри ва эгри соликларга булинади. Тугри солик деганда солик субъектининг узи тугридан-тугри тулайдиган солик тушунилади. Масалан, ер ёки иморат солиги. Солик субъектининг эгаси эмас, балки истеъмолчилар тулайдиган соликлар эгри соликлар дейилади. Масалан, акцизлар, акциз йигими.
Соликлар соликка тортиш усулига кура 2 гурухга булинади: прогрессив ва регрессив. Прогрессив соликлар деб микдори уз объекти хажмига нисбатан тескари мутаносибликда булган соликдир.
Бунга мисол килиб акциз йигиндини олиш мумкин. Узбекистон республикаси конунларига кура мамлакатда кушилган кийматдан олинган солик, акциз солиги, экспорт ва импорт солиги, мол-мулк солиги, ер солиги, иш хаки фондидан олинган солик, ахоли даромади солиги кабилар жорий этилган. Соликлар Узбекистонда давлат даромадининг катта кисмини ташкил этади.
Давлат заёмлари давлатнинг ахоли, корхона, фирма ва ташкилотларнинг карз олиши хисобига уз молия ресурсларини хосил этиши воситасидир. Давлат харажати даромадидан ошиб кетган шароитда орадаги кам омад заём билан тулдирилади. Давлат марказий ва махаллий заёмлар чикариб, уларни сотади ва заём хисобидан фоиз, яъни карз хаки тулашни зиммасига олади. Заёмлар муддати келгач, давлат уни кайта сотиб олади ёки янги заёмларга алмаштиради. Эмиссия давлат томонидан кушимча когоз пулларини чикариш ва кушимча кредитни уюштиришдир. Шу сабабли пул ва кредит эмиссия мавжуд булади.
Давлат соликлар ва заёмлар хисобидан уз харажатларини коплай олмаган шароитда эмиссияга кул уради, заёмларни сотиб туриши кулай усул, аммо заёмлар утмай колиб, молиявий ахвол танглашиши мумкин.
Шунда эмиссия нажот йули деб каралади, аммо у инфляция чукурлаштирувчи омил хисобланади.
Даромадлар давлат харажатларини коплаш манбаи хисобланади. Давлатнинг харажатлари давлат ихтиёридаги молия ресурсларини давлат фаолияти билан боглик этиёжларини кондириш учун сарфланишини билдиради.
Хужалик харакатида пулнинг доимо айланишда булиши унинг уз вазифаларини узлуксиз бажариб туриши пул муомиласи дейилади.
Накд ва накд булмаган пулларнинг уз вазифаларини бажаришдаги харакати пул муомиласини келтириб чикаради.

Download 90 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish