Монография / (ТИҚхмми илмий Кенгаши томонидан чоп этишга тавсия қилинган) Тошкент-2019


Турли суғориш технологияларининг тупроқнинг шўрланишига таъсири



Download 1,23 Mb.
bet33/38
Sana22.11.2022
Hajmi1,23 Mb.
#870648
TuriМонография
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   38
Bog'liq
Сувнинг ўсимлик ҳаётидаги роли

Турли суғориш технологияларининг тупроқнинг шўрланишига таъсири


Хоразм вилояти шароитида хар хил суғориш технологиясини тупроқ шўрланишига таъсирини ўрганиш муҳим омил ҳисобланади. Шу билан бир қаторда тажриба даласида бажариладиган агротехник ва мелиоратив чора-тадбирлар, айниқса, турли суғориш технологияларини қўллашнинг тупроқ шўрланишига таъсирини инобатга олган холда тупроқ - гидрогеологик шароитлари билан комплекс ўрганиш долзарб масалалардан бири ҳисобланади.
Кўп йиллик маълумотларга асосан тупроқнинг туз режими сизот сувларининг жойлашиш чиқурлиги, суғориш меъёрлари, қўлланиладиган суғориш усуллари ва суғориш технологияси, қишлоқ хўжалик экинларининг тури ва ёши, суғориш сувининг минерализация даражаси, ҳамда зовур тармоқларининг жойлашишига кўра белгилаш кераклиги таъкидлаб ўтилган.
Сизот сувларининг минерализацияси тупроқнинг туз режими билан чамбарчас боғлиқ бўлганлиги сабабли, суғориш технологияларини қабул қилишда улар ҳисобга олинади.
Турли суғориш технологияларни қўллаш натижасида тажриба далаларидаги тупроқларда мавжуд бўлган сувда эрувчан тузларнинг ўзгариши бўйича олиб борилган кузатувлар натижалари қуйидаги 8.7.1-жадвалда келтирилган.
8.7.1-жадвалда келтирилган маълумотларга асосан вегетация даври бошида тажриба далаларида тупроқларнинг шўрланиши кам даражада бўлганлиги кузатилди.
Хоразм вилоятининг ўтлоқи - аллювиал, механик таркиби бўйича енгил қумоқ тупроқлари шароитида (4-тажриба) ғўза экилган тажриба даласида, тупроқнинг шўрланиши 1-назорат вариантининг фаол қатлами (0-100 см)да бир метрлик қатламда туз режими хлор- иони бўйича 0,010 фоизни ташкил қилди. Қуруқ қолдиқ 0,268-0,279 бўлди.
8.7.1-жадвал Тажриба далалари тупроқларининг туз режимини ўзгариши,
0-100 см.

Тажриба дала номери



Вариантлар

Ўсув даври боши

Ўсув даври охири

Мавсумий туз
тўпланиш коэффициенти

Cl

қаттиқ
қолдиқ

Cl

Қаттиқ
қолдиқ

Cl

Қаттиқ
қолдиқ

1

2

3

4

5

6

7

8

2013 й.

4


1

0,010

0,268

0,0130

0,3260

1,30

1,22

2

0,010

0,268

0,0121

0,3100

1,21

1,16

3

0,010

0,268

0,0119

0,3140

1,19

1,17

4

0,010

0,268

0,0124

0,3260

1,24

1,22

5


1

0,011

0,288

0,0140

0,3400

1,27

1,18

2

0,011

0,288

0,0135

0,3550

1,23

1,23

3

0,011

0,288

0,0133

0,3640

1,21

1,26

4

0,011

0,288

0,0138

0,3490

1,25

1,21

6


1

0,011

0,311

0,0154

0,4230

1,40

1,36

2

0,011

0,311

0,0150

0,4330

1,36

1,39

3

0,011

0,311

0,0145

0,4050

1,32

1,30

4

0,011

0,311

0,0151

0,4480

1,37

1,44

2014 й.

4


1

0,010

0,279

0,0128

0,3390

1,28

1,22

2

0,010

0,279

0,0122

0,3360

1,22

1,20

3

0,010

0,279

0,0121

0,3330

1,21

1,19

4

0,010

0,279

0,0123

0,3410

1,23

1,22

5


1

0,010

0,288

0,0132

0,3860

1,32

1,34

2

0,010

0,288

0,0131

0,3760

1,31

1,31

3

0,010

0,288

0,0131

0,3810

1,31

1,32

4

0,010

0,288

0,0135

0,3910

1,35

1,36

6


1

0,012

0,314

0,0172

0,4340

1,43

1,38

2

0,012

0,314

0,0164

0,4240

1,37

1,35

3

0,012

0,314

0,0162

0,4180

1,35

1,33

4

0,012

0,314

0,0169

0,4400

1,41

1,40




  1. вариант яъни эгатни ўзгарувчан сув сарфи билан суғориш

натижасида, мавсумий суғориш меъёри хар гектарига 3607-3614 м3 берилганда 0-100 см. лик қатламда мавсумий туз тўпланиш коэффициенти хлор-иони бўйича 1,21-1,22, қуруқ қолдиқ бўйича 1,16-1,20 га тенг бўлди. Ишлаб чиқариш назоратига нисбатан мавсумий туз тўпланиш коэффициенти хлор-иони бўйича 0,06-0,09, қаттиқ қолдиқ бўйича 0,01-0,06 га кам бўлди.

  1. вариант яъни эгатни қарама-қарши томонидан суғориш орқали мавсумий суғориш меъёри хар гектарига 3587-3600 м3 берилганда бир метрлик қатламда мавсумий туз тўпланиш коэффициенти хлор- иони бўйича -1,19-1,21, қуруқ қолдиқ бўйича 1,17-1,19 бўлди. Ишлаб чиқариш назоратига нисбатан бир метрлик қатламда хлор бўйича 0,07-0,11, қаттиқ қолдиқ бўйича 0,02-0,04 га кам бўлди.

  2. вариант яъни эгат оралатиб суғориш орқали мавсумий суғориш меъёри хар гектарига 3620-3629 м3 берилганда ҳисобий мавсумий туз тўпланиш қоэффициенти 0-100 см.лик қатламда хлор- иони бўйича 1,23-1,24, қуруқ қолдиқ бўйича 1,22 бўлди. Ишлаб чиқариш назоратига нисбатан бир метрлик қатламда мавсумий туз тўпланиш коэффициенти хлор-иони бўйича 0,05-0,06, қаттиқ қолдиқ бўйича 0,01 га кам бўлди.

  1. тажриба даласи(ўрта қумоқ тупроқ)даги маълумотларни тахлил қиладиган бўлсак, мавсумий туз тўпланиш коэффициенти хлор-иони бўйича ишлаб чиқариш назорати(1-вариант)да вегетация бошида мавсумий суғориш меъёри гектарига 4978-5040 м3 да берилганда бир метрлик қатламда 0,010-0,011 фоизни ташкил қилди. Қуруқ қолдиқ 0,288 % бўлди.

  1. вариант яъни эгатни ўзгарувчан сув сарфи билан суғориш натижасида, мавсумий суғориш меъёри хар гектарига 3074-3093 м3 берилганда бир метрлик қатламда мавсумий туз тўпланиш коэффициенти хлор-иони бўйича 1,23-1,31, қуруқ қолдиқ бўйича 1,23 га тенг бўлди. Ишлаб чиқариш назоратига нисбатан хлор-иони бўйича 0,01-0,04, қаттиқ қолдиқ бўйича 0,03 га кам бўлди.

  2. вариант яъни эгатни қарама-қарши томонидан суғориш орқали мавсумий суғориш меъёри хар гектарига 3068-3083 м3 берилганда бир метрлик қатламда мавсумий туз тўпланиш коэффициенти хлор-

иони бўйича 1,21-1,31, қуруқ қолдиқ бўйича 1,26-1,32 бўлди. Ишлаб чиқариш назоратига нисбатан бир метрлик қатламда хлор бўйича 0,01-0,06 га, қаттиқ қолдиқ бўйича 0,02 га кам бўлди.

  1. вариант яъни эгат оралатиб суғориш орқали, мавсумий суғориш меъёри хар гектарига 3092-3106 м3 берилганда бир метрлик қатламда мавсумий туз тўпланиш коэффициенти хлор-иони бўйича 1,25-1,35, қуруқ қолдиқ бир метрлик қатламда 1,21-1,36 бўлди. Ишлаб чиқариш назоратига нисбатан бир метрлик қатламда хлор бўйича 0,02-0,03 га кам, қаттиқ қолдиқ бўйича 0,02-0,03 га кўп бўлди.

  1. тажриба даласи(оғир қумоқ тупроқ)даги маълумотларни тахлил қиладиган бўлсак, мавсумий туз тўпланиш коэффициенти хлор-иони бўйича ишлаб чиқариш назорати(1-вариант)да мавсумий суғориш меъёри гектарига 4618-4684 м3 да берилганда бир метрлик қатламда хлор бўйича 1,40-1,43 ни ташкил қилди. Қуруқ қолдиқ бўйича эса 1,36-1,38 бўлди.

  1. вариант яъни эгатни ўзгарувчан сув сарфи билан суғориш натижасида, мавсумий суғориш меъёри хар гектарига 2729-2746 м3 берилганда бир метрлик қатламда мавсумий туз тўпланиш коэффициенти хлор-иони бўйича 1,36-1,37, қуруқ қолдиқ бўйича 1,35-1,39 бўлди. Ишлаб чиқариш назоратига нисбатан хлор бўйича 0,04-0,07 га, қаттиқ қолдиқ бўйича 0,03 га кам йиғилди.

  2. вариант яъни эгатни қарама-қарши томонидан суғориш орқали мавсумий суғориш меъёри хар гектарига 2676-2699 м3 берилганда бир метрлик қатламда мавсумий туз тўпланиш коэффициенти хлор- иони бўйича -1,32-1,35, қуруқ қолдиқ бўйича 1,30-1,33 бўлганлиги кузатилди. Ишлаб чиқариш назоратига нисбатан бир метрлик қатламда хлор бўйича 0,08 га, қаттиқ қолдиқ бўйича 0,05-0,06 га кўп бўлди.

  3. вариант яъни эгат оралатиб суғориш орқали, мавсумий суғориш меъёри хар гектарига 2724-2742 м3 берилганда бир метрлик қатламда мавсумий туз тўпланиш коэффициенти хлор-иони бўйича 1,37-1,41, қуруқ қолдиқ бир метрлик қатламда 1,40-1,44 бўлганлиги кузатилди. Ишлаб чиқариш назоратига нисбатан бир метрлик қатламда хлор бўйича 0,03 га кам, қаттиқ қолдиқ бўйича 0,02-0,08 га

кўп бўлди.
Барча тажриба далалари бўйича хулоса қиладиган бўлсак вариантлар бўйича олинган маълумотлар қуйидагича бўлди. Вегетация бошида бир метрлик қатламда ўртача (2013-2014 йй.) эрувчан тузларнинг миқдори 0,268-0,314 г/л қуруқ тупроқ оғирлигига кўра ва хлор-иони таркиби бўйича 0,010-0,012 % бўлди.
Тажриба далаларидаги тупроқ шўрланиши бўйича маълумотлар таҳлили шуни кўрсатадики, вегетация даври охирига бориб, барча вариантларда тупроқнинг бир метрлик қатламида сувда эрувчи тузларнинг йиғилиб қолганлиги кузатилди.



    1. Download 1,23 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish