Муаммоли маруза матни молия фанидан


Молиянинг объектив зарурлиги ва унинг функциялари



Download 2,17 Mb.
bet3/117
Sana19.03.2022
Hajmi2,17 Mb.
#501433
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   117
Bog'liq
Moliya ma\'ruzalar matni 09216

2. Молиянинг объектив зарурлиги ва унинг функциялари.

Молиянинг моҳияти унинг функцияларида намоён бўлади.


Жамият тараққиётининг турли ижтимоий-иқтисодий босқичларида, турли молиявий тизимлар амал қилади, баъзи ҳолларда мавжуд иқтисодий муносабатларни муваффақиятли объектив намоён қилади, бошқа ҳолларда эса, муваффақиятсизроқ, бироқ молия ҳар доим тақсимлаш функциясини бажаради.
Молиянинг бошқа муҳим функцияси назоратдир. У тақсимлаш функцияси билан узвий боғлиқдир. Молия муносабатларининг турли таркиби орасида пул фондларининг шаклланиши ва ишлатилиши назорати билан боғлиқ бўлмаган бирорта ҳам муносабат йўқдир. Шу билан бирга фақатгина назорат билан боғлиқ бўлган молиявий муносабат ҳам йўқ.
Молия ёрдамида давлат ижтимоий маҳсулотни натурал-моддий шаклдагина эмас, қиймат шаклида ҳам тақсимлашни амалга оширади. Шундан келиб чиқиб, кенгайтирилган такрор ишлаб чиқариш жараёнида қиймат ва натурал-моддий нисбатларнинг таъминланиши устидан назорат қилиш мумкин ва зарур бўлади.
Молия ижтимоий маҳсулот ва миллий даромадни шакллантириш, тақсимлаш ва ишлатишнинг барча босқичларида назоратни амалга оширади. Назоратнинг бош мақсади ижтимоий ишлаб чиқаришнинг самарадорлигини ошириш, халқ хўжалигининг барча бўғинларида ишнинг сифатини яхшилаш мақсадида марказлашган ва марказлашмаган пул фондларидан оқилона фойдаланишга эришишдир.
Молиянинг назорат функцияси корхоналарнинг барча хўжалик фаолиятларида намоён бўлади. Сўм орқали назоарт қилиш ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш харажатлари устидан, бу харажатларнинг даромадларга мос келиши устидан, асосий фондлар ва айланма маблағларнинг шаклланиши ва ишлатилиши устидан амалга оширилади. Мазкур назорат маблағлар айланишининг барча босқичларида – молиялаштириш ва кредитлашда, нақд пулсиз ҳисоб-китобларни амалга оширишда, бюджет ва молия тизимининг бошқа бўғинлари билан ўзаро алоқаларда амал қилади. Сўм орқали назорат ёрдамида маҳсулот реализацияси жараёнига, шартнома бўйича шартларни бажарилишига, рентабелликка, фойдага, фонд қайтимига, айланма маблағлар айланишига таъсир ўтказади.
Шундай қилиб, сўм орқали назорат даромадлар ўсишини, маблағлар ва моддий бойликларни оқилона сарфланишини рағбатлантиради, корхоналарни камчиликларини бартараф этишга, хўжалик фаолиятини яхшилашга, унинг самарадорлигини оширишга, хўжасизликка, исрофгарчиликка йўл қўймасликка мажбур қилади. Сўм орқали назоратнинг мухим хусусияти шунда намоён бўладики, пул маблағлар келиб тушиши ва ишлатилиши жараёнида узликсиз давом этади ва махсус текширув хамда кузатишлар билан бевосита боғлиқ бўлмайди, мустақил ахамият касб этади. Молиянинг назорат функцияси объекти-корхоналар, ташкилотлар, муассасалар фаолиятининг молиявий кўрсатгичлари хисобланади. Молиявий назоратнинг самарадорлигини ошириш кўпроқ корхонада бош ҳисобчи, молия бўлимларининг ходимлари томонидан ишни қай даражада йўлга қўйилганлиги, молиявий ахборотларнинг хаққонийлиги, молиявий назоратнинг натижалари халқ хўжалигидаги холатни тахлил қилиш ва объектив бахолаш хамда такрор ишлаб чикиш жараёнини бўлишини муваффаққиятлаштиришга қаратилган қарорлар қабул қилиш имконини беради.
Молиянинг назорат функцияси амалга ошириш шакли молиявий назорат хисобланади, агар молиянинг назорат функцияси молиянинг ўзининг хусусияти бўлса, молиявий назорат эса алохида мазкур назоратни амалга оширувчи назорат органларининг фаолияти хисобланади.
Молиявий назоратни амалга ошириш субъектлари бўйича молиявий назорат умумдавлат, маъмурий, ички хўжалик, жамоат ва мустақил(аудиторлик) назоратларига бўлинади.

Download 2,17 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   117




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish