Нафас олиш жараёнини қуйидаги этапларга бўлиш мумкин



Download 75,97 Kb.
Sana22.02.2022
Hajmi75,97 Kb.
#83474
Bog'liq
7-maruza 2


Организмда тўқималар томонидан кислород қабул қилиниб, карбонат ангидрид чиқаришдан иборат бўлган физиологик жараёнга нафас олиш деб аталади.


Nafas tizimining yoshga oid fiziologiyasi va gigienasi va energiya almashinuviga oid qiziqarli tarqatma materiallar tayyorlang.

Нафас олиш жараёнини қуйидаги этапларга бўлиш мумкин:


1) ташқи нафас олиш – ўпка орқали организм билан ташқи муҳит орасида газлар алмашинуви (ўпка вентиляцияси);
2) ўпкада газ алмашинуви – алвеоляр ҳаво билан капилларлардагиқон – ўпка нафаси;
3) тўқималарнинг нафас олиши – тўқималарда газлар алмашинуви;
4) қоннинг газ ташиши – ўпкадан кислороднинг тўқималарга, тўқималардан карбонат ангидриднинг ўпкага ташилиши;
5) ички ёки тўқима ичидаги нафас – ҳужайра митохондрияларидаги биологик жараёнлар. Юқоридаги этаплардан бирортаси издан чиқса одам организмининг ҳаётига ҳавф туғдиради.

Одам нафас тизими қуйидагилардан ташкил топган





нафас йўлларидан





ўпкалардан







Одам нафас тизими қуйидагилардан ташкил топган: 1) нафас йўлларидан (бурун бўшлиғи, томоқ, ҳиқилдоқ, трахея); 2) ўпкалардан (турли кенгликдаги бронхлар ва қон – томирларга бой алвеоляр қопчалардан); 3) суяк – мушак тизимидан (қовурғалар, кўкрак қафаси мушаклари, диафрагма).



Оғиз билан нафас олиш болаларда кислородга қониқмасликга, кўкрак қафасини деформацияланишига, эшитиш қобилиятини камайишига ва бошқа патологияларга олиб келиши мумкин.



Нафас йўлларининг кейинги қисми – ҳиқилдоқ, асосан, тоғайлардан тузилган бўлиб, улар бир-бири билан мушаклар, бўғимлар ва бойламлар билан бириккан. Ҳиқилдоқ овоз пайдо қилувчи аъзо вазифасини ҳам бажаради. Ҳиқилдоқ бўшлиғи шиллиқ қават билан қопланган бўлиб, икки жуфт пайлар ва ҳиқилдоқ қопқоғидан иборат бўлади



Ҳиқилдоқ қопқоғи нафас олиш ва овқатланиш жараёнида иштирок этиб, нафас олишда қизилўнгачни беркитади ва аксинча, овқатланишда ҳиқилдоқ устини беркитади. Икки жуфт бойламлар эса овоз ҳосил бўлишида иштирок этади. Овоз бойламлари бир-бирига яқин параллел жойлашиб, оралиғида овоз ёриғини ҳосил қилади. Нафас чиқаришда кекирдакдан келаётган ҳаво овоз ёриғидан ўта туриб, овоз бойламларини титратади, натижада товуш пайдо бўлади.

Ўпка ҳажмлари.




Кучли нафас олганда ўпкага кирган ҳавонинг умумий миқдори ўпканинг умумий ҳажми дейилади. Бу ҳажм расмий равишда нормал нафас олиш, резерв нафас олиш, резерв нафас чиқариш ва қолдиқ ҳаво ҳажмлардан иборат. Шу қисмларнинг ҳаммасини биргаликда ўпканинг тириклик сиғими деб айтилади. Ҳар бир одамда ўпканинг тириклик сиғими унинг бўйига, оғирлигига, ёшига боғлиқ. Соғлом одамларда бу кўрсаткич 3,5 л, яхши спортчиларда 5 – 6л га етади. 50 ёшгача бу кўрсаткич бирдек сақланса, кейин камая бошлайди.




Шу нарса ҳисоблаб чиқилганки, ўпкадаги алвеолаларнинг умумий сони тахминан 350 млн, унга тўғри келадиган капиллярлар юзаси эса тахминан 140м² тенг. Алвеолаларнинг юзаси қанча катта бўлса, шунча кўп газ алмашинуви юз беради. Алвеоляр ҳаводан кислород қонга ўтади, қондан эса карбонат ангидрид гази алвеолага ўтади. Газ алмашинув жараёнлари – газларни диффузияланиш юзасига ва улар парциал босимининг фарқига боғлиқ.

Ўпкада газлар алмашинуви.



Ички нафас олиш тўқималарда кислород иштирокида юз берадиган кимёвий жараён бўлиб, бунинг натижасида организм учун керакли энергия ажралиб чиқади. Биологик оксидланиш анча мураккаб жараён бўлиб, бунда бир қатор оксидланиш – қайтарилиш ферментлари иштирок қилади. Оксидланиш жараёни оксидланувчи моддадан махсус фермент – дегидрогеназа орқали водороднинг ажралишидир. Кислород таркибида темири бор тўқима пигменти – цитохром орқали фаоллантирилади. У кислородни махсус ферментлар – оксидазалар таъсирида бириктиради, холос.




Қон орқали тўқима ва ҳужайраларга кислороднинг ташилиши махсус қон пигменти гемоглобин туфайли амалга оширилади. У кислород билан бирикиб унчалик мустаҳкам бўлмаган бирикма оксигемоглобин ҳосил қилади. Гемоглобин таркибида 2 валентли темир бор бўлгани учун ҳам ҳар бир гемоглобин молекуласи 4 молекула кислородни бириктириб олиши мумкин. 100мл қон таркибидаги гемоглобиннинг кислородни бириктириб олиш даражаси қоннинг кислород ҳажми дейилади. 1г гемоглобин 1,33 – 1,36мл кислородни бириктира олади


Қон билан газларнинг транспорти.


Тўқима ва ҳужайраларда кислороднинг парциал босими доимо камайиб боради, шиддатли машқ қилаётган мускулларда эса бу босим нолгача тушади. Тўқимага оқиб келган артерия қонида эса кислороднинг парциал босими 100мм симоб устунига тенг. Шунинг учун ҳам кислород қондан тўқимага концентрация градиенти туфайли осон ўтади. Лекин артерия капиллярларидаги барча кислород қондан тўқималарга ўтмайди. Масалан, артерия капиллярларида кислород миқдори 19 ҳажм % бўлса, вена қонида 11 ҳажм % га тушади. Мана шу артерия капиллярлари ва веноз қонида кислород миқдорининг фарқига артерио – веноз фарқи дейилади. Бу қоннинг газ ташишини белгиловчи муҳим кўрсаткичдир.

Яна аорта равоғи ва уйқу артерияси деворларида жойлашган ҳеморецепторлар ҳам қон таркибида карбонат ангидрид кўпайиши биланоқ қитиқланиб, нафас олиш марказининг қўзғалишига сабаб



Нафас олишнинг ёшга қараб ўзгариши Ёш болаларнинг нафас олиш аъзолари катта одамларникига қараганда ҳам морфологик жиҳатдан, ҳам функционал жиҳатдан бирмунча заифроқ бўлади. Масалан, энди туғилган болаларнинг бурун орқали нафас олиши бу ердаги тешикнинг кичиклиги, йўлнинг заифлиги учун жуда юзаки бўлади. Бурун бўшлиғида кўплаб шиллиқ моддалар ишлаб чиқарилиб, улар муҳит шароитининг озмунча ўзгариши билан битиши мумкин ва оқибатда нафас олиш оғирлашиб қолади

Бурундан бошланган нафас йўллари 4 – 5 ёшда шаклланиб, 13 – 14 ёшда катта ўзгаришларга учрайди. Чунончи жинсий тараққиётнинг бошланиши биланоқ қиз ва ўғил бола ҳиқилдоқлари бир – биридан ҳажм жиҳатдан катта – кичиклиги билан фарқ қилади, ўғил болаларда у катталашиб, товуш чиқарувчи пардалари анча йўғонлашади.


Турли хил ёшда нафас олиш актининг ҳажми, мл Ёши
Нафас олиш чуқурлиги (мл)
Энди туғилган болаларда 15 – 20 6 ойда 35 – 50 1 ёшда 60 2 ёшда 115 6 ёшда 130 11 ёшда 160 – 175 14 ёшда 225 Катта одамларда 500

Синф хонада дарснинг давомида ҳавонинг таркиби ва физикавий кўрсаткичлари ўзгариб туради. Енгил, манфий ионларнинг миқдори камайиб, чангланиш даражаси, бактериал ифлосланиши, салбий таъсир этувчи ионларнинг миқдори оша бошлайди. Шу билан бирга хонадаги ҳавонинг намлиги, карбонат ангидриднинг концентрацияси ошиб, кислороднинг концентрацияси камаяди


Энди туғилган болаларда нафас типи – қорин билан нафас олиш 1 – 3 ёшдан бошлаб қовурғалараро мушаклар ривожлана бошлайди ва 7 ёшда кўкрак билан нафас олиш вужудга келади.  14 – 17 ёшларга келиб ўғил ва қиз болаларда нафас ҳаракатларининг ўзига хос томонлари шаклланади: қиз болаларда кўкрак билан нафас олиш устунлик қилса, ўғил болаларда қорин билан нафас олиш. Ўғил болаларнинг ўпка вентиляциясини кўрсаткичлари (қизларда 10% камроқ)

Download 75,97 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish