Нафаснинг умумий физиологияси. Нафас олиш насоси.Ўпканинг респиратор функцияси.Ўпканинг эластик хусусиятлари. Бронхлар ўтказувчанлиги



Download 35,58 Kb.
bet1/5
Sana14.06.2022
Hajmi35,58 Kb.
#667344
  1   2   3   4   5
Bog'liq
1 mavzu amaliy 5 list


Нафаснинг умумий физиологияси.Нафас олиш насоси.Ўпканинг респиратор функцияси.Ўпканинг эластик хусусиятлари.Бронхлар ўтказувчанлиги.


Нафас олиш тизими аъзоларининг тузилиши. Нафас олиш тизими аъзоларига юқори (оғиз бўшлиғи, бурун ва оғиз, танглай бўшлиғи, хиқилдоқ) ва пастки (трахеялар ва бронхлар) нафас йўллари, ўпка паренхимаси, плевра ва унинг бўшлиғи ҳамда нафас ҳаракатларини таъминловчи (қовурғалар, унинг атрофидаги суяклар, нафас мушаклари) тузилмалар киради.
Трахея хиқилдоқнинг пастки қисмидан (VI – VII бўйин умуртқалари соҳаси) бошланиб IV – V кўкрак умуртқалари соҳаларида ўнг ва чап бош бронхларга бўлиниб тугайди. Ўнг бош бронх трахеядан 15 – 400 (узунлиги 3 см ошмайди), чап бош бронх 50-700 (узунлиги 4-5 см) бурчак ҳосил қилиб бошланади.
Бош бронхлардан сўнг ўпка бўлаклари бронхлари ва сегментар бронхлар бўлинади. Сўнггиси қатор шохчаларга бўлиниб улардан сўнг бўлакчалар бронхлари ва терминал бронхиолалар фарқланади . Ўз навбатида терминал бронхиолалар нафас бронхиолаларига бўлиниб унинг деворларида ўпка альвеолалари жойлашган. Хар бир нафас бронхиолаларидан 2-3 та альвеола йўллари бошланиб уларнинг ҳар бири 3-6 альвеола халтачалари билан тугайди. Ушбу халтачаларнинг девори альвеолалардан тузилган.
Нафас бронхиолалари, альвеола йўллари ва альвеолалар ўз халтачалари билан биргаликда ацинус деб аталади ва ўпканинг асосий структураси ҳамда функционал бирлигини ташкил этади. Ҳар бир ацинус бир – бирига тегиб турувчи 2000 га яқин альвеолалардан ташкил топган ва улар ўзаро тўсиқлар билан ажратилган ҳамда бир вақтнинг ўзида кичик тешикчалар (қон туйнукчалари) орқали ўзаро боғланган. Айнан улар орқали альвеолаларда коллатерал газлар алмашинуви содир бўлади. Бундан ташқари қисқа каналчалар (Ламбер каналлари) орқали альвеолалар бронхиолалар билан туташган ва бу ҳавони коллатераллар орқали альвеолаларга тушувчи яна бир йўл ҳисобланади.
Альвеолаларнинг ички юзаси сурфактантдан иборат бўлиб, уни тортилишдан сақлаб туради. Унинг остида икки типдаги альвеолоцитлардан иборат бўлган альвеола эпителиялари жойлашган . Уларнинг I – типи альвеолаларнинг 90% дан ортиқ ички юзасини эгаллаган ҳамда у ерда альвеолалардаги ҳаво ҳамда қон ўртасида газлар алмашинуви содир бўлади. II - тип альвеолацитлар эса 10% юзани эгаллаб улар сурфактант секрециясини таъминлайдилар. Бундан ташқари сўнггиси альвеолалар регенерациясига қатнашадилар ҳамда зарур бўлганда I – типдаги альвеолацитларга транцформация бўладилар. Альвеолаларга бевосита эндотелеал ҳужайралардан тузилган капиллярлар тури тегиб турган бўлиб, уларнинг умумий майдони 70 м² га яқинлашади. Оралиқ (интерстициаль) тўқима коллаген (70%), эластин (30%), гликозамингликон ва фибронектиндан тузилган бўлиб, асосан ўпка тўқимасини эластиклигини таъминлайди. Унда лимфа томирлари, фибробластлар, альвеола макрофаглари, семиз ва бошқа турдаги ҳужайралар жойлашган .
Трахея ва бронхларнинг шиллиқ пардаси юқори плазматик ҳилпилловчи эпителия, базал мембрана, мушак ва шиллиқ ости қаватларидан ташкил топган.
Эпителия асосан тўрт хил ҳужайралардан иборат ва унинг асосий қисмини киприксимон ҳужайралар ташкил этади. Улар призма шаклида бўлиб, бронхларга қараган озод юзасида микроворсинкалар ва кўп миқдорда киприкчалар мавжуд. Улар ритмик равишда бурун – хиқилдоқ йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб ўпкадан уларга ҳимоя шиллиғини ўтказади ва ҳаво ўтказувчи йўлларни тозаланиб туришига имкон яратади.
Эпителиянинг қадахсимон (секретор) ҳужайралари киприксимонларга нисбатан 4-5 марта кам бўлиб, асосий вазифаси шиллиқ ишлаб чиқаришдан иборатдир. Терминал ва респиратор бронхиолалар эпителиясининг секретор ҳужайралари (клир ҳужайралари) юқори метаболик хусусиятга эга. Эпителиянинг юзага кўринмайдиган, чуқурроқ қисмида базал ва оралиқ ҳужайралар жойлашган. Ушбу кичик дифференциалланган ҳужайралар ҳисобига эпителия регенерацияси содир бўлади. Юқоридагилардан ташқари бронхлар эпителияси таркибида нейроэндокрин ва хеморецептор ҳужайралар мавжуд. Эпителия остида базал мембрана, шахсий пластинка, мушак ва шиллиқ ости қаватлари жойлашган.
Сўнгги яъни шиллиқ ости қаватида кўп миқдорда бронхиал безлар мавжуд бўлиб, улардан трахея ва бронхлар бўшлиғига шиллиқ ёки сероз суюқлик ажралиб туради. Бронх безларининг бир қисми фиброз – тоғай пўстлоғининг тоғай оралиғи ва ташқи пўстлоқ қисмида жойлашган.
Юқорида қайд этилгандек, ўпка ацинуслардан ташкил топган бўлиб, ўнг томондагисида учта (юқори, ўрта, пастги) ва чап томондагисида иккита (юқори, пастки) бўлаклар фарқланади . Расмдаги рим рақамларда кўрсатилган қовурғалар ўпка бўлаклари проекциясини тахминан аниқлашда ёрдам беради. Ўпка бўлаклари ўз навбатида сегментлардан тузилган. Ўнг ўпканинг юқори бўлаги учта (чўққи – 1, орқа – 2, олдинги - 3), ўрта бўлаги иккита (латерал – 4, медиал – 5) ва паст бўлаги бешта (юқори ёки чўққи – 6, ўнг ўпканинг медиал юзасида жойлашган ва расмда кўринмайдиган медиал - базал, юрак – 7, олдинги – 8, латерал – 9, орқа базал - 10) ва чап ўпканинг юқори бўлаги (4) билан пастки (5) тилчали, юқори – чўққи (6), олдинги (8), латерал – 9, орқа базал – 10 сегментлар фарқланади. Чап ўпкада базал (юрак) сегмент йўқ. Юқорида санаб ўтилган сегментларга шу ном ва шу тартиб рақами билан аталувчи сегментар бронхлар тўғри келади.
Мавжуд патологик жараёнлар ва ташҳисни тўғри аниқлаш учун ўпка бўлаклари ва сегментларини кўкрак қафаси ичи ҳамда ташқи томонидан тахминан жойлашиш ҳолатини билиш муҳим аҳамиятга эга. Бунинг учун топографик мақсадда кўкрак қафасининг олдинги юзасида тўш ва ўмров суяги ҳамда қовурғалардан фойдаланилади . Ўпкаларнинг чўққи қисми ўмров суягидан 3-4 см юқорида, пастки чегараси эса ўрта ўмров чизиғи бўйлаб VI – қовурға, ўрта қўлтиқ ости чизиғи бўйлаб VIII – қовурға йўналишига тўғри келади. Ўнг ўпканинг юқори ва ўрта бўлаклари чегараси олдинги томондан IV – қовурға, пастки ва ўрта бўлаклари чегараси эса ўрта ўмров чизиғида VI – қовурға ва ўрта қўлтиқ ости чизиғида IV – қовурғалар бўйлаб ўтади. Чап ўпканинг юқори ва пастки бўлакларининг чегараси ўрта ўмров чизиғида VI, ўрта қўлтиқ ости чизиғи бўйлаб V – қовурғалар бўйлаб ётади.
Кўкрак қафасининг орқа қисмида топографик нуқтаи назардан бўйин ва кўкрак умуртқаларининг ўткир ўсимталари ва куракларнинг бурчакларидан фойдаланиш ишончли ҳисобланади. Ўпкаларнинг юқори чегараси орқа томондан тахминан VII – бўйин умуртқасининг ўткир ўсимтаси, пастки чегаралари эса (осойишта нафас олиб турган ҳолатда) деярли горизонтал X – кўкрак умуртқасининг ўткир ўсимтаси соҳаси ва курак чизиғида X – қовурғалар чизиғи бўйлаб ўтади. Орқа томондан ўпканинг юқори ва пастки бўлаклари чегараси III – кўкрак умуртқасининг ўткир ўсимтасидан озгина юқорида учинчи қовурғани туташтирувчи (умуртқа поғонаси ён чизиғи сохасида) чизиқ ва курак чизиғи бўйлаб унинг бурчагига мос келувчи VII - қовурға бўйлаб ётади.

Download 35,58 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish