Navoiy davlat pedagogika instituti tarix fakulteti “milliy g’oya, ma’naviyat asoslari va huquq ta’limi” kafedrasi


йўналишларида  ахборот  алмашиш  дунё  мамлакатларининг  ютуқларининг



Download 2,56 Mb.
Pdf ko'rish
bet40/167
Sana22.04.2022
Hajmi2,56 Mb.
#575065
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   167
Bog'liq
Туплам конф. Маънавий тахдид (2)

 
йўналишларида 
ахборот 
алмашиш 
дунё 
мамлакатларининг 
ютуқларининг
 
асосий шарти ҳисобланади.
 
Замонавий таълимнинг ғоявий тарбия жараёнидаги муносиб ўрнини таъминлаш ўз 
мустақиллигини қўлга киритган, демократик ҳуқуқий давлат, эркин фуқаролик 
жамиятининг асосларини ярятаётган мамлакатимиз учун муҳим ҳаётий аҳамиятга 
эгалиги шубҳасиздир. Зеро, “Бизни ҳамиша ўйлантириб келадиган яна бир муҳим 
масала – бу ёшларимизнинг одоб-ахлоқи, юриш-туриши, бир сўз билан айтганда, 


74 
дунёқараши билан боғлиқ. Бугун замон шиддат билан ўзгаряпти. Бу ўзгаришларни 
ҳаммадан ҳам кўпроқ ҳис этадиган ким – ёшлар. Майли, ёшлар ўз даврининг талаблари 
билан уйғун бўлсин. Лекин айни пайтда ўзлигини ҳам унутмасин. Биз киммиз, қандай 
улуғ зотларнинг авлодимиз, деган даъват уларнинг қалбида доимо акс-садо бериб
ўзлигига содиқ қолишга ундаб турсин. Бунга ниманинг ҳисобидан эришамиз? Тарбия, 
тарбия ва фақат тарбия ҳисобидан”. 
Шу нуқтаи назардан қараганда бугунги кун ёшлари онгига умуминсоний ва миллий 
қадриятларни сингдириш, уларни халқ педагогикаси асосида тарбиялаш бу ишда 
маҳалла, мактаб ҳамда оиланинг иштироки самарали бўлишига эришиш даркор. Бунда 
мактабларда берилаётган таълимнинг қадриятларимиздан анча ажралиб қолганлигига, 
болаларнинг оила бағридан узоқлашиб бораётганини, уларга виждон, эътиқод каби энг 
муҳим сифатлар етарлича сингдирилмаётганлигига, ўғил-қизларнинг миллий урф-
одатларимиз, маданиятимиз, удумларимизни яхши билмаслигига эътиборни 
кучайтиришимиз зарур. 
Бу вазифалар мактаб, оила, маҳалла, бутун жамоатчиликка катта масъулият 
юклайди. Мамлакатимизда таълим-тарбия соҳасининг барча бўғинлари – мактабгача 
таълим, мактаб, ўрта махсус ва олий таълим тизимини такомиллаштириш, янги 
муассасалар бунёд этиш ва мавжудларини қайта таъмирлаш бўйича олиб борилаётган 
ишлар ёшлар камолотида ўз самарасини беради.
Таълимнинг бугунги вазифаси ўқувчиларни кун сайин ошиб бораётган ахборот - 
таълим муҳити шароитида мустақил равишда фаолият кўрсата олишга, ахборот 
оқимидан оқилона фойдаланишга ўргатишдан иборатдир. Бунинг учун уларга узлуксиз 
равишда мустақил ишлаш имконияти ва шароитини яратиб бериш зарур. Ана шу 
мақсадларни амалга ошириш юзасидан мамлакатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёв 
томонидан илгари сурилган 5 ташаббуси бугунги кун ёшларининг камолотида айни 
босқич бўлиб хизмат қилмоқда. Давлатимиз раҳбари жойлардаги маданият марказлари, 
мусиқа ва санъат мактабларининг моддий-техник базаси ва улардан фойдаланиш 
ҳолатини ўрганиб, фаолиятини яхшилаш бўйича топшириқлар берди. Шунингдек, 
ушбу лойиҳада президентимиз Маданият вазирлиги ва Халқ таълими вазирлигига 
ҳокимликлар билан биргаликда туман (шаҳар) маданият марказлари ва умумтаълим 
мактабларида ёшларнинг қизиқишидан келиб чиқиб, қўшимча 1,5 мингта тўгарак 
ташкил этиш вазифаси қўйилди. Ташаббускор истеъдодли ёшлар ва маҳаллий 
ҳомийларни жалб этган ҳолда, маданият марказларида бадиий-ҳаваскорлик жамоалари, 
ёшлар театр-студиялари ва “Ёшлар клублари” ташкил қилиш зарурлигини таъкидлади. 
Таълимнинг самарадорлигини ошириш ва билимларни тўла эгаллашларига эришиш, 
шахснинг таълим диққат марказида бўлишини ва ёшларнинг мустақил билим 
олишларини таъминлаш учун таълим муассасаларига яхши тайёргарлик кўрган ва ўз 
соҳасидаги билимларни мустаҳкам эгаллашдан ташқари замонавий педагогик 
технологиялани ва интерфаол усулларни биладиган, улардан ўқув ва тарбиявий 
машғулотларни ташкил этишда фойдалана оладиган ўқитувчилар керак. Бунинг учун, 
барча фан ўқитувчиларини инновацион педагогик технологиялар ва интерфаол усуллар 
билан қуроллантириш ҳамда олган билимларини ўқув-тарбиявий машғулотларда 
қўллаш малакаларини ошириб бориш лозим.
Педагоглар ўз мутахассисликлари бўйича эгаллаган билимлари қаторида педагогик 
ва психологик билимларни ҳамда технологик ëндашув асосидаги ўқитиш 
услубиётларини ҳам эгаллаган бўлишлари зарур. Ана шуларни эътиборга олган ҳолда, 
педагогларнинг малакасини оширишда қуйидаги масалалар муҳим деб белгиланади: 
- ўқитиш жараёнининг самарадорлигини таъминловчи педагогик малакаларни 


75 
шакллантириш;
- ўқитувчи фаолиятининг методологик асоси сифатида педагогик билимлар 
тизимини эгаллаш; 
- ўқитувчиларнинг касбий фаолиятлари фойдаланиладиган услублар тизими 
сифатидаги ўқитиш технологиясини эгаллаш; 
- ўқитувчи педагоглар бугунги давр талабларидан келиб чиқиб замонавий ахборот 
технологиялари ва чет тилларини пухта эгаллашлари лозим.
Ёшларни соғлом ва интеллектуал салоҳияти юксак даражада бўлиши учун 
қилинаётган саъй-ҳаракатлар ҳар йили ўз самарасини бераётир. Шу ўринда давлатимиз 
раҳбари ташаббуси билан ташкил этилган уч босқичли узлуксиз спорт тизими – “Умид 
ниҳоллари”, “Баркамол авлод”, “Универсиада” спорт мусобақаларида улар ғолиблик 
шоҳсупасидан муносиб ўрин эгалламоқдалар. Юртбошимизнинг “Маррани ҳамиша 
баланд олиб, билимга, изланиш ва ўрганишга интилиб яшанг, ҳеч қачон бўш келманг, 
азиз болаларим!” деган даъватидан куч олаётган ёшларимиз ушбу “кичик 
Олимпиада”лар туфайли спорт майдонларида ҳавас қилса арзигулик натижаларга 
эришишаётир. 
Мамлакатимиз олдида турган, бутун халқимиз қалби, онгу шуури билан англаб 
етаётган мақсад-вазифалар – дунёдаги тараққий топган демократик давлатлар қаторига 
кириш, халқимиз учун эркин ва фаровон ҳаёт қуриш йўлида ҳаммамиз бир ҳақиқатни 
билишимиз лозимки, замонавий қиёфага эга бўлган обод қишлоқ ва шаҳарларни барпо 
этиш мумкин, иқтисодиёт локомотивлари бўлган йирик корхоналарни қуриш, 
хориждан юксак ва ноёб технологияларни олиб келиш мумкин. Лекин, аввало, 
буларнинг барчасини бунёд этадиган, уларга бамисоли жон киритадиган ҳаётбахш куч 
– бу ўз билими ва истеъдодига, куч-қудратига суянган, ҳеч кимдан кам бўлмаган, бугун 
ҳаётга дадил кириб бораётган янги, навқирон авлодларимиз ва фарзандларимиздир.
Маълумки, мамлакатимиз таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштириш, илм-
фан соҳаси ривожини жадаллаштириш мақсадида Президент фармони эълон қилинди. 
Ушбу Фармонда жамиятда муаллимнинг обрў-эътибори ва мақомини кўтариш, ўқув 
дастурлари ва методикасини тўлиқ қайта кўриб чиқиш, мактабни таълимнинг кейинги 
босқичлари билан узвий боғлаш, ўқитувчиларни ортиқча қоғозбозликдан халос этиб, ўз 
устида кўпроқ ишлаши учун шароит яратиш ва шуни рағбатлантириш, мактаб 
инфратузилмаси ва ундаги маънавий муҳитни яхшилаш каби масалалар белгилаб 
қўйилди. 
Шундай экан, бу вазифалар учун масъул бўлган таълим ва тарбия тизимига жиддий 
эътибор қаратиш мамлакат келажагини белгилаб берувчи муҳим омилдир.

Download 2,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   167




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish