Navoiy davlat pedagogika instituti tarix fakulteti “milliy g’oya, ma’naviyat asoslari va huquq ta’limi” kafedrasi


МАДАНИЙ-МАЪРИФИЙ МУАССАСАЛАР ФАОЛИЯТИ ОРКАЛИ



Download 2,56 Mb.
Pdf ko'rish
bet45/167
Sana22.04.2022
Hajmi2,56 Mb.
#575065
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   167
Bog'liq
Туплам конф. Маънавий тахдид (2)

 
МАДАНИЙ-МАЪРИФИЙ МУАССАСАЛАР ФАОЛИЯТИ ОРКАЛИ 
БАРКАМОЛ АВЛОДНИ ТАРБИЯЛАШДА РАҲБАРНИНГ ЎРНИ 
 
Набижон Даминов
Тарих фанлари бўйича фалсафа
доктори (PhD). НавДПИ 
Маданият ва маданий-маърифий муассасалар миллий ғояни халқимиз онгига 
сингдиришда катта имкониятларга эга. Ундан тарбия фаолиятида фойдаланиш, унга 
алоҳида эътибор бериш, ишни ташкил этиш ва мувофиқлаштириш орқали одамлар 
онгида миллий ғоя 
негизлари, мақсадлари сингиб, мустаҳкамланиб боради. Чунки 
1
Navoiy viloyati Xalq ta`limi boshqarmasi arxivi.//Karmana tuman “Barkamol avlod “markazi arxivi. 



85 
аввало, миллий ғоя
акс этган китоблар, саҳна ва санъат асарлари, миллий-маданий 
меросни ўзида ифода этадиган тарихий манбаларни кенг жамоатчиликка етказишда "... 
кутубхона, театр, клублар, маданият уйлари ва саройлари, истироҳат боғлари, 
музейлар ва бошқа муассасалар фаолиятидан кенг фойдаланиш, кишилар 
дунёқарашини юксалтирадиган, одамларга руҳий-маънавий озиқ, берадиган тадбирлар 
мажмуини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш лозим"
76
бўлади. 
Раҳбар ўзига тегишли худудда, Республика, вилоят, туман, шахар, қишлоқларда 
фаолият олиб бораётган маданий-маърифий муассасаларнинг раҳбарлари билан бу 
соҳадаги ишларни мувофиқлаштиради.
Миллий ғояни кенг жамоатчиликка сингдиришда, уларда миллий ғоянинг асосий 
ғояларини ишонч ва эътиқодга айлантириш орқали уларнинг мамлакатда амалга 
оширилаётган ислоҳотларга, демократик, фуқаролик жамияти қурилиши вазифаларини 
амалга оширишда фаол иштирок этишларини таъминлайди. Уларни шунга 
йуналтиради, рағбатлантиради, сафарбар этади. 
Раҳбарлик фаолиятида маданий-маърифий муассасаларда:
а) турли хил анжуманларни ташкил этиш;
б) долзарб масалаларда баҳс-мунозаралар уюштириш;
в) бахс-мунозараларда турли хил қатлам вақилларини жалб қилиш;
г) таниқли кишилар билан учрашувлар ташқил қилиш;
д) янги асарлар, кинофильмларнинг намойишлари, тақдимотлари ўтказиш назарда 
тутилади. 
Албатта, бу тадбирлар ўз ўзича шунчаки ўтказилмайди. Унга муайян тайёргарлик 
кўрилади. Унинг ғоявий йўналишлари аниқланади. Кимларни шу анжуман ёки 
тарбияга жалб этиш масалалари ҳам рахбар учун муҳим аҳамиятга эга. 
Бунда ҳар бир маданий-маърифий муассаса ўз олдига турган мақсад ва вазифадан 
келиб чиққан холда миллий ғоянинг у ёки бу жиҳатларини кенг жамоатчиликка 
етказиш туғрисида уйлайди. Шунингдек, юртимизда ўтказиладиган тантанали кунлар 
ва байрамларни ўтказишда ҳамда амалга оширишда жонбозлик кўрсатади.
Бу жамоатчиликни миллий ғоя руҳида тарбиялашга, уларда миллий истиқлолнинг 
асосий ғояларига бўлган ишонч ва эътиқодларини янада мустахкамлашга хизмат 
қилади. 
Маданий-маърифий муассасалар ҳам ҳозирги даврдаги ўзгаришлар, глобаллашув 
таъсирида яшамоқда. Бугун ахборотлашган жамият билан боғлиқ ўзгаришлар 
одамларнинг маданий-маърифий муассасалар билан бўлган алоқисини ўзгартирмоқда.
Янгича талаб ва эхтиёжлар пайдо булмоқда. Раҳбарлик фаолиятида бу қуйидаги 
қўринишларда намоён булади: 
• маданият соҳасидаги ўзгаришлар унинг "социалистик маданият" қолипидан 
чикқанлиги, маданий-мафкуравий негизларининг ўзгарганлиги; 

миллий маданият негизларига алоҳида эътибор берилиб, халқнинг миллий-маданий 
меросининг тикланаётганлиги; 

миллий маданият билан дунё маданияти ютуқлари ўртасидаги хамкорликнинг 
ўзаро бир-бири билан узвий бойитилиши

маданият соҳасининг глобаллашуви; 

турли халқлар маданияти соҳасидаги ютуқларни ўзаро алмашиш асосида маданий 
тараққиётга асос солиши; 

раҳбарнинг тегишли вазирликлар, маънавият ва маърифат марказлар, маданий-
маърифий муассасалар фаолиятини ўзаро мувофик; тарзда ташкил этиши, ўзаро 
76
Миллий истиқлол ғояси: асосий тушунча ва тамойиллар. —Т., 2000. — 64-бет. 


86 
тажриба алмашиш, замонавий технология ютуқларидан фойдаланиши учун тегишли 
чора-тадбирларни ишлаб чиқиши; 

маданий-маърифий муассасалар фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган 
миллий-ғоявий таъсирчанликни ошириш билан боғлиқ бўлган концепция, дастурлар 
бўлиши, уни ҳар бир вилоят, туманнинг хусусиятларини хисобга олган ҳолда ишлаб 
чиқиш раҳбардан юксак масъулият талаб этади. 
Биринчи Президент И.А Каримов “Тафаккур озод бўлмаса, онг ва шуур тазйиқдан, 
қулликдан қутилмаса, инсон озод бўлолмайди”, деб таъкидлайди. Ўз фикрининг 
тасдиғи сифатида давлатимиз раҳбари маънавият ва маърифатнинг равнақ топишида 
муҳим ўрин тутадиган маънавий-маърифий муассасаларнинг моддий негизини 
мустаҳкамлашга жиддий эътибор қаратиб келмоқда.
Яна шу нарса муҳимки, юрт раҳбарининг ғамхурлиги билан маданият ва санъат 
иншоотларини янгидан қуриш билан бир қаторда аждодларимиз қолдириб кетган 
улкан маданий мерос ва тарихий ёдгорликлар ҳам қайтадан таъмирланмоқда. Шу 
мақсадда йигирмадан ортиқ фармон ва қарорлар қабул қилиниб, улар ўз ижросини 
топмоқда. Ушбу ҳужжатлар миллатимиз маданияти, санъати, қолаверса, миллий 
маънавиятимизнинг тарақииётида ҳуқукий асос воситасини ўтайди. 
Истиқлол йилларида биргина Тошкент шаҳрида «Туркистон» саройи, Алишер 
Навоий номидаги Миллий б
OF
, Амир Темур музейи, Миллий академик театр биноси ва 
ғоят гўзал, маҳобатли кошона — Ўзбекистон Давлат консерваториясининг янги биноси 
барпо этилди. 
Ҳозирги кунда мамлакатимизда аҳоли ўртасида тарғибот ва ташвиқот ишлари билан 
бевосита шуғулланадиган “Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари 
вазирлиги тизимида 5748 та кутубхона, 2143 та клуб муассасалари, 87 та музей, 
жумладан, 18 та тарихий, 25 та ўлкашунослик, 10 та бадиий, 16 та мемориал ва 18 та 
бошқа йуналишдаги музейлар ва 60 дан ортик, маданият ва истироҳат боғлари хамда 
37 та профессионал театр жамоалари фаолият кўрсатиб келмоқда”
77

Маънавий-маърифий муассасалар, жамиятда ўзига хос ўрин тутади, айниқса, 
мамлакатда амалга оширилаётган иқтисодий, ижтимоий, сиёсий ислоҳотларни аҳоли 
ўртасида тушунтиришда муҳим омил бўлиб хизмат қилади.
Маънавий-маърифий муассасаларнинг энг муҳим таркибий қисмларидан бири 
бўлган музейлар ишига кўрсатилаётган ғaмҳурликни таҳлил қиладиган бўлсак, бу 
борада жуда катта ишлар амалга оширилганининг гувоҳи бўламиз. Ўтган қисқа давр 
мобайнида Темурийлар тарихи Давлат музейи, Қатағон қурбонлари хотираси музейи, 
Сурхондарё археология музейлари катта маблағ эвазига қурилиб, фойдаланишга 
топширилди. Собиқ Ленин музейи қайта таъмирланиб, ижтимоий-сиёсий жиҳатдан 
унинг тематикаси бутунлай ўзгартирилиб, Ўзбекистон тарихи Давлат музейига 
айлантирилди. Нукус шаҳридаги И.Савицкий номидаги Қорақалпоғистон Давлат 
санъат музейи янгидан қурилиб, 3,5 млрд. сўм маблағ ҳисобига замонавий бино қад 
кўтарди. 
Тарихан маълумки, Соҳибқирон Амир Темур миллий давлатчилигимизнинг 
шаклланишида муҳим ўрин тўтадиган омиллардан бири ҳисобланган маърифатнинг 
ривожланишига жуда катта ҳомийлик кўрсатган ҳукумдорлардан биридир. Бу улуғ 
зотнинг хизматлари ҳақида тўхталиб, давлатимиз раҳбари шундай деган эди: 
"Ҳаммамиз яхши биламизки, тариҳда машхур жахонгирлар кўп ўтган. Лекин, айтинг, 
дунёнинг қайси ерида, қайси замонда Амир Темурдек буюк саркарда, Амир Темурдек 
буюк давлат арбоби, Амир Темурдек илм-фан, маънавият ва руҳоният хомийси 
77
Қ.Назаров, И.Эргашев. Миллий ғоя ва раҳбар масъулияти. Т.: Ғофур Ғулом номидаги нашриёт—2007.688-бет 


87 
бўлган"
78
, деб таъкидлаган эди Президентимиз Темурийлар тарихи давлат музейининг 
очилиш маросимида сўзлаган нутқида. Шунинг учун Амир Темур миллат 
маънавиятининг шаън-шавкатига, миллий ифтихорига айланди. 
Ўзбекистон истиқлолга эришгач, республикамизда Юртбошимиз раҳбарлигида 
барча соҳалар қатори маънавият ва маърифатни юксалтиришга ҳам катта эътибор 
бериб келинмоқда. Бунда катта хикмат бор: маънавияти ривожланмаган, маърифатли 
инсонлардан ташкил топмаган жамиятда ҳуқуқий демократик давлат қуриб булмайди. 
Одамларнинг онги, мафкураси, маънавий-маърифий даражаси қанча юксак бўлса, 
жамият шунча баркамол, уюшган ва соғлом бўлади. Шунинг учун ҳам ҳар қандай 
лавозимда ишлаган раҳбар маънавий-маърифий муассасаларни қуллаб-қувватлашга, 
уларни ривожлантиришга жиддий эътибор қаратмоғи лозим. Аммо, афсуски, ҳозирги 
кунда ҳали ҳам истиқлол мохиятини, миллий ғурурни, Ватан туйғусини, ахлоқий ва 
фуқаролик бурчини тўла англаб етмаган шахсларнинг илмсизлиги оқибатида 
жамиятимизда айрим узилишлар, сусткашликлар учраб тургани сир эмас.
Бунинг асосий сабаби айрим раҳбарларнинг ўз фаолиятини тўғри ва аниқ белгилаб 
ололмаётганлигида бўлса керак. Биргина маданият масаласини олиб кўрайлик. 
Жойларда айрим раҳбарларнинг гапини эшитсангиз, икки гапнинг бирида 
маънавиятимиз, қадриятларимиз тикланаяпти, дейди. Аслида илм-маърифат маскани 
бўлган маънавий-маърифий муассасалар, яъни кутубхоналар, музейлар, маданият 
ёдгорликлари, болалар мусиқа мактаблари, маданият уйлари, истироҳат боғлари 
ачинарли ахволда. Айрим бахоналар билан кутубхоналар ёпиб куйилмоқда. Масалан, 
сўнгги беш йил давомида “Наманган вилоятида 40 дан зиёд кутубхоналар 
қисқартирилган. Фарғона вилоятида эса кутубхоналар биносини бошқа ташқилотларга 
сотиш ҳолатлари аниқланди. Жумладан, Марғилон шаҳридаги кутубхона биноси 
чойхонага, Бешариқ, туманидаги қишлоқ кутубхонаси фермерлар уюшмасига хамда 
Фурқат туманидаги саккизта кутубхона, вилоят буйича жами 17 та кутубхона бинолари 
сотиб юборилган. Андижон вилоятининг Андижон туманидаги марказий маданият уйи 
қарийб 15 йилдан буён таъмирланмаган”
79
. Бундай мисолларни кўплаб келтириш 
мумкин. 
Шу боис, мустақилликни мустаҳкамлаш, асраб-авайлаш ва ҳимоялашда маданий-
маърифий муассасаларнинг фаолиятида миллий 
ғоя 
талабларини ҳисобга олган ҳолда 
ёндашиш муҳим аҳамиятга эга. 
Бу муассасалар Республиканинг барча соҳаларида эришаётган ютуқлар, фандаги 
янгилик ва ўзгаришларни жамоатчиликни жалб этган ҳолда унга етказиш 
имкониятларини яратиш ҳам бевосита раҳбар ва масъул шахслар фаолияти билан 
узвий боғлиқдир. 
Рахбарнинг маданият ва санъат соҳалари фаолиятининг бутунлай тижорат асосида 
ташқил этилишига, ғоявий-бадиий жиҳатдан саёз, миллий қадриятларимизга ёт 
асарларнинг етакчи ўринни эгаллаб олишига йўл қўймаслик муҳим аҳамиятга эга. 

Download 2,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   167




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish