Назорат иши топшириқларининг асосий мақсади



Download 47,9 Kb.
bet2/4
Sana06.07.2022
Hajmi47,9 Kb.
#744600
1   2   3   4
Bog'liq
102548 8-ОН топширик (2)

1– топшириқ. Берилган саволларга ёзма тарзда жавоб тайёрланг.

  1. Мактабгача ёшдаги болаларнинг ақлий тарбияси деганда нималарни

назарда тутамиз?
Ақлий тарбия махсус мактабгача тарбия муассасаси ишнинг энг муҳим, шу билан бирга энг мураккаб томонидир.
Ақли заиф болаларда бош миянинг органик жароҳатланиши натижасида билиш фаолияти ва нутқи турғун бузилган бўлади. Мактабгача ёшдаги ақли заиф болалар катталарнинг суҳбатлари мазмунини эртакларнинг мазмунини яхши тушунмайдилар. Зарур кўрсатмаларни тушунмаганликлари сабабли ўйинларда иштирок эта олмайдилар.
Мактабгача ёшдаги ақли заиф болаларнинг тасаввурлари камбағал, парча тарзда бўлади.
Эшитиш ва кўргазмали тасаввурларнинг камбағаллиги, ўйин тажрибасининг жуда чегараланганлиги,нутқнинг равон ривожланмаганлиги ўз навбатида тафаккурнинг ривожланишга салбий таъсир кўрсатади. Мактабгача ақли заиф болаларнинг кўрсатиб ўтилган хусусиятлари махсус мактабгача тарбия муассасасида ақлий тарбиянинг вазифалари аниқлаб беради.
Болаларнинг ақлий тарбияси улар томонидан билим ва фикрлаш фаолияти усулларини эгаллаб олишдангина иборат бўлмасдан, балки шахснинг маълум сифатларини шакллантиришдан ҳам иборатдир.
Болаларни ақлий жиҳатдан тарбиялаш катталар Билан мулоқатда бўлиш, тенгдошлари билан ўйнаш ва тизимли таълим жараёнида амалга оширилади.
Ақли заиф болаларни ақлий жиҳатдан тарбиялаш бўйича коррекцион – тарбиявий ишлар болаларда диққатни ва хотирани ривожлантиришга идрок, тафаккур ва диққатни шакллантиришга қаратилади. Бу иш мактабгача тарбия муассасасида – кундалик ҳаётда теварак – атроф билан танишишда барча болалар фаолиятини шакллантириш жараёнида ва нутқ ўстириш, оддий математик тасаввурларни шакллантириш машғулотларда, ўйинга ўргатиш, тасвирий фаолият, ўз-ўзига хизмат қилиш малакаларини шакллантиришда амалга оширилади.
ДИҚҚАТНИ ВА ХОТИРАНИ РИВОЖЛАНТИРИШ
Диққат ва эслаб қолиш – болалар томонидан билим ва кўникмаларини муваффақиятли ўзлаштириб олишни таъминлайдиган шартларидан бири. Шунинг учун боланинг катталар Билан ҳиссий алоқасини ривожлантириш билан бирга ўқитишнинг дастлабки давриданоқ диққат ва эслаб қолишни шакллантирувчи машғулотлар (ўйин ва машқлар) зарур.
Кўриш диққатини ривожлантиришда фазода предметларни жойини ўзгартириши бўйича ўйинлар ката аҳамиятга эга. Жойини ўзгартириш секин, болалар ҳаракатини кузата оладиган тарзда ўтказилиши лозим. Бунда қўғирчоқ театридан фойдаланиш мумкин. Масалан, болаларга сичқон мушукдан қандай бекинишини кўрсатса бўлади Кечқурун «Соялар театри”дан фойдаланиш мумкин. Болалар предметларни уларнинг кўзлари олдида (ўнгида) силжишини кузатишни ўрганиб олганларидан сўнг боланинг кўзидан беркитилган предметларини силжишга ўтиш мумкин. “Ку-ку” ўйини ўтказилади: қўнғироқ аввал ширма устида кўринади, сўнгра ундан ўнгда, яна ширма устида, яна ундан ўнг томонда кўринади (экранда қўғирчоқ бир йўлни такрорлайди). Болалар, уни кузатиб юқорида, ўнг томонда пайдо бўлишини кутишлари лозим. Аммо ақли заиф болаларда ундай бўлмайди. Ақли заиф болалар экран ортидаги қўнғироқнинг йўлини тасаввур қила олмайдилар, шунинг учун қўнғироқ бўлганидан кейин ўша томонга қаратадилар. Болаларда кузатиб туришга қизиқиш уйғотиш учун иккинчи-учинчи машғулотларда болаларда қўнғироқ ҳозир қаерда кўришини кўрсатиш сўралади. Болалар кўрсатганларидан сўнг қўнғироқ кўринади ва уларнинг тахминларини тасдиқлайди (ёки рад этади). Сўнгра педагог болаларга қўнғироқнинг экран орқасида қандай ҳаракат қилишини кўрсатади. Бунинг учун болалар экран орқасига ўътадилар. Сўнгра болалар ўз жойларига қайтадилар ва ўйин давом этади.
Кўриш диққати болалар ўйинчоқларининг қўйилган жойларини эслаб қолишлари лозим бўлган ўйинларда ҳам ривожлантирилади.
Иккинчи ўқув йилида аста секин бола фойдаланадиган, ишлатадиган предметлар сони кўпайтирилиб борилади. Машғулотларга предметларнинг беркитилмаган жойини эслаб қолиш бўйича ўйинлар киритилади. Аввал чекланган жойда, сўнгра гуруҳ хонасида ўтказилади. Ақли заиф болалар хонада чамалй олмайдилар – нигоҳлари тушагн предметларнигина кўрадилар, қидириб топишни билмайдилар.
Иккинчи йилнинг охирига келиб болаларда ихтиёрий диққат шаклланган бўлиши лозим. Аммо ихтиёрий диққатни ривожлантириш бўйича ишлар кейинчалик ҳам тугалланмай, ўз шаклини ўзгартиради ва бошқа турдаги машғулотлар ва машқлар билан бирикиб кетади.
Диққатни ривожлантириш машғулотларда эслаб қолишни ривожлантириш, ихтиёрий диққатни шакллантириш Билан чамбарчас боғланади. Ақли заиф бола мактабгача тарбия муассасасига келганда унда ихтиёрий диққат шаклланмаган бўлади – у онгли равишда ўз иродаси билан унга берилган дастур материални эслаб қола олмайди. Бу бола ҳеч нарсани эслаб қолмайди дегани эмас, бола ихтиёрсиз равишда унга таассурот уйғотганларини эслаб қолади. Эҳтиёрий эслаб қолишни болада ўакллантириши лозим. Бунинг учун болалар билан эсда сақлаб қолиш аста секин мураккаблашиб борадиган дидактик ўйинлар ўтказилади.
Биринчи ўқув йилида «Ўйинчоғингни топ”, “Нима ўзгарди?”, “Нима етишмайди?” ўйинлар ўтказилади. Аста-секин диққат ва эслаб қолишни ривожлантириш учун ўтказиладиган ўйинлар мураккаблаштирилиб борилади.

  1. Ақли заиф болаларда кўриш, тактил – ҳаракат ва эшитиш идроки қандай чекланади?

Мактабгача тарбия ёшда билиш фаолиятининг асоси сезиб билиш – идрок ва кўргазмали тафаккур ҳисобланади. Сезиб билишни ривожлантириш билан барча мактабгача тарбия муассасалари махсус шуғулланишлари лозим. Шунинг учун ақли заиф болалар учун махсус мактабгача тарбия муассасаларида сезиб билишни ривожлантириш Билан боғлиқ бўлган кўпгина вазифалар оммавий мактабгача тарбия муассасасининг вазифалари билан мос келади. Аммо, махсус мактабгача тарбия муассасаларида ақли заиф болаларнинг идроки ва кўргазмали тафаккурининг ривожланишидаги нуқсонларни коррекциялаш ва компенсациялаш Билан боғлиқ махсус вазифалар ҳам ҳал қилинади.


Болаларда атроф дунё ҳақидаги тасаввурлар ва идрокнинг тўлиқ бўлиши учун уларни шакллантириш ва ривожлантириш бўйича махсус ишлар олиб борилиши лозим. Болани кўриб чиқиш, ушлаб кўриш, эшитишга ва ҳоказоларга ўргатиш, яъни унда персептив ҳаракатларни шакллантириш керак. Шунингдек болани рангларни, шаклларни, товушларнинг муносабатини аниқлашга ўргатиш лозим. Бунинг учун бола ўлчовларни билиш керак. Инсоният тарихи даврида умумқабул қилинган ўлчовлар, эталонлар ишлаб чиқилган. Улар билан идрокнинг натижалари таққосланади, солиштирилади.
Булар геометрик шакллар, катталиклар шкаласи, оғирлик ўлчовлари товушлар баладлиги қатори, ранглар спектри, она тилидаги фонемалар тизимидир. Идрокни шакллантириш жараёнида ушбу сенсор эталонларнинг тизимини ўзлаштириб олишни таъминлаш зарур.
Тажрибалар шуни кўрсатадики ақли заиф болалар фаолиятларида идрокнинг уларда мавжуд имкониятларидан мустақил равишда фойдалана олмайдилар. Буларни ҳам ақли заиф болаларга ўргатиш лозим.
Идрок этиш жараёнида болада кўриш, эшитиш, ҳаракат, ушлаб кўриб сезиш, таъм билиш образлари аста-секин шакллана боради. Бу вақтда таълимнинг муҳим вазифаси болада ҳосил бўлган тасаввурларни сўз Билан ўз вақтида ва тўғри боғлашдир. Агарда одразлар сўз Билан мустаҳкамланган бўлса бундай тасаввурлар аниқ, турғун бўлади.
Ақли заиф болаларда биламизки идрокнинг ривожланиши орқада қолган бўлади. Шунинг учун биринчи, махсус коррекцион вазифа ривожлантиришни иложи борича эрта бошлашни таъминлашдир.
Ақли заиф болаларда идрокнинг ривожланишини орқада қолиши Билан биргаликда идрокнинг секин суръатда ривожланиши кузатилади. Демак, иккинчи вазифа идрокнинг ривожланиш суръатини тезлаштириш жадаллаштиришдир.
Нуқсонли ривожланиш – орқада қолиш ва турли бузилишлар билан характерланади. Демак, бир ҳолатда – коррекциялаш, бошқа ҳолатда компенсациялаш.
Ақли заиф болаларда идрок ва тасаввурларни ривожлантириш самарали бўлиши учун махсус методикаларни қўллаш лозим.
Аввало таълимнинг оғзаки ва кўргазмали методларини тўғри биргаликда қўллаш зарур.
Идрокни ривожлантириш бўйича ишларнинг муҳим йўналишларидан бири предметнинг бутун образини ҳосил қилишдир.
Ақли заиф болалар предметларнинг алоҳида хусусиятларинигина эмас, балки предметларни бир бутунлигини ҳам, етарлича аниқ, тўғри идрок қила олмайдилар. Таълимнинг бошланишида болалан кўпинча керакли предметни бошқалари орасидан ажрата олмайдилар.
Ажратиш ва предметни бутунлигича идрок этишга ўргатиш таълимнинг дастлабки давриданоқ бошланади. Бунда диққатни, предметлар Билан ҳаракат қилишга тақлид қилишни, эслаб қолишни ривожлантиришга қаратилган ўйин ва машқлардан фойдаланилади. Бундай ўйин ва машқларда болалар алоҳида предметларни ажратишга, уларнинг жойлашишларини кузатишга бошқа предметлар орасида ажратишга ўрганадилар.
ПРедметнинг бутун образини ҳосил қилишга қисмлардан шаклларни йиғиш ёрдам беради. Масалан, картондан қирқилган уйчаларни қўзиқоринларни йиғиладиган машина мамолетларни йиғиш.
Бутун образни шакллантиришда боланинг тасвирий фаолияти ката рол ўйнайди. (аппликация, расм чизиш, ясаш). Аммо, шуни таъкидлаш лозимки боланинг идроки паст даражада бўлганда тасвирий фаолиятнинг ўзи ҳам ҳали шаклланмаган бўлади ва идрокнинг ривожланишига ёрдам бера олмайди.
Идрокнинг ва тасаввурларнинг ривожланиши фаолиятининг ривожланиши Билан чамбарчас боғлиқ. Бундай боғланиш икки томонлама бўлиб, бир томондан ҳар бир фаолият идрокнинг маълум даражада ривожланмаганлигида шаклланади. Бошқа томондан эса идрокнинг ўзи фаолият жараёнида ривожланади. Масалан, мактабгача ёшдаги ақли заиф болада предметнинг расмини чизиш чизиқ шаклланмаган. Бунинг асосий сабаби – идрокнинг паст даражада ривожланмаганлигидир.
Ақли заиф болаларда мактабгача тарбия муассасаларига қабул қилинаётган даврда идрок ва тасаввурнинг йиғилган (йўналтирилган) образлари деярли мавжуд бўлмайди.
Албатта, предметларнинг образлари бўлмасдан нимани чизиб бўлади? Аммо, бошқа томондан, дастлабки образлар шаклланганда предметларни расмини чизиш имкони туғилади, расм чизиш жараёнида идрок ва тасаввурлар янада ривожланади – образлар мустаҳкамланади, аниқланади, умумлаштирилади. Предметларни кўздан кечириш анча онгли тарзда бўлади, чунки болада мақсад, яъни предметларнинг расмини чизиш учун уни кўриб чиқиш мақсади пайдо бўлади.

  1. Кўргазма – ҳаракатли тафаккур нима?

Мактабгача тарбия ёшда тафаккурнинг уч шакли: кўргазма – ҳааркат, кўргазма образли ва сўз – мантиқ шакллари ўзаро алоқада бўлади.


Тафаккурнинг ушбу шакллари дунёни билишнинг ягона жараёнини ҳосил қилади. Билиш фаолиятига нутқ қўшилади. Нутқ ҳаракат тажрибасини узатиш воситаси сифатида хизмат қилади ва тафаккурнинг турли шаклларини ривожланишининг турли даврларида нутқнинг функциялари ўзгариб боради.
Кўргазма – ҳаракатли тафаккур инсоннинг янги шароит ва амалий муаммоли топшириқни ечишнинг янги усули билан тўқнашганда пайдо бўлади. Бундай турдаги топшириқларга бола бутун болалик даврида – маиший ва ўйин вазиятларида (ҳолатларида) дуч келади.
Кўргазма ҳаракатли тафаккурнинг муҳим хусусияти шуки, ҳолатни ўзгартириш усули бўлиб Амалий ҳаракат хизмат қилади ва у синаб кўриш (проба) методи билан амалга оширилади.
Оддий кўргазма – образли тафаккур (ҳаракатнинг ички режаси) у ёки бу вазифани ечишда предметларнинг аниқ образлари билан иш кўрмоқ қобилияти деб кўрилади.
Ақли заиф болаларда кўргазма – ҳаракатли тафаккурнинг ривожланишда ўзига хос хусусиятлар намоён бўлади. Ақли заиф болаларда кўргазма – ҳаракатли тафаккурнинг ривожланиши орқали қолади. Ақли заиф болалар предмет - асбоблар билан ҳаракат қилишларининг ҳар кунги тажрибаларини мустақил умумлаштира олмайдилар. Шунинг учун ақли заиф болаларда умумқабул қилинган қуроллардан фойдаланишни талаб этадиган англаш босқичи ривожланмаган бўлади. Ақли заиф болалар нотўғри ҳаракатлар вариантини ташламай нотўғри ҳаракатларни такрорлайдилар. Ақли заиф болаларда ҳақиқий синаб кўрувчи ҳаракатлар бўлмайди ва Амалий вазифаларни ечишда нутқдан фойдаланмайдилар. Амалий ҳаракатлар ва уларни сўз белгилари ўртасидаги алоқа етарлича бўлмайди. Нутқ ташкил этувчи ва бошқарувчилик вазифасини бажаради.
Ақли заиф болаларда кўргазмали-ҳаракат тафаккурини шакллантириш асосига муаммоли амалий вазифа ва вазиятларда мустақил ориентировкани ривожлантириш киритилиши лозим.
Бунинг учун қуйидагилар лозим:

  1. Кўргазма ҳаракатли тафаккурни ривожлантириш учун манба барпо этиш: Амалий ва ўйин топшириқларини бажариш жараёнида мақсадга йўналтирилган предмет – қуролли фаолиятни шакллантириш, ёрдамчи предметлар ва қуроллар ҳақида умумлашган тасаввурларни шакллантириш, болаларни муаммоли амалий вазиятлар билан таништириш, ушбу вазиятларни таҳлил қилиш малакаларини шакллантириш ва предметлардан фойдаланишга ўргатиш.

  2. Муаммоли Амалий вазифалар шароитида ориентировка усулларини шакллантириш ва уни бажариш усуллари. Кўргазмали – ҳаракатли вазифалар ечишнинг асосий методи сифатида синаб кўриш методларини шакллантириш.

  3. Муаммоли – Амалий топшириқларни бажариш жараёнига нутқни қўшиш.

Кўргазма – ҳаракатли тафаккур асосида кўргазма образли тафаккур шаклланади.
Аввало, шуни эсда тутиш керакки, кўргазма – образли тафаккурда синаб кўришнинг имкони йўқ, бола вазифани бажаришнинг тўғри йўлини тасаввур этиш лозим. Бунинг учун болада аниқ ва равшан образ – тасаввурлар шаклланган бўлиши керак: бола мақсадни тафаккур қила олиши лозим – масалан, копток жуда юқорида турибди – унга қўл билан етишнинг иложи йўқ, кичик стулчага чиқиб ҳам етиб бўлмайди. Бола предметларни фазода кўчишини – катта стулни шкафнинг ёнига суриши ва унга чиқиб коптокни олиши тасаввур қила олиши керак. Бола кўриш усули Билан кўргазма – ҳаракатли топшириқларни ечар экан, барча ҳаракат босқичларини аниқ белгилаб олмагунча бинода кўриб чамалашга ўта олмайди. Белгилаб олиш эса кўргазма – ҳаракатли вазифаларни ечиш жараёнига нутқ қўшилганда содир бўлади. Шундай қилиб, кўргазма – образли тафаккурнинг шакллантиришга замин бўлиб ориентировкали – тадқиқот фаолиятининг маълум риволаниши даражаси ва кўргазмали ҳаракат вазифаларини ечишга нутқнинг қўшилиш даражаси хизмат қилади.
Мантиқий тафаккур элементларини шакллантиришда ақли заиф болаларни предметларни классификация қилишга ўргатиш муҳим йўналишлардандир. Классификацияни ривожлантирмай туриб тушунчаларни шакллантириб бўлмайди. Шунинг учун у болаларда фикрлашни пайдо бўлишида зарур манба ҳисобланади.

Download 47,9 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish