Низом 1-боб. Умумий қоидалар


-боб. Бўлим фаолиятининг асосий йўналишлари, вазифалари ва функциялари



Download 53,98 Kb.
bet6/8
Sana21.02.2022
Hajmi53,98 Kb.
#24903
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Документ DOCX

2-боб. Бўлим фаолиятининг асосий йўналишлари, вазифалари ва функциялари
6. Қуйидагилар Бўлим фаолиятининг асосий йўналишлари ҳисобланади:
«Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак» деган асосий принципни ўз вақтида, аниқ ва тўлиқ ҳажмда амалга ошириш;
вазирликлар, давлат қўмиталари ва давлат бошқарувининг бошқа органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг ҳужжатлари, парламент ва депутатлар сўровлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари ва топшириқлари бажарилишини мониторинг қилиб бориш, шунингдек, жойлардаги ишларнинг реал ҳолатини доимий ўрганиш, иқтисодиёт ҳамда ижтимоий соҳадаги муаммоларни ҳар томонлама таҳлил қилиш ва шу аснода стратегик ҳамда устувор вазифаларни амалга оширишга доир комплекс таклифлар ишлаб чиқиш;
2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегияси, 2030 йилгача Ўзбекистон Республикасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш концепцияси доирасидаги вазифалар, ўрта муддатли ва узоқ истиқболда ривожлантиришнинг тасдиқланган тармоқ ва ҳудудий дастурлари доирасидаги вазифаларнинг ўз вақтида ва самарали амалга оширилишини таъминлаш;
барча даражалардаги вазирликлар ва идоралар раҳбарлари зиммасига юкланган вазифалар ҳамда функцияларнинг самарали ва натижали бажарилиши учун уларнинг шахсий роли ҳамда масъулиятини ошириш;
бириктирилган соҳада давлат сиёсатининг самарали ва сифатли амалга оширилиши, шу жумладан молиявий ресурсларни бошқариш масалаларида вазирликлар ва идораларнинг мустақиллигини идоравий мансуб ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда назорат қилишнинг аниқ тизимини жорий этиш орқали кучайтириш;
идоравий мансуб ташкилотлар ва уларнинг раҳбарлари фаолиятини аниқ кўрсаткичлар ҳамда мақсадли индикаторларга эришиш, яқин, ўрта ва узоқ муддатли истиқболда иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳани стратегик ривожлантириш дастурларини амалга ошириш сифати ва самарадорлигига асосланган янги баҳолаш тизимини жорий этиш;
замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш орқали, шу жумладан илғор халқаро тажрибани ўрганиш асосида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг лойиҳаларини ишлаб чиқиш, келишиш, экспертизадан ўтказиш ва кўриб чиқиш тизимини такомиллаштириш;
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг тегишли бўлинмалари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўмиталари билан ўзаро яқин ҳамкорликни таъминлаш;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратида, вазирликлар ва идораларда ижро интизоми даражасини ошириш, замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш асосида Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматининг ҳужжатлари, баённомалари ва топшириқлари, шунингдек, «йўл хариталари»нинг бажарилиши юзасидан тизимли назоратни таъминлаш;
давлат органларининг фаолиятини юзага келадиган муаммолар сабаблари ва шароитларини бартараф этиш, ишни ташкил қилишнинг замонавий услубларини жорий қилиш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишга қайта йўналтириш мақсадида айрим давлат функцияларини хусусий субъектларга бериш орқали ортиқча маъмурий тартибга солишни камайтириш;
давлат бошқарувини номарказлаштириш, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг молиявий имкониятлари, роли ва жавобгарлигини кенгайтириш, марказий ва ўрта бўғин бошқарув ходимлари сонини оптималлаштириш орқали бошқарувнинг вертикал тизими механизмларини ва ижро этувчи ҳокимият органларининг ўзаро ҳамкорлигини такомиллаштириш;
Ҳарбийлаштирилган тузилмалар фаолиятини молиявий ва моддий-техник таъминлаш бўлимида, шунингдек, бириктирилган вазирликлар ва идораларда кадрларни танлаш тизимини такомиллаштириш, ходимлар малакасини ошириш ва кадрларнинг амалий захирасини тайёрлашнинг самарали шакл ва усулларини жорий этиш.
7. Қуйидагилар Бўлимнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
а) ҳарбийлаштирилган тузилмалар фаолиятини молиявий ва моддий-техник таъминлаш соҳасида:
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири томонидан муайян соҳалар ва йўналишларда ислоҳотларнинг амалга оширилишини ўрганиш мақсадида ҳудудларда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, ҳудудий давлат бошқаруви органлари раҳбарлари, жамоат ташкилотлари вакиллари иштирокида Ҳукуматнинг мавзуга оид сайёр (очиқ) мажлисларини тизимли асосда ўтказиш учун тегишли таҳлилий материаллар тайёрлаш;
ҳарбийлаштирилган тузилмалар фаолиятини молиявий ва моддий-техник таъминлаш соҳасидаги ислоҳотларнинг амалга оширилишини тизимли ҳамда комплекс ўрганишни ташкил этиш;
ҳарбийлаштирилган тузилмалар фаолиятини молиявий ва моддий-техник таъминлаш соҳасида Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари, баённомалари ва топшириқларини, «йўл хариталари», Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларининг бажарилишини ташкил этиш ҳамда назорат қилиш;
ҳарбийлаштирилган тузилмалар фаолиятини молиявий ва моддий-техник таъминлаш масалалари бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини мувофиқлаштириш;
ҳарбийлаштирилган тузилмаларни қурол-аслаҳа, ҳарбий (махсус) техника ва ҳарбий-техник мулк билан жиҳозлаш комплекс дастурлари амалга оширилишининг тизимли мониторингини олиб бориш, таҳлил қилиш ҳамда самарадорлигини баҳолаш;
ҳарбийлаштирилган тузилмалар фаолиятини молиявий ва моддий-техник таъминлаш соҳасидаги қонун ҳужжатларини янада такомиллаштиришга доир таклифлар тайёрлаш;
Бўлим ваколатига кирадиган масалаларни кўриб чиқишда ҳарбийлаштирилган тузилмалар билан ташкилий-амалий тадбирлар ҳамда ўзаро ҳамкорликни мувофиқлаштириш;
ҳарбийлаштирилган тузилмалар фаолиятини молиявий ва моддий-техник таъминлаш масалалари бўйича тақдим этилган таклифлар ҳамда ҳужжатлар лойиҳаларини таҳлил қилиш, улар юзасидан зарур таҳлилий материаллар ва эксперт хулосалар тайёрлаш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Регламенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг регламентига мувофиқ зарур келишувларни таъминлаш;
ҳарбийлаштирилган тузилмалар фаолиятини молиявий ва моддий-техник таъминлаш бўйича ишларни ва жорий ҳолатни мониторинг ҳамда таҳлил қилиш;
б) ҳарбийлаштирилган тузилмалар фаолиятини ахборот билан ва ҳуқуқий таъминлаш соҳасида:
ҳарбийлаштирилган тузилмаларнинг тегишли функционал масалалари ва ҳужжатлари бўйича маълумотлар базасини тизимли асосда шакллантириш ҳамда юритиш, унинг мунтазам тўлдирилиши ва янгилашини таъминлаш;
таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳаларининг сифатли, пухта ва ўз вақтида тайёрланишини, ҳарбийлаштирилган тузилмалар фаолиятини молиявий ва моддий-техник таъминлашга тааллуқли топшириқлар ҳамда қабул қилинган қарорлар бажарилиши мунтазам назорат қилинишини таъминлаш;
молиявий ва моддий-техник таъминлаш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларини бажариш юзасидан ҳарбийлаштирилган тузилмаларнинг тармоқ хизматлари фаолияти самарали мувофиқлаштирилишини таъминлаш;
ҳарбийлаштирилган тузилмаларнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги, унинг бўлинмалари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг тегишли бўлинмалари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўмиталари билан ҳарбийлаштирилган тузилмалар фаолиятини молиявий ва моддий-техник таъминлаш масалалари бўйича ўзаро яқин ҳамкорлигини таъминлаш;
ҳарбийлаштирилган тузилмалар фаолиятини ахборот билан ва ҳуқуқий, шунингдек, молиявий ва моддий-техник таъминлаш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштиришга доир таклифлар ишлаб чиқиш;
ҳарбийлаштирилган тузилмалар фаолиятини молиявий ва моддий-техник таъминлаш соҳасидаги ислоҳотлар амалга оширилишининг самарадорлигини мунтазам ва тизимли асосда ҳар томонлама ҳамда танқидий таҳлил қилишни таъминлаш, аниқланган муаммоларни тезкор бартараф этиш ва комплекс вазифаларнинг ўз вақтида амалга оширилиши юзасидан асосланган таклифлар тайёрлаш;
в) фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва оқибатларини бартараф этиш соҳасида:
фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш соҳасидаги ислоҳотлар амалга оширилишини комплекс ва тизимли ўрганишни ташкил қилиш, ушбу йўналишдаги ишларни мувофиқлаштириш;
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, иқтисодиёт тармоқларининг фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ҳамда уларнинг оқибатларини бартараф этишга тайёргарлик ҳолатини тизимли ўрганиш ҳамда таҳлил қилиш;
фавқулодда вазиятлар ва уларнинг оқибатларининг бартараф этилиши ҳақидаги ахборотни таҳлил қилиш;
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар томонидан фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ҳамда оқибатларини бартараф этиш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари бажарилишининг назоратини ташкил этиш;
фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва оқибатларини бартараф этиш тизимини, Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларда ҳаракат қилиш давлат тизими фаолиятини такомиллаштиришга доир таклифлар ишлаб чиқиш;
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Ўзбекистон Республикасининг фуқаро муҳофазаси бошлиғи сифатидаги фаолиятини ахборот-таҳлилий ва ташкилий таъминлаш;
сейсмология, кичик ҳажмли кемалардан хавфсиз фойдаланиш соҳаларида ахборот-таҳлилий таъминлашни ташкил этиш;
г) концепциялар, дастурлар ва «йўл хариталари»ни тайёрлаш ва амалга ошириш соҳасида:
ҳарбийлаштирилган тузилмалар фаолиятини ривожлантиришнинг ўта муҳим ва устувор йўналишлари бўйича концепциялар, дастурлар ҳамда «йўл хариталари» лойиҳаларини тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикасининг Бош вазир, Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчилари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида ҳимоя қилиш механизмларини жорий этиш;
«йўл хариталари»га киритиш учун ҳарбийлаштирилган тузилмаларнинг ихтисослаштирилган бўлинмалари билан биргаликда хорижий давлатлар билан ҳарбий-техник ҳамкорликни чуқурлаштириш, шунингдек, ҳарбийлаштирилган тегишли тузилмалар фаолиятини молиявий, моддий-техник таъминлашнинг муаммоли масалалари юзасидан таклифлар тайёрлаш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг хорижий мамлакатларга ташрифлари ва республика ҳудудларига сафарлари натижаларига кўра, Бўлим ваколатига кирувчи масалалар бўйича тасдиқланган «йўл хариталари» бажарилишининг тизимли назоратини таъминлаш;
«йўл хариталари» амалга оширилишининг самарадорлиги бўйича тақдим этиладиган ахборот ва материалларни ҳар томонлама танқидий таҳлил қилиш ҳамда умумлаштириш;
«йўл хариталари» амалга оширилиши тўғрисида ҳарбийлаштирилган тузилмалар раҳбарларининг батафсил ахборотлари, материаллари ва ҳисоботлари тақдим этилишини таъминлаш ҳамда муҳокама қилиш учун Вазирлар Маҳкамаси мажлисига киритиш.
8. Бўлим ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири томонидан муайян соҳалар ва йўналишларда ислоҳотларнинг амалга оширилишини ўрганиш мақсадида ҳудудларда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, ҳудудий давлат бошқаруви органлари раҳбарлари, жамоат ташкилотлари вакиллари иштирокида Ҳукуматнинг мавзуга оид сайёр (очиқ) мажлисларини ўтказиш учун тегишли таҳлилий материаллар тайёрлайди;
Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисларида ва Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ҳузурида кўриб чиқиш учун режалаштирилган тегишли масалаларни тайёрлайди ҳамда киритади;
мамлакатни иқтисодий ва ижтимоий ривожлантиришнинг ўта муҳим ва устувор йўналишлари бўйича яқин, ўрта ва узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган концепциялар, дастурлар ҳамда «йўл хариталари» лойиҳаларининг тайёрланиши ва Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчилари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида ҳимоя қилинишини таъминлайди;
тегишли давлат органларининг раҳбарлари ва уларнинг биринчи ўринбосарларига юкланган вазифа ҳамда функциялар самарали ва натижали бажарилиши учун уларнинг шахсий роли ва масъулиятини ошириш чораларини кўради;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномасидан келиб чиқадиган тегишли йилга мўлжалланган давлат дастурининг амалга оширилиши тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига ҳисобот бериши учун Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига ҳар чораклик таҳлилий ҳисоботлар тайёрлайди;
тегишли тармоқлар ва бириктирилган масалалар бўйича тизимлаштирилган электрон маълумотлар базалари яратилиши ва юритилишини, уларнинг мунтазам янгиланиши ҳамда тўлдириб борилишини таъминлайди;
муайян ҳолатлар бўйича тегишли чоралар кўриш учун оммавий ахборот воситалари ва бошқа манбаларда, шу жумладан жойларга чиққан ҳолда жамоатчилик фикрини ўрганишни таъминлайди;
Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг ҳужжатлари, парламент ва депутатлар сўровлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари ва топшириқлари самарали бажарилишини ташкил этади, шунингдек, уларнинг ижросини назорат қилади;
ўзи юритадиган соҳага доир масалалар тўғрисидаги ахборотни умумлаштиради ва таҳлилий қайта ишлайди, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари ҳамда Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисига ахборот бериш учун тегишли маълумотнома, таҳлилий материаллар ҳамда таклифлар тайёрлайди;
ҳудудлардаги ишлар ҳолатини, шу жумладан жойига чиққан ҳолда ўрганади, Бўлим ваколатига кирадиган масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ижросини ўрганади ҳамда Вазирлар Маҳкамаси раҳбариятига ҳисобот бериш учун тегишли таҳлилий материаллар ва таклифлар тайёрлайди;
Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг топшириқлари бажарилишини назорат қилади;
Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиш учун таҳлилий, маълумотнома ва бошқа материаллар, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчиларининг топшириқлари лойиҳаларини тайёрлайди;
Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари ҳамда бошқа ҳужжатларнинг Вазирлар Маҳкамасига киритилган лойиҳаларини экспертизадан ўтказади, қайта ишлайди, уларга зарур таҳлилий ҳамда маълумотнома материалларининг сифатли тайёрланишини таъминлайди;
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари ўтказадиган йиғилишлар учун материаллар тайёрлашда ҳамда уларда қабул қилинадиган қарорларни расмийлаштиришда иштирок этади;
материаллар, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ҳамда фармойишлари лойиҳаларининг комплекс равишда сифатли ишлаб чиқилиши ҳамда тайёрланишини, шунингдек, уларнинг манфаатдор давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари билан келишишни таъминлайди;
қонун лойиҳаларининг ишлаб чиқилиши ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига белгиланган тартибда тақдим этилишини, Бўлим ваколатига кирадиган масалалар бўйича уларнинг ҳимоя қилишни ташкил этади;
бириктирилган вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар фаолиятини Бўлимга юкланган вазифаларга мувофиқ мувофиқлаштиради;
Бўлим ваколатига кирадиган масалалар бўйича халқаро шартномалар лойиҳаларини тайёрлашда иштирок этади;
вазирликлар ва идоралар бириктирилган соҳада давлат сиёсатини самарали ва сифатли амалга ошириши учун Вазирлар Маҳкамасининг айрим функция ва вазифаларини уларга бериш бўйича таклифлар киритади;
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Бош вазирнинг биринчи ўринбосари — транспорт вазири ва Бош вазир маслаҳатчилари раҳбарлик қиладиган тегишли идоралараро коллегиал органлар ишини самарали ташкил этилишини таъминлайди, улар қабул қилган қарорлар бажарилишини мувофиқлаштиради ҳамда назорат қилади;
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқади, уларда қўйилган масалаларни ҳал этишга оид таклифлар тайёрлайди, ушбу мурожаатларни тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда бошқа ташкилотларга кўриб чиқиш ва чоралар кўриш учун юборади, уларнинг ўз вақтида кўриб чиқилишини назорат қилади, жисмоний шахслар ва юридик шахслар вакилларини қабул қилади.
Бўлим ўзига юкланган бошқа вазифаларни ҳам белгиланган тартибда амалга оширади.

Download 53,98 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish