Нодавлат мактабгача таълим муассасаси ва ота-она ўртасида тузиладиган шартнома


II. ДМТТнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари



Download 21,77 Kb.
bet2/6
Sana24.02.2022
Hajmi21,77 Kb.
#231070
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Янги шартнома 26.03.2020

II. ДМТТнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари
3.ДМТТ қуйидаги ҳуқуқларга эга:
ДМТТ ходимларининг ҳуқуқ ва қонуний манфатларини ҳамда қадр-қимматини ҳимоя қилиш;
Вазирлик томонидан “Илк қадам” Давлат дастури асосида илк ва мактабгача ёшдаги болалар ривожланишига қўйиладиган давлат талабларига мувофиқ ўз ўқув дастурини ишлаб чиқариш;
тарбияланувчини оила муҳитида тарбиялаш бўйича тегишли таклифлар бериш, унинг қонуний вакиллари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш;
боланинг қонуний вакиллари билан тузилган келишув асосидаги тўлов эвазига мактабгача таълимнинг давлат таълим дастуридан ташқари қўшимча таълим хизматлари кўрсатиш, дам олиш кунлари ёки белгиланган иш соатларидан ташқари болаларни парваришлаш ва уларга қараб туриш;
Мактабгача таълим тизмини ривожлантириш бўйича иннавацион фаолиятида иштирок этиш;
ДМТТ Уставида белгиланган тартибда қонуний вакилнинг истаги ва тарбияланувчининг ёшинги инобатга олиб, уларни гуруҳларга тақсимлаш;
тарбияланувчи касал бўлганда ёки тиббий кўрикда унинг кассалиги аниқланганда, ДМТТ тиббиёт ходими томонидан кунлик фильтрациядан ўтказилганида тарбияланувчининг соғлиғи бўйича ДМТТда бўлишини тақиқловчи ҳоллар юз берганида уни вақтинча ДМТТга қабул қилишни рад этиш;
қонуний вакил томонидан шартнома бажарилмаслиги ёки лозим даражада бажарилмаслиги, шу жумладан тўловни шартномада белгиланган миқдорда ҳамда мазкур шартноманинг 9-бандида кўрсатилган муддат ўтгач икки ҳафта мобайнида узурли сабабларсиз тўланмаган тақдирда қонуний вакил билан тузилган шартноманинг амал қилинишини тўхтатиш ва тарбияланувчини ДМТТга келишини чеклаш;
қонуний вакилнинг тегишли руҳсатисиз тарбияланувчини бошқа шахсларга бериб юборишни рад қилиш.
ДМТТ қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиш мумкин.
4.ДМТТнинг мажбуриятлари:
Болаларни давлат мактабгача таълим ташкилотларига қабул қилиш бўйича давлат ҳизматлари кўрсатишнинг Маъмурий регламентларига мувофиқ берилган йўлланмалар асосида тарбияланувчи ДМТТга қабул қилиш;
боланинг ДМТТда бўлиши вақтида унинг соғлиғи ва ҳаётини асраш хамда ҳар томонлама ривожланиши, тарбияланиши ва таълим олиш билан боғлиқ зарур ва хавфсиз шароитларни яратиш;
болаларда Ватанга муҳаббат туйғусини, оилага, ўз ҳалқининг миллий, тариҳий, маданий қадириятларга ҳурмат билан муносабатда бўлишни, атроф-мухитга эҳтиёткор муносабатни шакиллантириш; тарбияланувчининг жисмоний, руҳий ва ақлий ривожланишини таъминлаш, унинг ижодий қобилиятларини ривожлантириш;
ҳар бир болага унинг ўз қобилиятларига қараб индивидуал ёндошишни таъминлаш, бола ҳуқуқлари тўғрисидаги қонун хужжатларига риоя қилиш;
низоларни ҳал қилишда авваламбор боланинг манфатларига асосланиш;
боланинг қонуний вакилига ҳурмат билан муносабатда бўлиш;
ДМТТ Кузатув кенгашининг тўлиқ фаолият олиб боришини таъминлаш;
ўқув таълим-тарбия жараёнини илк ва мактабгача ёшдаги болалар ривожланишига қўйиладиган давлат талабларига мувофиқ амалга ошириш;
мактабгача ёшдаги болаларнинг ривожланиши ва соғлиғига доир ҳусусиятларини ҳисобга олиб, мактабгача таълимнинг тегишли сифат, даража ва хажмга мувофиқлигини таъминлаш;
ДМТТ педагог кадрлари томонидан обод-ахлоқ қоидаларига қатъий риоя қилинишини ҳамда боланинг ва унинг қонуний вакилининг ҳуқуқ ва шаъни, қадр-қимматини хурмат қилинишини таъминлаш;
мактабгача таълим сифатли таъминланишини назорат қилишда ваколатли давлат органларига кўмаклашиш;
тарбияланувчига биринчи тиббий тез хизмат кўрсатишни ташкил этиш, даволовчи-профилактик тадбирларни ўтказиш (режа асосида профилактик эмлаш, йиллик тиббий кўрик ўтказилишини ташкил қилиш ва бошқалар);
белгиланган санитария қоидалари, нормалар ва гигиена нормативларига мувофиқ хавфсиз, сифатли ва соғлом овқатланишни ташкил қилиш ва таъминлаш;
қонуний вакилдан ёки тегишли рухсати бўлган шахслардан тарбияланувчини қабул қилиш ва унга топшириш;
тарбияланувчига тегишли нарса ва буюмларни тўлалигича сақлаш;
қонуний вакилга ДМТТ фаолиятига доир маълумотларни тақдим қилиш (ДМТТ устави, кун тартиби, таълим-тарбия дастурлари ва услублари);
ДМТТда ўзгартирилган тартиб ва бошқа ҳолатлар ҳақида ўз вақтида хабардор қилиш;
ДМТТнинг қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлари ҳам бўлиши мумкин;
ДМТТда тарбияланувчи эхтиёжи ва турли мақсадларни важ қилиб қонуний вакилдан мажбурий тарзда пул йиғиш ёки моддий қимматликлар олиб келишни талаб қилиш тақиқланади;



Download 21,77 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish