Океанларнинг материкка туташ қисмлари билан бирга



Download 17,95 Mb.
bet51/108
Sana14.04.2022
Hajmi17,95 Mb.
#550370
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   108
Bog'liq
Власова1

АРАБИСТОН ЯРИМ ОРОЛИ
Дунёдаги энг катта Арабистон ярим ороли учун табиий географик бир бутунлик ва кенг территорияда ландшафт жуда бир хил эканлиги хосдир. Бу ерда Африкадаги тропик чўлларнинг давоми ҳисобланган чўллар кўпчиликни ташкил этади. Арабистон ярим оролининг чўл ландшафтлари деярли ўзгармасда,н Синай ярим оролида ҳам давом этади. Майдони 3 млн, ки дан ортиқ бўлган бу жуда катта табиий географик ўлкада Саудия Арабистони ва Форс, Адан қўлтиқлари, Арабистон денгизи бўйларидаги бир қанча араб мамлакатлари ҳамда шимолда Сурия, Ироқ ва Иордания жойлашган.
Бутун ўлка тектоник жиҳатдан шарққа томон бир оз қия бўлган қадимги қаттиқ палахсадан иборат (Оман қўлтиғига туташган қисми бундан мустасно) бўлиб, ер пўстида рўй берган ёрилиш натижасида Африка платформасидан ажралган. Бу ёрилиш натижасида Қизил денгиз билан Адан қўлтиғи ҳосил бўлган, Арабистон табиий географик жиҳатдан Осиёга нисбатан Африкага яқинроқ, геологик жиҳатдан яқиндагина Осиёга туташган.
Архей эрасида пайдо бўлган кристалли замин ярим оролнинг ғарбида ва жануби-ғарбида ер юзасига чиқади. Бошқа жойларда уни юра, бўр, палеоген даврларининг турли хил таркибли денгиз ётқизиқлари қоплаган, бу ётқизиқлар қатламлари қисман салгина бурмаланган ва қисман горизонтал ётади. Ҳозирги рельефи неоген даврининг иккинчи ярмида рўй берган интенсив вертикал ҳаракатлар таъсирида таркиб топган. Бу ҳаракатлар билан бир вақтда ер пўстида катта ёриқлар пайдо бўлган, вулканизм кучли рўй берган. Арабистон ярим оролининг қиёфаси, шунингдек, рельефининг асосий хусусиятлари ана шу ҳаракатлар натижасида ҳосил бўлган.
Арабистон ярим оролининг ғарбий ва шимоли-ғарбий чеккаларида ва Синай ярим оролининг жаиубий қисмида кристалл .жинслардан тузилган тоғ массивлари қирғоқдаги пасттекисликдан тик зинапоялар ҳосил қилиб кўтарилиб туради. Бу массив тоғлар Қизил денгиз рифт зонаси ажратиб ташлагак жуда катта гумбаз заминнинг шарқий қисмидир. Гумбазнинг ғарбий қаноти Африканинг Қизил денгиз соҳилидаги тоғларни ҳосил қилади. Бу массивларнинг текисланган платосимон тепалари айрим тпзмаларнинг тик, жуда парчаланган ва чўққили қирралари билан алмашиниб туради. Чуқур ботиқлар тоғлар минтақасини айрим қисмларга бўлиб турибди. Бу тоғлар шимолда 2000- 2500 м дан Маккадан жанубда, Ҳижоз тоғида 2700-2800 м гача кўтарилади. Жануби-ғарбда, Яман территориясида чеккадаги тоғлар 3000 М да баланд кўтарилади ва энг баланд жойида 3760 м га етади. Шимолдан жанубга томон ёғин миқдорининг ошиши билан тоғларнинг парчаланганлиги кўпаяди.
Қизил денгиз соҳилидаги тоғли районлар учун яқин геологик даврда рўй берган вулкан фаолиятининг кўпдан-кўп қол-днқлари сақланганлиги хосдир. Тоғларнинг тузилишида вулкан жпнслари кўп иштирок этган, улар кенг майдонларни қоплаган. Булар устидан сўнган вулкан тоғлари кўтарилиб туради. Адан қўлтиғи соҳилидаги пасттекисликдан кўтарилиб турган ана шундай вулканлардан бирининг кратерида Адан шаҳри жойлашган. Арабистон ярим оролида ва Қизил денгиздаги қирғоққа яқин оролларда сўнмаган вулканлар бор.
Тоғ массивлари Бобилманда бўғози қирғоғи яқияида шарққа бурилади ва Арабистон ярим оролининг жанубий чеккаси бўйлаб давом этиб, аста-секин пасайиб боради. Лекин Арабистоннинг жанубида рельеф ҳамда геологик гузилиш характери унинг ғарбий ва жануби-ғарбий қисмларидагидан тамомила бошкача. Бу ерда кристалл заминини мезозой ва палеогоннинг горизонтал жойлашган оҳактош ва қумтошлари қоплаб ётади. Рельеф учун эса бир-биридан чуқур даралар билан ажралган супасимон қирлар характерлидир. Камдан-кам ёғадиган кучли жалалардан кейин бу даралардан сел келиб, катта вайронагарчиликларга сабаб бўлади.
Чеккадаги қирлар ғарбда ҳам, жанубда ҳам қирғоқ бўйитекислигига тик жарлик ҳосил қилиб тушади. Қирғоқ бўйи текисликлари ғарбда кенгайиб, баъзи жойларда, масалан, Макка яқинида ўнлаб километрга етади, баъзи жойларда эса (айниқса жанубда) жуда торайиб кетади ва тоғлар қирғоққа тақалиб кеади. Маҳаллий аҳоли тиҳама деб атайдиган қирғоқ бўйидаги бу пасттекислик ёш бўлиб, асосан, тоғдан тушадиган вақтинча оқимлар чўкиндисидан ҳосил бўлган.
Ярим оролнинг шарқий чеккаси учун ҳам тоғли рельеф хосдир. Оман тоғлари тектоник жиҳатдан Загрос тоғларининг давомидир. Улар Загросдан Оман қўлтиғи грабени орқали ажралган. Бироқ унинг рельефида ҳам ғарбий чеккадаги тоғлар каби неогендаги кўтарилиш ва ёрилишлар катта роль ўйнайди. Тоғлар кўпроқ мезозой ва палеогеннинг оҳактошларидан тузилган, рельефи ёнбағирлари тик жарлик ҳосил қилган платосимондир. Тоғлар соҳилга жуда яқин жойлашган ерларда яқин даврда ўтган чўкиш натижасида риас типли қирғоқ ҳосил бўлган. Бошқа жойларида тоғлар билан денгиз орасида камбар пасттекислик бор. Оман тоғларининг эг баланд ерлари 3000 м дан ошади.
Арабистон ярим оролининг ички қисмини денгиз сатҳидан турли баландликда жойлашган, турлича геологик тузилишга ва хилма-хил рельефга эга бўлган плато ҳамда текисликлар эгаллаган. Рельефнинг таркиб топишида чўлдаги нураш процесслари ва шамол фаолияти катта роль ўйнаган.
Арабистон ички қисмининг энг баланд қисми-Ўрта Арабистон платосини ярим ҳалқа шаклида шарқдан ўраб туради. ган. Плато кристалл жинслардан тузилган бўлиб, улар устини баъзи жойларда ёш лавалар қоплаган. Платонинг баландлиги 1500-2000 м ra етади. Ўрта Арабистон платосининг рельефи курсисимон қирлар бўлиб, улар устидан орол шаклидаги айрим тоғлар кўтарилиб туради.
Платодан шимол, жануб ва шарқ томонларда кристалл жинсларни турли даврларнинг чўкинди жинслари қатламлари қоплаган. Шу томонларга қараб ер юзаси ҳам пасайиб боради.
Ўрта Арабистон платосидан шарқда юқори юра, бўр ва эоценнинг бир оз қия ётган оҳактош қатламлари ер юзасига чиққан. Плато жануби-шарқий қисмининг аста-секин кўтарилиши билан денгиз шарққа томон чекиниб борган ва чўкинди жинслар қатламлари моноклинал шаклга эга бўлиб борган. Эрозия бу қатламларда куэста грядаларини ҳосил қилган. Улар Ўрта Арабистон платосини ярим ҳалқа шаклида шарқдан ўраб туради. Куэсталарнинг нисбий баландлиги бир неча юз метрга етадиган тик чекка қисмлари қум ётқизиқлари билан тўлган ботиқлар ус-гндан кўтарилиб туради. Бу ботиқлар баланд дюналар ва гряда Қумлари бўлган чўллардан иборат. Ана шундай ботиқлардан бирида Кичик Нефуд ёки Даҳна чўли жойлашган. Куэста грядаларининг ёнбағирлари Форс қўлтиғи томонга қараган. Қуруқ узанлар куэста грядаларини кесиб ўтиб, чуқур даралар ҳосил қилади. Иқлим қурғоқчил бўлганлигидан куэста устида карст ҳодисаси яхши оивожланмаган.
Ўрта Арабистон платосидан шимолда Катта Нефуд чўли деб аталадиган тўзима қумли кенг майдон жойлашган. Чўлдаги қумлар дюналар ҳосил қилган, уларнинг нисбий баландлиги 100 м гача етади.
Арабистон ярим оролининг иккинчи, майдонига кўра анча катта қумли чўли ва Ер шарининг энг катта чўлларидан бири Арабистоннинг жанубий қисмидаги қадимий фундамент синеклизасида жойлашган. Ғарбий чеккадаги тоғлардан Оман тоғларигача чўзилган бу Руб-эл-Хали чўли ғарбдан шарққа томон 500 м дан 100 м гача аста-секин пасайиб боради. Чўл ер юзасини бўр ва палеоген даврлари оҳактошларининг емирилишидан ҳосил бўлган қумлар қоплаган. Руб-эл-Хали чўлидаги дюна ҳам қум грядларининг нисбий баландлиги 150 м гача етади. Ер юзасини уэддаларбир неча йилда бир марта сув билан тўладиган куруқ ўзанлар турли йўналишларда кесиб ўтган.
Арабистон ярим оролининг ички қисми шарққа томон аста-секин пасая бориб, Форс қўлтиғи қирғоғи яқинида соҳил бўйлаб чўзилган кенг Эль-Хоса пасттекислигига туташади бу пасттекислик баландлиги 100 м дан ошмайдиган тошлоқ ёки қумли чўлдал иборат.
Катта Нефуд чўлидан шимолда Шимолий Арабистон ва Сурия чўли платоси жойлашган, у бўр ва палеоген даврларининг чўкинди ётқизиқларидан тузилган бўлиб, унинг остида кристалл замин ётади. Плато юзасининг баландлиги ўрта ҳисобда 400-500 м, лекин баъзи жойларда 1000 м гача кўтарилади. Платода усти ясси, супасимон қирлар қуруқ ўзанлар жуда парчалаб юоорган юзалар билан алмашиниб келади. Сурия чўли учун атрофлари тўсилган, кенг, ёнбағирлари қия пастлик ерлар хос. Кўп қуруқ ўзанлар ана шундай пастлик ерларга келиб тугайди.
Арабистон ярим оролининг ер бағри нефтга жуда бой. Нефть бўр ва юра оҳактошларидан тузилган ясси антиклиналлар билан боғлангандир. Катар районида, Форс қўлтиғи соҳилида, Саудия Арабистонида ва Даммам районида нефть юра оҳактошларида жойлашган, Бахрайн оролларида эса бўр даври ётқизиқлари қатламлари билан боғланган.
Арабистон территориясининг катта қисмида бутун йил давомида тропик ҳаво ҳукмрон. Бу ҳаво ёғиннинг деярли бутунлай ёғмаслиги, температура фарқларининг, айниқса, ўлканинг шимолий қисмида, жуда катта бўлишига ёз ойларида ҳароратнинг жуда юқори эканлигига сабаб бўлади.
ёз вақтида бутун ўлкани кенг барик депрессия (паст босим области) эгаллайди, унинг маркази Ҳинд дарёси ҳавзасида бўлади. Бу ерда таркиб топадиган континентал тропик ҳаво жуда қуруқ. Фақат соҳиллардагина ҳавонинг қуйи қатламлари таркибида намлик жуда ортади. Йилнинг салқин ярмида ўлка субтропик максимум таъсирида бўлади. Бу максимум шимолда Жанубий Суриягача таъсир кўрсатади. Шундай қилиб, бутун йилдавомида ҳаво массалари циркуляцияси ёғин ёғишига ноқула,. бўлади. Фақат чекка шимолдагина қутбий фронт ўтиши муноса-бати билан қишда қисқагина ёғингарчилик даври бўлади. Чекка жануби-ғарбда муссон характеридаги шамоллар келтирадиган ёғин ёз вақтида ёғади. Йиллик ёғин миқдори Яман тоғлари ёнбағрида 750 мм га етади. Бу ер бутун Арабистон ўлкасининг энг сернам қисмидир. Арабистон ярим оролининг бошқа қисмида ёмғир тасодифий ҳодиса бўлиб, ёққанда ҳам кўпинча жала тар-зида ёғади. Баъзи районларда сурункасига бир неча йил давомида бирор марта ҳам ёмғир ёғмайди. Баъзан шундай қаттиқ жала қўядики, бундай биргина жала вақтида бир неча ўн миллиметр ёғин тушади. Бундай тасодифий ёмғирлар деярли бутун ўлкада кўпроқ қиш вақтида ёғади. Арабистон ярим оролининг ички қисмидаги тоғларда ёғин кам тушади ва улар ҳам текисликлар сингари чўллардан иборат. Оман тоғлари бундан мустасно, унинг ёнбағирларида 500 мм га яқин ёғин тушади, ёғиннинг энг кўп қисми қиш ойларига тўғри келади. Шимолий районларда ва энг баланд тоғ тепаларида баъзан қор ёғади.
Арабистон ялпи қуёш радиациясининг Ер юзида энг кўп олади, бу ерда бутун йил давомида температура юқори бўлади. Ярим оролнинг фақат чекка шимолига, Сурия чўлига совуқ ҳаво тўлқини кириши мумкин, бу вақтда ҳарорат жуда пасайиб кетади ва ҳатто ушиқ совуқлар бўлади. Шу билан бирга энг салқин ой температураси +8 +16°С, суткалик амплитуда 30°С га етади. Жанубий районларда, айниқса соҳилларда температура одатда + 16°С дан паст тушмайди ва энг салқин ойнинг ўртача температураси +20°С га яқин бўлади. Ёзги температуралар энг баланд тоғ массивларидан ташқари ҳамма ерда юқори. ёзнинг ўртача температураси + 24-32°С бўлгани ҳолда абсолют максимумлар турли районларда +45-50°С. Ички Арабистоннинг баъзи бир жойларида ҳатто +55°С га етади. Соҳилларда бундай Уссиқ устига яна ҳавонинг юқори нисбий намлиги (80% атрофида) ҳам қўшнлади, ички қисмларда ва шимолда эса ёзда ҳаво қуруқ ва қизиб ётади, айниқса чанг ва қумни ҳавога кўтариб самум эсган пайтда ҳаво жуда қизиб кетади. Самум эсганда ҳавонинг нисбий намлиги баъзан 10% гача тушиб кетади.
Ҳозирги иқлимий шароит дарё тармоқларининг ривожланиши учун ноқулай ва Арабистон территориясннинг катта қисмида доимий оқар сувлар йўқ. Лекин яхши ривожланган қуруқ ўзанлар бундан олдинги геологик даврда иқлим ҳозиргига қараганда анча сернам бўлганининг шоҳидидир. Қуруқ ўзанлар-уэддалар Арабистоннинг баланд тоғ массивларидан бошланиб, Қизил денгиз, Адан ва Форс қўлтиқлари томонга ёки Дажла ва Фротга қараб таралиб кетади. Баъзи ўзанларнинг узунлиги бир неча юзлаб километрга етади. Кучли жала ёмғирларидан кейин ўзанлар бир неча юз километр масофада сувга тўлади, лекин бу сув кўп ўтмасдан буғланиб кетади.
Арабистоннинг асосий сув манбаи грунт сувлари. Грунт сувлари кўп жойларда булоқ бўлиб ер юзасига чиқади ёки уларни қудуқлар қазиб олинади. Арабистон ярим оролидаги деярли ҳамма воҳа грунт сувлари ҳисобига мавжуддир.
Арабистон флораси таркибида Ўрта денгиз бўйи ўсимликлари билан Африка ўсимликлари бирга учрайди. Ўрта денгиз бўйи ўсимликлари озгина ёғин тушадиган районларда лонубга айниқса узоқ кириб боради.
Яман тоғларининг муссон шамолларига рўпара ёнбағирларида табиий ўсимликлар ҳам, маданий ўсимликлар ҳам хилма-хил ва бой. Бу ерда акация, дарахтсимон ихрож, мимоза, сикомор, баҳайбат дракон дарахти (Dracaena draco) ўрмонларини учратиш мумкин. Ўрмонлар кўпроқ 1000-2000 м баландликда ўсади. Тоғ ёнбағирларининг қуйи қисмида ва қирғоқдаги текисликларда ёғин кам ёғади ва ўсимликлар Арабистоннинг бошқа қисмларидагига ўхшаб чўл ўсимликлари кўринишига эга. 2000 м дан, яъни ёғин энг кўп тушадиган минтақадан юқорида ўсимликлар чўлдашт ўсимликларига ўхшайди.
Тоғларнинг нам энг кўп ёнбағирлари ўзлаштирилган. Ўрта денгиз бўйидаги каби бу ерда ҳам ёнбағирлар зинапоя шаклда террасаланган ва мевалц дарахтлар, кофе дарахти, индиго, донли экинлар етиштирилади.
Хадрамовут, Оадан, Саудия Арабистонининг жануби-ғарбидаги тоғли районларда ҳам ўрмон ўсимликлари ва обикор ерларда бой маданий ўсимликлар ўсади. Тоғларнинг ички ёнбағирларида ва ички водийларда ўрмонлар аста-секин йўқолади, баъзи жойларда саванна типидаги ўсимликлар пайдо бўлади.
Қизил денгиз ва Форс қўлтиғи соҳилидаги пасттекисликлар чўлдан иборат ерлар бўлиб, уларда воҳалар кўп. Воҳалар уэддалар бўйлаб ёки булоқлар ёнида, шунингдек, йирик қудуқлар атрофида вужудга келади.
Воҳаларнинг характерли ўсимлиги бўлган хурмо дарахти араб деҳқонларининг анчагина қисми учун ҳаёт манбаидир. Сув етарли бўлган соҳилнинг айрим жойларида кокос пальмаси учрайди. Соҳилдан ўлканинг ички қисмига кирилган сари воҳалар тобора камаяди ва чўллар катта майдонларни эгаллайди. Чўлларда суккулент ўсимликлар (алоэ, ихрож) ёки илдиз системаси жуда ривожланган ва шу илдизи орқали тупроқнинг чуқур қатламларидан нам оладиган- бута ва ўтлар (қомғоқ, шувоқ, аристида) тарқалган. Қамданкам бўлиб турадиган ёмғирлардан кейин қисқа вақт давомида эфемерлар пайдо бўлади. Арабистонда катта майдонларни тўзима қумлар ёки шағал қоплаган бўлиб, уларда ўсимлик бутунлай ўсмайди.
Арабистон ўлкасининг фаунаси Евросиё ва Африканинг Қўшни ўлкалари фаунасига яқин. Арабистонда туёқлилардан чўлларнинг сийрак ўсимликлари билан қаноатланадиган ва узоқ вақт сувсиз юра оладиган ғизол, оҳу, ёввойи эшак, онагр бор. Шуш1нгдек, Африка фаунасининг типик вакилитоғларда яшайдиган даман ҳам характерлидир. Аҳоли пунктлари ва кўчманчиларнинг вақтинча манзиллари атрофларида чиябўри ва йўл-йўл сиртлонни (Нуаепа haena) ҳар доим учратиш мумкин, чўлларда ўзи кичик, қум ва тошлар рангидаги узунқулоқ фенек тулки (Fennecus zerda) яшайди, у Саҳрои Кабир учун ҳам тнпик ҳайвондир.
Текисликларда мушуксимон йиртқичлар оиласидан қаҳрли қорақулоқ (Felisxaracal), тоғларда қоплон яшайди.
Ўлканинг жанубий қисмидаги тоғли районларда хамадриллар (Papio hamadrias) пайдо бўлади.
Қушлардан қорабовурлар, тўрғайлар, какликлар энг кўп тарқалган, баъзан ҳозирги вақтда деярли йўқолиб кетган туяқуш (Strouthio camelus) учраб қолади. Арид ландшафтлар кўп-чиликни ташкил этадиган бошқа ўлкалар каби Арабистонда ҳам турли хил судралиб юрувчилар кўп. Илонлар (кўзойнакли илон, қора илон, кўлвор илон), агамалар (калтакесаклар); хамелеонлар (буқаламун) кенг тарқалган.



Download 17,95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   108




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish