Қонунлари. Режа


 Формал мантиқнинг асосий қонунлари (принциплари)



Download 0,66 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/59
Sana28.12.2022
Hajmi0,66 Mb.
#896518
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   59
Bog'liq
Mantiq

 
4. Формал мантиқнинг асосий қонунлари (принциплари). 
 
Оламдаги нарса ва ҳодисалар ҳаракати ўзига хос ички қонунлар асосида юзага келади. 
Бу ҳаракатнинг инсон онгидаги инъикоси, яъни тафаккур жараёни ҳам ўзига хос объектив 
қонуниятлар асосида амалга ошади. 
Фалсафада қонун тушунчаси нарса ва ҳодисаларнинг муҳим, зарурий, умумий, нисбий 
барқарор муносабатларини ифодалайди. Формал мантиқда илмида қонун тушунчаси фикрлаш 
элементлари ўртасидаги ички, муҳим, зарурий алоқадорликни ифодалайди. 
Мантиқий тафаккур икки турдаги қонунларга бўйсунади. Улар диалектика қонунлари 
ва формаллашган мантиқ қонунларидир. Диалектика қонунлари объектив олам ва билиш 
жараёнига хос бўлган энг умумий қонунлар бўлиб, диалектик мантиқ илмининг ўрганиш 
1
Бу ерда кўрсатилмаган символлар ишлатилганда, уларнинг қиймати тушунтирилади. 


соҳаси ҳисобланади. Формаллашган мантиқ қонунлари эса, фақат тафаккурдагина амал 
қилади. Диалектика қонунлари мантиқий тафаккурни унинг мазмуни ва шакли бирлигида 
олиб ўрганса, формал мантиқ қонунлари эса, фикрнинг тўғри тузилишини, унинг аниқ, 
изчил, зиддиятсиз ва асосланган бўлишини эътиборга олган ҳолда ўрганади. 
Формал мантиқ қонунлари (ёки тафаккур қонунлари) дейилганда фикрлашга хос муҳим, 
зурурий боғланишлар тушунилади. Тафаккур қонунлари объектив воқеликнинг инсон миясида узоқ 
вақт давомида акс этиши натижасида вужудга келган ва шаклланган. 
Бу қонунлар фикрлашнинг тўғри амалга ошишини таъминлаб туради. Улар тафаккур 
шакллари бўлган тушунчалар, мулоҳазалар (ҳукмлар) ҳамда хулоса чиқаришнинг 
шаклланиши ва ўзаро алоқаларини ифодалайди. 
Тафаккур қонунлари юзаки қараганда субъектив қонунлардек бўлиб туюлса ҳам, 
аслини олганда, объектив мазмунга эгадир. Бу қонунлар ҳамма кишиларнинг фикр 
юритишида бир хил амал қилувчи умуминсоний қонунлардир. Уларни бузиш, алмаштириш, 
ўзгартириш, янгилаш мумкин эмас. 
Тафаккур қонунларига амал қилиш тўғри, тушунарли, аниқ изчил, зиддиятсиз, асосланган 
фикр юритишга имкон беради. Аниқлик, изчиллик, зиддиятлардан холи бўлиш ва исботлилик 
(асосланганлик) тўғри тафаккурлашнинг асосий белгиларидир. Булар мантиқий қонунларнинг 
асосини ташкил этувчи белгилар бўлганлиги учун уларнинг ҳар бирини алоҳида-алоҳида кўриб 
чиқамиз. 

Download 0,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   59




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish